ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.09.2019 й. ПФ-5811-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.09.2019 й.

N ПФ-5811



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ташқи савдо фаолиятини янада такомиллаштириш, нақд хорижий валюта билан операцияларни амалга оширишда ахборот соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 5 сентябрдаги

ПФ-5811-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5177-сон Фармони 2-бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилансинки, чет эл валютасида даромад олувчи юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек, фермер хўжаликлари ўз банк ҳисобварақларидаги нақд маблағларни фақат миллий валютада ечиб олишга ҳақлидирлар, чет эл валютасидан чет элда асосли фойдаланиш ҳоллари бундан мустасно".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги "Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3351-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тадбиркорлик субъектларига уларнинг бошқарув органлари 2017 йилнинг 5 сентябрига қадар ташқи савдо контрактлари бўйича ҳосил бўлган кредитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганида ҳисобдан чиқарилаётган кредитор қарздорлик суммасига солиқ мажбуриятларини қўшиб ҳисобламасликка рухсат берилсин";


б) қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Давлат божхона қўмитаси 2019 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан йўловчиларнинг божхона декларациялари ва белгиланган нормалардан ортиқча олиб кирилаётган нақд хорижий валюта ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни айирбошлаш бўйича ахборот соҳасидаги ҳамкорликни ташкиллаштирсин".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4105-сон қарори 4-бандининг бешинчи хатбошиси "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги "Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3487-сон қарори билан белгиланган хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тендер савдоларини ўтказмасдан, шунингдек, тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали тузилган импорт шартномалари ва уларга қўшимча битимлар бундан мустасно. Бунда, импорт шартномалари ва уларга қўшимча битимларни экспертизадан ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш учун хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар томонидан инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларига, шунингдек, жорий фаолият бўйича - ишлаб чиқариш нормативларига мувофиқ импорт контрактини тузиш зарурлигининг асосланиши қўшимча равишда тақдим этилади" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 9 сентябрь, 36-сон, 659-модда







































Время: 0.1988
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск