Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2019 й. 716-сон "Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2019 й.

N 716



АВТОМОБИЛДА ЮК ВА ЙЎЛОВЧИЛАРНИ

ХАЛҚАРО ТАШИШГА РУХСАТНОМАЛАРНИ

АЙИРБОШЛАШ КВОТАСИНИ БЕЛГИЛАШ,

ТАҚСИМЛАШ, БЕРИШ ВА ФОЙДАЛАНИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Автомобиль транспортида юкларни халқаро ташишни

янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4353-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль транспортида юкларни халқаро ташишни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4353-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди биринчи хатбошидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг учдан" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг тўртдан" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 август






































Время: 0.0157
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск