язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Низом 2020 йил 1 январдан кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Тадбиркорлик/ Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Банкротлик ва санация/ Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.08.2019 й. 704-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 августдаги

704-сон қарорига

2-ИЛОВА



Молия-хўжалик фаолиятини амалга

оширмаётган тадбиркорлик субъектларини

давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларни (кейинги ўринларда тижорат ташкилоти деб аталади) Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан (кейинги ўринларда давлат реестри деб аталади) чиқариш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


молия-хўжалик фаолияти - тижорат ташкилотининг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни юритиш билан боғлиқ фаолияти;


ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш - молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш чоралари кўрилмаганда, уларни давлат реестридан чиқаришга қадар қўлланиладиган чора;


рўйхатдан ўтказувчи орган - Давлат хизматлари марказлари;


тугатиш - рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат реестрига тижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги ёзувларни қайд этиш;


Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) - тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчи орган ва ваколатли ташкилотларнинг алоқа каналлари орқали электрон ахборот алмашувини таъминловчи тизим.


3. Ушбу Низомнинг қоидалари:

банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиал ва ваколатхоналарини;

шаҳарни ташкил этувчи тижорат ташкилотлари ва уларга тенглаштирилган тижорат ташкилотларини;

давлат органларини, нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан, уларнинг юридик шахслари ҳисобланадиган алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган банкротлик аломатлари бўлган тижорат ташкилотларини тугатишда қўлланмайди.


4. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотларини давлат реестридан чиқариш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА ОШИРМАЁТГАН ТИЖОРАТ

ТАШКИЛОТЛАРИНИ АНИҚЛАШ


5. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотлари фаолиятини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:

тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича банк ҳисобварақларига пул маблағлари тушмаганлиги;

тўққиз ой мобайнида солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги.


6. Тижорат ташкилотларининг банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаганда тижорат банклари уч иш куни ичида у ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига Тизим орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ маълумот тақдим этади.


7. Давлат солиқ хизмати органи тижорат банкларидан маълумот тушгач ва (ёки) ҳисобот топшириш муддати тугагач уч иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 5-банди талаблари бўйича тижорат ташкилотлари тўғрисида Тизим орқали қуйидаги идора ва ташкилотларни:

рўйхатдан ўтказувчи орган ва рўйхатдан ўтган жойдаги давлат статистика органларини;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимини (кейинги ўринларда Бюро деб аталади);

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи органни;

автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва рўйхатдан ўтказиладиган бошқа техника воситаларини рўйхатдан ўтказувчи органларни;

Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигини хабардор қилади.

Ушбу банднинг учинчи - олтинчи хатбошиларида кўрсатилган идора ва ташкилотлар тегишли хабарнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида ўзларининг маълумотлар базаларида тижорат ташкилоти тўғрисида мавжуд бўлган маълумотларни Тизим орқали тақдим этади.


8. Давлат солиқ хизмати органи ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган юридик шахслар бўйича:

а) қуйидагиларни:

тижорат ташкилоти ҳақиқатда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлигини;

мол-мулки мавжудлигини;

юридик ва фаолият кўрсатиш манзилида мавжудлигини;

тижорат ташкилотининг барча қарздорликлари (2-сон картотекаси) таҳлилини;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжудлигини;

б) муассисларининг (қатнашчиларининг) турар жойини аниқлаш ва уларни тугатиш жараёнига жалб қилиш чораларини кўради;

в) молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилотлари муассисларига (қатнашчиларига) тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатишни таклиф этади. Тижорат ташкилоти ўн иш кунида ихтиёрий тугатишга киришмаган,тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилар) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этган, шунингдек, кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда,ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга оширади;

г) тижорат ташкилотининг муҳри, штампларини (агар мавжуд бўлса), давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек, мавжуд бўлса товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказган органга топширтириш чораларини кўради;

д) йиғилган ва мавжуд маълумотлар асосида тижорат ташкилотининг фаолиятини камерал назоратдан ўтказади.



3-БОБ. МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА ОШИРМАЁТГАН ТИЖОРАТ

ТАШКИЛОТЛАРИНИ ҲАРАКАТСИЗ

ҲОЛАТГА ЎТКАЗИШ


9. Тижорат ташкилотининг солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорликлари аниқланмаган, мол-мулки мавжуд бўлмаган, тижорат ташкилоти муассисларини (қатнашчиларини), уларнинг вакиллари ва раҳбарини тугатиш жараёнига жалб этиш имкони бўлмаганда, давлат солиқ хизмати органлари Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга ўн иш кунидатижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш тўғрисида тақдимнома юборади.


10. Рўйхатдан ўтказувчи орган уч иш кунида:

давлат солиқ хизмати органларининг тақдимномасига асосан тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказади, бу ҳақида давлат реестрига ҳамда Тизимга тегишли ёзув киритади;

тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида ўзининг расмий сайтида эълоннижойлаштиради;

тижорат ташкилотининг муассисларига (қатнашчиларига) Тизимда тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома юборади.


11. Тижорат банклари ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотларининг ҳисобварақларини бир иш кунида ёпиб, пул маблағларини ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига ўтказади.

Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотларига келиб тушган маблағлар уларнинг ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига кирим қилинади. Ушбу тижорат ташкилотларининг ҳисобварақларига қўйилган талаблар ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 56-моддасида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.


12. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган таҳлиллар ва ўрганишлар натижасида солиқ қарздорликлари аниқланган тақдирда, уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.

Солиқлар бўйича қарздорликлари ундирилган тижорат ташкилотлари бўйича иш юритиш ушбу Низомнинг 9-банди асосида давом эттирилади.


13. Тижорат ташкилотининг дебиторлик-кредиторлик қарздорликларини ундириш манфаатдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


14. Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилоти фаолияти рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги ҳолатларда:

тижорат ташкилотининг муассиси(лари), унинг қонуний вакиллари ёки вориси уч йилда тижорат ташкилоти фаолиятини давом эттириш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилган тақдирда - муассиси(лар), қонуний вакил ёки ворисларнинг қарорига асосан;

тижорат ташкилоти суд ёки ижро иши юритиш жараёнига даъвогар ёхуд жавобгар сифатида эътироф этилган ёки унга нисбатан банкротлик иши қўзғатилган тақдирда, қайта тикланади.

Бунда тижорат ташкилоти янгидан ташкил этилган деб ҳисобланмайди, унинг фаолияти қайта тикланганлиги тўғрисида давлат реестрига ҳамдаТизимга тегишли ёзув киритилади.


15. Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотини жавобгар ёки даъвогар сифатида эътироф этган орган (мансабдор шахс) бу ҳақида уч иш кунида рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиши шарт.



4-БОБ. МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА ОШИРМАЁТГАН ТИЖОРАТ

ТАШКИЛОТЛАРИНИ ДАВЛАТ

РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ


16. Тижорат ташкилотлари ҳаракатсиз ҳолатида сақланишига уч йил тўлганда рўйхатдан ўтказувчи орган:

ҳаракатсиз ҳолатига ўтказилган тижорат ташкилотлари фаолияти тикланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдауч иш кунида давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақида давлат реестрига тегишли ёзув киритади;

тижорат ташкилотининг муҳри, штампларини (агар мавжуд бўлса), давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек, мавжуд бўлса товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилади. Агар уларни топиш имкони мавжуд бўлмаса, уч иш кунида бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга олиш органи сайтида эълон берилади.

Давлат реестрига тугатиш ҳақида ёзиб қўйилгандан сўнг тижорат ташкилотини тугатиш якунланган, тижорат ташкилоти эса мавжуд эмас деб ҳисобланади.


17. Давлат реестридан чиқарилган тижорат ташкилотининг банк ҳисобварақларидаги маблағлар тижорат банклари томонидан беш иш кунидатижорат ташкилотларининг пул маблағларини миллий ва хорижий валютадаги ягона ҳисобварақларида жамлайди ва ҳисобварақ очилган банк жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тегишли тижорат банки томонидан ўтказилади.


18. Ҳаракатсиз ҳолатда турган тижорат ташкилоти давлат реестридан чиқарилгандан сўнг унинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ортиқча тўланган суммалари маҳаллий бюджетларнинг даромади ҳисобланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари), тадбиркорлик субъекти, тугатувчи ўзлари тайёрлаган, рўйхатдан ўтказган органга ва давлат солиқ хизмати органига тақдим этган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.


20. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан, ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик натижасида кредиторларга, муассисларга (қатнашчиларга) ёки учинчи шахсларга етказилган зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Молия-хўжалик фаолиятини амалга

оширмаётган тадбиркорлик субъектларини

давлат реестридан чиқариш тартиби

СХЕМАСИ

    

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати








1-босқич


Тижорат банклари


Банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари тушмаган ҳолларда тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни Тизим орқали тақдим этиш.


3 (уч) ишкунида








2-босқич


Давлат солиқ хизмати органлари


Тижорат банкларидан маълумот тушган ва (ёки) тўққиз ой мобайнида солиқ ҳисоботларини тақдим этмаган тижорат ташкилотлари тўғрисида Тизим орқали тегишли идора ва ташкилотларни хабардор қилиш.


3 (уч) иш кунида








3-босқич


Идоралар ва ташкилотлар


Тегишли хабарнома тушган кундан бошлаб ўзларининг маълумотлар базасида тижорат ташкилоти тўғрисида мавжуд бўлган маълумотларни Тизим орқали тақдим этиш.


5 (беш) иш кунида








4-босқич


Давлат солиқ хизмати органлари


Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тижорат ташкилоти муассисларига (қатнашчиларига) тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатишни таклиф қилиш ва ихтиёрий тугатишга киришмаган, тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилар) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этган, шунингдек, кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, белгиланган тартибда тугатиш тадбирларини бошлаш.


10 (ўн) иш кунида








5-босқич


Давлат солиқ хизмати органлари


Тижорат ташкилотининг солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорликлари аниқланмаган, мол-мулки мавжуд бўлмаган, тижорат ташкилоти муассисларини (қатнашчиларини), уларнинг вакиллари ва раҳбарини тугатиш жараёнига жалб этиш имкони бўлмаганда, Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш тўғрисида тақдимнома юбориш.


10 (ўн) иш кунида








6-босқич


Рўйхатдан ўтказувчи орган (Давлат хизматлари маркази)


Давлат солиқ хизмати органларининг тақдимномасига асосан тижорат ташкилотини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш, бу ҳақида давлат реестрига ҳамда Тизимга тегишли ёзувларни киритиш;

тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида ўзининг расмий сайтида эълонни жойлаштириш;

тижорат ташкилотининг муассисларига (қатнашчиларига) Тизимда тижорат ташкилотининг ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилганлиги тўғрисида хабарнома юбориш.


3 (уч)иш кунида








7-босқич


Тижорат банки


Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилотининг ҳисобварақларини ёпиш ва пул маблағларини ҳаракатсиз депозит ҳисобварақларига ўтказиш.


1 (бир) иш кунида








8-босқич


Суд органлари ва Мажбурий ижро бюроси


Ҳаракатсиз ҳолатга ўтказилган тижорат ташкилоти жавобгар ёки даъвогар сифатида эътироф этилганда бу ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиш.


3 (уч) иш кунида








9-босқич


Рўйхатдан ўтказувчи орган (Давлат хизматлари маркази)


Тижорат ташкилоти ҳаракатсиз режимда сақланишига уч йил тўлганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш ва бу ҳақида давлат реестрига тегишли ёзув ҳамда Тизимга тегишли ўзгартириш киритиш.


3 (уч) иш кунида








10-босқич


Рўйхатдан ўтказувчи орган (Давлат хизматлари маркази)


Тижорат ташкилотининг муҳри, штампларини (агар мавжуд бўлса), давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни бекор қилиш. Агар уларни топиш имкони мавжуд бўлмаса, бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни расмий сайтда эълон қилиш.


3 (уч) иш кунида








11-босқич


Тижорат банки


Давлат реестридан чиқарилган тижорат ташкилотининг тижорат банки ҳисобварақларидаги пул маблағларини миллий ва хорижий валютадаги ягона ҳисобварақларида жамлаш ва ҳисобварақ очилган тижорат банки жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиш.


5 (беш) иш кунида





Низомга

2-ИЛОВА



Банк ҳисобварақларига тўққиз ой мобайнида

молия-хўжалик фаолияти бўйича пул маблағлари

келиб тушмаган тижорат ташкилоти тўғрисида

МАЪЛУМОТ


Т/р

Маълумот турлари

Изоҳ

1.

Тижорат ташкилотининг тўлиқ номи


2.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами


3.

Почта манзили


4.

Хизмат кўрсатувчи тижорат банкнинг номи


5.

Банк ҳисобрақами


6.

Ҳисобрақамдаги қолдиқ пул маблағлари миқдор


7.

Ҳисобрақам очилган сана


8.

Ҳисобрақам тўхтатилган сана


9.

Тижорат ташкилотининг кредитор, дебитор қарзлари тўғрисидаги маълумотлари (мавжуд бўлса)


10.

Картотека 2 қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар (мавжуд бўлса)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 26 август, 34-сон, 598-модда