ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Давлат божхона қўмитасининг 15.07.2019 й. 01-02/12-45-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида автомобиль ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш қоидаларига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 16.08.2019 й. 2904-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.08.2019 й.

N 2904-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

15.07.2019 й.

N 01-02/12-45


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида

автомобиль ва темир йўл транспорт воситаларида

божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк

бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш

қоидаларига қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 18 июлдаги 01-02/12-24-сон қарори (рўйхат рақами 2904, 2017 йил 27 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 755-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида автомобиль ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш қоидаларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                             М. Азимов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида

автомобиль ва темир йўл транспорт воситаларида

божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк

бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш

тўғрисидаги қоидаларига киритилаётган

қўшимчалар


1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси "фойдаланиладиган" деган сўздан кейин ", шунингдек транспорт воситаларини бошқариш ва назорат қилишнинг онлайн механизмини назарда тутадиган навигацион" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 4-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи - саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"халқаро шартномаларга мувофиқ, божхона идентификациялаш воситалари сифатида тан олинган хорижий давлатларнинг божхона хизматлари томонидан транспорт воситалари, товарлар ва почта жўнатмаларига қўйилган божхона пломбалари, муҳр, штамп излари ва расмий белгилар, шунингдек транспорт, экспедиторлик ташкилотлари томонидан транспорт воситаларига қўйилган пломба, муҳр ҳамда расмий белгилар мавжуд бўлган ҳолларда;

жўнатувчи божхона постларида хавфни бошқариш автоматлаштирилган ахборот тизими қўлланилган ҳолларда, агар транспорт воситаси ва унинг юк бўлимида божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфининг белгилари аниқланмаган ҳолатларда (транзит товарлар ортилган транспорт воситалари ҳамда халқаро ҳужжатларда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно);

товар сифатидаги автотранспорт ташишда фойдаланиладиган транспорт воситасига;

чегара божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда жойлашган божхона терминалларига юбориладиган автотранспорт воситаларига;";

бешинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 19 август, 33-сон, 592-модда














































Время: 0.2017
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск