язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Таълим/ Мактабгача таълим муассасалари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2019 й. 696-сон "Наманган вилоятида мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.2019 й.

N 696




НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ВА БОЛАЛАРНИ МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМГА ҚАМРАБ ОЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълимга қамраб олишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган 2020-2022 йилларда Наманган вилоятида мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлмаган маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуришнинг асосий параметрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, мазкур маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар бадал пули ташкилот фаолияти йўлга қўйилган кундан бошлаб 5 йил давомида 50 фоиз миқдорида ўрнатилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурининг 2020 йил ва кейинги йиллар учун параметрларини шакллантиришда мазкур қарор билан тасдиқланган мактабгача таълим ташкилотлари қурилишини белгиланган тартибда киритилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил ва кейинги йиллар учун бюджет параметрларини шакллантиришда ушбу қарорда белгиланган мактабгача таълим ташкилотлари таъминоти учун зарур маблағларни ажратилишини назарда тутсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги стандартларини қўллаган ҳолда, қатъий намунавий лойиҳага асосланади;

ташқи муҳандислик алоқа тармоқлари ва ички автомобиль йўллари, бунёд этилаётган объектлар ҳудудидан ўтувчи сув таъминоти ва оқава сув тармоқлари қурилиши Наманган вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


5. Мактабгача таълим ташкилотларининг бино ва иншоотларини қуриш бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги "Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси" давлат унитар корхонаси - буюртмачи этиб белгилансин;

бош лойиҳа ва бош пудратчи ташкилот белгиланган тартибда тендер (танлов) натижасида аниқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказсин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 августдаги

696-сон қарорига

ИЛОВА



2020-2022 йилларда Наманган вилоятида мактабгача

таълим ташкилоти мавжуд бўлмаган маҳалла фуқаролар

йиғинларида ташкил этиладиган давлат мактабгача

таълим ташкилотларини қуришнинг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Мактабгача таълим ташкилоти

қурилиши режалаштирилаётган

маҳалла фуқаролар йиғини номи


3-7 ёшли

болалар

сони


Мактабга-

ча таълим

ташкилоти

сиғими


Қуриш

муддати


Ҳисобланган

қиймати

(млн сўм)


1.

Наманган шаҳар "Ғишткўприк" МФЙ


352

180

2020 йил

5 580,0

2.

Наманган шаҳар "Сумалак гузари" МФЙ


380

180

2020 йил

4 860,0

3.

Наманган шаҳар "Учқун" МФЙ


549

240

2020 йил

6 720,0

4.

Наманган шаҳар "Мажнунтол" МФЙ


401

240

2020 йил

6 720,0

5.

Наманган туман "Хўжақишлоқ" МФЙ


385

180

2020 йил

5 400,0

6.

Уйчи туман "Чуртук" МФЙ


480

240

2020 йил

6 720,0

7.

Наманган шаҳар "Шаршара" МФЙ


389

180

2021 йил

5 220,0

8.

Наманган шаҳар "Янги қурилиш" МФЙ


624

240

2021 йил

6 720,0

9.

Наманган шаҳар "Наманган шаҳар" МФЙ


197

120

2021 йил

3 360,0

10.

Косонсой туман "Чиндовул" МФЙ


492

240

2021 йил

6 720,0

11.

Наманган туман "Ибрат" МФЙ


382

180

2021 йил

5 220,0

12.

Уйчи туман "Машад" МФЙ


510

240

2021 йил

6 720,0

13.

Наманган шаҳар "Маданий-маориф" МФЙ


373

180

2022 йил

5 040,0

14.

Наманган шаҳар "Соҳибкор" МФЙ


305

120

2022 йил

3 600,0

15.

Наманган шаҳар "Ҳақиқат" МФЙ


428

240

2022 йил

6 720,0

16.

Косонсой туман "Ҳуррият" МФЙ


972

360

2022 йил

9 720,0

17.

Наманган туман "Деҳқонобод" МФЙ


162

120

2022 йил

3 600,0

18.

Уйчи туман "Овчибулоқ" МФЙ


510

240

2022 йил

6 720,0

Жами


7891

3720


105 360,0

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 август