язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Тадбиркорлик/ Инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2019 й. 670-сон "2019-2021 йилларда "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2019 й.

N 670




2019-2021 ЙИЛЛАРДА "НАМАНГАН"

ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ҲУДУДИДА

МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ ҲАМДА

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Наманган" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 20 августдаги ПФ-5517-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган "Наманган" эркин иқтисодий зонасига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, юқори технологияли замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имконини берадиган ишончли муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2019-2021 йилларда "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантириш мақсадида қуйидагилар:

2019-2021 йилларда "Наманган" эркин иқтисодий зонасини муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлашнинг йиғма дастури 1-иловага мувофиқ;

"Наманган" эркин иқтисодий зонаси учун электр таъминоти тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш дастури 2-иловага мувофиқ;

"Наманган" эркин иқтисодий зонаси учун газ таъминоти тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш дастури 3-иловага мувофиқ;

"Наманган" эркин иқтисодий зонаси учун телекоммуникация тармоқларини қуриш дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда "Наманган" эркин иқтисодий зонасига олиб борувчи автомобиль йўлларини ва ички кўчаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларини 2019 йилда ишлаб чиқсин ва 2020-2021 йилларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширсин.

Бунда, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва ички кўчаларни молиялаштириш маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобига амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.


3. "Наманган" эркин иқтисодий зонаси учун ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини қуриш тадбирларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари 2019 йилда ишлаб чиқилсин ва қурилиш-монтаж ишлари 2020-2021 йилларда амалга оширилсин.

Ушбу ишларни амалга ошириш доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг "Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси" ДУК - буюртмачи;

"Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш" ДУК - бош лойиҳачи;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимини ривожлантириш жамғармаси - молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда ҳар йили келгуси йиллар учун Инвестиция дастурини шакллантиришда белгиланган тартибда, зарурат бўлса, "Наманган" эркин иқтисодий зонасининг муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар киритилишини назарда тутсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Энергетика вазирлиги, "Ўзтрансгаз" АЖ, Наманган вилояти ҳокимлиги ва бошқа муҳандислик-коммуникация хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари зиммасига ушбу қарорга иловалардаги тадбирларнинг тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ушбу қарорга иловалардаги тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва мониторинг натижалари тўғрисида ҳар чорак якунига кўра Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 августдаги

670-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019-2021 йилларда "Наманган" эркин иқтисодий

зонасини муҳандислик-коммуникация тармоқлари

билан таъминлашнинг йиғма

ДАСТУРИ


млн сўм

Йўналишлар номи

Лойиҳалар сони

Харажатлар миқдори*

Бажариш муддати

2019 йил

2020 йил

2021 йил

Жами

8

23 854,5

10 454,5

6 700,0

6 700,0

шу жумладан:

электр энергияси таъминоти

3

20 100,0

6 700,0

6 700,0

6 700,0

газ таъминоти

2

2 658,0

2 658



телекоммуникация тармоқлари

3

1 096,5

1 096,5



*) Инфратузилма объектларининг қуввати ва харажатларнинг якуний миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган экспертизадан ўтказилиши ва тасдиқланиши натижасида аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 августдаги

670-сон қарорига

2-ИЛОВА


"Наманган" эркин иқтисодий зонаси

учун электр таъминоти тармоқларини

қуриш ва реконструкция қилиш

ДАСТУРИ


млн сўм

Т/р

Инвестиция лойиҳасининг номи

Ўлчов бирлиги

Қуввати

2019-2021 йилларга

инвестиция ҳажми*

Шу жумладан, йиллар бўйича:

Молиялаштириш манбалари

2019 й.

2020 й.

2021 й.


Жами:



20 100,0

6 700,0

6 700,0

6 700,0



"Сабзазор" массиви



6 700,0

6 700,0




1.

Ташқи электр таъминоти учун 1 комплект 110/10 кВли қуввати 2х10,0 мВА бўлган подстанция қуриш

комп-т мВА

1 2х10,0

6 700,0

6 700,0



Маҳаллий бюджет

маблағлари


"Зарафшон" массиви



6 700,0


6 700,0



2.

Ташқи электр таъминоти учун 1 комплект 110/10 кВли қуввати 2х10,0 мВАбўлган подстанция қуриш

комп-т мВА

1 2х10,0

6 700,0


6 700,0


Маҳаллий бюджет

маблағлари


"Ибрат" массиви



6 700,0



6 700,0


3.

Ташқи электр таъминоти учун 1 комплект 110/10 кВли қуввати 2х10,0 мВАбўлган подстанция қуриш

комп-т мВА

1 2х10,0

6 700,0



6 700,0


Маҳаллий бюджет

маблағлари

*) Инфратузилма объектларининг қуввати ва харажатларнинг якуний миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган экспертизадан ўтказилиши ва тасдиқланиши натижасида аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 августдаги

670-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Наманган" эркин иқтисодий зонаси учун газ таъминоти

тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш

ДАСТУРИ


млн сўм

Т/р

Инвестиция лойиҳасининг номи

Ўлчов бирлиги

Қуввати

2019-2021 йилларга

инвестиция ҳажми*

Шу жумладан, йиллар бўйича:

Молиялаштириш манбалари

2019 й.

2020 й.

2021 й.


Жами:


6,5

2658,0

2658,0

-

-



"Зарафшон" массиви



658,0

658,0

-

-


1.

Узунлиги 2,7 км бўлган газ келтирувчи тармоқни қуриш

км

2,7

658

658

-

-

"Ўзтрансгаз" АЖ

маблағлари


"Ибрат" массиви



2000,0

2000,0

-

-


2.

Узунлиги 3,8 км бўлган газ келтирувчи тармоқни қуриш

км

3,8

2 000,0

2 000,0

-

-

"Ўзтрансгаз" АЖ

маблағлари

      

*) Инфратузилма объектларининг қуввати ва харажатларнинг якуний миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган экспертизадан ўтказилиши ва тасдиқланиши натижасида аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 августдаги

670-сон қарорига

4-ИЛОВА




"Наманган" эркин иқтисодий зонаси учун

телекоммуникация тармоқлари қуриш

ДАСТУРИ

млн сўм

Т/р

Инвестиция лойиҳасининг номи

Ўлчов бирлиги

Қуввати

2019-2021 йилларга

инвестиция ҳажми*

Шу жумладан, йиллар бўйича:

Молиялаштириш

манбалари

2019 й.

2020 й.

2021 й.


Жами:


24,2

1096,5

1096,5





"Сабзазор" массиви



183,0

183,0




1.

Оптик-толали алоқа тармоқларини қуриш

км

5,7

183,0

183,0



"Ўзбектелеком" АК

маблағлари


"Зарафшон" массиви



793,5

355,0




2.

Оптик-толали алоқа тармоқларини қуриш

км

16,5

793,5

355,0



"Ўзбектелеком" АК

маблағлари


"Ибрат" массиви



120,0

120,0




3.

Оптика-толали алоқа тармоқларини қуриш

км

2

120,0

120,0



"Ўзбектелеком" АК

маблағлари

*) Инфратузилма объектларининг қуввати ва харажатларнинг якуний миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган экспертизадан ўтказилиши ва тасдиқланиши натижасида аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 август