язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Банк қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 24.08.2019 й. 21/9-сон "Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 07.09.2019 й. 3028-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.09.2019 й.

N 3028-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.08.2019 й.

N 21/9


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш,

нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация

қилишга доир йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 555-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сон қарори (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2018 й., 10/18/3028/1418-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш,

нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация

қилишга доир йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 79-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ички ишлар органининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 81-банднинг учинчи хатбошисидаги "энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 159-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ички ишлар органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 170-банднинг биринчи хатбошисидаги, 176-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 340-банднинг биринчи хатбошисидаги "ички ишлар органи" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 9 сентябрь, 36-сон, 664-модда