язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Маъмурий регламент 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритилади

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Саноат/ Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 20.08.2019 й. 698-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 августдаги

698-сон қарорига

1-ИЛОВА



Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини

(ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) Давлат хизматлари марказлари орқали электр энергиясини ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш ускуналари деб аталади) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Мазкур Регламент талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сон қарори асосида ўрнатилган ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, ўлчов комплексларига нисбатан тадбиқ этилмайди.


2. Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали кўрсатилади. Бунда:

а) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (кейинги ўринларда ҲЭТК деб аталади) - ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини "Ўзстандарт" агентлигининг давлат метрология хизмати органларида (кейинги ўринларда метрология хизмати деб аталади) қиёслашдан ўтказишга тақдим этиш ишларининг амалга оширилишини таъминлайди;

б) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) барча жараёнларда ҲЭТК билан ҳамкорлик қилади, ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйишни амалга оширади;

в) метрология хизмати ечилган ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширади;

г) талабгорлар ечилган ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ва ечиш учун зарур шароит яратади ва ушбу жараёнда иштирок этади.


3. Электр энергиясини ҳисоблаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги ҳамда электр энергиясини ҳисоби ва назоратининг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисобга олиш ускуналаридан фойдаланилиши шарт.


4. Давлат хизматлари марказлари, ҲЭТК, Бюро ва метрология хизмати ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


5. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:

жисмоний шахслар учун - 8 йил;

юридик шахслар учун - 4 йилни ташкил этади.

Ҳисобга олиш ускуналарига 2019 йил 1 ноябрга қадар расмийлаштирилган қиёслаш сертификатларининг амал қилиш муддати ўз кучида қолади.


6. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш метрология хизмати томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.


7. ҲЭТК ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин талабгорни ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради.

Талабгорнинг ҲЭТК томонидан белгиланган муддатда расмий равишда огоҳлантирилмаслиги ҳисобга олиш ускуналарини ўз вақтида қиёсловдан ўтказмаганлик учун айбдорликни келтириб чиқармайди.


8. Ҳисобга олиш ускунаси талабгорнинг айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб Бюрони хабардор қилган ҳолда, ҳисобга олиш бузилишига ёки қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.

Ҳисобга олиш ускунаси бир ой муддатда ўрнатилмаган ҳолларда ҳисоб-китоб ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.


9. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


§ 1. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш


10. Талабгорлар (маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Бунда, маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардаги электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ҲЭТК мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


11. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.


12. Талабгордан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


13. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.


14. Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


15. Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун:

жисмоний шахслардан (маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;

ҲЭТКдан (маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун) базавий ҳисоблаш миқдорининг15 фоизи;

юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Бунда ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади.

Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.

Маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардаги электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш, қиёслашдан ўтказиш, тамғалаш, рўйхатдан ўтказиш, таъмирлаш ва янгисига алмаштириш ҲЭТКнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:


а) жисмоний шахслардан (маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) ундирилган йиғимларнинг:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг махсус ҳисобрақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса);

40 фоизи - метрология хизматининг ҳисобрақамига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);

қолган маблағлар ҲЭТКнинг банк ҳисобрақамига ўтказилади. Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲЭТК маблағлари ҳисобидан қопланади;


б) маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун ҲЭТКдан ундирилган йиғимларнинг:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг махсус ҳисобрақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса);

70 фоизи - метрология хизматининг ҳисобрақамига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);


в) юридик шахслардан ундирилган йиғимларнинг:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг махсус ҳисобрақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса);

50 фоизи - метрология хизматининг ҳисобрақамига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);

қолган маблағлар ҲЭТКнинг банк ҳисобрақамига ўтказилади.


16. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, мазкур Маъмурий регламентнинг 15-бандида кўрсатилган йиғимлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.


17. Давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилганда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига аризани қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун йиғим суммасининг йўналтириладиган қисми 20 фоиздан 10 фоизга камайтирилади ва бўшайдиган маблағлар қолган олувчилар орасида мутаносиб равишда тақсимланади.


18. Сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловнинг амалга оширилмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


19. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


20. Талабгорлар Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан сўнг 20 дақиқа ичида ҲЭТК ва Бюрога электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади).

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ҲЭТК ва Бюрога электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади).



§ 2. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби


21. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ҲЭТК ва Бюро вакиллари томонидан талабгор иштирокида амалга оширилади.


22. ҲЭТК ва Бюро ходимлари сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида мазкур Регламентга 3-4-иловаларга мувофиқ шаклдаги далолатномани 2 нусхада тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорга топширилади, иккинчи нусхаси ҲЭТК ходимида қолдирилади.

Талабгор ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилганда, ҳисобга олиш ускунаси ҲЭТК томонидан далолатнома билан бирга метрология хизматига топширилади.


23. Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон манзили, интернет ва ижтимоий тармоқ) орқали алоқага чиқилиб, сабаби аниқланади ва бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва мурожаат кўрмасдан қолдирилади.

Мурожаат кўрмасдан қолдирилганлиги ҳақида ҲЭТК ва Бюро масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

Талабгор хабарномани олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида Марказга қайта мурожаат қилган ҳолларда ундан мазкур Регламентнинг 15-бандида назарда тутилган йиғим ундирилмайди.



§ 3. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан

ўтказиш тартиби


24. Ҳисобга олиш ускунаси ҲЭТКдан қабул қилиб олинганидан сўнг 3 иш куни ичида метрология хизмати томонидан қиёслашдан ўтказилади.


25. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва метрология хизмати томонидан ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштирилади.

Ҳисобга олиш ускунаси унинг ҳисоблаш механизми ва созлаш элементига ўзгартириш киритишнинг олдини олиш мақсадида метрология хизмати томонидан тамғаланади.

Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида метрология хизмати масъул ходими томонидан ҳисобга олиш ускунасининг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштирилади.

Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг 20 дақиқа ичида метрология хизмати масъул ходими уларни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, ҲЭТКва Бюрога, шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади.


26. ҲЭТК сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг 2 иш куни ичида хисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетади.


27. Хабарнома олинган тақдирда ҲЭТК ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради. Электр энергияни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар ҲЭТК томонидан қопланади.


28. Таъмирланган ҳисобга олиш ускунаси ҲЭТК томонидан 2 иш кунида метрология хизматига тақдим этилиши лозим.

Метрология хизмати ҳисобга олиш ускунасини Регламентнинг 24-25-бандларида назарда тутилган тартибда қиёслашдан ўтказади. Бунда, қайта қиёслаш учун талабгор ёки ҲЭТКдан қўшимча тўлов ундирилмайди.



§ 4. Ҳисобга олиш ускуналарини

ўрнатиш тартиби


29. ҲЭТК ва Бюро ходимлари ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказгандан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда талабгор иштирокида ушбу Регламентга 5-6-иловаларга мувофиқ ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш тўғрисида уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғалайди. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.

Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатнома тузилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида Давлат хизматлари марказига юборилади.

Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади.


30. Далолатнома ҲЭТКва Бюро масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. Давлат хизматлари марказлари, ҲЭТК, Бюро ва метрология хизмати ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.


32. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.


33. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


34. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини

(ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

I. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш

1-босқич

Талабгор


1. Электр энергияни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.


1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилинганда



  

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун сўровномани ҲЭТК ва Бюрога (қиёслашдан ўтказиш учун метрология хизматига ҳам) юбориш.


1. 20 дақиқа

2. Автоматик тарзда



II. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби

1-босқич

ҲЭТК ва Бюро


Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далалатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш.

5 иш куни мобайнида


III. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби

1-босқич

Метрологик хизмат

1. Ҳисобга олиш ускунасини ҲЭТКдан қабул қилиб олиш ва қиёслашдан ўтказиш.


2. Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг уларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб, ҲЭТКга ва Бюрога, шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юбориш.

1. 3 иш куни мобайнида

2. 20 дақиқа мобайнида


2-босқич

ҲЭТК


Сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетиш.


2 иш куни мобайнида




IV. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби

1-босқич


ҲЭТКва Бюро


Талабгор билан келишилган вақтдасўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириш.


3 иш куни мобайнида











2-босқич


ҲЭТК ва Бюро

Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномани Давлат хизматлари марказларига юбориш.


1 иш куни мобайнида








Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



(сана)

(рақам)

       

       

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини

(ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш

бўйича давлат хизматлари кўрсатиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Талабгор - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.Ш.:


2. Паспорт серияси ва рақами:


3. Манзили:


4. Абонентнинг шахсий рақами:


5. Телефон рақами:


6. Электрон почта манзили(ихтиёрий):


7. Электр энергиясини ҳисобга олиш усканасини ўрнатилаётган манзили:


II. Талабгор - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номланиши:


3. СТИР:


4. Электр энергиясини ҳисобга олиш усканасини ўрнатилаётган манзил:


5. Электр энергиясини етказиб бериш шартномаси реквизитлари (санаси ва рақами):


6. Шахсий ҳисоб рақами:


7. Телефон рақами:


8. Электрон почта манзили:


III. Хизмат тури:

1. Хизмат тури:

электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш


электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш


электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини қиёслаш


ш.(туман) ________________


201__ йил "___"__________





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Жисмоний шахслар учун электр энергиясини

ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Истеъмолчининг шахсий рақами


Ф.И.Ш.


Манзили


Телефон рақами, электрон манзили


Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил


(Туман/шаҳар электр таъминоти корхонаси, лавозими, Ф.И.Ш.,)

ва вакил

,

(Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлими номи, лавозими, Ф.И.Ш.)

Истеъмолчи иштирокида электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасининг завод рақами


Тури, маркаси, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи


Ечиб олинган тамғалар рақами



Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар


Шу хақда далолатнома туздик, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби ______________:

q электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини Абонентга берилди.

Исътемолчи электр энергиясини хисобга олиш ускунасини ечилгани хақидаги далолатномани бир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади.

q электр энергия таъминоти корхонаси ходими электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини хизмат кўрсатиш учун олиб кетади;

q Истеъмолчи электр энергия тармоғига электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасисиз уланган;

q Истеъмолчи электр энергияси тармоғидан узиб қўйилган.

Электр энергия таъминоти корхонаси ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Бюро ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисида ҳамда Регламент бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Эслатма. Мазкур далолатнома 2 иш кун ичида Биллинг тизимига киритиш учун Бюронинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилиши шарт.

Истеъмолчи:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

ш.(туман) ________________

201__ йил "___"__________





Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Юридик шахслар учун электр энергиясини ҳисобга

олиш ускунасини ечиб олиш бўйича

_____- сон ДАЛОЛАТНОМА

Истеъмолчи шахсий рақами


Юридик шахс номи


Фаолият тури


Манзили


Телефон рақами, электрон манзили


    

Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил


(Туман/шаҳар электр таъминоти корхонаси, лавозими, Ф.И.Ш.,)

ва

вакил

,


(Мажбурий ижро бюросининг худудий бўлими номи, лавозими, Ф.И.Ш.)

Истеъмолчи иштирокида электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини завод рақами


Тури, маркаси, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи


Ечиб олинган тамғалар рақами


Қиёслов сертификатининг рақами ва амал қилиш муддати


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини АСКУЭ тизимига мослиги/мос эмаслиги


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар


     

Шу ҳақда далолатнома туздик, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби _______________:

q электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасиниистеъмолчига берилди.

Исътемолчи электр энергиясини хисобга олиш ускунасини ечилгани хақидаги далолатноманибир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади.

q Истеъмолчи электр энергия таъминоти тармоғидан узиб қўйилган.

Электр энергия таъминоти корхонаси ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Бюро ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисида ҳамда Регламент бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

ш.(туман) ________________

201__ йил "___"__________





Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Жисмоний шахсларга электр энергиясини ҳисобга

олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича

_____- сон ДАЛОЛАТНОМА


Истеъмолчи шахсий рақами


Ф.И.Ш.


Манзили


Телефон рақами, электрон манзили


   

Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил


(Туман/шаҳар электр таъминоти корхонаси, лавозими, Ф.И.Ш.,)

ва

вакил

,


(Мажбурий ижро бюросининг худудий бўлими номи, лавозими, Ф.И.Ш.)

Истеъмолчи иштирокида электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш вақтидаги холат куйидагилардан иборат:

     

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини завод рақами


Тури, маркаси, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи



Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати


Ўрнатилган тамғалар рақами


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар


Электр энергия таъминоти корхонаси ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Бюро ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисида ҳамда Регламент бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Эслатма. Мазкур далолатнома 2 иш кун ичида Биллинг тизимига киритиш учун Бюронинг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилиши шарт.

Истеъмолчи:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

ш.(туман) ________________

201__ йил "___"__________





Маъмурий регламентга

6-ИЛОВА



Юридик шахсларга электр энергиясини ҳисобга

олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича

_____- сон ДАЛОЛАТНОМА

  

Истеъмолчининг шахсий рақами


Корхона номи


Фаолият тури


Корхонанинг манзили


Телефон рақами, истеъмолчининг электрон манзили


  

Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил


(Туман/шаҳар электр таъминоти корхонаси, лавозими, Ф.И.Ш.,)

ва

вакил

,


(Мажбурий ижро бюросининг худудий бўлими номи, лавозими, Ф.И.Ш.)

Истеъмолчи иштирокида электр энергиясини ҳисобга олиш приборни ўрнатиш вақтидаги холат куйидагилардан иборат:

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини завод рақами


Тури, маркаси, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи


Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати


Ўрнатилган тамғалар рақами


Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар


Электр энергия таъминоти корхонаси ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Бюро ходими:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисида ҳамда Регламент бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:


(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 август