язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Буйрук 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Молия вазирининг 05.08.2019 й. 88-сон "Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақидаги низомнинг 52-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.08.2019 й. 1941-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.08.2019 й.

N 1941-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

05.08.2019 й.

N 88


БУЙРУҒИ



Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш

органлари муассасалари ва ташкилотларининг

харажатлари ва бошқа махфий характерга эга

бўлган харажатларнинг ғазна ижроси тартиби

ҳақидаги низомнинг 52-бандига ўзгартириш

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 24 ноябрдаги 110-сон буйруғи (рўйхат рақами 1941, 2009 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 206-модда) билан тасдиқланган Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақидаги низомнинг 52-бандида:

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"в" кичик банддаги "энг кам иш ҳақи миқдорининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ  2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.



Вазир                                                                    Д. Кучкаров



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 26 август, 34-сон, 600-модда