язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.08.2019 й. ПФ-5794-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.08.2019 й.

N ПФ-5794



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



"Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ишончли муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини шакллантириш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш ва давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятлари бошқарув органлари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 29 августдаги

ПФ-5794-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 мартдаги "Жиззах" эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида"ги ПФ-4516-сон Фармони 1-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги учинчи-бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Белгилаб қўйилсинки:

"Жиззах" ЭИЗ таркибига киритилган ер майдонлари Жиззах вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашининг бевосита тасарруфида бўлади;

"Жиззах" ЭИЗга кирувчи ҳудудлар ва унинг чегаралари, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўзгартирилиши мумкин".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 сентябрдаги "Термиз" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5540-сон Фармони 3-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Термиз" ЭИЗ қатнашчиларининг ҳудуди чегарасигача ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмалар қурилиши тенг улушларда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Сурхондарё вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги "2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5707-сон Фармони 7-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2019 йил 1 июлдан бошлаб импорт дори воситалари (дори субстанциялари бундан мустасно) ва тиббиёт буюмларини "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштиришда божхона расмийлаштируви учун йиғим суммасининг 83 фоизи".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2911-сон қарори 1-бандидан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4112-сон қарори 5-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "давлат органлари, ташкилотлар ёки уларнинг мансабдор шахслари билан келишилмасдан" сўзлари "белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 31 август, 35-сон, 627-модда