ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2019 й. 691-сон "Ўзбекистон Республикасида миллий ҳисобларнинг замонавий тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.2019 й.

N 691



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МИЛЛИЙ ҲИСОБЛАРНИНГ ЗАМОНАВИЙ

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида миллий ҳисоблар замонавий тизимининг халқаро стандартларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165-сон қарорига мувофиқ "Миллий ҳисоблар тизими - 2008" қўлланмаси асосида макроиқтисодий ҳисоб-китоблар методологиясини такомиллаштириш бўйича изчил ишлар олиб борилаётганлиги;

республикада макроиқтисодий статистиканинг xалқаро стандартларини жорий этиш ва миллий ҳисоблар статистикасини такомиллаштиришда теxник ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиш масалалари бўйича Xалқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ва МДҲ Статистика қўмитаси билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Марказий банкнинг макроиқтисодий кўрсаткичлар қамровининг тўлиқлигини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотни якуний истеъмол усулида ҳисоблаш методологиясини такомиллаштиришни назарда тутувчи миллий ҳисоблар замонавий тизимини 2020 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикасида иқтисодий статистикани янада такомиллаштириш ва миллий ҳисоблар замонавий тизимини жорий этиш бўйича амалий чора-тадбирлар комплекси (кейинги ўринларда Амалий чора-тадбирлар комплекси деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Молия вазирлиги:

иқтисодий статистикани, жумладан, миллий ҳисоблар статистикасини тузиш учун аxборот ресурсларини шакллантириш масалаларида манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини;

xалқаро ташкилотларни фаол жалб этиш орқали республикада макроиқтисодий статистикани янада такомиллаштириш масалаларида xалқаро ҳамкорликни кенгайтиришни таъминласинлар.


5. Амалий чора-тадбирлар комплексида назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 августдаги

691-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида иқтисодий

статистикани янада такомиллаштириш ва миллий

ҳисоблар замонавий тизимини жорий этиш бўйича

АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Амалга

ошириш

муддати


Масъул

ижрочилар


I. ИҚТИСОДИЙ СТАТИСТИКАНИ, ЖУМЛАДАН МИЛЛИЙ

ҲИСОБЛАР СТАТИСТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1

2017 йил маълумотлари бўйича методик ёндашувлардаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда ялпи ички маҳсулот (кейинги ўринларда ЯИМ деб аталади) ретроспектив динамик қаторларини ишлаб чиқариш ва якуний истеъмол усулларида қайта ҳисоблашишларини якунлаш:

йиллик маълумотлар - 2010-2016 йиллар учун;

чораклик маълумотлар - 2016-2018 йиллар учун.

1. Қайта ҳисоблаш ишларини амалга ошириш ва макроиқтисодий кўрсаткичлардаги ўзгаришлар бўйича қиёсий ва таҳлилий жадвалларни тайёрлаш.


2. Xалқаро валюта жамғармасининг (кейинги ўринларда ХВЖ деб аталади) кенгайтирилган Маълумотларни тарқатишнинг умумий тизими (кейинги ўринларда к-МТУТ деб аталади) доирасида Ўзбекистоннинг Йиғма маълумотлар миллий саҳифасидаги "Миллий ҳисоблар" бўлими маълумотларини янгилаш.


3. Давлат статистика қўмитасининг расмий сайти орқали статистик ахборотлардан фойдаланувчиларни макроиқтисодий кўрсаткичларга киритилган ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиш.


2019 йил

сентябрь


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)


2

Миллий ҳисоблар тизими (кейинги ўринларда МҲТ деб аталади) талабларидан келиб чиққан ҳолда давлат статистика кузатувлари шаклларини ва уй хўжаликлари кузатувлари сўровномаларини такомиллаштириш.


1. 2020 йил учун давлат статистика кузатувлари шаклларига ва уй хўжаликлари кузатувлари сўровномаларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2019 йил

сентябрь


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хўжаев), Молия вазирлиги (Ш.Шарахметов), Марказий банк (И.Норқулов)

2. 2020 йил учун Давлат статистика ишлари дастури лойиҳасига киритиш учун бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан бажариладиган статистика ишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2019 йил

сентябрь-

ноябрь

3

ЯИМнинг чораклик ҳисоб-китобларини ишлаб чиқариш усули билан ёйиб бериш.


1. Чораклик ЯИМни иқтисодий фаолият турлари бўйича батафсил тақсимлаш учун ахборот манбаларини таҳлил қилиш.


2019 йил

сентябрь


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)


2. Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичининг (2-таҳ.) (кейинги ўринлардаИФУТ-2 деб аталади) барча секциялари бўйича чораклик ЯИМнинг экспериментал ҳисоб-китобларини амалга ошириш.


2019 йил

декабрь


3. ИФУТ-2 таснифлагичининг барча секциялари бўйича чораклик ЯИМни эълон қилиш.


2020 йил

июнь

4

ЯИМни якуний истеъмол усулида ҳисоблашда қўлланиладиган халқаро статистик таснифларни жорий этиш.

1. "Давлат бошқаруви органлари функцияларининг таснифи"ни (кейинги ўринларда ДБОФТ деб аталади) ЯИМни якуний истеъмол усули бўйича ҳисоблаш амалиётига мослаштириш.


2. Уй хўжаликларининг якуний истеъмол харажатлари таснифини "Мақсадлар бўйича индивидуал истеъмол таснифи"га (кейинги ўринларда МИИТ деб аталади) мувофиқ такомиллаштириш.


2019 йил

ноябрь-

декабрь


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Молия вазирлиги (Ш.Шарахметов)


5

Якуний истеъмол усули бўйича ЯИМнинг батафсиллаштирилган ҳисоб-китобларини амалга ошириш.

Қуйидагиларни:

уй хўжаликларининг якуний истеъмол харажатлари ҳисоб-китобларини МИИТга асосан;

давлат бошқаруви органларининг якуний истеъмол харажатлари ҳисоб-китобларини ДБОФТга асосан;

2020 йил

март


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Молия вазирлиги (Ш.Шарахметов)



асосий капиталнинг ялпи жамғарилиши ҳисоб-китобларини номолиявий активлар таснифига асосан амалга оширилади.


2020 йил

ноябрь


6

"Ресурслар ва фойдаланиш" жадвалларини тузиш амалиётини такомиллаштириш.

1. Корxоналар ва ташкилотларнинг маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш xаражатлари таркибини текшириш бўйича тайёргарлик ишларини амалга ошириш.


2019 йил

октябрь-

декабрь


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)


2. Корxоналар ва ташкилотларнинг маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш xаражатлари таркибини текшириш.


2020 йил

январь-

июнь

7

Макроиқтисодий статистикани шакллантирувчилар ўртасида маълумотлар алмашинуви жараёнларини кенгайтириш.

Макроиқтисодий статистикани шакллантирувчи вазирликлар ва идоралар масъул мутахассисларининг маслаҳатлашув учрашувларини мунтазам ўтказиб бориш ва иқтисодий статистикани, жумладан, миллий ҳисоблар ва нархлар статистикасини тузиш учун аxборот ресурсларини шакллантириш масалалари бўйича идоралараро ҳамкорликни чуқурлаштириш.


Доимий

равишда

Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Молия вазирлиги (Ш.Шарахметов), Марказий банк (И.Норқулов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хўжаев)

8

Иқтисодий статистикани, жумладан, миллий ҳисоблар ва нархлар статистикасини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан маслаҳат ва техник кўмак кўрсатилиши бўйича халқаро ташкилотларни кенг жалб этиш.


1. Халқаро ташкилотлар экспертларини жалб этиш масалаларини ишлаб чиқиш;


2. Иқтисодий статистикани, жумладан, миллий ҳисоблар ва нархлар статистикасини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари бўйича техник кўмак миссияларини ташкил этиш.


Халқаро

ташкилот-

лар билан

келишган

ҳолда


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)


9

Миллий ҳисоблар тизимининг ЯИМ ҳажми, таркиби ва динамикасига таъсир қилувчи янги қоидаларини ҳисобга олган ҳолда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисоб-китобларини жорий этиш.


1. МҲТнинг янги қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун маълумотлар манбаларини шакллантириш.


2019 йил

мобайнида


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2. Тажриба асосида тегишли кўрсаткичларнинг ҳисоб-китобларини амалга ошириш ва уларнинг ЯИМ таркибий қисмларига таъсирини таҳлил қилиш.


2019 йил

мобайнида

3. Зарур ҳолларда манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўртасида тегишли қарорларни қабул қилиш учун ҳисоб-китоблар натижаларини муҳокама қилиш.


2019 йил

мобайнида

4. ЯИМни ҳисоблаш амалиётини МҲТнинг янги қоидаларига мувофиқлаштириш.


2020 йил

мобайнида

10

Чораклик иқтисодий статистикани шакллантириш амалиётини такомиллаштириш.

1. Давлат статистика ҳисоботи шакллари асосида дискрет ҳисобот маълумотларини йиғиш ва таҳлил қилиш.


2019 йил

мобайнида


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)



2. Чораклик ва йиллик маълумотларнинг мувофиқлигини таҳлил қилиш.


2019 йил

мобайнида




3. Базавий йилнинг ўртача йиллик нарxларида дискрет чораклик маълумотлар ҳисоб-китобларини жорий этиш.


2020 йил

мобайнида


11

Иқтисодий статистика кўрсаткичларини шакллантириш методологиясини такомиллаштириш.


Иқтисодий статистика соҳасида такомиллаштирилган методик қоидаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш.


2019-2020

йиллар

мобайнида

Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)


12

МҲТ маълумотларининг бошқа макроиқтисодий статистика тизимлари билан мувофиқлигини таъминлаш.

1. МҲТ маълумотларининг тўлов баланси билан мувофиқлигини таъминлаш.


2. МҲТ маълумотларининг давлат молияси статистикаси билан мувофиқлигини таъминлаш.


2019-2020

йиллар

мобайнида


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Марказий банк (И.Норқулов), Молия вазирлиги (Ш.Шарахметов)


13

Нархлар статистикаси бўйича маълумотларни шакллантириш методологияси ва сифатини яхшилаш.


Истеъмол нархлари ва ишлаб чиқарувчилар нархлари индексларини шакллантириш методологиясини халқаро тавсияларга мувофиқ такомиллаштириш.


2019-2020

йиллар

мобайнида


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Марказий банк (И.Норқулов), Молия вазирлиги (Ш.Шарахметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хўжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар


14

Xалқаро таққослаш дастурининг (кейинги ўринларда ХТД деб аталади) навбатдаги глобал босқичида иштирок этиш.


1. Ўзбекистон Республикасининг ХТДнинг навбатдаги босқичида иштирок этиши масаласини ХТД бўйича ҳудудий координатор билан ишлаб чиқиш.


2. ХТДда босқичида тутилган маълумотларни йиғиш, шакллантириш ва тақдим этиш масалалари юзасидан ХТД бўйича ҳудудий координатор билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш.


3. ХТДнинг навбатдаги глобал босқичида иштирок этиш.


ХТДнинг

навбатдаги

босқичи

жадвалига

мувофиқ


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)


15

Иқтисодий статистика, жумладан, миллий ҳисоблар тизими соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва ходимларнинг касб малакасини ошириш.


1. Xалқаро ва минтақавий семинарлар, ўқув курслари ва онлайн курсларда мунтазам иштирок этиш.


2. Давлат статистика қўмитаси мутаxассисларининг халқаро ва минтақавий семинарлар ҳамда ўқув курсларида иштирок этиши натижасида олинган билим ва тажрибаларни ўзаро алмашиш.


3. Янги қабул қилинган мутаxассислар учун услубий ва амалий масалалар бўйича мунтазам ўқув тренинглари ўтказиш.


Доимий

мобайнида


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)


16

Статистикани ривожлантириш бўйича Миллий стратегияни ва уни ўрта муддатли истиқболда амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш.

1. Жаҳон банки гуруҳи билан статистикани ривожлантириш бўйича Миллий стратегияни ҳамкорликда тайёрлаш масаласини ишлаб чиқиш.


2019 йил

сентябрь


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)

2. Жаҳон банки гуруҳи экспертлари иштирокида миллий статистика тизимининг ҳозирги ҳолатининг xалқаро тавсияларга мувофиқлигини баҳолаш ва уни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш.


2019 йил

сентябрь-

декабрь


3. Статистикани ривожлантириш бўйича миллий стратегияни ва уни ўрта муддатли истиқболда амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш.


2020 йил

январь


II. ДАВЛАТ МОЛИЯСИ СТАТИСТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА БЮДЖЕТ МАЪЛУМОТЛАРИНИНГ ОЧИҚЛИГИНИ ОШИРИШ

17

Етишмаётган маълумотларни киритиб, чегаравий ҳолатларни тўғри таснифлаш учун зарур маълумотларни олган ҳолда секторлар бўйича таснифлашни якунлаш ҳамда натижаларни Давлат статистика қўмитаси билан муҳокама қилиш.

1. Устав фонди (капитали)да давлат улуши бўлган юридик шахслар рўйхати асосида уларни давлат бошқаруви сектори институционал бирликлари сифатида секторлаштиришни амалга ошириш.


2020 йил

февраль

Молия вазирлиги (Ш.Шарахметов), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Марказий банк (И.Норқулов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хўжаев), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Молия вазирлиги (Ш.Шарахметов), Марказий банк (И.Норқулов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Хайдаров)


2. Олиб борилган ишлар натижаларини муҳокама қилиш учун маслаҳат учрашувлари ва давра суҳбатларини ташкил этиш.


2020 йил

мобайнида

3. Иқтисодиёт секторлари бўйича институционал бирликлар таснифлагичини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2020 йил

мобайнида

18

Бюджет ташкилотларининг барча бюджетдан ташқари жамғармаларини ва устав фонди (капитали)да давлат улуши бўлган нобозор ишлаб чиқарувчи юридик шахсларни давлат молияси статистикасининг ҳисобга олиш тизимига киритиш учун норматив-ҳуқуқий базасини яратиш.

1. Давлат молияси статистикасининг ҳисобга олиш тизимига киритиладиган институционал бирликлар реестрини тузиш учун бюджетдан ташқари жамғармалар ва устав фонди (капитали)да давлат улуши бўлган нобозор ишлаб чиқарувчи юридик шахсларни инвентаризация қилиш, аниқлаш ва рўйхатини тузиш.


2019 йил

сентябрь


Молия вазирлиги (Ш.Шарахметов), Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Хўжаев)

2. Устав фонди (капитали)да давлат улуши бўлган юридик шахслар томонидан халқаро стандартларга мувофиқ давлат молияси статистикаси бўйича ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2020 йил

февраль

Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Хайдаров), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов)

19

Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари, шунингдек, бюджетдан ташқари ҳисоб рақамлари (2019 йилнинг ҳисоботларидан бошлаб) ва нобозор бирликлар фаолиятини ҳисобга олган ҳолда давлат молияси статистикаси (кейинги ўринларда ДМС деб аталади) ҳисоботларида давлат бошқаруви сектори тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш.


2020 йилдан бошлаб давлат бошқаруви сектори статистика ҳисоботларини (даромадлар, харажатлар, активлар ва мажбуриятлар билан боғлиқ операциялар, шунингдек, давлат бошқаруви органлари функциялари бўйича харажатлар тўғрисидаги ҳисоботлар) Давлат молияси статистикаси қўлланмаси (кейинги ўринларда ДМСҚ-2014 деб аталади) стандартига мувофиқ тақдим этиш.


2020 йил

май

Молия вазирлиги (Ш.Шарахметов)


20

Маълумотларни алмашиш каналларини йўлга қўйиш, секторлар бўйича таснифлаш тизимини келишиш ва мувофиқлаштирилган давлат молияси статистикасини шакллантириш.


1. Давлат молияси статистикасини шакллантириш бўйича Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Марказий банк ўртасида яқин ҳамкорликни ўрнатиш.


2019 йил

сентябрь


Молия вазирлиги (Ш.Шарахметов), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Марказий банк (И.Норқулов)

2. Давлат молияси статистикасини сифатли шакллантириш, тезкор маълумотлар алмашиш каналларини йўлга қўйиш, Миллий ҳисоблар тизими ва бошқа халқаро статистика ҳисоботлари билан интеграциялаш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Молия вазирлиги, Марказий банк ва Давлат статистика қўмитаси ўртасида меморандум тузиш.


2019 йил

октябрь


21

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан xалқаро молиявий институтлар учун тақдим этиладиган маълумотларнинг мувофиқлигини таъминлаш.


1. 2018 йил учун етишмаётган маълумотларни йиғиш ва Марказий банк билан ҳамкорликда бюджетнинг касса ижроси ҳамда давлат депозитларининг ўзгаришини мувофиқлаштиришни якунлаш, шунингдек, бундай мувофиқлаштириш ишларини мунтазам амалга ошириб бориш.


2019 йил

сентябрь


Молия вазирлиги (Ш.Шарахметов), Марказий банк (И.Норқулов)

2. Давлат бошқаруви секторининг бюджет ижроси ва ДМС ҳисоботлари ўртасида маълумотларни дастлабки мувофиқлаштириш ишларини якунлаш.


2019 йил

сентябрь


3. Давлат бошқаруви сектори қолдиғи ва қарзининг умумий ҳажмдаги ўзгаришини йиллик келишиш.


март

(ҳар йили)

22

"ДМСҚ-2014" стандартига мувофиқ ҳисобот тақдим этилишини ва аxборотни ошкор қилишни янада такомиллаштириш.


1. Давлат бошқаруви секторига киритиладиган бюджет ташкилотларининг ва устав фонди (капитали)да давлат улуши бўлган нобозор ишлаб чиқарувчи юридик шахсларнинг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамлари тўғрисидаги маълумотларни бюджет ҳисоботларида акс эттириш.


2. Бюджет қолдиғи тўғрисидаги маълумотларни соф кредитлаш/қарздорлик концепциясига мувофиқ тақдим этиш, шунингдек, умумий балансни алоҳида тақдим этиш.


3. "ДМСҚ-2014" стандартига мувофиқ даромадлар бўйича ҳисоботларни такомиллаштириш. Солиқ бўлмаган даромадлар ва уларнинг асосий қисмларини алоҳида тақдим этиш.


4. Харажатларни баҳолаш тўғрисидаги маълумотни иқтисодий таснифда ва маъмурий бирликлар бўйича тақдим этиш.


5. "ДМСҚ-2014" стандартига мувофиқ бюджетни тақдим этиш ва бюджет маълумотларини ошкор қилишга босқичма-босқич ўтиш.


2020 йил

май

Молия вазирлиги (Ш.Шарахметов)


III. ТАШҚИ СЕКТОР СТАТИСТИКАСИНИ ВА ПУЛ-КРЕДИТ

СТАТИСТИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

23

Ташқи сектор ва пул-кредит статистикасини такомиллаштириш юзасидан маслаҳат ва техник кўмак кўрсатилиши бўйича халқаро ташкилотларни фаол жалб этиш.


Ташқи сектор ва пул-кредит статистикаси маълумотларини шакллантириш методологиясини такомиллаштириш ва сифатини яхшилаш жараёнларига ХВЖнинг техник кўмак миссиясини жалб этиш масалаларини ишлаб чиқиш.


2019 йил

давомида


Марказий банк (И.Норқулов), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Молия вазирлиги (Ш.Шарахметов)


24

ХВЖнинг "Халқаро молиявий статистика" тўпламида Ўзбекистон Республикасининг саҳифасини очиш.

1. ХВЖнинг техник кўмак миссияси билан ҳамкорликда стандарт ҳисобот шаклларини пул-кредит ва молиявий статистика бўйича охирги қўлланма (Monetary and Financial Statistics Manual and Compilation Guide (IMF, 2016)) талабларига мувофиқ янги стандартларга мослаштириш ишларини амалга ошириш.


2. Миллий ҳисоблар, давлат молияси ва меҳнат ресурслари статистикаси бўйича маълумотларни ХВЖнинг "Халқаро молиявий статистика" тўпламида нашр этиш учун ХВЖга тақдим этиш бўйича Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликдаги фаолиятни мувофиқлаштириш.


2019-2020

йиллар

Марказий банк (И.Норқулов), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Молия вазирлиги (Ш.Шарахметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э.Мухитдинов)


25

Молиявий сектор шарҳини тузиш.

1. Бошқа молиявий ташкилотлар бўйича стандарт ҳисобот шаклларини тузиш юзасидан ХВЖнинг техник кўмак миссиясини жалб этиш.


2. Бошқа молиявий ташкилотлар (суғурта ва лизинг компаниялари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, брокерлик фирмалари, биржалар ва бошқалар) фаолияти бўйича маълумотларни йиғиш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


3. Молиявий сектор шарҳини тузиш учун зарур бўлган маълумотларни йиғиш ва ишлаб чиқиш бўйича Молия вазирлиги ва бошқа идоралар, шунингдек, молиявий сектор ташкилотлари билан ҳамкорликдаги фаолиятни мувофиқлаштириш.


4. Бошқа молиявий ташкилотлар ва молиявий сектор шарҳларини тузиш.


2019-2020

йиллар

Марказий банк (И.Норқулов), Молия вазирлиги (Ш.Шарахметов), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар, молиявий ташкилотлар


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 август































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск