ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2019 й. 733-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2019 й.

N 733




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

УРУҒЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сон Фармонига мувофиқ маҳсулот етиштирувчиларни қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг юқори авлодли ва сифатли уруғликлари билан етарли миқдорда таъминлаш, уруғчиликнинг миллий брендини яратиш, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида уруғчилик кластерларини ташкил этиш, соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази ва унинг бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига зарур ҳолларда Марказ тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қуйидагилар Марказнинг вазифалари этиб белгилансин:

халқаро меъёрларга мос ҳолдаги "Миллий уруғчилик сиёсати"ни ишлаб чиқиш, уруғчиликни ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш;

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида уруғчилик кластерлари, шу жумладан, кичик уруғчилик ташкилотларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чораларини кўриш;

жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда республика тупроққлим шароитларига мос қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва навларини аниқлаб, ҳудудларни ихтисослаштириш, уларнинг уруғликлари ва кўчатларини тайёрлаш, фойдаланиш ва экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириш, "Uzbek seeds" миллий брендини яратиш;

маҳаллий ва хорижий селекция навлари ҳамда биотехнологик ва ноанъанавий экин турлари навларининг бирламчи уруғчилиги ҳамда кўчатчилигини ташкил этиш ва ривожлантириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги соҳасида фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаштириш;

уруғчилик бўйича халқаро ва миллий ташкилотлар билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш, уруғликларни экишдан олдин ишлов бериш ва қайта ишлашга оид инновацион технологиялар, ушбу соҳадаги ноу-хауларни жорий этиш;

сабзавот ва полизчиликда маҳаллий селекция навларини тиклаш ҳамда F1 дуругай уруғчилигини йўлга қўйиш;

селекция ва уруғчилик соҳасида фаолият юритувчи субъектларнинг моддий-техника базасини модернизациялаш, хорижий инвестициялар ва давлат-хусусий шериклик тизими имкониятларини жалб этган ҳолда ресурс тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш;

уруғликлар етиштиришга ихтисослашган ҳудудларнинг тупроққлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, ғўза, бошоқли дон, сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва озиқа экинларини уларнинг турлари ҳамда навлари бўйича жойлаштириш;

уруғликлар етиштиришга ихтисослашган ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги субъектларининг ягона электрон тизимини яратиш. Бунда субъект номи, экин тури, нави ва авлоди, уруғлик майдонига берилган минерал ўғитлар тури ва миқдори, ишлатилган кимёвий воситалар номи ва меъёри, апробация комиссиясининг навдорлик бўйича хулосаси, етиштирилган ҳосил тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш;

уруғлик етиштирувчи субъектларда вегетация даврида пахта ва бошоқли дон майдонларида камида уч марта, бошқа уруғлик майдонларида камида икки марта, уруғликларни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларида доимий мониторинг юритиш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш ва фаолиятини мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари тури ва навидан келиб чиққан ҳолда илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда экиш, парваришлаш ва ҳосилни йиғиб олиш бўйича тавсия, қўлланма, норматив ҳужжатларни тайёрлаш ва уруғчилик субъектларига етказиш;

уруғчилик субъектларида етиштирилган пахта, бошоқли дон, сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва озиқа экинлари уруғликларини халқаро стандартларга мос равишда тайёрлаш ва қадоқлаш ҳамда ички ва ташқи бозорга "Uzbek seeds" миллий бренди асосида сотишни ташкил этиш.

4. Белгилансинки:

элита-уруғчилик хўжаликларида юқори репродуктив (оригинал, суперэлита ва элита) уруғликларни етиштириш нав оригинаторлари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги шартномалар асосида ташкил этилади;

уруғликлар етиштиришга ихтисослашган ҳудудларда қишлоқ хўжалиги экинларининг элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик материалларини етиштириш ҳуқуқи уруғлик етиштирувчи субъектлар ўртасида танлов ўтказиш орқали берилади;

нав оригинаторлари ва уруғлик етиштирувчи субъектларни рағбатлантириш ҳамда уруғлик материаллари етиштириш учун танловни ўтказиш амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади;

қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликлари ва кўчатларига бўлган буюртма ҳажми ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади;

Марказ ва уруғлик етиштирувчи субъектлар томонидан уруғлик материаллари ташқи бозорга "Uzbek seeds" миллий бренди остида экспорт қилинади;

Марказ директори, директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

давлат харидлари учун маҳсулот етиштирувчи хўжалик субъектларига лизинг шартлари асосида қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиш, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини ва бошқа моддий ресурсларни етказиб беришда назарда тутилган имтиёзлар Марказнинг ҳудудий бўлинмаларига ҳам татбиқ этилади;

ғўзанинг бирламчи ва элита уруғчилиги лабораторияларидаги синов намуналарининг тола сифати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасасида бепул таҳлил қилиб берилади;

уруғчилик ва кўчатчилик субъектларининг экин майдонларида тупроқ унумдорлигини оширувчи қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш тизимига қатъий риоя қилинади.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат билан таъминлаш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

2020 йилнинг иккинчи ярмида "Uzbek seeds" миллий бренди савдо тармоғини, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида уруғчилик кластерлари, шу жумладан, кичик уруғчилик компанияларини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги экинларининг бирламчи уруғчилиги элита лабораторияларини маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини аниқловчи ҳамда уруғлик материалларини тайёрловчи асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун Марказга халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг инвестициялари ва грантларини жалб этиш чораларини кўрсин.

Яқин истиқбол ва келажакда қишлоқ хўжалиги бўйича шаклланадиган инвестиция лойиҳаларида, қоида тариқасида, селекция, уруғчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш компонентлари назарда тутилсин.


6. Марказнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган Уруғчиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилсин ва қуйидагилар уни шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

навдор уруғлар учун тўланадиган устама ҳақлардан олинадиган ўтказмалар;

кўрсатилаётган хизматлардан, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлик материалини реализация қилишдан, шу жумладан, уни экспорт қилишдан олинган даромадлар;

Марказнинг уруғчилик кластерларидаги улушидан олинган дивидендлар;

Марказнинг бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг инвестициялари ва грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

уруғчилик соҳасини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган комплекс дастурларни амалга ошириш;

Марказ ҳузуридаги элита уруғчилик лабораторияларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги соҳасига хорижий мутахассислар ва консультантларни жалб этиш, шунингдек, Марказ ходимлари, элита уруғчилик хўжаликлари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги соҳасида ноу-хауларни жорий этиш, шунингдек, сабзавот ва полиз экинларининг F1 дурагай уруғчилигини ташкил этиш;

сабзавот, полиз, дуккакли, мойли ва озуқа экинлари нав оргинаторлари ва муаллифларини қўллаб-қувватлаш;

Марказга юкланган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа тадбирлар.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда:

қишлоқ хўжалиги экинларининг бирламчи уруғчилиги ва кўчатчилигини ташкил этиш учун Марказга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 300 гектардан суғориладиган ер майдонлари ажратилишини;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни уруғлик материаллари билан таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) марказларида уруғлик материалларини реализация қилиш шохобчаларини қуриш учун ер майдонлари ажратилишини ёхуд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар ноль баланс қийматида оператив бошқарув ҳуқуқи билан Марказга ўтказилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда уруғчиликдаги илмий ишланмаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ҳар йили қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси, уруғчилиги ва кўчатчилиги бўйича долзарб давлат илмий дастурлари доирасида фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танловларининг эълон қилиб борилишини ҳамда грантлар ҳисобига молиялаштирилишини таъминласин.

Бунда қуйидагилар молиялаштириладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:

жаҳон амалиётида қўлланилаётган замонавий усул ва технологиялар асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, иқлим ўзгаришлари, қурғоқчилик ва шўрга мослашган, касаллик ва зараркунандаларга бардошли нав ва дурагайлари селекцияси ҳамда уруғчилиги жараёнларининг барқарор ривожланишини таъминлаш;

навларнинг ҳосилдорлиги ва уруғликларни кўпайиш коэффицентини ошириш ҳисобига нав алмаштириш ва янгилаш муддатларини жадаллаштириш;

нанотехнологиялар, молекуляр генетика, биокимё, биофизика ва ген-муҳандислик усулларини қўллашга асосланган уруғлик етиштиришнинг замонавий технологияларини жорий этиш ҳисобига уруғларнинг навдорлик ва унувчанлик хусусиятларини яхшилаш, экинларнингҳосилдорлигини ошириш;

уруғлик етиштирувчи субъектларнинг моддий-техника базасини модернизациялаш, уларни замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатлари билан жиҳозлаш.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш, уруғчилик ва уруғшунослик кафедрасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бир ой муддатда Вазирлик ҳузуридаги "Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонасига қарашли ва у томонидан фойдаланилаётган бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари ва бошқа моддий-техника қимматликлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида қайта ташкил этилаётган Марказга ўтказилишини таъминласин.

Марказ Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Наманган кўчаси 70-уйда жойлаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази уставини;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг Уруғчиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 сентябрдаги

733-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг

ТУЗИЛМАСИ












Директор


































































































Директорнинг биринчи ўринбосари



Директор ўринбосари


Директор ўринбосари




Ижро назорати ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими

1


















































Уруғлик пахта хомашёси етиштириш ва уруғчилик хўжаликларини ривожлантириш

бўлими

3



Дон ва дуккакли дон экинлари уруғларини етиштириш ва уруғчилик хўжаликларини ривожлантириш бўлими

3


Сабзавот ва полиз экинлари уруғларини етиштириш, қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш ҳамда уруғчилик хўжаликларини ривожлантириш бўлими

3




Ташкилий ва кадрлар ишлари бўлими

1






































Ахборот-коммуникация технологиялари мутахассиси

1













Уруғлик пахта хомашёсини қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш бўлими

3





















Дон ва дуккакли дон экинлари уруғларини қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш бўлими

3


















Юрисконсульт

1
















Мойли, озуқа ва бошқа экинлар уруғликларини етиштириш, қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш ҳамда уруғчилик хўжаликларини ривожлантириш бўлими

3























Бухгалтерия

2

Сифат ва назорат лабораторияси

4


























Иқтисодчи

1





















Ташқи иқтисодий фаолият, инвестицияларни жалб қилиш ва инновацион технологияларни жорий қилиш бўлими

3












Элита уруғчилик лабораториялари







Ҳудудий бошқармалар


















































































































Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 36 нафар.

Хизмат кўрсатувчива техник ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 сентябрдаги

733-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш

марказининг Қорақалпоғистон Республикаси

ва вилоятлар бошқармалари

ТУЗИЛМАСИ











Бошлиқ























































































Уруғлик пахта хомашёси етиштириш, қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш ҳамда уруғчилик хўжаликларини ривожлантириш бўлими

3

Дон ва дуккакли дон экинлари уруғларини қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш бўлими

3


Сабзавот, полиз ва бошқа экинлар уруғларини етиштириш, қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш бўлими

3



Бухгалтерия

1

















Ишлаб чиқариш бўлими

1

















Элита уруғчилик лабораториялари







Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 12 нафар.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 сентябрь










































Время: 0.0228
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск