язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2004 й. 293-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.06.2004 й.

N 293


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат тест марказига абитуриентларнинг олий ўқув юртларига сифатли қабул қилинишини таъминлаш, мутахассисларни, шунингдек таълимнинг барча турлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини тайёрлаш сифатини, республика таълим муассасаларида тест ва рейтинг балларининг холисоналигини назорат қилиш юзасидан жавобгарлик юклансин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

республика таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синови орқали танлаб олиш, кадрлар тайёрлаш сифати ва ўқув жараёни самарадорлиги холисона баҳоланишини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

абитуриентлар, ўқувчилар, талабалар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартларига ва давлат талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш;

тест синови натижаларининг холисоналиги, ишончлилиги ва адолатлилигини таъминлаш;

узлуксиз таълим тизимида банд бўлган педагоглар, профессор-ўқитувчилар таркиби ва раҳбар ходимларни аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш;

идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш, таълим муассасалари рейтингини аниқлаш;

Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи функцияларини бажариш;

хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни эътироф этиш ва нострификациялаш (тенглигини аниқлаш) тартиби амалга оширилишини ташкил этиш ва таъминлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисидаги низом ва унинг тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ходимларининг чекланган умумий сони 104 нафар этиб, шу жумладан бошқарув ходимлари  89 нафар этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорига, зарурат бўлганда, Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат тест маркази ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 14 майдаги 258-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 5-сон, 28-модда) 3 ва 5-бандлари, 6-бандининг биринчи хатбоши ва 7-банди ҳамда ушбу қарорга 3-илованинг 3-банди тўққизинчи хатбоши, шунингдек 4 ва 5-иловалар;

Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат тест маркази таркибида Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармасини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 11 мартдаги 109-сон қарори 1-бандининг иккинчи-еттинчи хатбоши, 3 ва 6-бандлари ҳамда мазкур қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 24 июндаги

293-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Давлат тест марказининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор

1

Илмий-методик кенгаш

а

Директор ўринбосари

1

Директор ўринбосари - кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси бошлиғи

1

Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги вакиллари

12


Тест синовлари технологияларини ривожлантириш бўлими

10

Узлуксиз таълим тизимида кадрлар тайёрлаш мониторингини олиб бориш ва сифатини назорат қилиш бўлими

10

Тест синовларини ташкил этиш бўлими

6

Узлуксиз таълим тизимида профессор-педагоглар таркибини ва раҳбар кадрларни аттестациядан ўтказиш бўлими

6

Бухгалтерия

4

Кадрлар бўйича инспектор

1

Тест синовларининг компьютер таҳлили ва ахборотлаштириш бўлими

6

Олий таълим ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш бўлими

8

Юридик маслаҳатчи

1










Илмий-нашриёт бўлими

4


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш бўлими

7

Канцелярия

1

Хўжалик бўлими (шу жумладан ёрдамчи ходимлар 15 киши)

15

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш бўлими

6






Халқаро ҳамкорлик ва таълим тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш бўлими

4

Марказ ходимларининг умумий сони - 104 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари - 89 киши.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 25-сон, 289-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 6, 60-модда.