язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Ижтимоий таъминот/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.2019 й. 729-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.09.2019 й.

N 729



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ

САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ

МУАССАСАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2011 ЙИЛ 23 АВГУСТДАГИ

240-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармонига, "2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 13 февралдаги ПҚ-4190-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 26 мартдаги 252-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 71-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 4 сентябрдаги

729-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий

муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш

ҳақида" 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарорда:


а) 1-бандда:

иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошилардаги "ногиронлар" сўзи "ногиронлиги бўлган шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "ногирон болалар" сўзлари "ногиронлиги бўлган болалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "ногиронлар" сўзи "ногиронлиги бўлган шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-банднинг учинчи хатбошидаги "ногирон болаларни" сўзлари "ногиронлиги бўлган болаларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги "ногиронлар" сўзи "ногиронлиги бўлган шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-иловада:


а) илованинг номидаги "ногиронлар" сўзи "ногиронлиги бўлган шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларини (кейинги ўринларда "Саховат" интернат уйлари деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини белгилайди".


в) 2-банддаги "ногиронлари" сўзи "ногиронлиги бўлган шахслари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-банддаги "Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига" сўзлари "Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 6-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 7-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари (кейинги ўринларда тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 8-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 11-банддаги "ногиронлари" сўзи "ногиронлиги бўлган шахслари" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. "Саховат" интернат уйларига юбориш, шунингдек, биттасидан иккинчисига ўтказиш Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари бошлиғининг белгиланган тартибда қабул қилинган буйруғи асосида амалга оширилади.

"Саховат" интернат уйларига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан масъулият тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимига юкланади.";


л) 15-банднинг иккинчи хатбошидаги "ногиронининг" сўзи "ногиронлиги бўлган шахснинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 17-1-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


н) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари ҳар чоракда "Саховат" интернат уйларида васийликка олинганлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳисоботлар шаклларга мувофиқ Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига тақдим этадилар".


о) 27-банднинг иккинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси" сўзлари "тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


п) 28-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


р) 34-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


с) 42-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 2-иловада:


а) илованинг номидаги "ногиронлар" сўзи "ногиронлиги бўлган шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларини (кейинги ўринларда "Саховат" интернат уйлари деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини белгилайди";


в) 2-банддаги "ногиронлари" сўзи "ногиронлиги бўлган шахслари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-банддаги "Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига" сўзлари "Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 4 ва 8-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 9-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари (кейинги ўринларда тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 10-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. "Мурувват" интернат уйларига қуйидаги ташхислар билан васийликка олинганлар қабул қилинади:

мўътадил даражадаги ақлий заифлик;

оғир даражадаги ақлий заифлик;

чуқур даражадаги ақлий заифлик;

қолдиқ шизофрения;

деменция.

Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади";


и) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Қуйидагилар "Мурувват" интернат уйларига юборишга қарши кўрсаткичлар ҳисобланади:

тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ ҳуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ ҳуружларига, эпилептик статусга, номозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик;

беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва ҳулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар".


к) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. "Мурувват" интернат уйларига юбориш, шунингдек биттасидан иккинчисига ўтказиш Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги Махсус комиссияси қарорига мувофиқ тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари бошлиғининг белгиланган тартибда қабул қилинган буйруғи асосида амалга оширилади.

"Мурувват" интернат уйларига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг хаққонийлиги юзасидан масъулият тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимларига юкланади";


л) 19-1-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"30. Тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари ҳар чоракда "Мурувват" интернат уйларида васийликка олинганлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳисоботлар шаклларига мувофиқ Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига тақдим этадилар";


н) 31-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари рухсати билан;

турар жой майдони, яшаш учун маблағлар ва ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд бўлганда шахснинг шахсан аризасига биноан ёки васийликка олинганни таъминлаш ва зарур даражада парваришлашга қодир бўлган қариндошларининг илтимосига кўра, шунингдек, навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказишда III гуруҳ ногиронлиги белгиланганда (меҳнат бўйича тавсиялар мавжуд бўлганда) амалга оширилади";


о) 32-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "ногиронни" сўзи "ногиронлиги бўлган шахсни" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


п) 37-банднинг учинчи хатбошидаги "ногиронни" сўзи "ногиронлиги бўлган шахсни" сўзлари билан алмаштирилсин;


р) 40-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


с) 47-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 3-иловада:


а) илованинг номидаги "ногирон" сўзи "ногиронлиги бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларини (кейинги ўринларда "Мурувват" болалар интернат уйлари деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини белгилайди";


в) 2-банддаги "ногирон" сўзи "ногиронлиги бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-банддаги "Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига" сўзлари "Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 4-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Махсус комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 5-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 6-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари (кейинги ўринларда тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 7-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 9-банднинг олтинчи хатбошидаги, 13-банднинг учинчи хатбошидаги ҳамда 19-банднинг иккинчи хатбошидаги "ногирон" сўзи "ногиронлиги бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. "Мурувват" болалар интернат уйларига ташҳислари қуйидагича бўлган васийликка олинадиганлар қабул қилинади:

мўътадил даражадаги ақлий заифлик;

оғир даражадаги ақлий заифлик;

чуқур даражадаги ақлий заифлик;

болаларни ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга қабул қилишга тўсқинлик қилувчи гемипарез, парапарез ва тетрапарез асоратлари бўлган мўътадил даражадаги ақлий заиф болалар церебрал фалажлиги;

интеллектнинг қўпол бузилишига олиб келган болалар шизофренияси;

деменция.

Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади";


л) 11-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ ҳуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ ҳуружларига, эпилептик статусга, номозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик";

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


м) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. "Мурувват" болалар интернат уйларига юбориш, шунингдек, биттасидан иккинчисига ўтказиш Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари бошлиғининг белгиланган тартибда қабул қилинган буйруғи асосида амалга оширилади";


н) 14-1, 20-1 ва 26-бандлардаги "ногирон" сўзи "ногиронлиги бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;


о) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"28. Тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари ҳар чоракда "Мурувват" болалар интернат уйларининг васийликка олинганлари ва кундузги парваришлаш гуруҳидаги ногиронлиги бўлган болалари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ҳисоботлар шаклларига мувофиқ Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига тақдим этадилар";


п) 29-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


р) 30-банда:

тўртинчи хатбошидаги "ногирон" сўзи "ногиронлиги бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "ногиронни" сўзи "ногиронлиги бўлган шахсни" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


с) 36-банддаги "ногирон" сўзи "ногиронлиги бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;


т) 49-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 4-иловада:


а) илованинг номидаги "ногиронлар" сўзи "ногиронлиги бўлган шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларини (кейинги ўринларда санаторийлар деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартибини белгилайди";


в) 2-банддаги "ногиронлар" сўзи "ногиронлиги бўлган шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-банддаги "Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига" сўзлари "Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 5-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари (кейинги ўринларда тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 6-банддаги "Ногиронлар" сўзи "Ногиронлиги бўлган шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 9-бандда:

ўн иккинчи хатбошидаги "ногиронларни" сўзи "ногиронлиги бўлган шахсларни" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбошидаги "ногиронлар" сўзи "ногиронлиги бўлган шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбошидаги "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" сўзлари "тиббий-ижтимоий хизматлар шуъбалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн тўққизинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 14-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси" сўзлари "тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 22-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 5-иловада:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг (кейинги ўринларда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги деб аталади) Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини (кейинги ўринларда пансионат деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартибини белгилайди";


б) 2-банддаги "ногиронлари" сўзи "ногиронлиги бўлган шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-банддаги "Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига" сўзлари "Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг буйруқларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 5, 6 ва 7-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 10-банднинг тўртинчи хатбошидаги "ногиронлар аравачалари" сўзлари "кресло-аравачалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 11-банддаги "ногиронлари" сўзи "ногиронлиги бўлган шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 14-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига" сўзлари "тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимига" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 26-банддаги "Соғлиқни сақлаш вазирлигига" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 27-банднинг иккинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг" сўзлари "тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 28-банднинг бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 34-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


н) 41-бандга "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзларидан кейин "билан келишилган ҳолда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги" сўзлари қўшилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 сентябрь