язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Банк қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 10.08.2019 й. 18/6-сон "Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 29.08.2019 й. 905-6-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.08.2019 й.

N 905-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.08.2019 й.

N 18/6


ҚАРОРИ



Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан

қўйиладиган  талаблар  тўғрисидаги  низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон "Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2000 йил 22 февралда 429-сон (рўйхат рақами 905, 2000 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 5-сон) билан тасдиқланган Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                              М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан

қўйиладиган  талаблар  тўғрисида  низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1.5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1.5. Банкнинг кредит сиёсати банк Кенгаши томонидан йилига камида бир марта тегишли йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда қайта кўриб чиқилиши керак.

Йил давомида заруратга кўра кредит сиёсатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Агар кредит сиёсатининг аксарият қисмига (50 фоиздан кам бўлмаган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган бўлса, бунда кредит сиёсатини янги таҳрирда қабул қилиш мақсадга мувофиқ.".


2. Қуйидаги мазмундаги 1.5-1-банд билан тўлдирилсин:

"1.5-1. Банкнинг кредит сиёсати, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ёки унинг янги таҳрири банк Кенгаши томонидан тасдиқлангандан сўнг 15 кун ичида Марказий банкка тақдим этилиши керак.

Банк Кенгаши томонидан банкнинг кредит сиёсатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурияти мавжуд эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан 15 кун ичида Марказий банкка Кенгашнинг мажлис баёнидан кўчирма тақдим этилади.".


3. 2.3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Кредит сиёсати банкларга тақиқловчи қуйидаги қоидаларни ўз ичига олиши керак:

жисмоний шахсларга хорижий валютада кредитлар (қарзлар) бериш ва кредитлар (қарзлар) бўйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада ҳисобга олиш;

илгари олинган кредитлар (қарзлар) бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 31 август, 35-сон, 644-модда