язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Фан/ Фан соҳасида бошқарув. ОАК/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.08.2019 й. ПҚ-4433-сон "Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.2019 й.

N ПҚ-4433



ЁШЛАРНИ ИЛМ-ФАН

СОҲАСИГА ЖАЛБ ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ

ТАШАББУСЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда республикада илмий ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш, кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда, иқтидорли ёшларни нуфузли миллий ҳамда халқаро олимпиадалар, мусобақалар ва танловларда салмоқли натижаларга эришишлари учун зарур шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, инновацион ғоялар, лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва тадбиркорларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Шу билан бирга, ёш иқтидор соҳибларини инновацион тадбиркорлик соҳасига тизимли жалб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, шу жумладан:

иқтидорли ёшларни ишбилармонлар ва етакчи олимлар билан ҳамкорликда иш юритиши учун ягона тизим яратиш ва шу асосда илм-фан соҳасида ёш кадрлар етиштириш тизимининг узвийлигини таъминлаш;

ишлаб чиқариш соҳасига юқори технологияларни татбиқ этиш ва илмий тадқиқотларга ёшларни жалб этиш ҳамда илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун платформалар яратиш талаб этилмоқда.

Иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларни янада жонлантириш, мамлакат илм-фанининг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлилигини таъминлаш, мавжуд илмий мактаблар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академиясини (кейинги ўринларда - Ёшлар академияси) юридик шахс мақомисиз ташкил этиш;

Ёшлар академиясига раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосарига юклаш;

Ёшлар академиясига ўзларининг инновацион лойиҳалари ва ғояларига эга иқтидорли ёшлар ва талабалар, 40 ёшгача бўлган олимлар ва тадбиркорлардан ташкил топган жамоаларни танлов асосида қабул қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, Ёшлар академиясининг жамоалари аъзолари Ёшлар академияси аъзолари ҳисобланади.


2. Ёшлар академиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда ёшларни ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш;

иқтидорли ва ташаббускор ёшлар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва мунтазам янгилаб бориш ҳамда уларни мамлакатнинг етакчи олимлари ва ишбилармонлари билан ҳамкорлигини таъминлаш;

илмий-тадқиқотларни бажариш иштиёқига эга иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, амалий ва инновацион тадқиқотларни олиб боришларига имкон яратиш, янги авлод ёш олимларини тайёрлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

ёш олимлар томонидан аниқ вазифаларни ҳал этишга, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган илғор технологик ишланмаларни ишлаб чиқишга қулай шароитлар яратиш;

илмий-инновацион акселератор ва бизнес-инкубаторларни ташкил этиш асосида ташаббускор ёшларни тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш;

ёшларнинг стартап лойиҳаларини хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналарни изчил ривожлантириш бўйича замон талабларига жавоб берадиган, тижоратлаштириш даражаси юқори бўлган маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқаришга йўналтириш;

иқтидорли ёшларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш корхоналарида малака оширишларига кўмаклашиш;

халқаро ва маҳаллий даражада эътироф этилган ташкилотлар, университетлар, илмий марказлар билан яқиндан алоқалар ўрнатиш, уларнинг олимлари ва мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари, тренинглар, шунингдек, долзарб илмий-инновацион йўналишлар бўйича конференциялар, семинарлар ва танловлар ўтказиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси тугатилсин ва унинг 5 та штат бирликлари амалдаги молиялаштириш тартиби сақлаб қолинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимига ўтказилсин.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида вазирликка ўтказилаётган штат бирликлари ҳисобидан Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси ташкил этилсин ва у Ёшлар академиясининг ишчи органи этиб белгилансин.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг Васийлик кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академиясининг иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) юридик шахс мақомисиз ташкил этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлат улуши юқори бўлган корхоналарга тегишли юридик шахсларнинг инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаларининг жами маблағларини йилига 10 фоизи миқдоридаги маблағларини ҳар йили Жамғармага ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

мазкур қарорнинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган маблағлар;

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кузатув кенгашининг қарорига асосан йўналтирилаётган маблағлар қисми;

Ёшлар академияси Васийлик кенгаши аъзолари - хўжалик бошқаруви органлари, давлат улуши мавжуд корхоналар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

Ёшлар академияси аъзолари томонидан инновацион, амалий ва стартап лойиҳалар натижалари асосида тайёрланган инновацион маҳсулотларни тижоратлаштиришдан олинадиган даромадларнинг бир қисми;

халқаро молиявий институтлар, донорларнинг грантлари ва кредитлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозит ҳисобларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

Ёшлар академиясига бириктирилган бино ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумлар;

ташкилотлар билан тузилган шартномалар доирасида олинган даромадлар;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


8. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин:

инновацион, амалий ва стартап лойиҳаларни молиялаштиришга, шу жумладан илмий-инновацион акселератор ва бизнес-инкубаторларни ташкил этишга, илғор технологик ишланмаларни ишлаб чиқишга;

Ёшлар академияси фаолиятини ташкил этиш, хорижий ва маҳаллий етакчи олимлар, мутахассислар ҳамда ватандошларни белгиланган тартибда жалб қилишга;

иқтидорли ёшларни ривожланган давлатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш корхоналарида малака оширишларига, нуфузли илмий нашрларда мақолаларни чоп этиш, шунингдек, хорижий ва маҳаллий патентлаш харажатларини қоплашга;

илмий-амалий тадбирлар (симпозиум, конференция, семинар, тренинг, давра суҳбатлари, мастер-класслар ва бошқалар) ташкил этиш ҳамда халқаро илмий-амалий тадбирларда қатнашишга;

Ёшлар академиясининг мазкур қарорда белгиланган асосий вазифаларини рўёбга чиқаришга.


9. Белгилаб қўйилсинки:

Жамғарма томонидан Ёшлар академияси фаолияти билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Васийлик кенгашининг қарорига асосан амалга оширилади;

Ёшлар академияси аъзоларининг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги "Yoshlar-kelajagimiz" Давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-5466-сон Фармони асосида ажратилган маблағлар доирасида ўрнатилган тартибда молиялаштирилади;

Ёшлар академияси аъзоларининг малакасини ошириш ва уларни хорижий стажировкаларга юбориш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси дастурлари доирасида буюртмага асосан амалга оширилади;

давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажариладиган ёш олимлар илмий-техник лойиҳалари Ёшлар академияси аъзолари томонидан амалга оширилади.


10. Иқтидорли ёшларни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги "Ёшлар академияси" фаолиятига 2019-2020 йилларда жалб этиш бўйича "Йўл харита" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов тасдиқланаётган "Йўл харита"да назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажаришга шахсан масъул этиб белгилансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ёшлар академияси аъзоларининг илмий-ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида 2020 йилнинг 1 апрелига қадар қуйидаги платформаларни ташкил этсин:

"Ғоялар генераторлари" - Ёшлар академиясининг асосий йўналишларига тегишли бўлган маълум бир муаммонинг ечимига қаратилган инновацион ғояга эга жамоалар платформаси;

"Стартаплар" - ўз ғояси ва ушбу ғояни амалга оширишга қаратилган стартап лойиҳалари ва уларни амалга ошириш бўйича аниқ режага эга жамоалар платформаси;

"Бизнес вакиллари" - фаолиятида илм-фан ва инновация ютуқларини қўллаган ва тегишли соҳада камида 1 йиллик тажрибага эга бўлган жамоалар платформаси;

"Бўлажак академиклар" - юқоридаги платформаларда фаол иштирок этган, мамлакатнинг илм-фан ривожланишига катта ҳисса қўшаётган юқори илмий салоҳиятга эга олимлар платформаси.

Белгилансинки, Ёшлар академияси фаолияти доирасида мамлакатимиз келажаги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган сунъий интеллект, қайта тикланувчи энергия манбалари, робототехника ва мехатроника, фармацевтика, биотехнология, дастурлаш, саноат дизайни, 3D моделлаш ва бошқа истиқболли йўналишларда амалий, инновацион ва стартап лойиҳалари амалга оширилади.


12. Ёшлар академияси аъзолари учун замонавий инфратузилмага эга шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, Илғор технологиялар маркази ва "Яшнобод" инновацион технопаркининг бинолари, лабораториялари, акселератори ва коворкинг марказлари Ёшлар академиясига бепул фойдаланиш учун ажратсин;

2020 йил 1 январга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ёшлар академиясининг аъзоларига дунёнинг етакчи мамлакатлари тажрибаси асосида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган "ақлли шаҳар" ҳудудида замонавий инфратузилмага эга кичик ва ихчам "Science Park" (Сайнспарк) ташкил этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ёшлар академияси аъзоларига бизнесни ташкил этиш ва ривожлантириш, шу жумладан, бизнес-режалар ва таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, суғурта, бухгалтерия, ҳисобот бериш, бизнес шерикларни, мини-теxнологиялар ва ускуналарни топиш билан боғлиқ xизматларини ташкил этиш бўйича мунтазам маҳорат дарсларини олиб борсин.


14. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига доимий равишда Ёшлар академияси фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, телерадиоканалларда интеллектуал йўналишдаги телерадиодастурларни ташкил этиш ва эфирга узатиш тавсия этилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3416-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бир ой муддатда:

Ёшлар академиясининг низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 августдаги

ПҚ-4433-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инновацион

ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги

Ёшлар академиясининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ








Васийлик кенгаши




























































Ёшлар академияси































































Ёшлар академияси кенгаши

















































































"Ғоялар генераторлари" платформаси

"Стартаплар" платформаси


"Бизнес вакиллари" платформаси


"Бўлажак академиклар" платформаси





      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 августдаги

ПҚ-4433-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инновацион

ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар

академиясининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

     

1. И.Ю. Абдурахмонов

-

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири,кенгаш раиси


2. А.З. Саъдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси в.б.


3. Қ.С. Санақулов

-

"НавоийКМК" ДК бош директори


4. А.Х. Хурсанов

-

"Олмалиқ КМК" АЖ бош директори


5. Т.Т. Азаматов

-

"Ўзметкомбинат" АЖ бош директори в.б.


6. О.Ш. Темиров

-

"Ўзкимёсаноат" АЖ бошқарувираиси


7. Ш.Б. Умурзаков

-

"Ўзавтосаноат" АЖ бошқарувираиси


8. Б.Б. Сидиков

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарувираиси


9. У.Х. Сайидов

-

"Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раиси


10. А.И. Максудов

-

"Ўзпахтасаноат" АЖ бошқарувираиси


11. Х.Н. Хасилов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бош директори в.б.


12. С.Ш. Рашидова

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти директори


13. Ш.Ш. Сагдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти директори


14. Ў.Ў. Аблакулов

-

"Artel Engineering and Management" МЧЖ илмий-тадқиқот ривожлантириш маркази директори


15. Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, кенгаш котиби


      

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 августдаги

ПҚ-4433-сон қарорига

3-ИЛОВА



Иқтидорли ёшларни Ўзбекистон Республикаси

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги

"Ёшлар академияси" фаолиятига 2019-2020

йилларда жалб этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

N

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Ижро муддати


Масъул ижрочилар


1.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси (кейинги ўринларда - Ёшлар академияси) низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Низомда шу жумладан:

номзодларни танлаб олиш ва аъзоликка қабул қилиш мезонларни аниқ кўрсатиб ўтиш;

Ёшлар академиясининг Васийлик кенгаши фаолиятини самарали йўлга қўйиш.


Буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш.


2019 йил

1 октябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов)


2.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академиясининг Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) фаолиятини самарали ташкил этиш.


1. Жамғарма тўғрисида низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Жамғармани Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги марказий тузилмаси биносида жойлаштириш.


2019 йил

1 октябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


3.

Жамғармага тегишли манбалардан маблағларни узлуксиз келишини таъминлаш.


1. Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаларини ташкил этган хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналар рўйхатини мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб шакллантириш ва тасдиқлаш.


2. Тасдиқланган рўйхатни тегишли хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналарга юбориш.


2019 йил

15 октябрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Хайдаров), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналар


3. Хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналарнинг Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари соф фойдасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмаларни доимий равишда Жамғарма ҳисобига ўтказиш.


Ҳар йил

давомида

4.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармасини (кейинги ўринларда - Бошқарма) ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Бошқармани юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш.


2. Бошқармани 2019 йил якунига қадар бўлган иш режасини тасдиқлаш.


3. Бошқарма ишини доимий равишда таҳлил қилиб бориш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича зарур чораларни кўриш.


2019 йил

20 сентябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Молия вазирлиги (Б.Ашрафханов)


5.

Ёшлар академияси фаолиятига ҳамда академия аъзолигига қабул қилиш шартларига доир материалларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш ишларини ташкил этиш.


1. Ёшлар академияси фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш, телерадиоканалларда интеллектуал йўналишдаги телерадиодастурларни ташкил этиш ва эфирга узатиш бўйича медиа-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда ёшларни ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш бўйича учрашувлар ташкил этиш.


3. Ёшлар академияси фаолияти бўйича мақолалар чоп этиш, реклама роликлари, тематик кўрсатувлар ва эшиттиришлар тайёрлаш ва эфирга узатиш.


2019 йил

1 октябрь

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кучимов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


6.

Иқтидорли ёшларни Ёшлар академияси фаолиятига мақсадли жалб этиш.


1. Иқтидорли ёшлар ва талабалар, 40 ёшгача бўлган олимлар ва тадбиркорлардан ташкил топган жамоаларни саралаш бўйича танлов эълон қилиш ва ўтказиш.


2. Иқтидорли ва ташаббускор ёшлар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш.


2020 йил

1 январь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Олий таълим вазирлиги (И.Маджидов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)


7.

Ёшлар академияси аъзолари учун замонавий инфратузилмага эга шароитлар яратиш ҳамда уларнинг интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш.


1. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, Илғор технологиялар маркази ва "Яшнобод" инновацион технопаркининг бинолари, лабораториялари, акселератори ва коворкинг марказларини Ёшлар академиясига бепул фойдаланишга бериш бўйича ташкилий-амалий чораларни кўриш.


2. Танлов натижаларига кўра Ёшлар академиясининг аъзоларини "Ғоялар генераторлари", "Стартаплар", "Бизнес вакиллари" ва "Бўлажак академиклар" платформаларига бириктириш.


2020 йил

1 январь


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов)


8.

Ёшлар академияси фаолияти доирасида мамлакатимиз келажаги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган сунъий интеллект, қайта тикланувчи энергия манбалари, робототехника ва мехатроника, фармацевтика, биотехнология, дастурлаш, саноат дизайни, 3D моделлаш ва бошқа истиқболли йўналишларда амалий, инновацион ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш.


Хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналарнинг ишлаб чиқариш соҳасида инновацияларни кенг тарғиб қилиш ва юқори технологияларни жалб қилиш мақсадида Ёшлар академияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича меморандумларни тузиш.


2019-2020

йиллар

давомида

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), хўжалик бошқаруви органлари ва давлат улуши мавжуд корхоналар


9.

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган "ақлли шаҳар" ҳудудида замонавий инфратузилмага эга кичик ва ихчам "Science Park" (Сайнспарк) ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


Ташкилий-амалий чоралар.

2020 йил

1 январь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Р.Холматов)


10.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Ёшлар академияси аъзоларига бизнесни ташкил этиш ва ривожлантириш, шу жумладан, бизнес-режалар ва таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, суғурта, бухгалтерия, ҳисобот бериш, бизнес шерикларни, мини-теxнологиялар ва ускуналарни топиш билан боғлиқ xизматларини ташкил этиш бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш.


1. Ёшлар академияси аъзоларининг рўйхатини ва ўқув режасини шакллантириш (йўналишлар бўйича) ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига тақдим этиш.


2020 йил

1 апрель


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)


2. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси масъул ходимларини жалб этган ҳолда маҳорат дарсларини ташкил қилиш.


Режа асосида

11.

Иқтисодиётнинг реал сектори ташкилотлари фаолиятига инновацияларни кенг жорий этиш чораларини кўриш.


Иқтисодиётнинг реал сектори ташкилотларининг муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечимига қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш.


2020 йил

1 июль

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов)


12.

Ёшлар академияси аъзоларининг илмий-ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш.


1. Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ёш олимлар илмий-техник лойиҳалари танловини ўтказиш.


2. Ёшлар академиясининг Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, "Yoshlar -kelajagimiz" Давлат дастури асосида ажратилган маблағлар ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан Ёшлар академияси аъзоларининг лойиҳаларини молиялаштириш.


3. Ёшлар академияси аъзолари томонидан инновацион, амалий ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан маҳорат дарсларини ташкил этиш.


4. Ёшлар академиясига хорижий ва маҳаллий етакчи олимлар, мутахассислар ҳамда ватандошларни жалб қилиш.


5. Ёшлар академиясининг иқтидорли ва фаол аъзоларини аниқлаш ва рағбатлантириб бориш.


2020 йил

давомида

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев)


13.

"Innoweek" инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Ёшлар академияси аъзоларининг ишланмалари ва маҳсулотлари кўргазмасини, шунингдек, "Ёш академиклар форумини" ташкил қилиш.


1. Ёшлар академияси аъзоларининг ишланмалари ва маҳсулотларини танлаб олиш ва кўргазмага тайёрлаш.


2. Кўргазма ва форумни ташкил қилишда замонавий технологиялар, шу жумладан "сунъий интеллект"дан фойдаланиш.


3. Чет элдаги ёш олимлар, академиклар ва инноваторларни кўргазмага ҳамда форумга таклиф этиш.


2020 йил

15 сентябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)


14.

Ёшларни аниқ фанлар бўйича билимларини янада кучайтириш ҳамда мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамиятда нуфузини ошириш мақсадида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида "International Robotics Challenge" халқаро робототехника танловини юқори савияда ташкил қилиш.


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


2. Халқаро робототехника танловини ўтказиш бўйича дастурини шакллантириш, шу жумладан чет элдан ташриф буюрадиган меҳмонлар рўйхатини тузиш.


3. Халқаро робототехника танловини юқори савияда ўтказиш ва уни миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш, шунингдек, мазкур жараёнга Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарининг фаол иштирокини таъминлаш.


2019 йил

1 октябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кучимов)


15.

Ёшлар академиясининг халқаро алоқаларини ривожлантириш.


Халқаро ва маҳаллий даражада эътироф этилган ташкилотлар, университетлар, илмий марказлар билан яқиндан алоқалар ўрнатиш, уларнинг олимлари ва мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари, тренинглар, шунингдек, долзарб илмий-инновацион йўналишлар бўйича конференциялар, семинарлар ва танловлар ўтказиш бўйича режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Режани

тасдиқлаш -

2019 йил

1 октябрь



Тадбирларни

ўтказиш -

режа асосида

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов)


16.

Ёшлар академияси аъзоларининг малакасини ошириш ва хорижий стажировкаларга юбориш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ва Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари доирасида Ёшлар академияси аъзоларининг ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш корхоналарида малакасини ошириш ва уларни хорижий стажировкаларга юбориш бўйича режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Режани

тасдиқлаш -

2020 йил

1 январь



Тадбирларни

ўтказиш -

режа асосида

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов)


17.

Ёшлар академиясини жойлаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тегишли чораларни кўриш.


Буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш.


2019 йил

20 сентябрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов)


18.

Ёшларни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги "Ёшлар академияси" фаолиятига 2019-2020 йилларда жалб этиш бўйича "Йўл харита"да кўрсатилган чора-тадбирларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли бажариш.


Буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш.


2019 йил

20 сентябрь


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдураҳмонов)


           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 августдаги

ПҚ-4433-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 30 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси

Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини

ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3416-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "105" рақами "110" рақами билан алмаштирилсин;


2. 1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:





"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30ноябрдаги

ПҚ-3416-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Инновацион

ривожланиш вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ








Ўзбекистон Республикаси

Инновацион ривожланиш вазирлиги

























































































Илмий-техник ахборот маркази









Илғор технологиялар маркази




































Илмий-техник кенгаш









Илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил муассасалари




































Чет эллик маслаҳатчилар гуруҳи









Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси






























































Ёшлар академияси









Нашриёт




















































Инновацион ишланмаларни жорий қилиш илмий-амалий маркази








































Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 ноябрдаги

ПҚ-3416-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш

вазирлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ









Илмий-техник кенгаши







































Вазир

Ёрдамчи







Илмий котиб











Вазирнинг биринчи

ўринбосари

Вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари


Таълим ва соғлиқни сақлашга инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси

7

Молия-иқтисод секторига инновация-

ларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси


7

Иқтисодиёт реал секторига инновация-

ларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси

17

Давлат ва жамият қурилишига инновацияларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси

7

Таълим тизимини ривожлантириш бўлими

3

Монетар сиёсат ва банк тизимини ривожлантириш бўлими

3

Саноатни ривожлан-

тириш бўлими

5

Молиявий-

иқтисодий ва техник экспертиза бўлими

4

Ёқилғи-

энергетика тармоғини ривожлан-

тириш бўлими

5

Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўлими

3

Бюджет сиёсати ва солиқ тизимини ривожлантириш бўлими

3

Транспорт инфрату-

зилмасини ривожлан-

тириш бўлими

4

Инновацион ривожланиш соҳасида халқаро ҳамкорлик бўлими

3

Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси

10

Ҳудудларни ривожлан-

тиришга инновация-

ларни жорий қилиш ҳамда тадқиқ этиш бошқармаси

10



Қурилишни ривожлан-

тириш бўлими

2

Давлат сиёсати, фан ва технологиялар ривожланишини таҳлил қилиш ҳамда прогнозлаштириш бўлими

3

Ижтимоий хизматлар ва пенсия таъминотини ривожлан-

тириш бўлими

3

Иқтидорлик ёшлар билан ишлаш бошқармаси

5






Туризм ва бизнес хизматларини ривожлан-

тириш бўлими

2

Илмий-техник ахборот маркази

Давлат илмий-техник дастурлар бўлими

4

Демография ва аҳоли бандлигини тадқиқ этиш бўлими

3








Илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил муассасалари

Атроф-

муҳит ва табиий ресурсларни ҳимоя қилиш тизимини ривожлан-

тириш бўлими

2


Халқаро грантлар бўлими

2

Қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш бўлими

3
















































































Вазир ўринбосари























































































Илмий технологиялар ва ишланмаларни тижоратлаш-

тириш ҳамда трансфер қилиш бошқармаси

14




Жамотчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими

1












































































































































Илмий ишланмаларни саралаш бўлими

5




Кадрлар бўлими

1













































































Биринчи бўлим

1




















Техник-

иқтисодий асослар (ТИА) ва бизнес режалар бўлими

3





















































Молия-

хўжалик бўлими

2















































Патентлаш ва лицензиялаш бўлими

3


























































Юридик бўлим

3




















Инвестицияларни жалб қилиш бўлими

2


























































Хорижий маслаҳатчилар гуруҳи




















Фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш бошқармаси

6





















































Нашриёт















































Технопаркларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими

2



















































































       

Бошқарув ходимларнингчекланган сони 110 нафар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 август


"Халқ сўзи", 2019 йил 31 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 9 сентябрь, 36-сон, 660-модда