ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Экологик назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2019 й. 737-сон "Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2019 й.

N 737



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АТРОФ

ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ ДАВЛАТ МОНИТОРИНГИ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш ҳамда салбий таъсир юзага келишини прогнозлаштириш йўли билан унинг олдини олиш, шунингдек, табиий ресурслардан фойдаланилишини тизимли равишда кузатиш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати юритилишини баҳолаш, ахборот билан таъминлаш, табиий ресурслардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, 2021 йил 1 январдан бошлаб атроф табиий муҳитга таъсир қилиш хавфи юқори бўлган янги ишга тушириладиган хўжалик субъектларининг атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларида намуналарни олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда стационар кузатиш пунктлари (постлари) мажбурий тартибда хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан ўрнатилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги соҳасида барча вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази:

идоравий таҳлил лабораторияларининг моддий-техник жиҳозланишини тубдан яхшилаш, шунингдек, уларни атроф табиий муҳит давлат мониторингини амалга ошириш учун зарур бўлган кимёвий реактивлар, синов газлари, прекурсорлар ва бошқа сарфлаш материаллари билан марказлаштирилган тартибда таъминлаш бўйича келишилган таклифларни уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда республика ва вилоят даражасидаги барча идоравий таҳлил лабораториялари аккредитациядан ўтказилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

атроф табиий муҳитга таъсир қилиш хавфи юқори бўлган мавжуд хўжалик субъектларини атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларида намуналарни олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда стационар кузатиш пунктлари (постлари) билан хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич жиҳозлаш бўйича таклифларни 2020 йил 1 январга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;

Атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базаси 2021 йил 1 январда тўлиқ фаолият кўрсатишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда халқаро ташкилотлар ва донор мамлакатлар маблағларини жалб этиш ҳисобидан 2021 йил 1 декабрида республикада атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматлаштирилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Кучкаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 сентябрдаги

737-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2002 йил 3 апрелдаги 111-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 4-сон, 19-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 97-модда) 7-илованинг 7-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 11-сон, 261-модда) 1-илованинг 14-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 299-модда) 1-илованинг 23-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 сентябрь



































Время: 0.2028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск