ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Асиллик иши /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.08.2019 й. 677-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 августдаги

677-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини

белгилаш палатаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг (кейинги ўринларда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси деб аталади) мақоми, вазифалари, хуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан фаолият кўрсатишни тартибга солиш, шунингдек, асиллик даражаси назорати соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишида иштирок этувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


3. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимига киради ва ўз фаолиятида унга ҳисобот беради.


5. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.


6. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси юридик шахс ҳисобланади, ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига ва банк ҳисобварақларига Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, шунингдек, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси номи ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган бланкаларига эгадир.


7. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси;

қисқартирилган номи - Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи - State Assay office under the Ministry of Finance Republic of Uzbekistan;

қисқартирилган номи - State assay office.

в) рус тилида:

тўлиқ номи - Государственная пробирная палата при Министерстве финансов Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи - Государственная пробирная палата.

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси жойлашган жой (почта манзили):

100000 Тошкент, Юнусобод тумани, Зарафшон кўчаси, 4.


8. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси биноси тегишлича қўриқланиши зарур бўлган ўта муҳим объектлар тоифасига киради.

Объектда кириб-чиқиш ва ички режим, шунингдек, объектни қўриқлаш билан боғлиқ бўлган тадбирлар, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланадиган махсус низом билан тартибга солинади.



2-БОБ. ДАВЛАТ АСИЛЛИК ДАРАЖАСИНИ

БЕЛГИЛАШ ПАЛАТАСИНИНГ

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ


9. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси тизимига:

марказий аппарат;

ҳудудий филиаллар киради.



3-БОБ. ДАВЛАТ АСИЛЛИК ДАРАЖАСИНИ

БЕЛГИЛАШ ПАЛАТАСИ ВА ҲУДУДИЙ

ФИЛИАЛЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда иштирок этиш;

минерал хомашёдан қимматбаҳо металларни технологик жараёнларда, қайта ишлашда комплекс максимал ажратиб олиш, ишлаб чиқариш, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан оқилона ва тежамли фойдаланиш, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сотиб олиш ва сотиш устидан назорат қилиш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

сотишга мўлжалланган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларининг асиллик даражасини аниқлаш ва уларга Ўзбекистон Республикаси давлат тамғалари қўйилишини таъминлаш.


11. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:


а) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив-хуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини амалга оширади;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, фойдаланиш, уларнинг ҳисобини олиб бориш ва сақлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш ва назорат қилишни таъминлаш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа органлар билан хамкорлик қилади;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи тизими ривожланган мамлакатларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўрганади ва таҳлил қилади, давлат асиллик даражаси назоратини ташкил этиш соҳасида илғор халқаро тажрибани жорий этади;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга стандартлар, техник шартлар ишлаб чиқилишида иштирок этади;


б) технологик жараёнларда қайта ишлашда минерал хомашёдан қимматбаҳо металларни комплекс максимал чиқариб олиш, ишлаб чиқариш, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан оқилона ва тежамли фойдаланиш, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сотиб олиш ва сотиш устидан назорат қилиш соҳасида:

аффинаж ташкилотларда қимматбаҳо металларни қайта ишлаш, ишлаб чиқариш, ҳисобга олиш ва сақлаш, технологик доираларда комплекс максимал чиқариб олиш устидан доимий давлат назоратини таъминлайди;

саноат ташкилотларининг таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи хомашёсини республикада ва чет элда қайта ишлаш учун олиб чиқишга тайёрлашда қонун ҳужжатларига мувофиқ иштирок этади, уларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва таҳлил қилишда, қайта ишловчининг ташкилотида қимматбаҳо металлар чиқариб олинишида, улардан технологик буюмлар тайёрланишида, улар кейинчалик республикага етказиб берилиши учун қабул қилиниши, тест синовдан ўтказилишида иштирок этади;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан операцияларни амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ижро этиши мажбурий бўлган норматив ва йўриқнома ҳужжатларни келишади;

асиллик лабораториялари ва бошқа лабораториялар томонидан амалга ошириладиган намуналарда қимматбаҳо металлар мавжудлиги тўғри аниқланиши устидан назорат қилади;


в) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, шунингдек, улардан тайёрланган буюмлар муомаласи соҳасида фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар томонидан мажбурий талабларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан операциялар соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш устидан назорат қилади;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, улар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотишга қўйиладиган буюмларнинг асиллик ва тамғалаш бўйича қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини жойнинг ўзига чиқиб ўрганади;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларини беради;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга лицензиялар беради;


г) сотишга мўлжалланган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларининг асиллик даражасини аниқлаш ва уларга Ўзбекистон Республикаси давлат тамғалари қўйилишини таъминлаш соҳасида:

заргарлик буюмлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида белгиланган норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлганда тамғалашни амалга оширади;

техник экспертизани амалга оширади ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардаги ҳар хил материаллар, буюмларни таҳлил қилади, шунингдек, қимматбаҳо тошлар диагностикасини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаларининг излари экспертизасини ўтказади;

қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг асиллик ва тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни амалга оширганлик, шунингдек, бошқа хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган асиллик даражаси тўловларини ундиради;

юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг буюртманомалари бўйича асиллик даражаси реактивлари тайёрланишини амалга оширади;


12. Сотиш учун мўлжалланган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларининг асиллик даражасини белгилаш ва Ўзбекистон Республикаси давлат тамғалари билан тамғалашни таъминлаш ҳудудий филиалларнинг асосий вазифалари ҳисобланади.


13. Ҳудудий филиаллар уларга юкланган асосий вазифага мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширадилар:

заргарлик буюмлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги белгиланган норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлганда уларни тамғалайди;

қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни амалга оширганлик, шунингдек, бошқа хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган асиллик даражаси тўловларини ундиради.



4-БОБ. ДАВЛАТ АСИЛЛИК ДАРАЖАСИНИ

БЕЛГИЛАШ ПАЛАТАСИНИНГ ХУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


14. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги хуқуқларга эгадир:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг вазифалари ва функцияларини бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ёки уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурлиги тўғрисида таклифлар киритиш;

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборотни давлат статистика органларидан текин олиш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи масалалари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва ўрганиш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларига асиллик даражасининг ўрнатилган белгиси намунаси юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти устидан назорат қилиш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига юкланган вазифаларни бажаришда текширишларни амалга ошириш учун зарур бўлган техник воситалар ва алоқа воситаларини ўзи билан бирга олиб кириб, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси буйруғидан кўчирмани текширишлар режа-жадвалини тақдим этиб, хизмат гувоҳномасини кўрсатиб корхоналарга белгиланган тартибда тўсиқсиз кириш;

текшириш давомида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш қоидалари бузилиши аниқланган текшириш материалларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд, хуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органларига бериш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан операцияларни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа вазирликлар ва идораларга идоравий мансуб назорат қилувчи ташкилотлар, музейлар, ҳарбий қисмлар, тузилмалар, бўлинмалар, ташкилотлардан ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар ва якка тартибдаги тадбиркорлардан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомаласига, уларнинг парчалари ва чиқиндиларини тўплаш ва қайта ишловчи ташкилотларга топширилишига тегишли норматив-техник, бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, текшириш жараёнида юзага келадиган масалалар бўйича тушунтиришлар берилишини ва маълумотномалар тақдим этилишини талаб қилиш;

мансабдор шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга аниқланган камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни белгиланган тартибда бериш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ёки таркибида улар мавжуд бўлган буюмларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларнинг парчалари ва чиқиндиларини тўплаш ва давлат фондига топширишда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ёки таркибида улар мавжуд бўлган буюмларни олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, сақлаш тартиби ва қоидалари бузилганлиги учун мансабдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиш;

юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг жисмоний шахсларига - резидентларига ва норезидентларига шартнома шартларида пулли хизматлар кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси мол-мулкини ҳудудий филиалларга ва Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ҳудудида қўриқлашни амалга оширувчи ташкилотларга бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда бериш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳудудий филиаллари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


15. Қуйидагилар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг мутлақ ҳуқуқи ҳисобланади:

қимматбаҳо металларнинг ҳакамлик таҳлилларини бажариш;

аффинаж ташкилотларнинг доимий давлат назоратини амалга ошириш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларига Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаларини қўйиш;

Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғалари изларини экспертизадан ўтказиш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари бериш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга лицензиялар бериш.

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражалари тамғаларининг ягона сақловчиси ва фойдаланувчиси ҳисобланади.


16. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси:

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият соҳасида давлат сиёсати амалда рўёбга чиқарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари, шунингдек, ўз ваколатлари доирасида Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси доирасида қабул қилинадиган қарорлар;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тегишли соҳада ҳудудларнинг муаммоли масалалари ҳал этилиши учун жавоб беради.



5-БОБ. ДАВЛАТ АСИЛЛИК ДАРАЖАСИНИ

БЕЛГИЛАШ ПАЛАТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.

Бошлиқ мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

бошлиқнинг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасин бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.


18. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи бўлмаган даврда унинг ваколатлари унинг ўринбосари томонидан амалга оширилади.


19. Бошлиқ Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси иши ташкил этилишини ва унинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилинишини таъминлайди, шунингдек, фаолиятнинг сифати ва пировард натижалари учун жавоб беради.


20. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ходимларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.



6-БОБ. ДАВЛАТ АСИЛЛИК ДАРАЖАСИНИ

БЕЛГИЛАШ ПАЛАТАСИ РАҲБАРЛАРИНИНГ

ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


21. Қуйидагилар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолиятига раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва тадбирлар ижро этилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ходимларининг ваколатларини ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ва унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назорат қилинишини таъминлаш;

кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кадрлар заҳирасини яратиш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва малакаси оширилишини ташкил этиш;

ходимларни малака оширишга ва халқаро семинарларда иштирок этиш учун юбориш, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича аҳоли ва бизнес вакиллари орасида социологик сўровлар ўтказиш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият соҳасига тегишли масалаларни ёритиш ва муҳокама қилиш учун давра суҳбатлари ташкил этиш;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ўз вақтида тақдим этиш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини, шунингдек, улар белгиланган муддатларда келишилишини (қиза қўйилишини) таъминлаш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарлари қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ташкил этилиши, хизмат сафарларига ажратилган маблағларнинг асосланганлигини, мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ходимларини рағбарлантириш ва интизомомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ўз ўринбосарини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, унинг эгаллаб турган лавозимда бундан буён бўлишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, унинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

ходимларнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ва унинг ҳудудий филиаллари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсий қабулларни, шу жумладан, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилишни мунтазам равишда амалга ошириш;

давлат сирларига ва махфий ахборотга тегишли ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш ва таъминлаш.


22. Қуйидагилар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғининг қарорлари, буйруқлари ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли ижро этиш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи ватинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини ижро этиш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ва унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, ходимларнинг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиш ва шахсий жавобгарлигини ошириш;

бошлиқ томонидан тасдиқланган Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ва унинг ҳудудий филиаллари ҳар чораклик режаларини кўриб чиқиш, уларнинг бажарилиши устидан назорат қилинишини таъминлаш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг марказий аппаратида ва унинг ҳудудий филиалларида лавозимлар классификаторига мувофиқ кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғига таклифлар тақдим этиш, кадрлар захирасини шакллантиришда иштирок этиш;

фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ўз вақтида тақдим этиш;

таклифлар ва норматив-хуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар тарафлама кўриб чиқиш;

хизмат сафарларини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларига ажратиладиган сарф-харажатларнинг асосланганлигини, мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий филиаллари ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлар бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

фаолият соҳасига тегишли масалалар бўйича Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғига киритиш;

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғига Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий филиаллари ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда бундан буён бўлиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш, функционал мажбуриятлар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш.



7-БОБ. ДАВЛАТ АСИЛЛИК ДАРАЖАСИНИ

БЕЛГИЛАШ ПАЛАТАСИ РАҲБАРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИ


23. Асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи:

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси олдига қўйилган масалалар ва вазифалар бажарилиши;

ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг жавобгарлиги соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


24. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғининг ўринбосари:

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ва унинг ҳудудий филиаллари олдига қўйилган масалалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг жавобгарлиги соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради;



8-БОБ. ДАВЛАТ АСИЛЛИК ДАРАЖАСИНИ

БЕЛГИЛАШ ПАЛАТАСИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ХАҚ ТЎЛАШ ВА

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


25. Қуйидагилар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари ва кредитлари (қарзлари);

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг бюджетдан ташқари ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


26. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади;


27. Жамғарма маблағларини бошқариш ва идора қилиш Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи томонидан Жамғарманинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.


28. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи:

Жамғарманинг маблағларини ушбу Низомга ва Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ бошқаради ва Жамғарма маблағларини идора қилади ва улар мақсадли сарфланиши учун жавоб беради;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган шартномалар тузади;

Жамғарма олдин берилган маблағлари бўйича, шу жумладан, шартнома шартларини қайта тузиш, узайтириш ва ўзгариши бўйича қарор қабул қилади.

Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ҳисоби юритилишини таъминлайди, Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши мониторингини олиб боради.


29. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.


30. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятининг топшириғига мувофиқ Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига бошқа рағбатлантирувчи тўловлар белгиланиши мумкин.


31. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ходимларнинг лавозим маошларига ойлик мукофотлар, устамалар ва қўшимча рағбатлантирувчи тусдаги қўшимча ҳақлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.

Айрим ташаббускор ва юқори малакали ходимларга Жамғарма маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда лавозим маошига (тариф ставкасига) шахсий устамалар белгиланиши мумкин.



9-БОБ. ДАВЛАТ АСИЛЛИК ДАРАЖАСИНИ

БЕЛГИЛАШ ПАЛАТАСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ОЛДИДА ҲИСОБОТ БЕРИШИ


32. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ўз фаолияти ҳақида мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги олдида ҳисобот беради.

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳисобот бериши тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


33. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 август














































Время: 0.0260
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск