ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ерга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлар. Ердан фойдаланиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2019 й. 690-сон "Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги экин ерларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.08.2019 й.
N 690
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ҚИШЛОҚ
ХЎЖАЛИГИ ЭКИН ЕРЛАРИДАН ЯНАДА
САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, замонавий бошқарув тизимини йўлга қўйиш ҳисобига пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилди. Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш, айниқса, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, вилоятда анор етиштириш ва уни қайта ишлаш йўлга қўйилди, шунингдек, экспортбоп полиз маҳсулотлари ҳисобланган қовун ва тарвуз етиштириш ҳамда балиқ ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича бой тажрибалардан самарали фойдаланиш чоралари белгиланди.
Шу билан бирга, Сирдарё вилоятида ўтказилган хатлов натижаларига кўра, жами 19 238 гектар, шу жумладан 10 203 гектар суғориладиган ерлар ва 9 035 гектар фойдаланилмаётган бўз ва яйлов ер майдонлари мавжудлиги аниқланди.
Сирдарё вилоятида ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, жумладан, ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш, коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш, суғориш учун артезиан қудуқларини қазиш ҳисобига ерларни тўлиқ ўзлаштириш, экспортбоп экинларни жойлаштириш ҳамда яйлов ва бўз ерларда чорвачиликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан вилоятдаги фойдаланилмаётган 19 238 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдони ўзлаштириш учун, жумладан:
5 852 гектар ер майдони Вазирлар Маҳкамасининг "Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарорига асосан фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ер майдонларини мақбуллаштириш жараёнида фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига;
1259 гектар ер майдони "Indorama agro" масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасига;
461 гектар ер майдони паррандачилик ва бошқа тармоқларни ривожлантириш учун тадбиркорлик субъектларига ажратиб берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган Сирдарё вилоятидаги фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга доир манзилли чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидаги захира ерлардан "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун 10 000 гектар ер майдони ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
4. 2019 йилда Сирдарё вилоятида фойдаланилмасдан захирада турган яйлов ва бўз ерларда чорвачиликни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Сирдарё вилояти ҳокимлиги:
ўн кун муддатда "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятига фойдаланиш учун Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидаги захира ерларидан 10 000 гектар, шу жумладан 7 545 гектар фойдаланилмаётган, 2455 гектар фойдаланилаётган қишлоқ хўжалиги ер майдони ажратиш тўғрисида қарор қабул қилсин;
2019 йилда туман ҳокимликлари захирасидаги 4 121 гектар қишлоқ хўжалиги ерларини ташаббускорларга белгиланган тартибда ажратиб бериш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чораларини кўрсин.
6. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва самарали амалга оширилишини таъминласин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 19 августдаги
690-сон қарорига
1-ИЛОВА
Сирдарё вилоятидаги фойдаланилмаётган қишлоқ
хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни
ташкил этишга доир манзилли чора-тадбирлар
ДАСТУРИ
2019 йил 19 августдаги
690-сон қарорига
2-ИЛОВА
2019 йилда Сирдарё вилоятида фойдаланилмасдан
захирада турган яйлов ва бўз ерларда чорвачиликни
ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган
ЛОЙИҲАЛАР
Т/р |
Туманлар номи |
Жами лойиҳалар |
шу жумладан, йўналишлар бўйича: |
|||||||
Қўйчилик ва эчкичилик |
Йилқичилик ва туячилик |
|||||||||
сони |
чорва моллари бош сони |
майдони, га |
сони |
бош сони |
майдони, га |
сони |
бош сони |
майдони, га |
||
1 |
Боёвут |
14 |
4 302 |
919 |
13 |
4 270 |
854 |
1 |
32 |
65 |
2 |
Гулистон |
3 |
2 080 |
565 |
2 |
2 000 |
388 |
1 |
80 |
177 |
3 |
Оқолтин |
1 |
1 100 |
220 |
1 |
1 100 |
220 |
- |
- |
- |
4 |
Сардоба |
4 |
4 865 |
973 |
4 |
4 865 |
973 |
- |
- |
- |
5 |
Сирдарё |
12 |
4 415 |
991 |
10 |
4 355 |
871 |
2 |
60 |
120 |
6 |
Ховос |
2 |
1 035 |
261 |
1 |
1 005 |
201 |
1 |
30 |
60 |
Жами: |
36 |
17 797 |
3 929 |
31 |
17 595 |
3 507 |
5 |
202 |
422 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 19 август