язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2019 й. 733-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2019 й.

N 733




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

УРУҒЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сон Фармонига мувофиқ маҳсулот етиштирувчиларни қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг юқори авлодли ва сифатли уруғликлари билан етарли миқдорда таъминлаш, уруғчиликнинг миллий брендини яратиш, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида уруғчилик кластерларини ташкил этиш, соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази ва унинг бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги тизимини ривожлантириш бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига зарур ҳолларда Марказ тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

халқаро меъёрларга мос ҳолдаги "Миллий уруғчилик сиёсати"ни ишлаб чиқиш, уруғчиликни ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш;

давлат-хусусий шериклик шартлари асосида уруғчилик кластерлари, шу жумладан, кичик уруғчилик ташкилотларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чораларини кўриш;

жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда республика тупроққлим шароитларига мос қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва навларини аниқлаб, ҳудудларни ихтисослаштириш, уларнинг уруғликлари ва кўчатларини тайёрлаш, фойдаланиш ва экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириш, "Uzbek seeds" миллий брендини яратиш;

маҳаллий ва хорижий селекция навлари ҳамда биотехнологик ва ноанъанавий экин турлари навларининг бирламчи уруғчилиги ҳамда кўчатчилигини ташкил этиш ва ривожлантириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги соҳасида фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаштириш;

уруғчилик бўйича халқаро ва миллий ташкилотлар билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш, уруғликларни экишдан олдин ишлов бериш ва қайта ишлашга оид инновацион технологиялар, ушбу соҳадаги ноу-хауларни жорий этиш;

сабзавот ва полизчиликда маҳаллий селекция навларини тиклаш ҳамда F1 дуругай уруғчилигини йўлга қўйиш;

селекция ва уруғчилик соҳасида фаолият юритувчи субъектларнинг моддий-техника базасини модернизациялаш, хорижий инвестициялар ва давлат-хусусий шериклик тизими имкониятларини жалб этган ҳолда ресурс тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш.


4. Белгилансинки:

элита-уруғчилик хўжаликларида юқори репродуктив (оригинал, суперэлита ва элита) уруғликларни етиштириш нав оригинаторлари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги шартномалар асосида ташкил этилади;

қишлоқ хўжалиги экинларининг элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик материалларини етиштириш ҳуқуқи уруғлик етиштирувчи субъектлар ўртасида танлов ўтказиш орқали берилади;

нав оригинаторлари ва уруғлик етиштирувчи субъектларни рағбатлантириш ҳамда уруғлик материаллари етиштириш учун танловни ўтказиш амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади;

қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликлари ва кўчатларига бўлган буюртма ҳажми ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси томонидан белгиланади;

Марказ ва уруғлик етиштирувчи субъектлар томонидан уруғлик материаллари ташқи бозорга "Uzbek seeds" миллий бренди остида экспорт қилинади;

Марказ директори, директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

давлат харидлари учун маҳсулот етиштирувчи хўжалик субъектларига лизинг шартлари асосида қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиш, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини ва бошқа моддий ресурсларни етказиб беришда назарда тутилган имтиёзлар Марказнинг ҳудудий бўлинмаларига ҳам татбиқ этилади;

ғўзанинг бирламчи ва элита уруғчилиги лабораторияларидаги синов намуналарининг тола сифати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий "Сифат" лабораторияларида бепул таҳлил қилиб берилади;

уруғчилик ва кўчатчилик субъектларининг экин майдонларида тупроқ унумдорлигини оширувчи қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш тизимига қатъий риоя қилинади.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат билан таъминлаш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

2020 йилнинг иккинчи ярмида "Uzbek seeds" миллий бренди савдо тармоғини, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида уруғчилик кластерлари, шу жумладан, кичик уруғчилик компанияларини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги экинларининг бирламчи уруғчилиги элита лабораторияларини маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини аниқловчи ҳамда уруғлик материалларини тайёрловчи асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун Марказга халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг инвестициялари ва грантларини жалб этиш чораларини кўрсин.

Яқин истиқбол ва келажакда қишлоқ хўжалиги бўйича шаклланадиган инвестиция лойиҳаларида, қоида тариқасида, селекция, уруғчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш компонентлари назарда тутилсин.


6. Марказнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган Уруғчиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилсин ва қуйидагилар уни шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

навдор уруғлар учун тўланадиган устама ҳақлардан олинадиган ўтказмалар;

кўрсатилаётган хизматлардан, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлик материалини реализация қилишдан, шу жумладан, уни экспорт қилишдан олинган даромадлар;

Марказнинг уруғчилик кластерларидаги улушидан олинган дивидендлар;

Марказнинг бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг инвестициялари ва грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:

уруғчилик соҳасини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган комплекс дастурларни амалга ошириш;

Марказ ҳузуридаги элита уруғчилик лабораторияларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги соҳасига хорижий мутахассислар ва консультантларни жалб этиш, шунингдек, Марказ ходимлари, элита уруғчилик хўжаликлари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги соҳасида ноу-хауларни жорий этиш, шунингдек, сабзавот ва полиз экинларининг F1 дурагай уруғчилигини ташкил этиш;

сабзавот, полиз, дуккакли, мойли ва озуқа экинлари нав оргинаторлари ва муаллифларини қўллаб-қувватлаш;

Марказга юкланган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа тадбирлар.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда:

қишлоқ хўжалиги экинларининг бирламчи уруғчилиги ва кўчатчилигини ташкил этиш учун Марказга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 300 гектардан суғориладиган ер майдонлари ажратилишини;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни уруғлик материаллари билан таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) марказларида уруғлик материалларини реализация қилиш шохобчаларини қуриш учун ер майдонлари ажратилишини ёхуд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар ноль баланс қийматида оператив бошқарув ҳуқуқи билан Марказга ўтказилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда уруғчиликдаги илмий ишланмаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ҳар йили қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси, уруғчилиги ва кўчатчилиги бўйича долзарб давлат илмий-техник дастурлар лойиҳалари юзасидан фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танловларининг эълон қилиб борилишини ҳамда грантлар ҳисобига молиялаштирилишини таъминласин.

Бунда қуйидагилар молиялаштириладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:

жаҳон амалиётида қўлланилаётган замонавий усул ва технологиялар асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги ва сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, иқлим ўзгаришлари, қурғоқчилик ва шўрга мослашган, касаллик ва зараркунандаларга бардошли нав ва дурагайлари селекцияси ҳамда уруғчилиги жараёнларининг барқарор ривожланишини таъминлаш;

навларнинг ҳосилдорлиги ва уруғликларни кўпайиш коэффицентини ошириш ҳисобига нав алмаштириш ва янгилаш муддатларини жадаллаштириш;

нанотехнологиялар, молекуляр генетика, биокимё, биофизика ва ген-муҳандислик усулларини қўллашга асосланган уруғлик етиштиришнинг замонавий технологияларини жорий этиш ҳисобига уруғларнинг навдорлик ва унувчанлик хусусиятларини яхшилаш, экинларнингҳосилдорлигини ошириш;

уруғлик етиштирувчи субъектларнинг моддий-техника базасини модернизациялаш, уларни замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатлари билан жиҳозлаш.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш, уруғчилик ва уруғшунослик кафедрасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бир ой муддатда Вазирлик ҳузуридаги "Уруғчиликни ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонасига қарашли ва у томонидан фойдаланилаётган бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари ва бошқа моддий-техника қимматликлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида қайта ташкил этилаётган Марказга ўтказилишини таъминласин.

Марказ Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Наманган кўчаси 70-уйда жойлаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази уставини;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг Уруғчиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 сентябрдаги

733-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг

ТУЗИЛМАСИ












Директор


































































































Директорнинг биринчи ўринбосари



Директор ўринбосари


Директор ўринбосари




Ижро назорати ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими

1


















































Уруғлик пахта хомашёси етиштириш ва уруғчилик хўжаликларини ривожлантириш

бўлими

3



Дон ва дуккакли дон экинлари уруғларини етиштириш ва уруғчилик хўжаликларини ривожлантириш бўлими

3


Сабзавот ва полиз экинлари уруғларини етиштириш, қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш ҳамда уруғчилик хўжаликларини ривожлантириш бўлими

3




Ташкилий ва кадрлар ишлари бўлими

1






































Ахборот-коммуникация технологиялари мутахассиси

1













Уруғлик пахта хомашёсини қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш бўлими

3





















Дон ва дуккакли дон экинлари уруғларини қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш бўлими

3


















Юрисконсульт

1
















Мойли, озуқа ва бошқа экинлар уруғликларини етиштириш, қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш ҳамда уруғчилик хўжаликларини ривожлантириш бўлими

3























Бухгалтерия

2

Сифат ва назорат лабораторияси

4


























Иқтисодчи

1





















Ташқи иқтисодий фаолият, инвестицияларни жалб қилиш ва инновацион технологияларни жорий қилиш бўлими

3












Элита уруғчилик лабораториялари







Ҳудудий бошқармалар


















































































































Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 36 нафар.

Хизмат кўрсатувчива техник ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 сентябрдаги

733-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш

марказининг Қорақалпоғистон Республикаси

ва вилоятлар бошқармалари

ТУЗИЛМАСИ











Бошлиқ























































































Уруғлик пахта хомашёси етиштириш, қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш ҳамда уруғчилик хўжаликларини ривожлантириш бўлими

3

Дон ва дуккакли дон экинлари уруғларини қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш бўлими

3


Сабзавот, полиз ва бошқа экинлар уруғларини етиштириш, қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёрлаш бўлими

3



Бухгалтерия

1

















Ишлаб чиқариш бўлими

1

















Элита уруғчилик лабораториялари







Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 12 нафар.

Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 сентябрдаги

733-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги

экинлари уруғчилиги тизимини ривожлантириш

бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


1.

Уруғчилик соҳасидаги зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш.

Уруғчилик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар халқаро стандартларга мувофиқлигини таҳлил қилиш асосида уруғчилик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш.

2019 йил

ноябрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), "Ўзстандарт" агентлиги (Саттаров), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Намазов), тегишли вазирликлар ва идоралар


2.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайларининг бирламчи уруғликлари ва дурагайларини етиштириш тизимини шакллантириш.


1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ҳар бирида 3 тадан ихтисослаштирилган элита уруғчилик хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг ҳар бирига унумдор, сув билан яхши таъминланган майдонлардан 100 гектардан ер ажратиш ҳамда Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Марказ)нинг ҳудудий бошқармалари тасарруфига ўтказиш бўйича қарорлар қабул қилиш.


2019 йил

ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), тегишли вазирликлар ва идоралар


2. Ихтисослаштирилган элита уруғчилиги хўжаликларининг ҳар бирида 40 гектар майдонда уруғлик пахта, 40 гектар майдонда уруғлик ғалла ва 20 гектар майдонда бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг суперэлита ва элита уруғликларини етиштириш.


2020 йилдан


3.

Уруғчилик хўжаликлари ўртасида тендер танловини ўтказиш тартибини такомиллаштириш.

Марказ ва уруғчилик субъектлари ўртасида шартнома муносабатларини шакллантириш.


1. Уруғчилик хўжаликлари танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш.


2. Марказ ва уруғчилик субъектлари ўртасида уруғлик материаллари етиштириш бўйича шартномалар тузиш тартибини ишлаб чиқиш.


2020 йил

июль


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Намазов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


4.

Ҳудудларнинг тупроққлим шароитидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги экинларининг биттадан нави бўйича уруғлик майдонларини жойлаштириш ва истиқболли навлар уруғини етиштиришни ташкил этиш ҳамда нав агротехникасини ишлаб чиқиш.


1. Амалдаги қўлланмаларга қатъий риоя этган ҳолда ҳудудларда экинларнинг биттадан навлари уруғларини етиштиришни ташкил этиш.


2. Истиқболли деб топилганва янги навларнинг экин майдонларини қабул қилинган схемалар асосида босқичма-босқич кенгайтириб бориш.


3. Оригинаторлар билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг уруғчилик майдонлари учун илмий-асосланган агротехникани ишлаб чиқиш ҳамда уруғчилик хўжаликларида унга қатъий риоя қилинишини таъминлаш.


2020 йилдан

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


5.

Уруғлик пахта хомашёси ва уруғлик донни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш.

1. "Ўзпахтасаноат" АЖ ва "Ўздонмаҳсулот" АКга қарашли ташкилотларнинг уруғлик цехлари ва омборларини белгиланган тартибда 10 йил муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан Марказга сотиш.


2. Уруғлик пахта хомашёси ва уруғлик донни техник пахта хомашёси ва товар дондан алоҳида қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш тизимини жорий қилиш.


2020 йил

июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Хайдаров), "Ўзпахтасаноат" АЖ (Мақсудов), "Ўздонмаҳсулот" АК (Пўлатов), тегишли вазирликлар ва идоралар


6.

Элита уруғчилик лабораториялари ва уруғлик тайёрлаш цехларини модернизация қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш ҳамда тегишли ташкилотларга таклиф киритиш.


1. Элита уруғчилик лабораториялари биноларини капитал таъмирлаш, янгиларини қуриш, уруғлик тайёрлаш цехларини модернизациялаш ҳамда қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатларини харид қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2. Халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган замонавий марказий синов лабораториясини ташкил қилиш учун талаб этиладиган маблағлар манбаларини аниқлаш.


2020 йил

март


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Молия вазирлиги (Турсунов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳманов), тегишли вазирликлар ва идоралар


7.

Қишлоқ хўжалиги экинлари касалликлари ва зараркунандаларига қарши кураш ишларини жадаллаштириш, уруғдорилагичлардан самарали фойдаланиш, уларни ишлатиш меъёрлари ва тайёрлаш технологияларига қатъий риоя қилиш.


1. Уруғлик чигит ва уруғлик донни дорилашда замонавий технологиялар ва кимёвий препаратлардан фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2. Қишлоқ хўжалиги экинлари касалликлари ва зараркунандаларига қарши қўлланиладиган самарали уруғдорилагичларни яратиш ва синаш ишларини жадаллаштириш.


3. Уруғдорилагичларни ишлатиш меъёрлари ва тайёрлаш технологияларига қатъий риоя қилиш.


2020 йил

июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ (Исаев), тегишли вазирликлар ва идоралар


8.

Сабзавот, полиз, дуккакли дон, мойли ва озуқа экинлари навлари ва дурагай уруғчилиги тизимини такомиллаштириш, элита, юқори репродукцияли ҳамда дурагай уруғларини етиштиришни йўлга қўйиш.


1. Сабзавот, полиз, дуккакли дон, мойли ва озуқа экинларига бўлган талабдан келиб чиқиб навларнинг элита, юқори репродукцияли ҳамда дурагай уруғликларини халқаро стандартлар талаблари асосида етиштиришга ихтисослашган уруғчилик фермер хўжаликларини ташкил этиш, ички эҳтиёжни таъминлаш ва экспортга чиқаришни ошириш.


2. Сабзавот, полиз, дуккакли дон, мойли ва озуқа экинлари навларининг оригинал ва элита уруғликларини етиштириш усулларини такомиллаштириш, уруғликларни тайёрлашда инновацион ва илғор хорижий технологияларни татбиқ қилиш.


2020 йилдан

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


9.

Селекция ва уруғчилик соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, олим ва мутахассисларга шарт-шароитлар яратиш ва уларни рағбатлантириш, уруғчилик соҳасида ҳалқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.


1. Элита хўжаликлари, уруғчи ва уруғшунос мутахассисларнинг малакаси, касб маҳорати ва улар томонидан етиштирилган маҳсулот сифатига қараб моддий рағбатлантириш чораларини кўриш.


2. Уруғчилик соҳасига ёш кадрлар ва мутахассисларни жалб қилиш, уларни маҳаллий ва халқаро институтларнинг грант маблағлари ҳисобига хорижий мамлакатларда малака оширишини ташкил этиш.


3. Уруғчилик соҳаси ривожланган мамлакатлар илмий муассасалари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиш.


2020 йилдан

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), тегишли вазирликлар ва идоралар


10.

Уруғчилик бўйича ҳалқаро ташкилотларга (ISTA, OECD. ISF, IPPC ва ҳ.к.) босқичма-босқич аъзо бўлиш, уруғчилик соҳасида фаолият юритаётган йирик хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш.

1. Уруғчилик бўйича ҳалқаро уруғчилик ташкилотлари билан алоқа ўрнатиш ва уларга аъзо бўлиш бўйича таклифлар тайёрлаш.


2019 йил

октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Намазов), тегишли вазирликлар ва идоралар


11.

Уруғлик етиштириш, истъемолчиларга етказиш, импорт ва экспорт билан шуғулланувчи хусусий фирма ҳамда корхоналар ишини мувофиқлаштириш.


1. Хусусий уруғчилик фирма ва корхоналари билан қонунда белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш.


2. Уруғликларни экспорт қилиш механизмларини ишлаб чиқиш, халқаро бозорга "Uzbek seeds" миллий бренди остида уруғликларни экспорт қилиш чораларини белгилаш.


2020 йил

август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Интеллектуал мулк агентлиги (Файзуллаев), тегишли вазирликлар ва идоралар


           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 сентябрь