язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Тадбиркорлик/ Инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2019 й. 706-сон "Чорвоқ ГЭСининг фаолияти хавфсизлигини ошириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2019 й.

N 706



"ЧОРВОҚ ГЭСИНИНГ ФАОЛИЯТИ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ОШИРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Чорвоқ ГЭСини янада ишончли ва самарали эксплуатация қилишни таъминлаш, объектда фавқулодда ҳолатлар юзага келиши хавфини олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2018 йил 9 октябрда Ўзбекистон Республикаси ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида имзоланган Ҳамкорлик келишувига мувофиқ "Чорвоқ ГЭСининг фаолияти хавфсизлигини ошириш" инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) 2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси билан Франция тараққиёт агентлиги ўртасидаги Ҳамкорлик дастурига киритилганлиги;

Франция тараққиёт агентлиги томонидан инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун заём ажратилиши дастлаб маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар инвестиция лойиҳасининг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Франция тараққиёт агентлигининг 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли даврга бериладиган 9,32 млн евро миқдоридаги заём маблағлари;

"Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг 3,39 млн евро эквивалентидаги ўз маблағлари.


3. Қуйидагилар:

"Чорвоқ ГЭСининг фаолияти хавфсизлигини ошириш" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши, асосий техник-иқтисодий параметрлари билан бирга 1-иловага* мувофиқ;

"Чорвоқ ГЭСининг фаолияти хавфсизлигини ошириш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Франция тараққиёт агентлиги берадиган заёмни, заём бўйича фоизларни ва комиссия тўловларини сўндиришнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан Франция тараққиёт агентлиги билан заём битимини ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ билан қайта кредитлаш битимини имзолаш ваколати берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида имзоланган заём битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Белгилансинки:

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ инвестиция лойиҳасининг ташаббускори ва заём маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва лойиҳанинг самарали амалга оширилиши учун масъул заём олувчи ҳисобланади;

заёмни сўндириш ва заём хизматлари билан боғлиқ харажатлар "Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

"Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг 4-қурилиш дирекцияси инвестиция лойиҳаси доирасида лойиҳа ечимларининг объектлардан фойдаланиш бўйича ишончлилик ва объектлардан фойдаланиш хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш, шунингдек, кузатиб бориш ва техник назорат қилиш, товарлар, ишлар ва хизматларни қабул қилиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси А.А. Сангинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 август