ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданият соҳасида бошқарув /

Маданият ва санъат муассасаларининг васийлик кенгашлари тўғрисидаги Намунавий низом (ЎзР ВМ 17.08.2019 й. 687-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 августдаги

687-сон қарорига

ИЛОВА



Маданият ва санъат муассасаларининг

васийлик кенгашлари тўғрисидаги

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат муассасаларида Васийлик кенгашиларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Васийлик кенгаши - маданият ва санъат муассасаларининг вазифалари ва муаммоларини ҳал этишга жамоатчиликни жалб этиш, бюджетдан ташқари маблағларни жалб этишда уларга кўмаклашиш, шунингдек, пулли хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида маданият ва санъат муассасаларида ташкил этиладиган жамоатчилик-маслаҳат органи.

Маданият ва санъат муассасасига театрлар, цирклар, филармониялар, концерт ташкилотлари (профессионал ижодий жамоалар, мусиқа жамоалари, ансамбллар ва шу кабилар), маданий-маърифий муассасалар (маданият марказлари, музейлар, бадиий галереялар (кўргазмалар), кўргазма заллари, тарихий маданий қўриқхоналар, маданият ва дам олиш истироҳат боғлари, клуб муассасалари, саройлар ва маданият уйлари, маданият ва санъат соҳасидаги таълим муассасалари ва шу кабилар, идоравий мансублигидан қатъи назар моддий маданий мерос объектлари ва архитектура ёдгорликлари киради.


3. Васийлик кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда корпоратив қоидага мувофиқ амалга оширади.



2-БОБ. ВАСИЙЛИК КЕНГАШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


4. Васийлик кенгаши ҳар бир маданият ва санъат муассасасида юридик шахс ташкил этмасдан тузилади ва жамоатчилик асосида иш кўради.


5. Васийлик кенгаши маданият ва санъат муассасаси раҳбарининг тегишли буйруғи асосида ташкил этилади.


6. Васийлик кенгаши таркиби маданият ва санъат муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланади.

Васийлик кенгаши таркибига давлат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари, шунингдек, маданият ва санъат муассасаси фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришдан манфаатдор бўлган бошқа жисмоний шахслар кириши мумкин.



3-БОБ. ВАСИЙЛИК КЕНГАШИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ, ҲУҚУҚЛАРИ ВА

МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Қуйидагилар Васийлик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:

моддий-техника базани мустаҳкамлаш, шу жумладан, инфратузилмани яхшилаш, маданият ва санъат муассасалари бинолари ва ҳудудини ободонлаштириш;

маданият ва санъат муассасаси фаолияти сифати ва самарадорлигини ошириш;

маданият ва санъат муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича дастурларни молиялаштириш ва амалга ошириш;

маданият ва санъат муассасаси фаолиятини такомиллаштиришга малакали мутахассисларни жалб этиш;

маданият ва санъат муассасаси фаолиятини ривожлантиришни таъминлаш учун донорларни жалб этиш.


8. Юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Васийлик кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Васийлик кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

ўз низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш;

маданият ва санъат муассасасининг ва иш режалари, тадбирлар режалари, дастурлари ва бошқа ҳужжатларини муҳокама қилишда иштирок этиш, уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

маданият ва санъат муассасаси раҳбарига маданият муассасаси фаолиятини такомиллаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритиш;

Васийлик кенгашига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда маданият ва санъат муассасасидан олиш;

маданият ва санъат муассасаси фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифлар билан давлат органларига мурожаат қилиш;

Васийлик кенгашининг молиявий режасини тасдиқлаш;

Васийлик кенгашининг маблағларини тақсимлаш тартибини белгилаш;

Васийлик кенгаши маблағларини сарфлашнинг молиявий режаси ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш;

маблағлардан ва бошқа жалб этилган кўмаклашиш маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини текшириш учун молиявий назоратнинг ваколатли органини тайинлаш.

Васийлик кенгаши қонун ҳужжатларига, ички низомга ва маданият ва санъат муассасасининг низомига (уставига) мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


9. Васийлик кенгаши:

ушбу низомда белгиланган асосий вазифалар бажарилишини таъминлашга;

маблағлардан ва бошқа жалб этилган кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминлашга мажбурдир.



4-БОБ. ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Васийлик кенгаши ўз фаолиятини Васийлик кенгаши ваколатига тегишли масалаларни ҳал этишда унинг барча аъзоларининг ихтиёрий иштирок этиши ва тенг ҳуқуқлилиги принциплари асосида амалга оширади.


11. Васийлик кенгаши, қоидага кўра, раис, раиснинг ўринбосари, Васийлик кенгашининг котиби ва аъзолари таркибида шакллантирилади.

Васийлик кенгашининг сон таркиби, агар унинг низомида ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса, регламентлаштирилмайди. Васийлик кенгаши таркиби ва раҳбариятидаги ўзгаришлар, қоидага кўра, бир йилда бир марта ўтказилади.

Маданият ва санъат муассасаси раҳбари Васийлик кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.


12. Васийлик кенгашига раис бошчилик қилади. Раиснинг ваколатига қуйидагилар киради:

Васийлик кенгаши мажлиси кун тартибини белгилаш ва уни чақириш;

Васийлик кенгаши қарорларини тасдиқлаш ва улар ижроси назорат қилинишини ташкил этиш;

Васийлик кенгашининг йиллик иш режасини тасдиқлаш, шунингдек, Васийлик кенгашига унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш;

Васийлик кенгаши аъзоларига юкланган вазифалар ижроси бўйича уларнинг ишини мувофиқлаштириш;

Васийлик кенгашини давлат органлари ва бошқа ташкилотларда ифодалаш;

Васийлик кенгашининг самарали фаолиятини таъминлаш учун бошқа ваколатларни амалга ошириш.


13. Васийлик кенгаши раиси ва унинг ўринбосари биринчи ташкилий мажлисда сайланадилар. Васийлик кенгаши раиси ва унинг ўринбосари Васийлик кенгаши аъзоларидан сайланади. Васийлик кенгаши аъзолари фаолияти муддатлари, Васийлик кенгаши раиси ва унинг ўринбосарини қайта сайлаш унинг низомида белгиланади. Васийлик кенгаши ўз ваколатларини маданият ва санъат муассасаси раҳбарига беришга ҳақли эмас.


14. Васийлик кенгаши раиси ўринбосарининг ваколатлари Васийлик кенгашининг қарори билан белгиланади.


15. Васийлик кенгаши аъзолари:

Васийлик кенгаши мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этиш;

маданият ва санъат муассасаларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича Васийлик кенгашига таклифлар киритиш;

Васийлик кенгаши томонидан кўриб чиқиладиган масалалар бўйича хулосалар тақдим этиш ҳуқуқига эгадир;

Васийлик кенгаши аъзолари мажлисда шахсан, ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ Васийлик кенгаши аъзоси номидан иш кўриш ваколати берилган ўзининг вакили орқали қатнашиши керак.

Васийлик кенгаши аъзоси мажлисда иштирок этиш имкони бўлмаганда мажлис кун тартиби бўйича ўз фикрини Васийлик кенгашига ёзма равишда юбориш ҳуқуқига эга.


16. Васийлик кенгаши ўз ишини ўзи томонидан тасдиқланган режалар асосида қуради ва ўз мажлисларини заруратга кўра, бироқ ярим йилда камида бир марта ўтказади. Васийлик кенгаши раиси Васийлик кенгаши аъзоларининг ёзма илтимосномалари асосида навбатдан ташқари мажлислар чақириши мумкин. Васийлик кенгаши аъзоларининг илтимосномасида навбатдан ташқари мажлисни ўтказишнинг сабаблари ва асослари баён қилиниши керак.


17. Васийлик кенгаши мажлисини Васийлик кенгаши раиси олиб боради, у бўлмаган тақдирда - Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари олиб боради.

Васийлик кенгашида унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, у ҳуқуқий ваколатли бўлади.

Мажлисни ўтказиш учун кворум ёки раис ва унинг ўринбосари бўлмаганда Васийлик кенгаши мажлисини ўтказишнинг янги санаси эълон қилинади.


18. Васийлик кенгаши мажлисида кўриб чиқилаётган масалаларнинг хусусиятига боғлиқ равишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари, маданият ва санъат муассасалари ходимлари, алоҳида жисмоний шахслар таклиф этилиши мумкин.


19. Васийлик кенгаши котиби:

барча зарур ҳужжатлар Васийлик кенгаши мажлисига ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

мажлисни ўтказиш муддати ва жойини Васийлик кенгаши раиси билан келишади;

кун тартибидаги масалалар бўйича Васийлик кенгаши мажлислари ўтказилишини ташкил этади;

Васийлик кенгаши аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлис ўтказиладиган сана, кун тартиби лойиҳаси, вақт ва жой тўғрисида хабардор қилади;

Васийлик кенгаши қарорлари ижроси мониторингини олиб боради;

Васийлик кенгаши баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни Васийлик кенгаши аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади;

Васийлик кенгаши ҳужжатлари сақланишини, шунингдек, Васийлик кенгашининг фаолияти тўғрисидаги ахборот маданият ва санъат муассасасининг веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлайди.

Васийлик кенгаши котиби Васийлик кенгаши аъзоси ҳисобланади.



5-БОБ. ВАСИЙЛИК КЕНГАШИ ТОМОНИДАН

ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ВА УЛАРНИНГ

ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


20. Васийлик кенгашининг қарори мажлисда иштирок этаётган Васийлик кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда Васийлик кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Маблағлар тушуми ва харажатларнинг йиллик молиявий режасини тасдиқлаш, шунингдек, Васийлик кенгаши маблағларидан фойдаланиш масалалари бўйича қарор мажлисда ҳозир бўлган Васийлик кенгаши аъзоларининг учдан икки қисмининг овози билан қабул қилинади.


21. Васийлик кенгаши қарорлари Васийлик кенгаши мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Васийлик кенгаши мажлисининг баённомаси Васийлик кенгаши раиси томонидан тасдиқланади ва бир ҳафта муддатда Васийлик кенгаши аъзоларига юборилади.

Васийлик кенгаши мажлиси баённомаси расмийлаштирилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида Васийлик кенгашининг котиби маданият ва санъат муассасасининг веб-сайтида баённоманинг электрон версияси эълон қилинишини таъминлайди.


22. Васийлик кенгаши баённомасининг асл нусхаси ва унга материаллар маданият ва санъат муассасасида сақланади. Маданият ва санъат муассасаси раҳбари Васийлик кенгашининг баённомалари ва бошқа ҳужжатлари сақланишини таъминлашда ҳамда Васийлик кенгаши мажлиси тўғрисидаги ахборот маданият ва санъат муассасасининг веб-сайтида жойлаштиришда Васийлик кенгаши котибига кўмаклашиши шарт.


23. Васийлик кенгаши котиби Васийлик кенгаши аъзолари кўмагида Васийлик кенгаши қарорлари бажарилишини мунтазам равишда ўрганади ва кўриб чиқади, зарурат бўлганда, Васийлик кенгаши раисига тегишли таклифлар киритади.


24. Васийлик кенгаши бир йилда камида бир марта маданият ва санъат муассасаси раҳбарининг қабул қилинган қарорлар ижроси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботини эшитади.


25. Васийлик кенгашининг иш тартиби Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланадиган регламентда белгиланади.



6-БОБ. ЖАЛБ ЭТИЛГАН МАБЛАҒЛАР ВА

БОШҚА КЎМАКЛАШИШ МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ


26. Жалб этилган маблағлардан ва бошқа кўмаклашиш маблағларидан Васийлик кенгашининг вазифалари ва функцияларини амалга ошириш учун фойдаланилади.


27. Пул маблағлари шаклидаги жалб этилган кўмаклашиш маблағлари маданият ва санъат муассасасининг бюджетдан ташқари ҳисобрақамида жамланади, маданият ва санъат муассасасининг даромадлари ва харажатлари сметасига киритилади ҳамда ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.

Товарлар, ишлар/хизматларни бажариш, маданият ва санъат муассасаси билан юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги шартномаларда белгиланган шартнома мажбуриятлари бажарилишини ҳуқуқи ҳамда бошқа моддий ва номоддий бойликлар тарзидаги жалб этилган кўмаклашиш маблағларидан фойдаланиш тартиби ва шартлари Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.


28. Жалб этилган маблағлар ва бошқа кўмаклашиш маблағлари даромадлари ва харажатлари ҳажмлари келгуси йилга Васийлик кенгашининг мажлисида тасдиқланган даромадлар ва харажатлар молиявий режасига мувофиқ маданият ва санъат муассасасининг даромадлари ва харажатлари сметасига киритилади.

Маблағларнинг даромадлари ва харажатлари молиявий режасига маданият ва санъат муассасасида Васийлик кенгаши фаолияти билан боғлиқ жорий харажатлар киритилади.


29. Жалб этилган маблағларнинг даромадлари ва харажатлари сметаси Васийлик кенгашининг қарори билан тасдиқланади. Зарурат бўлганда жалб этилган маблағларнинг даромадлари ва харажатлари сметасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


30. Жалб этилган маблағлар ва бошқа кўмаклашиш маблағларининг бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши, уларнинг зарур тарзда расмийлаштирилиши ва улардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш учун маданият ва санъат муассасасининг раҳбари ва бош бухгалтери жавоб беради.

Жорий йилда фойдаланилмаган пул маблағлари қолдиғи олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтади.


31. Васийлик кенгаши жалб этилган маблағлар ва бошқа кўмаклашиш маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан молиявий назоратни амалга оширади. Молиявий назоратни амалга ошириш учун Васийлик кенгаши Васийлик кенгашининг молиявий тафтишчиси ёки назорат-тафтиш комиссияси шаклида Васийлик кенгашининг молиявий назорати ваколатли органини ташкил этади.

Молиявий назоратнинг ваколатли органини, Васийлик кенгаши назорат-тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларини тайинлаш тартиби, уларнинг ваколатлари муддатлари ва тафтишларни ўтказиш даврийлиги Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.

Васийлик кенгаши молиявий назоратни амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотини жалб этишга ҳақлидир.


32. Васийлик кенгашининг молиявий назорати ваколатли органи:

бир йилда камида бир марта ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширади, Васийлик кенгашининг маблағлари ва бошқа кўмаклашиш маблағларининг сарфланган харажатларини, шунингдек, улардан моддий ва номоддий активлар тарзида фойдаланиш самарадорлигини тафтиш қилади, йиллик ҳисоботлар ва баланс бўйича хулоса тайёрлайди;

молиявий ҳисобот тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлик ва уни тузиш асосланганлиги юзасидан келгуси йилга даромадлар ва харажатлар молиявий режасини кўриб чиқади;

жалб этилган маблағлар ва бошқа кўмаклашиш маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши тўғрисида Васийлик кенгаши олдида ҳисобот беради.


33. Келгуси йилга даромадлар ва харажатларнинг молиявий режаси Васийлик кенгаши молиявий назоратининг ваколатли органи томонидан кўриб чиқилганидан ва маъқулланганидан кейин Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.


34. Васийлик кенгашининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


35. Васийлик кенгаши фаолиятини тўхтатиш Васийлик кенгашининг қарори асосида амалга оширилади. Васийлик кенгаши фаолияти тўхтатилган тақдирда унинг жалб этилган маблағлар ва бошқа кўмаклашиш маблағларини бошқариш бўйича ваколатлари Васийлик кенгашининг янги таркиби тайнлангунига қадар маданият ва санъат муассасаси раҳбарига берилади.


36. Ушбу Низом қўлланилиши муносабати билан юзага келадиган низолар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


37. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 август








































Время: 0.1971
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск