Умная подшивка

2019 й. / НМ, 34 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*


Янги уй-жойларни қандай бошқариш керак

Янги қурилган уйларга туташ майдонлар:

ер солиғини ким тўлайди?

Ноқонуний тарзда эълон ёпиштирувчилар

билан курашиш мумкинми?

Аввал чопиб ташла, кейин чопиб қўй



Долзарб мавзу


ЯНГИ УЙ-ЖОЙЛАРНИ ҚАНДАЙ

БОШҚАРИШ КЕРАК


Қурилишлар авж палласига чиққан Тошкент учун замонавий кўп қаватли уйларни бошқариш масаласи борган сайин долзарб бўлиб бормоқда. Уй-жой хизматлари бозорида уларни бошқарадиган шахсларга талаб кучайган. Илгари асосан бир хил андозадаги уй-жойлар қуриларди. Бугунги кунда эса - режалаштирилиши ва муҳандислик коммуникациялари яхшиланган, замонавий материаллар, технологиялар ва конструкцияларга эга бўлган бинолар қад ростламоқда. Улар орасида савдо, офис, ландшафт ва бошқа сегментлари билан бирга қурилган турар жой мажмуалари бор. Бу эса уларни сақлаб туришда ўзгача профессионал даражани талаб қилади. Айни шу ўринда олдин қурилган уй-жойга хос бўлмаган бир қанча жиҳатлар кўндаланг туради. Масалан, бошқарувчи компания (БК) ва янги мулкдорларнинг қурувчилар билан бўладиган муносабатлари; яшовчилар уйларга тўлиқ кўчиб келмаганда бошқарув усулини танлашдаги ўзига хосликлар; уйлар атрофидаги ҳудудлар учун ер солиғини кимлар тўлаши ва шунга ўхшаш кўплаб масалаларни ечиш керак бўлади.


Янги кўп квартирали уйларни (ККУ) бошқариш масалалари бизда қонун ҳужжатлари билан етарлича тартибга солинган эмас. Пухта ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш талаб қилинадиган муаммолар мавжуд. Масалан, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ККУ бошқарувсиз қолиши мумкин эмаслигини назарда тутувчи меъёрлар йўқ. Натижада кўп қаватли бинолар фойдаланишга топширилгандан кейин қурувчилар уларни мулкдорлар ихтиёрига шундоқ ташлаб кетган ҳоллар бўлган - мулкдор буёғига нима қилишини билмай лол. Ҳозир уй-жойга оид янги қонун ҳужжатлари лойиҳалари устидаги ишлар охирига етиб қолди, уларда янги қурилишлар билан боғлиқ бўлган бир қатор масалаларни тартибга солиш таклиф этилаётир.

Шубҳасиз, жиддий, ижтимоий масъулиятли қурувчилар ўз обрў-нуфузини қадрлайди, ўзлари қурган объектларнинг сақланиши, улардан самарали фойдаланилиши борасида қайғуради. Бундай қурувчилар ё БКни ўзлари ташкил этишади ёхуд барча ўзи қурган объектларда БКлардан бири билан ҳамкорликда иш юритади. Бундай ёндашув кўпроқ конструктив, меъморий, дизайнерлик, технологик янгиланишлардан фойдаланаётган турар жой мажмуаларида қўлланилмоқда. Чунончи, одатдаги БКга буларни ўзлаштириш осон иш эмас. Мазкур масала айниқса ККУ фойдаланишга топширилгандан кейин - уйларга хизмат кўрсатишни дарҳол бошлаш, камчиликларни зудликда бартараф этиш мақсадида муҳимдир. Сўнгги вақтларда бундай ёндашув нафақат нуфузли турар жой мажмуаларида, балки оддий объектларда ҳам қўлланилаётир.

Қонун ҳужжатларига биноан мулкдорлар бошқарув усулини, шу жумладан БКни ўзлари танлайдилар. Қурувчи томонидан жалб этиладиган ёки унинг янги қурган биноларига хизмат кўрсатадиган компания ишончсизлик туғдиради: орада тил бириктирилган бўлиши, хизматларга оширилган нархлар белгиланиши ёки чала битирилган ишлар ёпди-ёпди қилиниши мумкин. Шу туфайли бу борада бамаънилик керак. Янги қурилаётган объектда қурувчи томонидан таклиф этиладиган БКга дастлабки босқичда албатта эҳтиёж бўлади. Буни ҳатто қонун ҳужжатларида ҳам белгилаб қўйиш керакдир балки. Келгусида уни доим ўзгартирса бўлади. Лекин бу қанчалик ўзини оқлашини эътиборга олган маъқул.

Замонавий уй-жойларнинг йирик лойиҳалари амалга оширилаётган пойтахтда қурувчи ва БК ҳамкорлигига мисоллардан бири сифатида Golden House девелопер компаниясининг у қурган уйларни бошқариб ва хизмат кўрсатиб келаётган "MMG Facility Management Group" МЧЖ БКни келтириш мумкин. Бу, бир томондан, асосан нуфузли турар жой мажмуалари бўлса, лекин орасида эконом-класслари ҳам бор. Нуфузли уйларни ҳам, бир қадар ижтимоий йўналтирилган уйларни ҳам бошқариш тамойиллари деярли бир хил. Қурувчилар, уй мулкдорлари ва бошқарувчилар MMGнинг тажрибасини ўргансалар арзийди. Ушбу компанияда янги қурилган уйларда бошқа бошқарувчилар дуч келаётган бир

...
Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск