язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Таълим тўғрисида/ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.08.2019 й. 681-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 августдаги

681-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари

сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм

қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган

фуқароларни олий таълим муассасаларига

қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари (кейинги ўринларда Қуролли Кучлар деб аталади) сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни (кейинги ўринларда тавсияномага эга абитуриентлар деб аталади) олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом олий ҳарбий таълим муассасалари, Ўзбекистон Республикасидаги хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, шунингдек, нодавлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда белгиланмаган барча ҳолатлар Ўзбекистон Ресиубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.


3. Олий таълим муассасаларига тавсияномага эга абитуриентларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилишни ташкил этиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ТАВСИЯНОМАГА ЭГА АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН

АЛОҲИДА ҚАБУЛ КЎРСАТКИЧЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ


5. Абитуриентлар учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларига қўшимча равишда Давлат комиссияси томонидан алоҳида қабул кўрсаткичлари (кейинги ўринларда алоҳида қабул кўрсаткичлари деб аталади) белгиланади.

Алоҳида қабул кўрсаткичлари ҳар бир олий таълим муассасасининг бакалавриатига (ҳар бир таълим шакли (кундузги, кечки, сиртқи) бўйича) ўқишга қабул қилишнииг давлат буюртмаси параметрларининг беш фоизи миқдорида белгиланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг, 10 кун муддатда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан тавсияномага эга абитуриентлар учун беш фоизли алоҳида қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари (таълим шакллари (кундузги, кечки, сиртқи)) бўйича тақсимоти шакллантирилиб, тасдиқлаш учун Давлат комиссиясига тақдим этилади.


7. Тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан Давлат комиссиясига таклифлар киритилганидан сўнг, икки ҳафта муддатда тавсияномага эга абитуриентлар учун беш фоизли алоҳида қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари (таълим шакллари (кундузги, кечки, сиртқи)) бўйича тақсимоти Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Бунда, алоҳида қабул кўрсаткичлари таълим шакли (кундузги, кечки, сиртқи), давлат гранти ва тўлов-шартнома бўйича тақсимоти муайян олий таълим муассасаси бўйича тасдиқланган давлат буюртмаси параметрларидаги давлат гранти ва тўлов-шартнома бўйича кўрсаткичлари улушига мувофиқ (мос) равишда белгиланади.


8. Тавсияномага эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан ҳар йили 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам) Вазирлар Маҳкамасн ҳузуридаги Давлат тест марказининг абитуриентлар базасига киритилади.



3-БОБ. ТАЛАБАЛИККА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


9. Олий таълим муассасаларига кириш имтихонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган муддатларда ўтказилади.


10. Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижалари тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддатда эълон қилинади.


11. Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган, тавсияномага эга абитуриентлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка тавсия этилади.


12. Тавсияномага эга абитуриентлар улар учун белгиланган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида, танлаган биринчи олий таълим муассасаси бўйича танловда иштирок этади.

Белгиланган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда қатнашиб, ўқишга тавсия этилмаган тавсияномага эга абитуриентлар тўплаган баллари билан белгиланган тартибда абитуриент сифатида ҳужжат топширган (рўйхатдан ўтиш жараёнида танлаган) таълим йўналишларида умумий тартибда танловларда иштирок этади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари

сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм

қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган

фуқароларни олий таълим муассасаларига

қабул қилишни ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқич

Тадбирлар


Масъуллар


Бажариш муддатлари



I босқич

     

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлган фуқаролар учун беш фоизли алоҳида қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари (таълим шакллари (кундузги, кечки, сиртқи)) бўйича тақсимоти шакллантирилиб. тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этилади.

     


Тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари қабул комиссиялари


Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг 10 кун муддатда









II босқич

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига зга бўлган фуқаролар учун беш фоизли алоҳида қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари (таълим шакллари (кундузги, кечки, сиртқи)) бўйича тақсимоти тасдиқланади.


Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси


Тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига таклифлар киритганидан сўнг икки ҳафта муддатда









III босқич

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига зга бўлган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар Давлат тест марказининг абитуриентлар базасига киритилади.


Давлат хизматлари агентлиги, олий таълим муассасалари қабул комиссиялари, Давлат тест маркази



Ҳар йили 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам)









IV босқич

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) ўзказилади.


Давлат тест маркази, олий таълим муассасалари қабул комиссиялари


Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлаг комиссияси томонидан белгиланадиган муддатларда









V босқич

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижалари эълон қилинади.


Давлат тест маркази, олий таълим муассасалари қабул комиссиялари


Тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддатда



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 август