язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ ОАВ ва ноширлик фаолияти/ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 19.08.2019 й. 202-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.08.2019 й. 2794-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.08.2019 й.

N 2794-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

19.08.2019 й.

N 202-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасида рақамли

телевидение хизматларини кўрсатиш қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение хизматларидан фойдаланишни расмийлаштириш тартибини соддалаштириш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 10 майдаги 143-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2794, 2016 йил 7 июнь) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                      Ш. Садиков






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида рақамли

телевидение хизматларини кўрсатиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"абонент - рақамли телевидение хизматлари кўрсатилиши учун провайдер билан ёки унинг дилери орқали шартнома тузган юридик ёки жисмоний шахс;";

бешинчи хатбоши "оператор" деган сўздан кейин "ёки провайдер" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 8-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фамилияси, исми ва шарифи (жисмоний шахслар учун);

номи, манзили, юридик манзили, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами, СТИР (юридик шахслар учун);";

бешинчи хатбоши "электрон почта манзили" деган сўзлардан кейин " - агар мавжуд бўлса" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жисмоний шахснинг талаби бўйича провайдер ёки дилер вакиллари унинг яшаш жойига бориб рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш шартномасини тузиши мумкин.".


4. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш учун шартнома оператор ва провайдер лицензиясининг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга расмийлаштирилади. Оператор ва провайдер лицензиясининг амал қилиш муддати узайтирилганда шартнома лицензиянинг янгидан белгиланган амал қилиш муддатигача узайтирилган деб ҳисобланади.".


5. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Абонент рақамли телевидение хизматларини кўрсатиш шартномаси тузилган ва танланган тариф режасига мувофиқ тўловни амалга оширган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ёки абонентнинг хоҳишига кўра ундан кўпроқ муддатда провайдер томонидан активация қилинади ва рақамли телевидение тармоғига уланади.".


6. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 31 август, 35-сон, 646-модда