язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2019 й. 736-сон "Наманган вилоятининг Мингбулоқ ва Поп туманларида агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2019 й.

N 736




НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИНГ

МИНГБУЛОҚ ВА ПОП ТУМАНЛАРИДА

АГРОСАНОАТ КЛАСТЕРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республиканинг аграр тармоғини янада ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб қилиш, илғор технологияларга асосланган инфратузилмани яратиш, иқтисодий ва экспорт салоҳиятини ошириш, ягона технологик занжирга бирлаштирилган корхоналар мажмуини ташкил этиш орқали мамлакатда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни чуқурлаштириш, янги иш ўринлари яратиш ва тармоқда иш унумдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Altintoprak Pamuk Tekstil Tarim Nakliyat Sanayi Ve Ticaret Limited Sirketi" компанияси (Туркия) ўртасида 2019 йил 15 май куни ўзаро англашув меморандуми имзоланганлиги;

ушбу ўзаро англашув меморандумида 30 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига Наманган вилоятининг Мингбулоқ ва Поп туманларида замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш, уруғчилик соҳасини ривожлантириш, иссиқхона комплексларини барпо этишни назарда тутувчи агросаноат кластерини (кейинги ўринларда агросаноат кластери деб аталади) ташкил қилиш назарда тутилганлиги;

агросаноат кластерини ташкил этиш учун хорижий инвестициялар иштирокида "Art Soft Holding" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "Art Soft Holding" MЧЖ деб аталади) ташкил этилганлиги;

"Art Soft Holding" MЧЖ ва унинг таркибига кирадиган агросаноат корхоналари томонидан 2019-2022 йилларда 114,2 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда "Altintoprak Pamuk Tekstil Tarim Nakliyat Sanayi Ve Ticaret Limited Sirketi" компаниясининг (Туркия):

Наманган вилоятининг Мингбулоқ ва Поп туманларида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, халқаро молия институтларининг маблағларини, хорижий банкларнинг кредит линиялари ва тижорат банкларининг кредит линияларини жалб қилиш ҳисобига агросаноат кластерини ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш;

"Art Soft Holding" MЧЖни 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича агросаноат корхоналаридан иборат таркибда ташкил этиш;

"Art Soft Holding" MЧЖ таркибига кирадиган "Art soft tex cluster" фермер хўжалигига пахта хомашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари маҳсулотларини, шунингдек, чорвачилик, паррандачиликҳамда иссиқхона маҳсулотларини етиштиришни ташкил қилиш мақсадида Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида белгиланган тартибда умумий 30,9 минг гектар, шундан 27,1 минг гектар экин майдони ҳамда Поп туманида умумий 31,5 минг гектар, шундан 24,7 минг гектар экин майдонини 50 йилгача бўлган, бироқ ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар Агросаноат кластерининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

тупроқ унумдорлигини ошириш, экин ерларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

илм-фаннинг илғор ютуқларини, пахта хомашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий ва самарали усулларини, илғор инновацион агротехник ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш;

тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда уларни чуқур қайта ишлашнинг самарали усуллари ва технологияларини қўллаш;

қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш орқали рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш;

иссиқхона комплексларини ривожлантириш;

логистика марказларини ташкил этиш;

илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, селекция ҳамда уруғчилик йўналишида қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари ва дурагай уруғларини яратиш соҳасида тадқиқотлар ўтказиш.


4. "Art Soft Holding" MЧЖ ва унинг таркибига кирадиган агросаноат корхоналари томонидан 2019-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда хўжаликлараро суғориш ва мелиорация тармоқларининг техник ҳолатидан келиб чиқиб белгиланган тартибда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширсин, шунингдек, белгиланган лимит доирасида экин майдонларини сув билан таъминласин.

Белгилансинки, қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганда, ажратилган ер участкаларидан оқилона фойдаланилмаганда ёхуд тупроқ унумдорлигининг пасайишига, кимёвий ва радиоактив ифлосланишига, атроф муҳитнинг бузилишига, республика ҳудудида карантин объектларининг пайдо бўлишига ва тарқалишига олиб келувчи усуллардан фойдаланилганда ер участкасининг ижара шартномаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бекор қилинади.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

"Art soft tex cluster" фермер хўжалигининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига ғўза, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини ҳудудларнинг тупроққлим шароити, навларнинг биологик хусусиятларидан келиб чиқиб илмий асосланган тарзда мустақил равишда жойлаштиришига;

"Art Soft Holding" MЧЖ муассислигида "Art soft seeds" MЧЖни ташкил этишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритилган пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг суперэлита уруғликларини тайёрловчи уруғчилик корхонаси ва унинг лабораториясини қуришга ҳамда 100 гектар экин майдонида тажриба-синов ишлари олиб борилишига;

"Art Soft Holding" MЧЖ муассислигида "Art Soft Agro Consulting" MЧЖни ташкил этишга ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимларининг билим ва малакасини ошириб бориш учун ўқув курсларини ташкил қилишга, қишлоқ хўжалигига илмий асосланган хорижий тажриба ва янги инновацион ғояларни татбиқ этишга ҳамда суғурта ва молиявий масалалар тизимини ривожлантиришга кўмаклашсин.


7. Белгилансинки, "Art Soft Holding" MЧЖ таъсис ҳужжатларига мувофиқ унинг таркибидаги агрокорхоналарнинг маблағларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида жамлаш ва кейинчалик бу маблағларни молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун улар ўртасида тақсимлаш ҳуқуқига эга.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва "Агробанк" акциядорлик тижорат банки "Art soft tex cluster" фермер хўжалигига пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш бўйича агротехник тадбирларга мувофиқ имтиёзли кредит линиялари белгиланган тартибда ажратилишини таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда:

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖнинг Мингбулоқ ва Поп филиалларга қарашли фойдаланилмаётган, бўш турган бино ва иншоотлар, омборлар, шунингдек, "Тўрақўрғон нефт базаси" МЧЖ Поп филиалининг бино ва иншоотлари ва омборлари бозор қийматида ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотилиши масаласи хўжалик жамияти бошқарув органи мажлисларида;

"Наманган Агросервис МТП" МЧЖнинг "Мингбулоқ Агросервис МТП" ва "Поп Агросервис МТП" МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз улушини бозор қийматида ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар орқали биринчи тўловни30 фоиз миқдорда, қолган 70 фоизини 5 йил муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан "Art Soft Holding" MЧЖга сотиш масаласи хўжалик жамияти бошқарув органи мажлисларида кўриб чиқилишини таъминласин.


10. "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти ва тижорат банклари ҳамда Наманган вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланиш даражасини янада ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 4 январдаги ПҚ-3459-сон қарорига мувофиқ "Мингбулоқ Агросервис МТП" ва "Поп Агросервис МТП" масъулияти чекланган жамиятларга янги қишлоқ хўжалиги техникаси учун тижорат банклари томонидан ажратилган кредитларни ва уларнинг "Ўзагролизинг" акциядорлик жамиятининг вилоят филиали олдидаги қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш бўйича лизинг мажбуриятларини ҳамда кафиллик учун суғурта полислари "Art Soft Holding" MЧЖ номига белгиланган тартибда қайта расмийлаштириш ишларини ташкил қилиш тавсия этилсин.


11. Белгилаб қўйилсинки, "Art Soft Holding" MЧЖга Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорининг 2 ва 13-бандлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорининг 2-бандида назарда тутилган имтиёз ва шартлар татбиқ этилади.


12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сон Фармонининг 1-банди "б" кичик бандига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали инвестициявий (камида 1 млн АҚШ доллари эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда "Art Soft Holding" MЧЖга ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасини ташкил қилиш ва маҳсулотларни экспорт қилишга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида илғор хорижий тажриба асосида ҳар томонлама мукаммал бўлган "Бизнес маркази" қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун белгиланган тартибда ер участкаси ажратилишини таъминласин.


13. Наманган вилояти ҳокимлиги "Ҳудудгазтаъминот" АЖ билан биргаликда "Art Soft Holding" MЧЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг:

ишлаб чиқариш майдонлари ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишини;

қишлоқ хўжалиги техникаси учун сиқилган газ техник ва ресурс имкониятларидан келиб чиқиб етказиб берилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Art Soft Holding" МЧЖга радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш учун зарур рухсатномалар расмийлаштирилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Art Soft Holding" МЧЖ буюртманомаларига биноан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга давлат божи тўламасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш, яшаш жойида рўйхатдан ўтиш ва уларнинг муддатини узайтирилишини таъминласин.


16. "Art Soft Holding" MЧЖ таркибидаги "Namangan Momiq Sochiqlari" MЧЖнинг Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани "Нанай" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилган ва фойдаланишга топширилган мактабгача таълим муассасасини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 сентябрдаги

736-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Art Soft Holding" MЧЖ ташкил этадиган

агросаноат корхоналарининг

РЎЙХАТИ*


1. "Art soft tex cluster" фермер хўжалиги (пахта хомашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш корхонаси).


2. "Art soft fiber" МЧЖ (пахта тозалаш, қабул қилиш ва пахта хомашёсини қайта ишлаш корхонаси).


3. "Artsoft oil" МЧЖ (ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси).


4. "Art soft seeds" МЧЖ (пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштириш ва тайёрлаш уруғчилик корхонаси).


5. "Art soft laboratory" МЧЖ (тупроқ таркибини текшириш, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (ун, ўсимлик ёғи ва шу кабилар) сифатини текшириш лабораторияси).


6. "Art soft greenhouse" МЧЖ (замонавий иссиқхона комплекси).


7. "Art soft livestock" МЧЖ (чорвачилик комплекси - сут ва гўшт етиштириш ҳамда уларни қайта ишлаш корхонаси).


8. "Art soft flour" МЧЖ (дон қабул қилиш ва қайта ишлаш корхонаси).


9. "Artsoft feed" МЧЖ (омихта ем ишлаб чиқариш корхонаси).


10. "Art soft enginering" МЧЖ (қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ва таъмирлаш корхонаси).


11. "Art soft agro consulting" МЧЖ (қишлоқ хўжалиги йўналишида илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш ҳамда суғурта ва молия масалаларида кўмаклашиш корхонаси).


12. "Art soft tex" МЧЖ (пахта толасини қайта ишлаш, тайёр тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш тўқимачилик комплекси).


13. "Art soft tex spinning" МЧЖ (ип-калава ишлаб чиқариш фабрикаси).


14. "Choshgoh" МЧЖ (тўқувчилик фабрикаси).


15. "Namangan momiq sochiqlari" МЧЖ (тўқувчилик, бўёқчилик ва тикувчилик фабрикаси).


16. "Bo`ston trikotaj" МЧЖ (тикувчилик фабрикаси).


17. "Tog` go`zali" МЧЖ (тикувчилик фабрикаси).


18. "Аrt soft spinning" МЧЖ (ип-кала ва ишлаб чиқариш фабрикаси).


19. "Рapfen" МЧЖ (ип-кала ва ишлаб чиқариш фабрикаси).


*) "Art Soft Holding" MЧЖ муассисларининг қарорига кўра, агросаноат корхоналарининг ушбу рўйхатига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил5 сентябрдаги

736-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Art Soft Holding" MЧЖ ва унинг таркибига кирадиган

агросаноат корхоналари томонидан 2019-2022 йилларда

амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Инвестиция

лойиҳасининг номи


Лойиҳанинг

ҳисоблаб

чиқилган

қиймати*

(эквивалентда

млн доллар)


шу жумладан:


Йиллик қуввати


Амалга

ошириш

муддат-

лари


халқаро молия

институтлари

кредитлари

(млн доллар)


лойиҳа

ташаббус-

корининг ўз

маблағлари

(млн доллар)


тўғридан-

тўғри

хорижий

инвестиция

(млн доллар)


1.

Қишлоқ хўжалиги ва бошқа зарур техника ҳамда ирригация-мелиорация тармоқларида ишлайдиган махсус техника сотиб олиш.


11,5

-

2,5

9,0

842 та турли русумдаги махсус техника ва бошқа механизмлар сотиб олиш орқали Мингбулоқ туманида 30 минг 387 гектар, Поп туманида 31 минг 476 гектар, жами 62 минг 349 гектар ер майдонида тизимли ишлар амалга оширилади ва 6 610 та янги иш ўринлари яратилади.


2019-2020

йиллар

мобайнида

2.

"Art Soft Enginering" МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва таъмирлашни ташкил этиш.


22,0

11,1

7,2

3,7

Махсус қишлоқ хўжалиги техникаси ва механизмларни (культиватор, борона, сеялка, пуркагич ва шу кабилар) ишлаб чиқариш ва капитал таъмирлаш йўлга қўйилади ва 110 та янги иш ўринлари яратилади.


2020-2021

йиллар

мобайнида

3.

"Art soft fiber" МЧЖ томонидан пахта тозалаш, қабул қилиш ва пахта хомашёсини қайта ишлашни ташкил этиш.


8,9

7,4

1,5

-

Мингбулоқ туманидаги "Гулбоғ пахта тозалаш" ва "Поп пахта тозалаш" корхоналарини реконструкция қилиш натижасида етиштирилган пахта хомашёсини сифатли қайта ишлаш таъминланади.


2019 йил

4.

"Art soft seeds" МЧЖ томонидан пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштирувчи ва тайёрловчи замонавий уруғчилик корхонасини ташкил этиш.


10,0

8,5

1,5


-

Қишлоқ хўжалиги экинлари суперэлита уруғликларини тайёрловчи замонавий уруғчилик корхонаси ва унинг лабораторияси ташкил этилади ҳамда 130 та янги иш ўринлари яратилади.


2019 йил

5.

"Art soft agro consulting" МЧЖ томонидан илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда ишларни амалга ошириш ҳамда суғурта ва молиявий масалалар билан шуғулланишни ташкил этиш.


1,0

0,5

0,2

0,3

Илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш орқали янги инновацион лойиҳаларни амалга оширишга ҳамда соҳада суғурта ва молиявий хизматларни янада ривожлантиришга эришилади.


2019 йил

6.

"Art soft oil" МЧЖ томонидан ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини қуриш ва ишга тушириш.


16,2

12,2

2,0

2,0

Қабул қилинган техник чигитни қайта ишлаш ҳисобига 19,0 минг тонна ёғ, 84 минг тонна шрот ва шелуха ишлаб чиқарилади.


2019-2021

йиллар

7.

"Art soft flour" МЧЖ томонидан дон қабул қилиш ва қайта ишлаш корхонасини қуриш ва ишга тушириш.


8,0

6,0

2,0

-

Корхона замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади (йиллик қуввати 112,5 минг тонна) ҳамда сифатли ун маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.


2020 йил

8.

"Art soft feed" МЧЖ томонидан омухта ем ишлаб чиқариш корхонасини қуриш ва ишга тушириш.


8,0

6,0

2,0

-

Парранда, балиқ ва чорва моллари учун омихта ем маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ҳамда 300 та янги иш ўринлари яратилади.


2020 йил

9.

"Art soft livestock" МЧЖ томонидан чорвачилик комплекси-сут ва гўшт етиштириш ҳамда уларни қайта ишлаш корхонасини қуриш ва ишга тушириш.


18,0

-

7,0

11,0

Хориждан 7 минг бош қорамол келтирилади, 1,5 минг тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 25 минг тонна сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.


2020-2022

йиллар

10.

"Art Soft Greenhouse" МЧЖ томонидан замонавий иссиқхона комплексини қуриш ва ишга тушириш.


7,6

-

3,6

4,0

20 гектар ер майдонида замонавий иссиқхона комплекси ташкил қилинади ва100 та янги иш ўринлари яратилади.


2020-2022

йиллар

11.

"Art soft laboratory" МЧЖ томонидан тупроқ таркибини текшириш, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (ун ва ёғ) сифатини текшириш корхонасини қуриш ва ишга тушириш.


3,0

2,5

0,5

-

Тупроқ таркиби текширилади, усимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилинади, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (ун ва ёғ) сифати текширилади.


2019 йил

Жами


114,2

54,2

30,0

30,0


          

*) Киритилаётган инвестицияларнинг якуний қиймати лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилгандан сўнг аниқлаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 сентябрдаги

736-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик

ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 19 сентябрдаги

744-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-илованинг рус тилидаги матнида 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

27.

Наманганская область, Мингбулакский и Папский район


ООО "Art Soft Holding"


23 218


АКБ "Узмиллийбанк"

".

2. 2-илованинг рус тилидаги матнида 26-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

26.

Наманганская область, Мингбулакский и Папский район


ООО "Art Soft Holding"

АО "Мингбулок пахта тозалаш" и АО "Поп пахта тозалаш" со всеми заготпунктами


".

              


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 сентябрь