язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Банк қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 10.08.2019 й. 18/7-сон "Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.08.2019 й. 2093-11-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.08.2019 й.

N 2093-11




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.08.2019 й.

N 18/7


ҚАРОРИ



Микрокредит ташкилотлари фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги, "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон "Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/5-сон қарори (рўйхат рақами 2093, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                               М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Микрокредит ташкилотлари фаолиятини

лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банддаги "белгилансин" деган сўз "белгиланади" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 7-бандда:

биринчи хатбоши "муассислари" деган сўздан кейин "ёки иштирокчилари (акциядорлари)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бошқа нобанк кредит ташкилотлари, бундан хорижий микрокредит ташкилотларининг Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган микрокредит ташкилотларининг устав фондида иштирок этиши (акцияларига эгалик қилиши) ҳоллари мустасно;";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

қтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган шахслар (микрокредит ташкилоти устав фондининг 10 фоизи ва ундан кўп қисмига эгалик қилганда).".


3. 13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Лицензия олиш учун микрокредит ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг бир ойдан кечиктирмасдан Марказий банкка ёки унинг тегишли ҳудудий бош бошқармасига қуйида келтирилган зарур бўлган ҳужжатларни бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этади:".


4. 14, 21-бандларнинг саккизинчи хатбошисидаги ва 38-банднинг бешинчи хатбошисидаги "ҳудудий бошқармасининг" деган сўзлар "ҳудудий бош бошқармасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Агар мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлар Марказий банкнинг тегишли ҳудудий бош бошқармасига тақдим этилган бўлса, ҳудудий бош бошқарма уч кун муддат ичида ҳужжатлар тўпламини мазкур Низом талабларига мувофиқ тўлиқлигини ўрганиб чиқади, шундан кейин ушбу ҳужжатлар тўпламини мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган хулоса билан бирга Марказий банкка юборади.".


6. 22-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "ҳудудий бошқармасига" деган сўзлар "ҳудудий бош бошқармасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 26-бандда:

биринчи хатбоши "қатнашса" деган сўздан кейин "ёки унинг устав фондида иштирок этса (акциядори бўлса)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

"в" кичик банди "муассис бўлишига" деган сўзлардан кейин "ёки унинг устав фондида иштирок этишига (акциядори бўлишига)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8. 27-банд "қатнашса" деган сўздан кейин "ёки унинг устав фондида иштирок этса (акциядори бўлса)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9. 32-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Микрокредит ташкилотининг чакана хизматлар маркази шаклидаги филиали унинг чакана хизматларни, шу жумладан нақдсиз шаклда микромолиявий хизматларни кўрсатадиган ҳамда ташкилот жойлашган ердан ташқарида ташкил этиладиган бўлинмасидир.".


10. 33-банд "номланиши "филиал" сўзи" деган сўзлардан кейин ", чакана хизматлар маркази шаклидаги филиал номланиши эса "чакана хизматлар маркази" сўзлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


11. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Микрокредит ташкилотининг филиали Марказий банкнинг олдиндан розилиги олингандан сўнг, чакана хизматлар маркази шаклидаги филиали эса у очилган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини хабардор қилиш шарти билан қонун ҳужжатларига мувофиқ микрокредит ташкилотининг бошқарув органи қарорига биноан ташкил этилади ёки тугатилади.".


12. Қуйидаги мазмундаги 40-1-банд билан тўлдирилсин:

"40-1. Микрокредит ташкилоти чакана хизматлар маркази шаклидаги филиалини очганда у очилган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

чакана хизматлар маркази очилганлиги тўғрисида хабарнома;

чакана хизматлар марказини ташкил этиш тўғрисидаги микрокредит ташкилоти бошқаруви олий органининг қарори.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 31 август, 35-сон, 648-модда