язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2019 й. 732-сон "Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2019 й.

N 732




ЎЗБЕК МИЛЛИЙ МАҚОМ САНЪАТИ

МАРКАЗИ ҲУЗУРИДАГИ МАРҒИЛОН ШАҲАР

МУСИҚАЛИ МАҚОМ ТЕАТРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Миллий мақом санъатининг тарихий, замонавий ижро анъаналари, ноёб санъат намуналарини театр санъати орқали кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг:

Фарғона вилояти маданият бошқармаси ҳузуридаги намунали мақом ансамбли негизида Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрини (кейинги ўринларда мақом театри деб аталади) давлат муассасаси шаклида ташкил этиш;

Марғилон шаҳар, Бурҳониддин Марғилоний кўчаси, 45-уй манзилида жойлашган бинони тегишли ҳудуди билан биргаликда мақом театрига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар мақом театрининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

бадиий жиҳатдан юксак асарларни саҳналаштириш, театрлаштирилган томоша ва концерт дастурлари орқали мақом санъатини тарғиб қилиш, шунингдек, қизиқчилик ва аския санъатининг саҳнавий сюжетларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, юқори малакали мақом ва театр санъати ижодкорларининг имкониятларини намойиш этиш;

мақом ижрочилиги йўналишида устоз-шогирд анъаналарини ривожлантириш, истеъдодли ёшларни тарбиялаш, уларнинг ижодий салоҳиятини оширишга кўмаклашиш, актёрлик маҳорати ва мақом санъати ижрочилиги бўйича мақом, театр ва санъат муассасаларининг ижодий ходимлари ҳамда олий таълим муассасалари талабаларининг мақом театри йўналишида амалиёт ўташларини ташкил этиш;

хорижий давлат билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш, чет элдан малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда тренинг, маҳорат дарслари, мақом театри санъати билан боғлиқ ўқув-тажриба машғулотлари ҳамда махсус лойиҳаларни амалга ошириш;

мамлакатимизда ва хорижий давлатларда гастроль фаолиятини амалга ошириш, фестиваль, кўрик-танлов, мақом кечалари, учрашувлар, ижодий кечалар, қизиқчилик ва аския томошалари ҳамда бошқа томоша тадбирларини ташкил этиш.


3. Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри давлат муассасасининг штатлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, мақом театри фаолиятини молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

бир ой муддатда мақом театри устави ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

мақом театрини доимий равишда малакали кадрлар билан таъминлаб бориш ҳамда мақом театрининг самарали фаолият юритишини ташкил этишни;

республика давлат театрларининг малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда мақом театри ижодкорларига актёрлик маҳорати ва саҳна ҳаракати бўйича махсус маҳорат дарслари ўтказилишини таъминласин.


6. Фарғона вилояти ҳокимлиги мақом театрига 1 та енгил хизмат автотранспорт воситаси ва 1 та автобус харид қилиш учун ҳамда театрни жиҳозлаш учун Фарғона вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мақом театри фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағлар 2019 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ажратилишини, шунингдек, 2020 йилдан бошлаб зарур маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида" 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига 1-илованинг "Фарғона вилояти" кичик бўлимига "Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри давлат муассасаси" сўзлари қўшилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев, Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 сентябрдаги

732-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбек миллий мақом санъати маркази

ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали

мақом театри давлат муассасасининг

ШТАТЛАРИ

Т/р

Таркибий бўлинмалар ва лавозимларнинг номи


Штат бирлигининг

сони


I. МАЪМУРИЙ БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ

1.

Директор


1

2.

Директор ўринбосари


1

3.

Бош муҳандис


1

4.

Бош бухгалтер


1

5.

Омборхона мудири


1

6.

Чипталар бюроси мудири


1

Жами


6

II. БАДИИЙ БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ

7.

Бош режиссёр


1

8.

Бош рассом


1

9.

Бадиий саҳналаштириш бўлими мудири


1

10.

Мусиқа бўлими мудири


1

11.

Адабий бўлим мудири


1

12.

Труппа раҳбари


1

Жами


6

III. БАДИИЙ ХОДИМЛАР

13.

Саҳналаштирувчи режиссёр


1

14.

Саҳналаштирувчи рассом


1

15.

Хормейстер


1

16.

Балетмейстер


1

17.

Вокал бўйича репетитор


1

18.

Овоз режиссёри


1

19.

Овоз оператори


1

20.

Режиссёр ёрдамчиси


1

21.

Чироқ бўйича рассом


1

Жами


9

IV. ИЖОДИЙ ХОДИМЛАР

22.

Артист-мақомчи


15

23.

Артист-созанда


15

24.

Артист-вокалист


10

25.

Хор артисти


10

26.

Балет артисти


10

27.

Драма артисти


10

Жами


70

V. МУТАХАССИСЛАР

28.

Юрисконсульт


0,5

29.

Кадрлар бўйича инспектор


1

30.

Бухгалтер


1

31.

Муҳандис-механик


1

32.

Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича муҳандис


1

33.

Маъмур


1

Жами


5,5

VI. ТЕХНИК ВА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ХОДИМЛАР

34.

Чироқ ёритувчи


1

35.

Бутафор


1

36.

Декоратор


1

37.

Саҳна машинисти


3

38.

Саҳна монтировшиги


1

39.

Пардоз устаси


1

40.

Реквизитор


1

41.

Либосчи


1

42.

Чипта кассири


1

43.

Чипта назоратчиси


1

44.

Томоша зали назоратчиси


1

45.

Тикувчи


2

46.

Кийим бичувчи


0,5

47.

Мусиқа асбобларини таъмирловчи-созловчи


1

48.

Ёрдамчи ишчи


1

49.

Иш юритувчи


1

Жами


18,5

Умумий сони


115

                

Изоҳ. Ушбу штат бирлигида назарда тутилмаган техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 сентябрь