язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Банк қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 10.08.2019 й. 18/18-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 26.08.2019 й. 1047-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.08.2019 й.

N 1047-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.08.2019 й.

N 18/18


ҚАРОРИ




Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда

электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил

этиш тўғрисидаги йўриқноманинг 6-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 555-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2001 йил 23 июндаги 14/13-сон (рўйхат рақами 1047, 2001 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001й., 13-сон) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг 6-банди "в" кичик бандидаги "Ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмалари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                              М. Нурмуратов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 31 август, 35-сон, 633-модда