язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Бухгалтерия ҳисоби ва аудит/ Марказий банк Бошқарувининг 24.08.2019 й. 21/6-сон "Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 07.09.2019 й. 2933-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.09.2019 й.

N 2933-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.08.2019 й.

N 21/6


ҚАРОРИ



Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 26 августдаги 21/8-сон қарори (рўйхат рақами 2933, 2017 йил 29 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2017 й., 10/17/2933/0036-сон) билан тасдиқланган Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                              М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ломбардларда бухгалтерия ҳисобини юритиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 74-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақи" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 119-банднинг учинчи хатбошисидаги "энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 9 сентябрь, 36-сон, 667-модда