язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган касалликлар Рўйхати (АВ томонидан 15.08.2019 й. 3176-сон билан рўйхатга олинган соғлиқни сақлаш вазирининг 18.07.2019 й. 89-сон буйруғига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 15 августда 3176-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш вазирининг

2019 йил 18 июлдаги

89-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети

маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам

кўрсатиладиган касалликлар

РЎЙХАТИ


1-БОБ. 18 ЁШГА ТЎЛМАГАН ПАТОЛОГИЯЛИ БОЛАЛАР

УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ТИББИЙ

ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИГАН КАСАЛЛИКЛАР


1. Нафас йўллари касалликлари:

чўзилувчан ва асоратли пневмониялар;

альвеолит;

муковисцидоз (ўпка ва аралаш турлари) ва бошқа туғма ва ирсий ўпка касалликлари;

бронхиолит;

обструктив ва сурункали бронхитлар.


2. Аллергологик касалликлар:

бронхиал астма ўрта оғир ва оғир кечиши билан;

аллергик ринит бронхиал астма билан;

токсикодермиялар (Лайелл, Стивенс-Джонсон синдромлари);

озиқ-овқат ва дори-дармонлар аллергияси;

респиратор аллергозлар;

атопик дерматит.


3. Юрак саратони ва қон айланиш тизими касалликлари:

кардитлар;

перикардит;

эндокардит;

кардиомиопатиялар;

юрак саратонинингтуғма ва орттирилган нуқсонлари;

бириктирувчи тўқималарнинг тизимли касалликлари - коллаген касалликлар, тугунчали периартрит, ювенил ревматоид артрити, тизимли қизил югурук, склеродермия, ревматоид артритлар, юрак сурункали ревматик касалликлари, дерматомиозит;

тизимли васкулитлар;

гипертоник касаллиги;

юрак саратони гипертензив касаллиги (гипертония касаллиги юрак шикастланиши устунлиги билан);

юрак саратони ритмининг бузилишлари.


4. Чақалоқлик давридаги ва эрта ёшдаги болалар касалликлари:

етилмаганлик;

муддатидан олдин туғилган чақалоқлар (турли касалликлар билан туғилган 2000,0 гр.дан кам вазнли);

чақалоқлар гемолитик касалликлари;

чақалоқлар геморрагик касалликлари;

чақалоқлар талвасалари;

озиқланишнинг оқсил-энергетик етишмовчиликлари;

чақалоқлар инфекциялари;

перинатал энцефалопатиялар;

чўзилувчан сариқлик;

чақалоқларда нафас йўллари касалликлари;

сепсис;

пневмония;

бронхиолит;

муковисцидоз;

кардитлар.


5. Овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари:

сурункали эрозив гастрит;

эрозив гастродуоденит оғриқ синдроми билан (даволаш муолажалари фойда бермаганда);

бирламчи экссудатив энтеропатия (Вальдман синдроми);

иккиламчи экссудатив энтеропатия;

целиакия;

ярали колит ўрта оғир ва оғир шакли;

аллергик ва алиментар гастроэнтерит ва энтероколит;

сурункали қабзият;

муковисцидоз;

номаълум этиологияли озиқланишнинг оқсил-энергетик етишмовчилиги;

Крон касаллиги;

ошқозон яраси касаллиги(даволаш муолажалари фойда бермаганда);

ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги;

сурункали энтероколит оғир кечиши ва узлуксиз қайталанувчи кечиши билан;

сурункали холецистит қўзиш даври;

сурункали панкреатит қўзиш даври.

сурункали вирусли гепатитлар, ноаниқ этиологияли гепатитлар, аутоиммун гепатит, жигар циррози.


6. Буйрак ва сийдик тизими касалликлари:

гломеруляр касалликлар - рецидивланувчи ва турғун гематурия, нефритик (тез ривожланувчи ва сурункали гломерулонефрит, нефрит) ва нефротик (туғма нефротик синдроми, липоид нефрози) синдромлари;

ирсий нефропатиялар;

буйракнинг тубулоинтерстициал касалликлари - сурункали интерстициал нефрит;

сурункали пиелонефрит, хуруж даври;

симптоматик артериал гипертензия;

сурункали буйрак етишмовчилиги бошланғич даври;

дисметаболик нефропатиялар.


7. Асаб тизими касалликлари:

цефалгия;

мигрень;

болалар церебрал параличининг турли шакллари;

эписиндром;

минимал церебрал дисфункцияси;

цереброастения;

неврастения;

миастения;

миопатия;

тарқоқ склероз;

марказий нерв тизими шикастланишлари;

марказий нерв тизимидегенератив касалликлари;

гидроцефалия;

фенилкетонурия;

перинатал давр асоратлари;

ўтказилган бош мия ёпиқ жарохатидан кейинги ҳолат.


8. Хирургик касалликлар:

ўпка-бронх йўллари туғма ва орттирилган хирургик касалликлари (йирингли касалликларидан ташқари);

қизилўнгач касаллиги;

меъда-ичак йўллари туғма ва орттирилган касалликлари;

жигар ва ўт йўллари туғма ва орттирилган касалликлари;

урологик туғма касалликлар (аномалиялари);

сийдик тош касаллиги (чов, чов-ёрғоқ чурралари, гидроцеле ва крипторхизмдан ташқари).


9. ЛОР касалликлари:

ташқи ва ўрта қулоқ сурункали отитлар;

туботитлар;

сурункали риносинуситлар;

сурункали тонзиллит токсико-аллергик шакли;

мастоидитлар;

евфстахиит;

этмоидит;

тимпаносклероз;

отосклероз, юмшоқ танглай гипертрофияси;

эшитиш қобилиятининг сустлиги ва карлик;

полипоз;

полисинусит;

ҳиқилдоқ папиломатози;

ташқи эшитув атрезияси;

ташқи ва ички бурун деформациялари;

ташқи қулоқ деформациялари.


10. Туғма юрак нуқсонлари касалликлари:

очик артериал йўл;

аорта коарктацияси;

аорта равоғи гипоплазияси;

аорта равоғи узилиши;

аорта клапани торайиши;

аорта клапани етишмовчилиги;

кўтарилувчи аорта гипоплазияси синдроми;

кўтарилувчи аорта қисми аневризмаси;

ўпка артериясининг клапанли торайиши;

ўпка артерияси клапанининг агенезияси;

ўпка артериясининг изолирланган торайиши;

бўлмачалараро тўсиқ нуқсони;

бўлмачалараро тўсиқ нуқсони ва ўпка артерияси торайиши;

уч бўлмачали юрак нуқсони;

қоринчалараро тўсиқ нуқсони;

қоринчалараро тўсиқ нуқсони ва ўпка артерияси торайиши;

Вальсальва синуси аневризмаси;

магистрал қон томирларининг ўнг коринчадан чиқиши;

магистрал қон томирларининг чап қоринчадан чиқиши;

ўпка веналарининг қисман аномал дренажи;

ўпка веналарининг тотал аномал дренажи;

ўпка веналарининг туғма торайиши;

очиқ атриовентрикуляр канал, нотўлиқшакли;

очиқ атриовентрикуляр канал, тўлиқ шакли;

аорта-ўпка девори дефекти;

умумий артериал ствол;

Фалло тетрадаси;

ўпка артерияси атрезияси;

трикуспидал клапан атрезияси;

митрал клапан атрезияси;

трикуспидал клапаннинг туғма етишмовчилиги;

митрал клапаннинг туғма етишмовчилиги;

ягона юрак қоринчаси;

Эбштейн аномалияси;

магистрал қон-томирлар транспозицияси;

магистрал қон-томирлар корригирланган транспозицияси;

Criss-cross юрак нуқсони;

юрак тош томирларини аномал чикиши;

юрак чап қоринчаси гипоплазияси синдроми;

туғма қон томир халқаси нуқсони;

ўпканинг туғма артерио-веноз оқмалари;

аорта-чап қоринча тоннели;

юрак бўшлиқларидаги структур ва кистоз ҳосилалар.


11. Қизилўнгач ва ошқозон хирургияси касалликлари:

қизилўнгачни куйишдан кейинги дисфагия билан асоратланган чандиқли торайиши;

кардиоспазм;

диафрагманинг турли хил асоратланган чурралари.


12. Пластик ва реконструктив микрохирургия касалликлари:

қулоқ супрасининг туғма нуқсонлари (микротия);

қўл ва оёқларнинг туғма нуқсонлари;

қўл ва оёқларда пай, мушак, қон-томир ва нервларнинг жароҳатдан кейинги нуқсонлари;

куйишдан кейинги катта майдонли чандиқлар;

қўл ва оёқлардаги қон-томир, нервлар, пайлар ва мушакларга ўсиб кирган гемангиомалар.


13. Туғма ва орттирилган нуқсонлар хирургияси касалликлари:

а) юрак ревматик касалликлари:

митрал клапан нуқсони;

аортал клапан нуқсони;

трикуспидал клапан нуқсони;

митра-аорта-трикуспидал клапанлар нуқсони;

юрак клапанлари инфекцион эндокардити;

б) перикардит:

экссудатив перикардит;

констриктив перикардит;

в) юрак ўсма касалликлари;

г) юрак эхинококкози;

д) юрак травматик касаллиги.


14. Жигар ва ўт йўллари хирургияси, портал гипертензия ва панкреатодуоденал соҳа хирургияси:

жигарнинг портал гипертензияли диффуз жароҳатланиши (цирроз, фиброз);

жигардан ташқари портал гипертензия: спленопортал тизимининг каверноз трансформацияси; спленопортал тизимининг тромбози; Киари касаллиги, Бадда-Киари синдроми;

ошқозон ости бези кисталари;

панкреатодуоденал соҳа яхши ва ёмон сифатли ўсмалари;

қорин парда орти бўшлиғи яхши ва ёмон сифатли ўсмалари;

ўт йўллари яхши сифатли стриктуралари;

ўт йўллари кистозли кенгайиши;

жигарнинг яхши ва ёмон сифатли ўсмалари;

жигар ва қорин бўшлиғининг асоратланган эхинококкози;

механик сариқлик, жигар етишмовчилиги ва перитонит билан асоратланган ўт-тош касаллиги.


15. Ўпка ва кўкс оралиғи хирургияси касалликлари:

тимома миастеник синдром билан;

трахея патологиялари (стенозлар, нуқсонлар, оқма яралар, ҳосилалар);

трахея ва бронхларнинг ёт жисмлар билан шикастланиши;

плевра касалликлари;

ўпка ва кўкс оралиғи яхши сифатли ҳосилалари ва кисталари;

ўпка ва кўкс оралиғи туғма нуқсонлари (гипоплазия, секвестрация, бронхэктазлар, кисталар);

ўпканинг паразитар касалликлари (ўпка эхинококкози: асоратланган, рецидив, кўплаб, медиастинал ва эхинококкознинг кўшма турлари);

кўкрак қафасининг туғма нуқсонлари;

ўпканинг буллёз эмфиземаси ва унинг асоратлари;

Диафрагма патологиялари.


16. Қон-томирлар хирургияси касалликлари:

туғма артерио-веноз дисплазиялар (турли соҳалардаги гемангиома ва лимфангиомалар, Паркс-Вебер-Рубашов касаллиги, Клипел-Триноне синдроми);

жарохатдан кейинги артерио-веноз оқмалар ва ёлғон аневризмалар;

аорто-артерит, магистрал артерияларнинг окклюзион касалликлари;

магистрал веналар флебэктазияси;

хемодектома, аорта коарктацияси;

сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи.


17. Урологик касалликлар:

Пейрони касаллиги, бунда олатнинг оқсил пардасини аутовеноз трансплантат билан ёпиш;

сийдик-тош касаллиги;

каминвазив ва юқори технологияли (эндоскопик, лапароскопик ва экстракорпорал даволаш усуллари орқали) амалиётлар ёрдамида даволаш;

жарроҳлик амалиёти бажарилишини талаб қилувчи сийдик-таносил тизими жароҳатлари (буйрак гематомасини тери орқали пункцияси, нефрэктомия, орхидэктомия, сийдик қопи ёки сийдик найи дефектларини тикиш, уретрада реконструктив муолажалар орқали) (жарролик даволаниш учун);

онкоурологик касалликларни каминвазив ва юқори технологияли (тери орқали, трансуретрал, лапароскопик усулларда муолажалар) амалиётлар ёрдамида даволаш;

сийдик-таносил тизими ривожланиш нуқсонларини (жом-сийдик найи сегменти пластикаси, уретеровезикал сегмент пластикаси, уретрада қайта тиклаш операциялари), кам инвазив ва юқори технологияли (тери орқали, трансуретрал, лапароскопик усулларда нуқсонларни бартараф этиш) амалиётлар ёрдамида даволаш.


18. Травматология ва ортопедия касалликлари:

сон суякларининг туғма чиқиши;

туғма мушакли бўйин қийшиқлиги;

туғма маймоқлик;

сон суяги бошчаси асептик некрози;

сколиоз;

Эрба параличи;

тизза қопқоғини туғма чиқиши;

артрогрипоз;

суякнинг хавфсиз ўсмалари;

болалар церебрал параличи;

номукаммал остеогенез;

оёқ ўқи қийшиқликлари;

яссиоёқлик;

таянч ҳаракат тизими туғма ривожланиш аномалиялари;

Шпренгель касаллиги;

ўсмасимон касалликлар;

қўл билак ва тирсак қийшиқликлари;

кўкрак қафаси деформациялари;

суяклардаги туғма сохта бўғимлари;

Блаунт касаллиги;

полиомиелит асоратлари;

остеохондропатия касалликлари;

ўсмирлар эпифизеолизи;

таянч ҳаракат тизиминингтизимли касалликлари;

умуртқа поғонасининг туғма аномалияси.


19. Нейрохирургия касалликлари:

орқа ва бош мия ўсмалари;

краниосиностозлар;

бош мия суяги ва юмшоқ тўқималари ўсмалари;

гидроцефалия;

бош ва орқа мия агрессив кисталари;

бош ва орқа миядаги яллиғланиш ва паразитар жараёнлар;

туғруқ пайтидаги марказий ва периферик жароҳатланишлар ва уларнинг асоратлари;

бош мия травматик жароҳатланиши ва уларнинг асоратлари;

ўсиб борувчи бош мия дефекти ва синишлари;

бош мия ва умуртқа поғонаси дизрафик касалликлари;

бош ва орқа мия туғма чурралари;

орқа мия фиксирланган синдроми;

нозал ликворея;

нотравматик мия ичи қон қуйилиши;

бош ва орқа мия қон-томир касалликлари;

туғма церебрал параличлар;

краниовертебрал соҳа аномалиялари;

умуртқа ва орқа мия травмалари ва уларнинг асоратлари;

эпилепсия.


20. Терапия ва тиббий реабилитация касалликлари:

а) пульмонология касалликлари:

бронхиал астма ҳуружлараро даври;

обструктив бронхит ремиссия даври;

рецидив бронхит ремиссия даври;

сурункали бронхит ремиссия даври;

бронхоэктатик касаллик;

зотилжам;

аллергик ринит ремиссия даври;

б) гастроэнтерология касалликлари:

ошқозон яра касаллиги ремиссия даври;

ичак таъсирланиш синдроми;

ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги ремиссия даври;

сурункали холецистит ремиссия даври;

сурункали панкреатит ремиссия даври;

сурункали гепатит нофаол даври;

в) неврология касалликлари:

менингит, энцефалит, полиомиелит асоратлари ремиссия даври;

церебрал лептоменингит ремиссия даври;

наслий мушак-нерв касалликлари спинал ва неврал амиотрофия ремиссия даври;

бош мия жароҳати асорати ремиссия даври;

болалар церебрал параличи енгил шакли;

полиневрорадикулопатия ремиссия даври;

г) ревматология касалликлари:

ревматоидли артритнинг2-3 даражаси фаол даври;

реактив артропатия бўғимларнинг эрозив ўзгариши, Рейтер касалиги;

сколиознинг 3-4 даражаси. Кифоз, кифолордоз, туғма бўйин қийшиқлиги;

кўкрак қафаси деформацияси қўл ва оеқлар қийшиқлиги;

сон-чаноқ бўғимлари туғма чиқиши;

сон-чаноқ бўғимлари дисплазияси асорати;

коксартроз;

остеохондропатия;

д) кардиология касалликлари:

атрио-вентрикуляр блокаданинг 2-3 даражаси;

синус тугуни сустлиги синдроми;

юрак ритмининг бузилиши (бўлмачалар ҳилпиллаши);

юрак ритмининг бузилиши(бўлмачалар титраши);

юрак ўтказувчанлигининг бузилиши(WPW синдроми);

юрак ритмининг бузилиши атрио-вентрикуляр тугуни реципроктахикардияси;

юрак ритмининг бузилиши(юқори даражадаги қоринчалар экстрасистолияси);

юрак ритмининг бузилиши(қоринчалар тахикардияси).


21. Кўз микрохирургияси касалликлари:

кўз гавҳарини люксацияси, сублюксация билан боғлиқ касалликлар, Марфан, Марчезани синдромлари (икки ёшдан бошлаб);

туғма катарактанинг барча турлари;

асоратли ва травмадан кейинги катаракта (икки ёшдан бошлаб);

инфантил, ювенил глаукома (уч ёшдан бошлаб);

тўр парда йиртилишларининг ва кўчишларининг барча турлари (икки ёшдан бошлаб);

шох парда беломаси ва дистрофияси (жарроҳлик амалиёти учун беш ёшдан бошлаб);

қовоқ касалликлари - птоз, эктропион, энтропион (қайта жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун);

қовоқларнинг чандиқланиши натижасида ривожланган касалликлар -эктропион, энтропион, птоз;

ҳамкор ва паралитик ғилайликларнинг барча турлари (атипик турлари, ДВД синдром, Дуйэна синдроми, А ва V паттерн);

нистагм касаллиги (жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун);

симблефарон касаллиги(жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун икки ёшдан бошлаб);

кўз олмаси субатрофияси ва анофталм (протез қўйиш учун);

тўр парданинг периферик дистрофиялари (икки ёшдан бошлаб периферик тўр парданинг аниқланган йиртилишлари - тўр парданинг чегараланган ва периферик лазер коагуляцияси);

эксимер лазер коррекцияга ёки рефракцион факоэмульсификацияга кўрсатма бўлган ҳолатларда рефрация аномалиялари: анизометропия, юқори даражали астигматизм;

препролифератив, пролифератив тўр парда лазер коагуляциясига кўрсатма бўлган ҳолатларда диабетик ретинопатия;

гемофтальм;

эндофтальмит.


22. Тери касалликлари: туғма буллёз эпидермолиз, ихтиоз.



2-БОБ. РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

АКУШЕРЛИК ВА ГИНЕКОЛОГИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ

ТИББИЁТ МАРКАЗИДА ПАТОЛОГИЯЛИ ҲОМИЛАДОР

АЁЛЛАР УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН

ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИГАН КАСАЛЛИКЛАР


23. Юрак қон томир касалликлари:

туғма ва орттирилган юрак нуқсони;

барча турдаги кардиомиопатиялар;

юракритми бузилиши билан миокардит ва эндокардитлар;

юрак реконструктив жарроҳликдан кейинги ҳолатлар.


24. Нафас системаси касалликлари:

нафас етишмовчилигини 2-3 даражаси билан асоратланган ўпка касалликлари;

бронхиал астманинг оғир шакллари.


25. Жигар касалликлари:

жигар циррози;

сурункали гепатитнингфаол даври (С, Д, В турлари).


26. Қандли диабет касаллиги.


27. Токсик буқоқкасаллигининг декомпенсация босқичи юрак ритми бузилиши билан: тиреотоксикоз, диффуз токсик буқоқнинг 3-даражаси.


28. Буйрак касалликлари:

ягонабуйрак;

иккиламчи буришган буйрак касаллиги;

гломерулонефрит;

сурункали буйрак етишмовчилиги;

нефростома.


29. Ўта оғир акушерлик касалликлари:

учтадан кўп бўлган 22 ҳафтагача ҳомила тушган ҳолатлар анамнезида кузатилган ҳомиладор аёллар;

иккитадан кўп бўлган 22 ҳафтадан катта эрта туғиш ҳолатлари (перинатал йўқотишлар билан) анамнезида кузатилган ҳомиладор аёллар;

анамнезида иккита ва ундан кўп касал ёкиногирон туғилган чақалоқлари борҳомиладор аёллар.


30. Қон ва қон яратувчи аъзолар касалликлари:

камқонликнинг оғир шакли (гемоглобин 70 г/л ва ундан кам);

туғма ва ортирилган тромбоцитопатиялар.


31. Бириктирувчи тўқималар тизимли касалликлари (коллагеноз):

тизимли қизил югурик, полиартерит, склеродермия, геморрагик васкулит;

Бехтерев касаллиги.


32. Кўкрак қафасида, қорин бўшлиғида, кичик чаноқ бўшлиғида (ўпка, буйрак,жигар, сийдик пуфаги, сийдик йўллари, қора талоқ, ингичка ва тўғри ичак, чанок суякларида) реконструктив жарроҳлик амалиёти ўтказилган ҳомиладор аёллар.


33. Кўз касалликлари: глаукома.


34. 18 ёшгачабўлганпатологияли ҳомиладор аёллар.


35. Турли ёмон сифатли ва чегарадош ўсма касалликлари.


36. Туберкулёз (сил) касаллиги.


37. Сурункали ва узоқ кечувчи руҳий бузилишлар.


38. Неврологик касалликлар:

мияда қон айланишининг ўткир бузилиши;

бош мия ва орқа мияда жарроҳлик даволанишдан кейинги ҳолат;

тутқаноқнинг (эпилепсия) оғир турлари;

миастения;

Гиен-Барре синдроми;

тромбоз ва тромбоэмболик асоратлар.



3-БОБ. РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ЭНДОКРИНОЛОГИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ

МАРКАЗИДА ЭНДОКРИН КАСАЛЛИКЛАРИГА

ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР УЧУН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ТИББИЙ ЁРДАМ

КЎРСАТИЛАДИГАН КАСАЛЛИКЛАР


§ 1. 18 ва ундан катта ёшдаги эндокрин касалликларига

чалинган беморлар учун Республика ихтисослаштирилган

эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида Ўзбекистон

Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

тиббий ёрдам кўрсатиладиган касалликлар



39. Ҳомиладор аёлларда 1-тур қандли диабет (24 хафтагача). Қандли диабетнинг ривожланиб борувчи қон томир асоратлари (ретинопатия, нефропатия).


40. Ҳомиладор аёлларда 2-тур қандли диабет (24 хафтагача). Қандли диабетнингривожланиб борувчи қон томир асоратлари (ретинопатия, нефропатия).


41. Қандли диабетда "Шарко тўпиғи"нинг сурункали асоратланган босқичи. Тўпиқ трофикяралари.


42. Қандли диабетда "Диабет тўпиқ" синдроми, болдир, сон ампутациясидан кейингиҳолат, асоратланган флегмона чўлтоғи.


43. Ҳомиладор аёлларда тиреотоксикознинг оғир, лабил кечиши (асоратланган мерцал аритмия).


44. Тиреотоксикоз, тиреостатикларга аллергияси бўлган беморларга радиойодтерапия.


45. Тиреотоксик юрак ва жигар билан оғриган беморларга радиойодтерапия.


46. Радиойодтерапия, тил илдизи буқоқи (қалқонсимон без эктопияси).


47. Struma magna, странгуляр синдроми (жарроҳлик даволаниш учун).


48. Акромегалия (жарроҳлик даволаниш учун).


49. Акромегалия асоратларининг мавжудлиги (иккиламчи остеопороз, симптоматик артериал гипертензия, глюкоза толерантликнинг бузилиши, иккиламчи гипотериоз, иккиламчи гипокортицизм, иккиламчи гипогонадизм).


50. Адренокортикотроп гармонига боғлиқ бўлган Иценко-Кушинг синдроми(жарроҳлик даволаниш учун).


51. Адренокортикотроп гармонига боғлиқ бўлмаган Иценко-Кушинг синдроми(жарроҳлик даволаниш учун).


52. Адренокортикотроп гармонига боғлиқ бўлган Иценко-Кушинг синдроми пангипопитуитаризм билан.


53. Феохромоцитома (жарроҳлик даволаниш учун).


54. Бирламчи гиперпаратиреоз кўплаб синишлар билан (жарроҳлик даволаниш учун).



§ 2. 18 ёшгача бўлган эндокрин касалликларига

чалинган беморлар учун Республика ихтисослаштирилган

эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети

маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам

кўрсатиладиган касалликлар


55. Иккиламчи ва учламчи гипотиреоз ўсмалари (краниофарингиома), грануломатоз жараёнлар, краниоцеребрал травмалар, нур терапияси, химиотерапия).


56. Тиреотоксикознинг 3-даражаси асоратлари, тиреотоксик юрак, эндокрин энцефалопатияси, эндокрин офтальмопатияси, тиреостатик терапияли агранулоцитоз).


57. Тугунли, кўп тугунли токсик буқоқ (диффуз токсик буқоқ декомпенсацияси, тиреотоксик юрак, эндокрин офтальмопатияси, тиреостатик терапияли агранулоцитоз).


58. Тугунли буқоқ, кўптугунли буқоқ, токсик аденома, аралаш токсик буқоқ, тиреотоксикоз касалликларинингёмон сифатли ўсиш белгилари (жарроҳлик даволаниш учун).


59. Тил илдизидаги буқоқ (қалқонсимон безнинг эктопияси).


60. 1 ва 2-даражали гиперпаратиреоз (даволаш усулларини аниқлаш ва жарроҳлик даволаниш учун).


61. Идиопатик, псевдогипопаратиреоз гипопаратиреоз (ташхис қўйиш учун).


62. Янги аниқланган 1-турқандли диабет(инсулинотерапия коррекцияси учун), 1-тур қандли диабетнинг лабил кечиши.


63. Неонатал қандли диабет.


64. 1-тур қандли диабет, қандли диабетнинг сурункали асоратларини даволаш, диабет нефропатияси (сурункали буйрак етишмовчилигининг 5-диализи).


65. Пастбўйлик. Пастбўйликнинг туғма ва пубертат шакллари(ташхис қўйиш учун).


66. Буйракусти бези пўстлоқ кисмининг туғма бузилиши, 21-гидроксилаза етишмовчилиги 11-гидроксилаза вирил шакли (ташхис қўйиш учун).


67. Жинс шакланишининг бузилиши (ташхис қўйиш учун).


68. Эрта жинсий етуклик (ташхис қўйиш учун).


69. Болалардаги феохромацитома.


70. Гигантизм (ташхис қўйиш учун).


71. Адренокортикотроп гармонига боғлиқбўлган Иценко-Кушинг синдроми (жарроҳлик даволаниш учун).


72. Адренокортикотроп гармонига боғлик бўлмаган Иценко-Кушинг синдроми (жарроҳлик даволаниш учун).


73. Пангипопитуитаризм (ташхис қўйиш учун).


74. Гипоганадотроп гипоганодизмнинг туғма шакллари: Кальман, Прадера-Вилли, Лауренс-Муну-Барде-Билдя синдромлари (ташхис қўйиш учун).


75. Гипогонадотроп гипергонадизмнинг туғма шакллари: Шершевский-Тернер, Клайнфельтер, Нунан, Андрогенларга сезувчанликнинг сусайиши синдромлари (ташхис қўйиш учун).



4-БОБ. РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ДЕРМАТОВЕНЕРОЛОГИЯ ВА КОСМЕТОЛОГИЯ ИЛМИЙ-

АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИДА ЖИНСИЙ ЙЎЛ БИЛАН

ЮҚТИРИЛАДИГАН КАСАЛЛИКЛАРГА ЧАЛИНГАН

БЕМОРЛАР УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН

ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИГАН КАСАЛЛИКЛАР


§ 1. 18 ва ундан катта ёшдаги жинсий йўл билан

юқтириладиган касалликларга чалинган беморлар учун

Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва

косметология илмий-амалий тиббиёт марказида Ўзбекистон

Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

тиббий ёрдам кўрсатиладиган касалликлар


76. Хавфли ўсмалар:Капоши саркомаси, Т ва В ҳужайрали лимфома.


77. Бириктирувчи тўқималар тизимсиз касалликлари: тизимсиз қизил югурик, склеродермия, аллергик ва геморрагик васкулит, Бехчет касаллиги, дерматомиозит.


78. Дерматит ва эритемалар: токсикодермия (шу жумладан, КЭЭ, Стивенсон Джонсон синдроми.


79. Буллёз ўзгаришлар: пўрсилдоқ яра, Дюринг герпетиформ дерматити, Левер пемфигоиди.


80. Туғма нуқсонлар: туғма буллёз эпидермолиз, ихтиоз.


81. Дискератоз ва кератодермиялар: Дарье касаллиги, Кератодермиялар.


82. Псориаз: эксудатив, артропатик, псориатик эритродермия.


83. Сурункали ярали пиодермия.


84. Фотодерматоз: тери порфирияси.


85. Пеллагроид дерматит.


86. Ҳуснбузар касаллиги: абсцессланувчи ва конглабат шакллари.


87. Витилиго касаллиги: бешдан ортиқ ўчоқлар мавжуд бўлса.


88. Алопеция.


89. Экземалар: микотик, микробли ва дисгидротик.


90. Замбруғ касалликлари: трихофития, фавус, микроспория, кандидоз (тарқалган, гранулематоз), чуқур микозлар (бластомикоз, криптококкоз, гистоплазмоз, кокцидиоз, споротрихоз, мукороз, аспергиллез, пенициллёз, хромомикоз, L35,37, B40-48).


91. Паразитар касалликлар: тери лейшманиози.


92. Вирусли касалликлар: ўраб олувчи темиратки.


93. Ҳомилалар дерматитлари: герпетиформ импетиго, ҳомиладорлик учуқлари (O26), ўткир учли кондиломалар.


94. Нейродермит.


95. Жинсий йўл орқали юқувчи инфекциялар:

бирламчи аниқланган захмнинг ҳамма турлари;

сўзакнинг ҳамма турлари.



§ 2. 18 ёшгача бўлган жинсий йўл билан юқтириладиган

касалликларга чалинган беморлар учун Республика

ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология

илмий-амалий тиббиёт марказида Ўзбекистон Республикасининг

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам

кўрсатиладиган касалликлар


96. Хавфли ўсмалар:Капоши саркомаси, Т ва В ҳужайрали лимфома.


97. Бириктирувчи тўқималар тизимсиз касалликлари: тизимсиз қизил югурик, склеродермия, аллергик ва геморрагик васкулит, Бехчет касаллиги, дерматомиозит.


98. Дерматит ва эритемалар: токсикодермия (шу жумладан, КЭЭ, Стивенсон Джонсон синдроми.


99. Буллёз ўзгаришлар: пўрсилдоқ яра, Дюринг герпетиформ дерматити, Левер пемфигоиди.


100. Дискератоз ва кератодермиялар: Дарье касаллиги, кератодермиялар.


101. Псориаз: эксудатив, артропатик, псориатик эритродермия.


102. Сурункали ярали пиодермия.


103. Фотодерматоз: тери порфирияси.


104. Пеллагроид дерматит.


105. Энтеропатик акродерматит.


106. Ҳуснбузар касаллиги: абсцессланувчи ва конглабат шакллари.


107. Витилиго касаллиги: бешдан ортиқ ўчоқлар мавжуд бўлса.


108. Алопеция.


109. Экземалар: микотик, микробли ва дисгидротик.


110. Замбруғкасалликлари: трихофития, фавус, микроспория, кандидоз (тарқалган, гранулематоз), чуқур микозлар (бластомикоз, криптококкоз, гистоплазмоз, кокцидиоз, споротрихоз, мукороз, аспергиллез, пенициллёз, хромомикоз).


111. Паразитар касалликлар: тери лейшманиози.


112. Вирусли касалликлар: ўраб олувчи темиратки.


113. Ҳомилалар дерматитлари: герпетиформ импетиго, ҳомиладорлик учуқлари, ўткир учли кондиломалар.


114. Нейродермит.


115. Жинсий йўл орқали юқувчи инфекциялар:

бирламчи аниқланган захмнинг ҳамма турлари;

сўзакнинг ҳамма турлари.



5-БОБ. РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ФТИЗИАТРИЯ ВА ПУЛЬМОНОЛОГИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ

ТИББИЁТ МАРКАЗИДА СИЛ КАСАЛЛИГИГА ЧАЛИНГАН

БЕМОРЛАР УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ТИББИЙ

ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИГАН КАСАЛЛИКЛАР


§ 1. 18 ва ундан катта ёшдаги сил касаллигига чалинган

беморлар учун Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва

пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида Ўзбекистон

Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

тиббий ёрдам кўрсатиладиган касалликлар


116. Фтизиатрия(сил) касалликлари:

диссеминацияли сил;

миллиар сил;

казеоз зотилжам;

кавернали сил;

фиброз кавернали сил;

цирротик сил;

силнинг дориларга чидамли тури (МЛУ);

силнинг дориларга чидамли турининг оғир шакли (ШЛУ);

силнинг резистент турининг "муваффақиятсиз даволаш" натижалари;

сил плеврити (плевра эмпиемаси);

кониосил;

бош мия пардаси ва марказий нерв тизимининг сили;

ичак, қорин пардаси ва ичак тутқичларининг лимфа тугунлари сили;

суяк ва бўғинлар сили;

сийдик таносил аъзолари сили;

тери ва тери ости ёғ қатлами сили;

кўз сили;

силнинг асоратли турлари (қон тупуруш, пневмоторакслар, плевра эмпиемаси, юрак-ўпка етишмовчилигининг 3-4 даражалари, перитонитлар, касалланган органларнинг функционал фаолиятини бузилиши);

йўлдош касалликларнинг декомпенсация даври билан биргаликдаги силнинг барча турлари (қандли диабет, ОИВ билан инфекцияланганлар, лейкоз, вирусли гепатит В,С ва Е турлари);

клиник ташхисни белгилаш ва аниқлаш мақсадида юқори технологияли ташхислаш усуллари зарур бўлган силнинг барча турлари.


117. Пульмонология касалликлари:

сурункали обструктив ўпка касаллигининг (СОЎК) 4-даражаси, оғир хуруж даври (ЖНЧҲ1<30%), ўткир/сурункали нафас етишмовчилигининг 2-3 даражалари, сурункали ўпка-юрак етишмовчилигининг субкомпенсация/декомпенсация босқичи ва ўпка гипертензиясининг 2-4 синфлари;

бронхиал астманинг 4-босқичи, оғир хуруж даврининг кескин ифодаланган обструктив ўзгаришларида (ЖНЧҲ1<50%), ўткир/сурункали нафас етишмовчилигининг 2-3даражалари, сурункали ўпка-юрак етишмовчилигининг субкомпенсация/декомпенсация босқичи ва ўпка гипертензиясининг 2-4 синфлари, касалликнинг гармонга боғлиқлик ёки гармонга турғунлик ҳолатлар;

бронхоэктатик касаллик, оғир шакли, ўпка вентиляциясининг кескин бузулиши ҳолатлари (ЖНЧҲ1 50% кам ва ЎТС 30% кам бўлган), ўткир/сурункали нафас етишмовчилигининг 2-3 даражалари, сурункали ўпка-юрак етишмовчилигининг субкомпенсация/декомпенсация босқичи ва ўпка гипертензиясининг 2-4 синфлари, қон тупуриш, миокардиодистрофия, бронхоген сепсис, септикопиемия билан асоратланган ҳолатлар;

шифохонадан ташқари зотилжам, оғир кечиши, иммунодефецит ҳолатлар ва ёндош касалликлар бўлган ҳолда, ўпкани кўп бўлакли зарарланиши, плеврал бўшлиқларга суюқлик йиғилиши, қон тупуриш, ўпкадан ташқари инфекция ўчоқлари: миокардит, полисерозит, артерит, менингит касалликлари билан асоратланишлар;

яққол ифодаланган рестриктив бузлишлар (ЖЎТС 50% кам бўлган), ўпканинг интерстициал ва гранулематоз касалликлари, ўткир/сурункали нафас етишмовчилигининг 2-3 даражалари билан асоратланиши ёки сурункали ўпка-юрак етишмовчилигининг субкомпенсация/декомпенсация босқичи ёки ўпка гипертензиясининг2-4 синфлари бўлган касалликлар.



§ 2. 18 ёшгача бўлган сил касаллигига чалинган

беморлар учун Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия

ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида Ўзбекистон

Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

тиббий ёрдам кўрсатиладиган касалликлар


118. Фтизиатрия (сил) касалликлари:

болаларнинг силдан заҳарланиши;

бирламчи сил мажмуаси;

кўкрак ичи лимфа тугунлари сили;

миллиар сил;

тарқалган сил;

ўчоқли сил;

яллиғланган сил;

казеоз зотилжам (ириган зотилжам);

туберкулома;

кавакли сил;

фиброз-кавакли сил;

цирротик сил;

силнинг дориларга чидамли тури (МЛУ);

силнинг дориларга чидамли турининг оғир шакли (ШЛУ);

сил плеврити (жумладан, плевра эмпиемаси);

бронх, трахея, юқори нафас йўллари сили;

нафас аъзолари силининг ўпканинг чангли касб касалликлари билан бирга кечиши;

бош мия пардаси ва марказий нерв тизимининг сили;

ичак, қорин пардаси ва ичак тутқичи лимфа тугунлари сили;

сийдик ва жинсий аъзолар сили;

тери ва тери ости ёғ қавати сили;

периферик лимфа тугунлари сили;

кўз сили;

бошқа аъзолар сили;

силнинг асоратли турлари (қон тупуруш, пневмотораксслар, плевра эмпиемаси, юрак-ўпка етишмовчилигининг 3-4 даражалари, перитонитлар, касалланган органларнинг функционал фаолиятини бузилиши);

йўлдош касалликларнинг декомпенсация даври билан биргаликдаги силнинг барча турлари (қандли диабет, ОИВ билан инфекцияланганлар, лейкоз, вирусли гепатит В,С ва Е турлари);

клиник ташхисни белгилаш ва аниқлаш мақсадида юқори технологияли ташхислаш усуллари зарур бўлган силнинг барча турлари.



6-БОБ. РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ОНКОЛОГИЯ ВА ТИББИЙ РАДИОЛОГИЯ ИЛМИЙ-

АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИДА ОНКОЛОГИЯ

КАСАЛЛИКЛАРИГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР УЧУН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ТИББИЙ

ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИГАН КАСАЛЛИКЛАР


§ 1. 18 ва ундан катта ёшдаги онкология касалликларига

чалинган беморлар учун Республика ихтисослаштирилган

онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт

марказида Ўзбекистон Республикасининг Давлат

бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам

кўрсатиладиган касалликлар


119. Таянч-ҳаракат тизими ўсмалари:

а) хавфли ўсмалар:

суяк хавфли ўсмалари;

юмшоқ тўқима хавфли ўсмалари;

тери меланомаси;

тери хавфли ўсмалари;

периферик нерв хавфли ўсмалaри;

бирламчи ўчоғи номаълум ўсмалар;

б) саратондан олдинги ҳолат, хавфсиз ўсмалар:

ўтувчи ўсмалар (in situ);

тери меланомаси;

тери карциномаси;

суяк хавфсиз ўсмалар;

юмшоқ тўқима хавфсиз ўсмалари;

терининг хавфсиз ўсмалари;

орқа мия пардалари ўсмалари (КХТ 10: D 32.1);


120. Торакал онкология касалликлари:

а) хавфли ўсмалар:

қизилўнгач хавфли ўсмалари;

ошқозон хавфли ўсмалари;

трахея хавфли ўсмалари;

бронхлар ва ўпкалар хавфли ўсмалари;

айрисимон без хавфли ўсмалари;

юрак, кўкс оралиғи ва плевра хавфли ўсмалари;

нафас органлари ва кўкрак ичи органлари бошқа ноаниқ белгиланган хавфли ўсмалари;

б) чегарадош ўсмалар:

қизилўнгач in situ карциномаси;

трахея in situ карциномаси;

бронх ва ўпка in situ карциномаси;

нафас органлари бошқа қисмлари in situ карциномаси;

нафас органларининг аниқланмаган қисмлари in situ карциномаси;

в) хавфсиз ўсмалар:

қизилўнгач хавфсиз ўсмалари;

трахея хавфсиз ўсмалари;

бронх ва ўпка хавфсиз ўсмалари;

нафас органларининг бошқа аниқланмаган локализацияли хавфсиз ўсмалари;

кўкрак қафаси органлари бошқа ва ноаниқ хавфсиз ўсмалари;

айрисимон без (тимус) хавфсиз ўсмалари;

юрак хавфсиз ўсмалари;

кўкс оралиғи хавфсиз ўсмалари;

кўкрак қафаси бошқа аниқ органлари хавфсиз ўсмалари;

кўкрак қафаси органлари ноаниқ хавфсиз ўсмалари;

плевра мезотелиал тўқимаси хавфсиз ўсмалари;

ўрта қулоқ, нафас органлари ва кўкрак қафаси органлари аниқланмаган ва номаълум характерли хавфсиз ўсмалари;

ҳиқилдоқ хавфсиз ўсмалари;

трахея бронх ва ўпкалар хавфсиз ўсмалари;

плевра хавфсиз ўсмалари;

кўкс оралиғи хавфсиз ўсмалари;

айрисимон без хавфсиз ўсмалари;

нафас органларининг бошқа хавфсиз ўсмалари;

нафас органларининг аниқланмаган хавфсиз ўсмалари;

бошқа ва аниқланмаган локализациядаги ноъмалум хавфсиз ўсмалар.


121. Абдоминал онкологиякасалликлари:

а) хавфли ўсмалар:

ошқозон хавфли ўсма касаллиги;

ўн икки бармоқ ичак хавфли ўсма касаллиги;

ингичка ичак хавфли ўсма касаллиги;

жигар ва жигар ичи ўт йўли хавфли ўсма касаллиги;

ўт пуфаги (қопчаси) хавфли ўсма касаллиги;

ўт йўлларининг бошқа ва аниқланмаган қисмлари хавфли ўсма касаллиги;

ошқозон ости бези хавфли ўсма касаллиги;

бошқа ва аниқ кўрсатилмаган ҳазм органларининг хавфли ўсма касаллиги;

қорин парда орти соҳаси ва қорин парда хавфли ўсма касаллиги;

неходжкин лимфомаси;

буйрак усти бези хавфли ўсма касаллиги;

б) саратондан олдинги ҳолат, хавфсиз ўсмалар:

ошқозон хавфсиз ўсма касаллиги;

ингичка ичак хавфсиз ўсма касаллиги;

жигар ва жигар ичи ўт йўли хавфсиз ўсма касаллиги;

ўт пуфаги (қопчаси) хавфсиз ўсма касаллиги;

ошқозон ости бези хавфсиз ўсма касаллиги;

бошқа ва аниқ кўрсатилмаган ҳазм органларининг хавфсиз ўсма касаллиги;

қорин парда орти соҳаси ва қорин парда хавфсиз ўсма касаллиги;

буйрак усти бези хавфсиз ўсма касаллиги.


122. Онкогинекология касалликлари:

а) хавфли ўсмалар:

ташқи жинсий аъзолар ўсмалари;

қин хавфли ўсмалари;

бачадон бўйни хавфли ўсмаси;

бачадон танаси хавфли ўсмалари;

тухумдонлар хавфли ўсмалари;

иккиламчи тухумдонлар хавфли ўсмалари;

бачадон найлари хавфли ўсмалари;

бачадон кенг боғлами хавфли ўсмаси;

бачадон юмалоқ боғлами хавфли ўсмаси;

параметрий хавфли ўсмалари;

аёллар жинсий аъзолари бошқа хавфли ўсмалари;

плацента хавфли ўсмалари;

б) саратондан олдинги ҳолат, хавфсиз ўсмалар:

ташқи жинсий аъзолар интраэпителиал ўсмалари;

қин интраэпителиал ўсмалари;

бачадон бўйни интраэптелиал ўсмаси (сancer in situ);

бачадон танаси интраэпителиал ўсмалари (сancer in situ);

тухумдонлар чегарадош ўсмалари;

ташқи жинсий аъзоларнингсаратондан олдинги (фон) касалликлар;

қин хавфсиз ўсмалари;

1-3 даражалибачадон бўйни дисплазияси;

бачадон бўйни лейкоплакияси;

бачадон найчалари хавфсиз ўсмалари;

эндометрий атипик гиперплазияси;

бачадон танаси хавфсиз ўсмалари;

тухумдонлар хавфсиз ўсмалари;

аниқланмаган ёки номаъмалум характеридаги ўсмалар.


123. Онкоколопроктология касалликлари:

а) хавфли ўсмалар:

чамбар ичакнинг ёмон сифатли ўсмалари;

кўр ичак саратони;

чувалчангсимон ўсимта саратони;

кўтарилувчи чамбар ичак саратони;

йўғон ичак ўнг бурчаги саратони;

кўндаланг чамбар ичак саратони;

йўғон ичакнинг чап бурчаги саратони;

пастга тушувчи чамбар ичак саратони;

сигмасимон ичак саратони;

йўғон ичакнинг тотал зарарланиши;

ректосигмоид соҳа саратони;

тўғри ичак саратони;

анал канали ва орқа чиқарув тешиги саратони;

орқа чиқарув тешиги саратони;

анал канали саратони;

анал канали ва орқа чиқарув тешигисаратони билан тотал шикастланиши;

кичик тос ўсмаси;

б) саратондан олдинги ҳолат, хавфсиз ўсмалар:

анал канали полипи;

тўғри ичак полипи;

йўғон ичак диффуз полипози;

йўғон ичак диффуз полипозининг тотал жароҳатланиши;

йўғон ичак диффуз полипозининг ўнг томонлама жароҳатланиш;

йўғон ичак диффуз полипозининг чап томонлама жароҳатланиши;

диффуз полипозининг дистал жарохатланиши;

крон касаллиги (малигнизация);

носпецефик яралли колит (малигнизация);

йўғон ичак ва тўғри ичак хавфсиз ўсмалари.


124. Бош ва бўйин онкологияси касалликлари:

а) хавфли ўсмалар:

пастки ва юқори лаб хавфли ўсмалари (лаб териси истисно);

оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати хавфли ўсмалари;

сўлак безлари хавфли ўсмалари;

ҳалқум хавфли ўсмалари (бурун, оғиз, ҳиқилдоқ);

бурун ва ёндош бўшлиқлари хавфли ўсмалари;

ҳиқилдоқ хавфли ўсмалари;

суяк хавфли ўсмалари;

тери хавфли ўсмалари ва меланома;

юмшоқ тўқима хавфли ўсмалари;

қалқонсимон без хавфли ўсмалари;

бошқа, икккиламчи ва ноаниқ кўрсатилган хавфли ўсмалар;

б) саратондан олдинги ҳолат, хавфсиз ўсмалар:

карцинома in situ;

оғиз бўшлиғи ва ҳалқум хавфсиз ўсмалари;

катта сўлак безлари хавфсиз ўсмалари;

ўрта қулоқ ва нафас йўллари хавфсиз ўсмалари;

суяк, тоғай ва ёғ тўқимаси хавфсиз ўсмалари;

гемангиома ва лимфангиомалар;

бириктирувчи тўқима ва бошқа юмшоқ тўқималар хавфсиз ўсмалари;

пигментли невуслар;

терини бошқа хавфсиз ўсмалари;

қалқонсимон без хавфсиз ўсмалари.


125. Онкоурология касалликлари:

а) хавфли ўсмалар:

жинсий олат хавфли ўсмалари;

простата бези хавфли ўсмаси;

мояк хавфли ўсмаси;

аникланмаган эркак жинсий аъзолари ва бошка хавфли ўсмалари;

буйрак хавфли ўсмаси;

юқори сийдик йўллари хавфли ўсмаси;

қовуқ хавфли ўсмаси;

уретра хавфли ўсмаси;

б) саратондан олдинги ҳолат, хавфсиз ўсмалар:

жинсий олат хавфсиз ўсмаси;

простата бези хавфсиз ўсмаси;

аниқланмаган эркак жинсий аъзолари ва бошка хавфли ўсмалари

қовуқўсмаси;

мояк хавфсиз ўсмалари;

буйрак хавфсиз ўсмалари;

юқори сийдик йўли хавфсиз ўсмалари;

қовуқ хавфсиз ўсмалари;

уретра хавфсиз ўсмалари.


126. Онкоофтальмология касалликлари:

а) хавфсиз ўсмалар:

қовоқлар териси хавфли пигментли ўсмалари;

қовоқлар териси хавфли ўсмалари;

қовоқ юмшоқ тўқимаси ва бириктирувчи тўқима хавфли ўсмалари;

конъюнктива хавфли ўсмалари;

шох парда хавфли ўсмалари;

тўр парда хавфли ўсмалари;

томирли парда хавфли ўсмалари;

цилиар тана хавфли ўсмалари;

ёш бези ва йўли хавфли ўсмалари;

кўз косаси юмшоқ тўқималари хавфли ўсмалари;

кўз косаси суяк деворининг хавфли ўсмалари;

кўрув нервининг ўсмалари;

диффуз ноходжкин лимфомаси, алоҳида кўрув аъзолари зарарланиши билан;

б) саратондан олдинги ҳолат, хавфсиз ўсмалар:

қовоқ териси, юмшоқ тўқимаси, кўз олмаси ва косаси гемангиомалари ва лимфомалар;

қовоқ териси хавфсиз ўсмаси;

қовоқ бириктирувчи тўқимаси хавфсиз ўсмаси;

қовоқ юмшоқ тўқимаси, конъюнктива, кўз косаси дермоиди;

қовоқ териси, конъюнктива, кўз олмаси пигмент невуслари;

тери безлари ва кўз ёш бези аденомалари;

кўз косаси микс ўсмалари, фибромалар;

конъюнктива эпителиал ўсмалари;

кўз косаси суякли девори ўсмалари.


127. Онкомаммология касалликлари:

а) хавфли ўсмалар:

сут бези саратони;

сут бези педжет саратони;

филлоид ўсмаларнинг саркаматоз тури;

б) саратондан олдинги ҳолат, хавфсиз ўсмалар:

карцинома in situ;

сут безининг номаълум характердаги ўсмалар;

фиброаденома;

филлоид ўсмалар;

филлоид ўсмаларнинг хавфсиз тури;

филлоид ўсмаларнинг псевдосаркаматоз тури;

ювенил фиброаденома;

цистаденома.


128. Радиотерапия (нур терапияси) қўлланилувчи касалликлар:

бош мия глиал ўсмалари;

бош мия ноглиал ўсмалари;

бачадон танаси ўсмаси;

бачадон бўйни ўсмаси;

сут бези ўсмалари;

лимфомалар;

тўғри ичак ўсмалари;

анал канали ўсмаси;

орқа мия ўсмалари;

бош-бўйин ўсмалари;

қин хавфли ўсмалари;

Вульва ўсмаси.


129. Химиотерапия қўлланилувчи касалликлар:

трофобласт касаллиги;

хавфли лимфомалар;

майда ҳужайрали ўпка саратони;

мезателиома.



§ 2. 18 ёшгача бўлган онкология касалликларига

чалинган беморлар учун Республика ихтисослаштирилган

онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт

марказида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети

маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган

касалликлар


130.Хавфли ўсмалар:

юмшоқ тўқима саркомалари (фибросаркома, рабдомиосаркома, синовиал саркома, липосаркома, ангиосаркома, десмоид ўсмалар);

қорин бўшлиғи ва қорин парда орти соҳалари ноорган хавфли ўсмалари (нейробластома, ганглионейробластома, тератобластома);

кўкс оралиғи хавфли ўсмалари (нейробластома, тератобластома, хавфли тимома, рабдомиосаркома);

буйрак усти бези хавфли ўсмалари (феохромоцитома, нейробластома);

буйрак хавфли ўсмалари (нефробластома, буйрак саратони);

жигар хавфли ўсмалари (гепатобластома, гепатоцелюляр саратони);

қин ва бачадон хавфли ўсмалари;

тухумдонлар хавфли ўсмаси (дисгерминома, эмбрионал карцинома, тератобластома, аденокарцинома);

мояклар хавфли ўсмаси (тератобластома, эмбрионал карцинома, семинома);

сийдик қопи хавфли ўсмалари (рабдомиосаркома, нейробластома);

узун ва калта найсимон суяклари хавфли ўсмалари (остеоген саркома, хондросаркома, Юинг саркомаси, хавфли гигант-ҳужайрали ўсма);

қалқонсимон без хавфли ўсмалари;

терида учрайдиган хавфли ўсмалар (меланома, дерматофибросаркома);

ноходжкин лимфомалари;

Ходжкин лимфомалари;

хавфли гистоцитоз;

бош мия хавфли ўсмалари;

бош мия хавфсиз ўсмалари;

орқа мия каналида хавфли ўсмалар.


131. Саратондан олдинги ҳолат, хавфсиз ўсмалар:

тери ва юмшоқ тўқима хавфсиз ўсмалари (гемангиома, лимфангиома, фибролипома, фиброма);

бурун-ҳалқум соҳаси хавфсиз ўсмалари (ангиофиброма, тарқалган аденоматоз полип);

қорин бўшлиғи ва қорин парда орти хавфсиз ўсмалари (ганглионевринома,невринома, тератома, дермоид киста);

жағ суяклари остеодисплазиялари (фиброз дисплазия, остеома, остеохондрома);

сўлак безларнинг аралаш ўсмалари;

қалқонсимон без ўсмалари;

сут безлари фиброаденомалари;

узун ва калта найсимон суяклар хавфсиз ўсмалари (остеома,остеохондрома, экзостоз, фиброз дисплазия);

тери хавфсиз ўсмалари (пигментли невус, дерматофиброма, ангиопапилома);

тухумдонлар хавфсиз ўсмалари (тератома, дермоид киста);

моякларнинг хавфсиз ўсмалари (тератома).


Изоҳ: мазкур Рўйхатда белгиланган касалликларга чалинган шахсларга тиббий ёрдам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сон "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан кўрсатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 19 август, 33-сон, 589-модда