язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2019 й. 668-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини белгилаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2019 й.

N 668




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҚЎРИҚЛАШ БЎЛИНМАЛАРИ

ТОМОНИДАН ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР

МОЛ-МУЛКИ ҲАМДА ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚЎРИҚЛАШ

БОРАСИДА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР

ТАРИФЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ МЕТОДИКАСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси кўриқлаш бўлинмалари томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизмати тарифларини шакллантиришни тартибга солиш, бунда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 3 июлдаги 555-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматларининг тарифлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари учун - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, бошқа ташкилотлар учун - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан мустақил белгиланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини белгилаш методикаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати тарифларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсаталадиган хизматлар тарифларини белгилаш методикасига амал қилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 август