язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Нотижорат ташкилотлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2019 й. 699-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 14 мартдаги 201-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.2019 й.

N 699




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ВА ОИЛАНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМОАТ ФОНДИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"

2018 ЙИЛ 14 МАРТДАГИ 201-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини, шунингдек, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказини молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 14 мартдаги 201-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.И. Баситханова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 августдаги

699-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизларни

ва  оилани  қўллаб-қувватлаш  жамоат  фонди

фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил

14 мартдаги 201-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 6-бандда:


а) қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар қўшилсин:

"Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказининг асосий фаолият йўналишларидан келиб чиқувчи тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш;

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази ҳамда ҳудудий бўлимлари ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар билан боғлиқ харажатларни жамоат фонди маблағлари ҳисобидан қоплаш";


б) тўққизинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш

жамоат фондининг ижро этувчи дирекцияси

ТУЗИЛМАСИ


Васийлик кенгаши


Ижро этувчи дирекция


Ижрочи директор

1



Аудитор-тафтишчи

1


Бухгалтерия бўлими

2




Бош мутахассис

2


Юрисконсульт

1




       

Ижро этувчи дирекция бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 7 нафар.


Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган нормативлар асосида белгиланади".


3. 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш

жамоат фондининг ижро этувчи дирекцияси

ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг

Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Разряди


Ижрочи директор


16

Аудитор - тафтишчи


14

Юрисконсульт


14

Бухгалтерия бўлими бошлиғи - Бош ҳисобчи


14

Бош мутахассис


12

Етакчи мутахассис


11

".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 август