язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2019 й. 720-сон "Тошкент шаҳрида кумушдан ясалган буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2019 й.

N 720



"ТОШКЕНТ ШАҲРИДА КУМУШДАН ЯСАЛГАН

БУЮМЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон Фармонига мувофиқ, умуман заргарлик тармоғининг ишлаб чиқариш салоҳиятини янада ошириш, хусусан фаолият кўрсатмаётган мулкий комплекслардан самарали фойдаланиш йўли билан кумушдан ясалган буюмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар, Заргарлик кўчаси, 46Б-уй манзилида жойлашган:

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли бўлган кумушдан буюмлар ишлаб чиқариш белгиланган бинолар ва иншоотлардан (кейинги ўринларда бинолар ва иншоотлар деб аталади);

"Асака" АТБнинг шуъба хўжалик жамияти - "Асака Капитал Инвест" МЧЖга тегишли бўлган кумушдан буюмлар ишлаб чиқариш бўйича ускунадан (кейинги ўринларда ускуна деб аталади);

"Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига тегишли бўлган гальваника ва аффинаж ускунасидан узоқ вақт мобайнида фойдаланилмаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси, "Асака" АТБ ва "Souvenir" МЧЖнинг:

инвестор томонидан уч йил мобайнида ишлаб чиқаришни модернизациялашга ҳамда бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашга, камида 50 та янги иш ўринлари яратишга йўналтириладиган камида 1,0 млн АҚШ доллари суммасида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар олинишини назарда тутадиган йилига 2,0 тоннагача кумушни қайта ишлаш қувватига эга бўлган замонавий ишлаб чиқариш ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун бинолар ва иншоотларни "ноль" сотиш қиймати билан "Souvenir" МЧЖга (кейинги ўринларда инвестор деб аталади) сотиш;

"Асака Капитал Инвест" МЧЖга тегишли бўлган асбоб-ускуналарни 837 548 724 (саккиз юз ўттиз етти миллион беш юз қирқ саккиз минг етти юз йигирма тўрт) сўм миқдоридаги баланс қиймати бўйича, тўловни фоиз ставкаси ҳисобламасдан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш, шунингдек, инвестор томонидан "Oltin Standart" МЧЖнинг (мулкий комплекс негизида заргарлик фаолиятини ташкил этиш учун "Асака Капитал Инвест" МЧЖ томонидан ташкил этилган) "Асака Капитал Инвест" МЧЖ томонидан инвестициялар ва қарзлар тарзида киритилган мажбуриятларини қоплаш йўли билан сотиш;

гальваника ва аффинаж "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасининг ускуналарини мол-мулкни баҳолаш якунлари бўйича "Фонон" давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли билан сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Белгилансинки:

инвестор ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ ўз зиммасига оладиган мажбуриятлар бажарилгандан кейин бинолар ва иншоотларга мулк ҳуқуқи белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда инвесторга ўтади;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш таъминланмаган тақдирда ушбу қарор билан белгиланган шартларга мувофиқ "ноль" сотиш қимймати бўйича сотилган бинолар ва иншоотлар кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига қайтарилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон Фармонида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Заргарлик саноатини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3577-сон қарорида назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари "Souvenir" МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларга татбиқ этилсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокими "1-Заргарлик корхонаси" давлат корхонаси билан биргаликда "Souvenir" МЧЖга бериладиган бинолар ва иншоотларга автоном кириб-чиқишни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги инвесторнинг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳаси фаолиятини ташкил этишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эга бўлмаган мутахассисликлар бўйича) ҳамда уларнинг оила аъзоларига кириш визалари, шу жумладан, кўп марталик визалар консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги инвесторнинг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишга жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилиши ва кўп марталик визалар узайтирилишини ҳамда вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинча прописка қилинишини ва вақтинча прописка узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги инвесторнинг буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш учун хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш учун рухсатномалар белгиланган тартибда ўз вақтида берилишини, узайтирилишини, шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Я. Хайдаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 август