язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.09.2019 й. 737-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 сентябрдаги

737-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида атроф табиий

муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингини амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги - атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш даражасини аниқлаш, унинг экологик ҳолатини баҳолаш, салбий жараёнларнинг оқибатларини прогноз қилиш ва бартараф этиш мақсадида атроф табиий муҳитнинг биотик ва абиотик компонентларининг ҳолатини, уларнинг ифлосланиш ва антропоген фаолиятнинг бошқа зарарли таъсирлари (жараёнлари) туфайли ўзгаришини ҳамда табиий ресурслардан фойдаланишни тасдиқланган дастур бўйича мунтазам кузатиш тизими;


мониторинг объектлари - атроф табиий муҳитнинг биотик ва абиотик таркибий қисмлари ва табиий ресурслардан фойдаланиш, шунингдек, табиий муҳитга таъсирнинг табиий, техноген ва табиий-техноген омиллари ҳамда манбалари;


атроф табиий муҳит мониторинги тизими - атроф табиий муҳитнинг давлат ва ишлаб чиқариш мониторингидан иборат бўлган мунтазам кузатишларнинг ўзаро боғлиқ тизими;


Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базаси - атроф табиий муҳитнинг ҳолати ва ифлосланиш манбалари тўғрисидаги ахборотни географик маълумотлар ҳамда зарур объектлар ҳақида улар билан боғлиқ бўлган ахборотни график визуаллаштириш орқали ГИС-технологиялар асосида тўплаш, таҳлил қилиш ва сақлашнинг электрон тизими;


атроф табиий муҳитнинг ишлаб чиқариш мониторинги - атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг тегишли хизматлари томонидан амалга ошириладиган атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг бир қисми ҳисобланган мониторинг;


атроф табиий муҳит - табиий ва сунъий объектлар, шу жумладан атмосфера ҳавоси, Ернинг озон қатлами, ер усти ва ерости сувлари, ер, ер қаъри, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;


атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш - атроф табиий муҳитни сақлаш ва тиклашга, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг атроф табиий муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга йўналтирилган давлат ва жамоатчилик чора-тадбирлари тизими;


фон мониторинги - саноат ва хўжалик фаолияти объектларидан олисда бўлган, инсоннинг аралашишига минимал даражада жалб этилган ҳудудларга барча атроф табиий муҳит объектларида ифлослантирувчи моддаларнинг мавжудлик даражаси бўйича қўриқланаётган табиий ҳудудларда жойлашган стационар кузатиш пунктларида (постларда) амалга ошириладиган узоқ муддатли тизимли кузатишлар;


махсус ваколатли давлат органлари - атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингини амалга ошириш юклатилган давлат бошқаруви органлари;


стационар кузатиш пункти (пост) - атмосфера ҳавоси, ер усти ва ер ости сувлари намуналарини мунтазам олиш ва кейнчалик кимёвий таҳлил қилиш учун мўлжалланган приборлар ва ускуналар, шу жумладан, автоматик станциялар ўрнатилган ер участкасини ўз ичига олган, атроф табиий муҳитнинг ҳолатини ва унга таъсир кўрсатувчи манбаларини олдиндан тадқиқ этиш асосида танланган жойларда жойлашган комплекс.


3. Махсус ваколатли давлат органлари атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингини амалга ошириш учун зарур бўлган намуналарни олиш учун олдиндан белгиланган нуқталарга, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳудудида жойлашган нуқталарга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан қўшимча равишда келишмасдан тўсиқсиз кириш ҳуқуқига эгадир.


4. Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат маркази базасида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) шакллантирилади. Марказ махсус ваколатли давлат органлари ҳамда атроф табиий муҳитнинг идоравий мониторингини олиб борувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган маълумотлар тўпланиши, сақланиши, қайта ишланиши ва таҳлил қилинишини таъминлайди.

Атроф табиий муҳит мониторинги ахборотини тўплаш ва умумлаштириш ушбу Низомга иловага мувофиқ амалга оширилади.


5. Марказ Атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базаси орқали:

барча идоравий ахборот тизимлари билан ахборот бўйича ўзаро ҳамкорликни ташкил этади;

атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши даражаси ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни интеграциялаштиради ва таҳлил қилади;

атроф табиий муҳит мониторинги бўйича давлат дастурлари бажарилишини, уларга тузатиш киритиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқилиши ва умумлаштирилишини назорат қилади;

республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар доирасида экологик вазиятнинг ўзгаришларини прогнозлаштиради, атропоген фаолият натижасида табиий муҳитга етказиладиган зарарни баҳолайди;

табиатдан фойдаланишни бошқаришни, табиий ресурсларни муҳофаза қилишни ва экологик назоратни ахборот билан таъминлайди;

аҳоли ва жамоатчиликни экологик вазият тўғрисида хабардор қилади.


6. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси атроф табиий муҳит давлат мониторингининг асосий вазифалари ҳисобланади:

атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши даражасини, шунингдек, антропоген таъсирлар остида унда юз бераётган жараёнларни кузатишни ташкил этиш ва юритиш;

атроф муҳитнинг ифлосланиши даражасини баҳолаш ва прогноз қилиш;

атроф табиий муҳит ҳолатини баҳолаш, шунингдек, унинг ҳолатига таъсир кўрсатадиган салбий жараёнлар ривожланишини аниқлаш ва прогноз қилиш;

республиканинг асосий биомлари ва эко тизимлари турлари бўйича ўсимлик ва ҳаёвонот дунёсининг биологик хилма-хиллигини, уларнинг жорий ҳолатини ва табиий ҳамда антропоген омиллар таъсири остидаги тенденцияларни баҳолаш;

аниқланган салбий жараёнлар, шунингдек, уларнинг аҳоли соғлиғига ва атроф табиий муҳитга таъсирининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида давлат ҳокимияти органларини тезкор ахборот билан таъминлаш;

атроф табиий муҳитнинг ҳолати тўғрисида ягона давлат маълумотлар базасини шакллантириш;

аҳолини атроф табиий муҳитнинг жорий ҳолати тўғрисида хабардор қилиш.


7. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги қуйидагилардан иборат бўлади:

атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари ва тупроқ ифлосланиши (эмиссия) манбалари мониторинги;

атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги;

ер усти сувлари ифлосланиши мониторинги;

коллектор-дренаж сувларининг сифат таркиби мониторинги;

ер ости сувлари ифлосланиши мониторинги;

хавфли геологик жараёнлар мониторинги;

ернинг ифлосланиши мониторинги;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги;

атроф-табиий муҳитнинг санитария-гигиеник мониторинги;

фон мониторинги.


8. Атроф табиий муҳит давлат мониторинги махсус ташкил этилиб, мунтазам ўтказиладиган табиий муҳит ҳолатини кузатишларни (миқдор ва сифат кўрсаткичларини ўлчаш, намуналарни олиш, уларни таҳлил қилиш, пунктларда кузатиш, суратга олиш, текшириш, тадқиқотлар ўтказиш ва масофадан туриб кузатишни) ҳамда:

атроф табиий муҳитга таъсир манбаларининг ҳолати;

атроф табиий муҳитга таъсирнинг физик, кимёвий, геологик ва биологик жараёнлари ва омиллари;

атмосфера ҳавоси, ер усти ва ер ости сувлари, тупроқ ва геологик муҳит ифлосланиши даражасининг ҳолати;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ҳолати, турли антропоген ва табиий омиллар таъсири остида уларнинг ўзгариши (трансформацияси) жараёнларидаги ўзгаришларни аниқлашни, баҳолашни ва прогнозлашни ўз ичига олади.


9. Атроф табиий муҳитнинг ҳолатини баҳолаш изчил (даврий ва жорий) кузатишларни, ўзгаришларнинг йўналиши ва интенсивлилигини умумлаштириш ва таҳлил қилиш, олинган кўрсаткичларни атроф табиий муҳитнинг сифат ҳолати нормативлари билан таққослаш йўли билан ва юзага келиши мумкин бўлган экологик зарарни ҳисобга олган ҳолда бажарилади.


10. Атроф табиий муҳитнинг ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича тезкор маълумотномалар, маърузалар, прогнозлар ва тавсиялар тузилади, уларга ўзгаришлар, айниқса, салбий ўзгаришларнинг динамикаси, йўналиши ва интенсивлигини тавсифлайдиган мавзули хариталар, жадваллар ва диаграммалар илова қилинади.


11. Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базаси:

махсус ваколатли давлат органларидан қоғозда ва электрон шаклда;

атроф табиий муҳитнинг ишлаб чиқариш мониторингини амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектлардан қоғозда ва электрон шаклда;

назорат қилишнинг автоматик станцияларидан (приборлардан) олинадиган маълумотлар (олиш, таҳлил қилиш) ҳисобига шакллантирилади.


12. Атроф табиий муҳит давлат мониторинги бўйича ишлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ва камида 5 йилда бир марта қайта кўриб чиқиладиган Атроф табиий муҳит давлат мониторинги дастури бўйича ўтказилади.


13. Атроф табиий муҳит мониторинги ушбу Низомда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқланадиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тегишли норматив ҳужжатлар бўйича ўтказилади.

Атроф табиий муҳит мониторингини амалга ошириш учун ўлчов ва назорат воситалари, шу жумладан автоматик станциялар мажбурий тартибда давлат текширувидан ўтказилиши керак.


14. Зарурат бўлганда, атроф табиий муҳит давлат мониторинги йирик габаритли техникани таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда, жойларда махсус ваколатли давлат органларининг сўрови бўйича қурилиши учун ер участкалари ажратиладиган стационар кузатиш пунктларидан (постлардан) олиб борилади.

Стационар кузатиш пунктлари ва ер участкаси давлат мулки ҳисобланади ва улар ўзгага берилиши мумкин эмас.


15. Атроф табиий муҳит давлат мониторинги:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) томонидан - атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари ва тупроқ ифлосланиши манбалари мониторинги, шунингдек, Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги қўриқланадиган табиий ҳудудларда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда "Ўзгидромет" маркази деб аталади) томонидан - атмосфера ҳавоси ифлосланиши, ер усти (табиий сув оқимлари) сувлар, тупроқ ифлосланиши ва фон мониторинги бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда Сув хўжалиги вазирлиги деб аталади) томонидан - асосий коллекторларнинг коллектор-дренаж ва мелиоратив қудуқлар сувларининг сифат таркиби мониторинги бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давергеодезкадастр деб аталади) томонидан - қишлоқ хўжалиги ерларининг ифлосланиши, шунингдек табиий яйловлар ўсимликларининг мониторинги бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) томонидан - ер ости сувлари ифлосланиши ва хавфли геологик жараёнлар мониторинги бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси деб аталади) томонидан - ўрмон фонди ерларидаги, шунингдек, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасаруффидаги бошқа объектлардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги) томонидан - атроф табиий муҳитнинг санитария-гигиеник мониторинги бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. АТМОСФЕРА ҲАВОСИ, ЕР УСТИ СУВЛАР

ВА ТУПРОҚНИНГ ИФЛОСЛАНИШИ (ЭМИССИЯ)

МАНБАЛАРИ МОНИТОРИНГИ


16. Атмосфера ҳавоси, ер усти сувлар ва тупроқнинг ифлосланиши (эмиссия) манбалари мониторинги (кейинги ўринларда ифлосланиш манбалари мониторинги деб аталади) атроф табиий муҳит мониторинги турларидан бири ҳисобланади ва ушбу Низомда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда тегишли методикалар бўйича амалга оширилади.

Ифлосланиш манбалари мониторинги атроф табиий муҳитда зарарли таъсир манбалари жойлашган ҳудудда атроф табиий муҳитнинг ҳолатини кузатиш мақсадида ўтказилади.

Мониторинг (назорат) қилиниши керак бўлган моддалар рўйхати ифлосланиш манбалари мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг ўзига хосхусусиятларига боғлиқ бўлади.

Ифлосланиш манбалари мониторинги хўжалик юритувчи субъектнинг ўзига хос хусусиятларидан ва экологик нормативлардан келиб чиқиб, у ёки бу зарарли моддаларнинг мавжудлиги юзасидан ўтказилади.


17. Қуйидагилар ифлосланиш манбалари мониторингини олиб боришда кузатишлар объектлари ҳисобланади:

стационар манбалардан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларнинг чиқарилиши;

оқава сувларнинг ер усти сув объектларига ташланиши;

оқава сувлар ташланадиган манбалар жойлашган ҳудуддаги ер усти сувлари;

аниқланган ёки ифлослантирувчи яширин манбалар жойлашган ҳудуддаги ер ости сувлари;

аниқланган ёки ифлослантирувчи яширин манбалар жойлашган ҳудуддаги тупроқ.


18. Ифлосланиш манбалари мониторинги Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг тегишли таҳлилий лабораториялари томонидан амалга оширилади.


19. Ифлосланиш манбалари мониторинги олиб бориладиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг ахбороти асосида Давлат экология қўмитаси томонидан шакллантирилади ва Давлат экология қўмитаси ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органнинг қўшма қарори билан тасдиқланади.

Бунда ифлосланиш манбалари мониторинги уларни Текширишларни электрон рўйхатдан ўтказиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан ваколатли органни хабардор қилиш тартибида олиб борилади.

Тегишли рўйхатга киритилган хўжалик юритувчи субъектларни мониторинг ўтказилиши тўғрисида қўшимча хабардор қилиш талаб қилинмайди.


20. Атмосфера ҳавоси ифлосланиш манбалари мониторинги бир ойда бир марта, оқава, ер ости ва ер усти сувлари мониторинги - йил чорагида бир марта, тупроқ мониторинги - бир йилда икки марта (баҳорда ва кузда) ўтказилади.

Бир хўжалик юритувчи субъектнинг ифлосланиш манбалари мониторинги бир кундан ортиқ давом этиши мумкин эмас.


21. Тегишли рўйхатга кирадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари Давлат экология қўмитаси мутахассисларининг ифлосланиш манбаларига намуна олиш ва атроф муҳитга салбий таъсир этувчи манбаларнинг техник холатини баҳолаш учун зарур бўлган параметрларни ўлчаш учун тўсиқсиз киришларини таъминлашга мажбурдир.

Давлат инспекторларининг қонуний талаблари бажарилмаслиги Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198-моддасида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.


22. Синовлар (ўлчашлар) натижалари баённома билан расмийлаштирилади, унинг асл нусхаси Давлат экология қўмитаси тегишли худудий органининг таҳлилий лабораториясида сақланади.

Синовлар натижалари олингандан кейин бир сутка мобайнида ҳар бир баённоманинг маълумотлари Атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.

Муайян ҳудудда мониторинг объектларини кузатиш, атроф табиий муҳит ҳолатини ва унга зарарли таъсирни баҳолаш ва прогноз қилиш маълумотларни ўз ичига ифлосланиш манбалари мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача қоғоз ва электрон шаклда Марказга юборилади.

Белгиланган нормалардан беш баравар ортиқ бўлган ҳолат аниқланганда, синовлар натижалари дарҳол тегишли тезкор чора-тадбирларни кўриш учун Марказга ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (кейинги ўринларда ФВВ деб аталади) ҳудудий органига юборилади.


23. Ифлослантирувчи моддалар миқдорлари ортиқлиги аниқланганда синовлар баённомаларининг нусхалари Давлат экология қўмитасининг тегишли ҳудудий инспекторларига атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшимча компенсация тўловларини ҳисоблаш ҳақида қарор қабул қилиш учун берилади.

Белгиланган нормалардан беш баравар ортиқ бўлган ҳолатларда, хўжалик юритувчи субъект унумдорликни пасайтиришга ёхуд ушбу ҳолатлар сабаблари аниқлангунга ва улар бартараф этилгунга қадар фаолиятни мустақил тўхтатиб туриши шарт.



3-БОБ. ЎСИМЛИК ВА ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ МОНИТОРИНГИ


24. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги атроф табиий муҳит ҳолатининг таъсирни аниқлаш ҳамда республиканинг у ёки бу ҳудудида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг сифат ва миқдор кўрсаткичларини прогнозлаштириш мақсадида ўтказилади.


25. Ўсимлик дунёси мониторинги Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан унинг тасарруфидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органлари томонидан ўрмон фонди ерларида, шунингдек, унинг тасарруфидаги бошқа объектларда, Давергеодезкадастр органлари томонидан табиий яйловларда амалга оширилади.


26. Табиий ўсимликлар ҳамжамиятлари ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ўсимлик дунёси мониторинги кузатишларининг объектлари ҳисобланади.

Табиий ўсимликлар ҳамжамиятлари ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни устидан кузатишлар мониторинг пунктларида, шунингдек, ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастрини юритиш доирасида ўтказилади.

Мониторинг пунктлари сони ва улар жойлашган жой, мониторинг ўтказиш бўйича ишлар усуллари (дала тадқиқотлари методикаси), кузатишлар параметрлари рўйхати ва даврийлиги, шунингдек, уларни ўтказиш муддатлари, мониторинг объектлари бўлган ўсимликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Давергеодезкадастр ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланади.


27. Мониторинг қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

ўсимлик қопламасининг ҳолати ва динамикасини кузатиш;

Қизил китобга киритилган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар популяциясини кузатиш;

ёввойи ҳолда ўсувчи тайёрлов объектлари ҳисобланган доривор, озиқ-овқат, манзарали ва техник ўсимликлар популяцияларини кузатиш;

ўсимликларнинг бегона инвазив турларини кузатиш.

Кузатишлар олиб бориладиган ўсимликлар ҳамжамиятлари ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик турлари рўйхати шарт-шароитлар ва заруратга боғлиқ равишда мониторингнинг ҳар бир пункти учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Давергеодезкадастр ва Фанлар академияси билан келишган ҳолда Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланади.

Мониторинг объектлари бўлган ўсимликлар ҳамжамиятлари ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари рўйхатига ўзгартиришлар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Давергеодезкадастр ва Фанлар академиясининг асосланган таклифлари асосида Давлат экология қўмитаси томонидан киритилади.


28. Табиий ўсимлик мажмуалари ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар устидан кузатишлар даврийлиги мониторинг шартлари ва усулларига боғлиқ равишда ҳар бир мониторинг пункти учун алоҳида бир йилда камида бир марта белгиланади.


29. Ўсимлик дунёсининг ҳар бир мониторинг пункти учун Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Давергеодезкадастр ҳудудий органлари томонидан ўсимлик дунёси объектларини кузатиш пунктининг паспорти расмийлаштирилади.

Мониторинг пункти паспортидаги ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ўсадиган муҳит тўғрисидаги маълумотлар ўсиш муҳитининг ҳолати, экологияси ҳамда антропоген таъсир интенсивлигига боғлиқ ҳолда ҳар бир ҳудуд ва мониторинг объекти учун алоҳида уч йилда камида бир марта Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Давергеодезкадастрнинг тегишли ҳудудий органлари томонидан янгиланади.


30. Ўсимлик дунёси мониторинги ўтказилиши натижасида олинган маълумотлар:

Ўсимликлар ҳамжамиятлари майдони, қопламаси, ер устидаги фитомассаси ҳосилдорлиги, турлар таркиби ва тузилмаси;

мониторинг объектлари бўлган ўсимликлар турлари мақоми (қўриқланадиган, доривор, озиқ-овқат, инвазив ва шу кабилар);

мониторинг объектлари бўлган ўсимликлар майдони ва популяцияси сони;

мониторинг объектлари бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ўсиш муҳитининг ҳолати;

мониторинг объектлари ҳолати ва уларнинг ўсиш муҳитининг мумкин бўлган ўзгаришлари динамикаси ва прогнози тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Мониторинг материаллари аниқ участкаларга хос бўлган ўсимликлар ҳамжамиятларининг, мониторинг объектлари бўлган ўсимликларнинг, кузатишлар ўтказиш жараёнининг, ўсиш муҳити ўзгаришларининг, антропоген таъсирга дучор бўлган участкаларнинг ва шу кабиларнинг фотосуратлари билан тасдиқланади.


31. Ўсимлик дунёси мониторинги натижалари мониторингнинг ҳар бир пункти бўйича Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, ва Давергеодезкадастрнинг тегишли ҳудудий органлари томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига ахборот янгилангандан кейин 30 сутка мобайнида киритилади.

Ишониб топширилган ҳудуд бўйича ўсимлик дунёси мониторингининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари, вазиятнинг ривожланиш тенденцияси ва прогнозини ўз ичига олган умумлаштирилган маълумотлари Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Давергеодезкадастрнинг ҳудудий органлари томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10-февралигача ҳар йили қоғоз ва электрон шаклда Марказга юборилади.


32. Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг яшаш муҳити ҳайвонот дунёси мониторингини ўтказишда кузатиш объектлари ҳисобланади.

Ҳайвонот дунёси мониторинги Давлат экология қўмитасининг худудий органлари томонидан унинг тасаруффидаги муҳофаза қилинадиган ҳудудларда ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органлари томонидан ўрмон фонди ерларида ва унинг тасаруффидаги бошқа объектларда, Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси томонидан Айдар-Арнасой кўллар тизимида ва "Мўйноқ аквасаноат" давлат унитар корхонаси томонидан унинг тасарруфидаги кўлларда амалга оширилади.

Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг яшаш муҳитини кузатиш мониторинг пунктларида амалга оширилади.

Мониторинг пунктлари жойлашган жой, уларнинг сони, мониторинг объектлари бўлган ҳайвонлар рўйхатлари, кузатишларни ўтказиш учун методикалар, кузатишларнинг муддатлари ва даврийлиги Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Фанлар академияси билан келишган ҳолда Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланади.


33. Мониторинг қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

спорт-ҳаваскорлик, ўлжа олишовчилиги ва балиқчилик объектларига тегишли бўлган ёввойи ҳайвонларни кузатиш;

саноат овчилиги ва балиқчиликка тегишли бўлган ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг яшаш муҳитини кузатиш;

Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг хўжалик аҳамиятига эга бўлган бошқа турларини кузатиш.


34. Ҳайвонот дунёси объектлари мониторинги:

уларнинг сонини ва сони ўзгариши аниқлашни;

тарқалиш ва миграция хусусиятини;

ҳайвонот дунёси объектлари яшаш муҳитининг ҳолатини ўз ичига олади.

Кузатиш олиб бориладиган ёввойи ҳайвонлар турлари, шу жумладан индикатор турлари рўйхати шароитларга ва заруратга боғлиқ ҳолда мониторингнинг ҳар бир пункти учун алоҳида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Фанлар академияси билан келишган ҳолда Давлат экология қўмитаси томонидан киритилади.

Мониторинг объектлари бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Фанлар академиясининг асосланган таклифлари асосида Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланади.


35. Мониторинг кузатишлари даврийлиги яшаш жойининг ҳолатига, экология ва антропоген таъсир интенсивлигига қараб ҳар бир ҳудуд, турлар ёки турлар гуруҳи учун якка тартибда белгиланади.

Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг яшаш муҳитини кузатиш бир йилда камида бир марта, шунингдек, мониторинг усулларига қараб йил давомида олиб борилади.


36. Мониторингнинг ҳар бир пунктига ҳайвонот дунёси объектларини кузатиш пунктининг паспорти расмийлаштирилади, унинг асл нусхаси Давлат экология қўмитаси ҳудудий органининг тегишли бўлинмасида сақланади.

Мониторинг пункти паспортидаги ёввойи ҳайвонлар яшаш муҳити тўғрисидаги маълумотлар яшаш муҳитининг ҳолатига, экологияга ва атропоген таъсир интенсивлигига қараб ҳар бир ҳудуд, тур ёки турлар гуруҳи учун алоҳида уч йилда камида бир марта янгиланади.


37. Ҳайвонот дунёси мониторингини олиб бориш натижасида олинган ахборот:

ёввойи ҳайвонларнинг тур таркиби;

мақоми (қўриқланадиган, овчилик, саноат ва шу кабилар);

ёввойи ҳайвонлар сони;

ҳайвонларнинг бўлиш хусусияти (турғун, уя қўядиган, кўчиб юрадиган, қишлайдиган турлари);

алоҳида турлар сони динамикаси ва ёввойи ҳайвонлар ҳамжамияти тузилмаси;

ҳайвонот дунёси объектларининг кўпайиши;

ёввойи ҳайвонларнинг тарқалиши;

ёввойи ҳайвонларнинг жисмоний ҳолати;

ёввойи ҳайвонлар яшаш муҳити тузилмаси, сифати ва майдони;

ёввойи ҳайвонлар ва улар яшаш муҳити ҳолатининг мумкин бўлган ўзгаришлари прогнози тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган барча маълумотлар тегишли мониторинг пункти паспортида акс эттирилади.


38. Ҳайвонот дунёси мониторингининг натижалари Давлат экология қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий органлари, шунингдек Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси ва "Мўйноқ аквасаноат" давлат унитар корхонаси томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига маълумотлар янгилангандан кейин 30 сутка мобайнида киритилади.

Ишониб топширилган ҳудуд бўйича ҳайвонот дунёси мониторингининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари, вазиятнинг ривожланиш тенденцияси ва прогнозини ўз ичига умумлаштирилган маълумотлари Давлат экология қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий органлари, шунингдек Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси ва "Мўйноқ аквасаноат" давлат унитар корхонаси томонидан ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 февралигача қоғозда ва электрон шаклда Марказга юборилади.



4-БОБ. АТМОСФЕРА ҲАВОСИ, ЕР УСТИ

СУВЛАРИ (ТАБИИЙ СУВ ОҚИМЛАРИ) ВА

ТУПРОҚ ИФЛОСЛАНИШИ МОНИТОРИНГИ,

ШУНИНГДЕК, ФОН МОНИТОРИНГИ


39. Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг мониторинги республиканинг шаҳарлари ва аҳоли пунктларида жойлашган стационар кузатиш пунктларда (постларида) амалга оширилади.

Кузатиш постларини жойлаштириш ва уларнинг сони аҳоли сони, жойнинг рельефи ҳисобга олинган ҳолда "Ўзгидромет" маркази томонидан белгиланади ва Давлат экология қўмитаси билан келишилади.

Кузатиш пункти жойлашган жойдан келиб чиқиб аниқланадиган асосий ва ўзига хос ифлослантирувчи моддалар мавжудлиги юзасидан атмосфера ҳавосидан намуналар олиш ҳамда уларни синаш камида суткада уч марта ўтказилади.

Атмосфера ҳавоси намуналари таҳлилларининг натижалари иш журналида қайд этилади, унинг асл нусхаси "Ўзгидромет" марказининг тегишли таҳлилий лабораториясида сақланади.

Натижалар олингандан кейин бир сутка мобайнида ҳар бир таҳлил бўйича маълумотлар "Ўзгидромет" марказининг ҳудудий органи томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.

Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача тегишли ҳудудий орган томонидан "Ўзгидромет" марказига юборилади.

"Ўзгидромет" марказ ҳар чоракда, ҳисбот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини кузатиш постларидан қоғозда ва электрон шаклда Марказга юборади.

Белгиланган нормалардан беш баравар ортиқ бўлган ҳолат аниқланганда, таҳлиллар натижалари дарҳол "Ўзгидромет" марказининг ҳудудий органи томонидан тезкор Давлат геология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий органларига тегишли чоралар кўриш учун юборилади.

Кузатиш постида автоматик станция мавжуд бўлган тақдирда, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг ҳолати тўғрисидаги маълумот реал вақт режимида Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига узатилади.


40. Ер усти сувлари ифлосланиши мониторинги кимёвий ва гидробиологик кўрсаткичлар бўйича республиканинг асосий сув оқимларида ўтказилади.

Намуналарни олиш нуқталари географик, гидрологик хусусиятлардан ҳамда ифлосланиш манбалари жойлашишидан келиб чиқиб Давлат экология қўмитаси билан келишган ҳолда "Ўзгидромет" маркази томонидан белгиланади.

Ифлосланишнинг кимёвий кўрсаткичлари бўйича кузатишлар ҳар ойда ёки сувда туз таркиби компонентлари, биоген моддалар, устувор рўйхатнинг ифлослантирувчи моддалари ва ўзига хос ифлослантирувчи компонентлар мавжудлиги бўйича асосий гидрологик фазаларда олиб борилади.

Гидробиологик кўрсаткичлар (зообинтоз, перефитон, макрофитлар) бўйича кузатишлар март ойидан ноябрь ойигача ҳар ойда ўтказилади.

Ер усти сувлари намуналари таҳлилининг натижалари иш журналида расмийлаштирилади, унинг асл нусхаси "Ўзгидромет" марказининг тегишли лабораториясида сақланади.

Натижалар олингандан кейин бир сутка мобайнида ҳар бир таҳлил бўйича маълумотлар "Ўзгидромет" марказининг тегишли лабораторияси томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.

Муайян ҳудудда ер усти сувлари ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача ҳар ойда тегишли ҳудудий бошқарма томонидан "Ўзгидромет" марказига юборилади.

"Ўзгидромет" маркази ҳар чоракда, ҳисбот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини кузатиш постларидан қоғозда ва электрон шаклда Марказга юборади.

Белгиланган нормалардан ўн баравар ортиқ бўлган ҳолат аниқланганда, таҳлиллар натижалари дарҳол "Ўзгидромет" марказининг ҳудудий органи томонидан тегишли чора-тадбирларни тезкор кўриш учун Давлат геология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий органларига юборилади.


41. Тупроқнинг ифлосланиши мониторинги амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги тадбирларидан ва саноат объектлари жойлашишидан келиб чиқиб, Давлат экология қўмитаси билан келишган ҳолда "Ўзгидромет" маркази томонидан намуналар олиш нуқталарида амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан тупроқ намуналарини олиш ва таҳлил қилиш бир йилда икки марта (баҳорда ва кузда) амалга оширилади, йирик шаҳарлар атрофидаги тупроқдан саноат токсикантларига намуна эса даврий дастур бўйича кетма-кет тартибда бир йилда бир марта олинади.

Тупроқ ифлосланиши мониторинги натижалари иш журналида қайд этилади, унинг асл нусхаси "Ўзгидромет" марказининг тегишли лабораториясида сақланади.

Натижалар олингандан кейин бир сутка мобайнида ҳар бир таҳлил бўйича маълумотлар "Ўзгидромет" марказининг тегишли лабораторияси томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.

Муайян ҳудудда тупроқ ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган мониторинги ҳар ярим йилда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача тегишли ҳудудий бошқарма томонидан "Ўзгидромет" марказига юборилади.

"Ўзгидромет" маркази ҳар ярим йилда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача тупроқ ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини қоғозда ва электрон шаклда Марказга юборади.

Белгиланган нормалардан йигирма баравар ортиқ бўлган ҳолат аниқланганда, таҳлиллар натижалари дарҳол "Ўзгидромет" марказининг тегишли лабораторияси томонидан Давлат экология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий органларига тезкор тегишли чоралар кўриш учун юборилади.


42. Фон мониторинги барча биосфера қўриқхоналари ҳудудида ва Давлат экология қўмитаси билан келишган ҳолда "Ўзгидромет" маркази томонидан белгиланадиган нуқталарда атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари, тупроқ, ўсимликлар ва ёғингарчиликларнинг ифлосланиши юзасидан ўтказилади.

Атмосфера ҳавоси намуналари суткада камида уч марта олинади.

Ер усти сувлари намуналари ҳар ойда ёки асосий гидрологик фазаларда олинади.

Атмосфера ёғингарчиликлари намуналари уларнинг ёғишига қараб олинади ва ҳар ойда "Ўзгидромет" марказига етказилади.

Тупроқ ва ўсимликлар намуналари бир йилда бир марта август ойида олинади.

Барча муҳитларда олинган намуналарнинг таҳлил натижалари иш журналларида қайд этилади, уларнинг асл нусхалари "Ўзгидромет" марказининг тегишли ҳудудий органларида сақланади.

Натижалар олингандан кейин бир сутка мобайнида ҳар бир таҳлил бўйича маълумотлар "Ўзгидромет" марказининг тегишли ҳудудий органи томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.

Биосфера қўриқхонаси ҳудудида фон мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача "Ўзгидромет" марказига юборилади.

"Ўзгидромет" маркази ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача муайян ҳудудда мониторинг объектларини кузатишнинг мавжуд ва атроф муҳит ҳолатини баҳолаш маълумотларини ўз ичига олган фон мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини қоғоз ва электрон шаклда Марказга юборади.

Кузатиш постида автоматик станция мавжуд бўлган тақдирда, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида Атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига узатилади.



5-БОБ. АСОСИЙ КОЛЛЕКТОРЛАРНИНГ

КОЛЛЕКТОР-ДРЕНАЖ СУВЛАРИ СИФАТ

ТАРКИБИНИНГ МОНИТОРИНГИ


43. Асосий коллекторларнинг коллектор-дренаж сувлари сифат таркибининг мониторинги (кейинги ўринларда коллектор-дренаж сувлари мониторинги деб аталади) сизот сувларнинг минерал таркиби ва чўкиш даражасини аниқлаш учун республиканинг асосий коллекторларида ва мелиоратив қудуқларида ўтказилади.


44. Намуналарни олиш нуқтаси коллекторларнинг географик ва гидрологик хусусиятларидан келиб чиқиб, Давлат экология қўмитаси билан келишган ҳолда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.

Намуналарни олиш ва уларни таҳлил қилиш Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий лабораториялари томонидан:

республиканинг асосий коллекторларида - ҳар ойда;

мелиоратив қудуқларда - ҳар йили амалга оширилади.

Мелиоратив қудуқларнинг коллектор-дренаж ва сизот сувлари намуналарининг таҳлилий натижалари иш журналида расмийлаштирилади, унинг асл нусхаси Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли лабораториясида сақланади.


45. Натижалар олингандан кейин бир сутка мобайнида ҳар бир таҳлил бўйича маълумотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли лабораторяси томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.

Муайян ҳудудда мелиоратив қудуқларнинг коллектор-дренаж ва сизот сувлари ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача тегишли лаборатория томонидан Сув хўжалиги вазирлигига юборилади.

Сув хўжалиги вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача муайян ҳудудда мониторинг объектларини кузатиш ва атроф муҳит ҳолати баҳоланиши маълумотларини ўз ичига олган мелиоратив қудуқларнинг коллектор-дренаж ва сизот сувлари ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини қоғоз ва электрон шаклда Марказга юборади.


46. Белгиланган нормалардан икки баравар ортиқ бўлган ҳолат аниқланганда, таҳлиллар натижалари дарҳол Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли лабораторияси томонидан Давлат экология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий органларига ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг коллекторлар оқимидан пастда жойлашган ҳудудий органларига тезкор тегишли чоралар кўриш учун юборилади.



6-БОБ. ЕРНИНГ ИФЛОСЛАНИШ МОНИТОРИНГИ


47. Ернинг ифлосланиш мониторинги Давлат экология қўмитаси билан келишган ҳолда ҳар йили Давергеодезкадастр томонидан тасдиқланадиган Саноат объектларининг зарарли ташламалари таъсирига дучор бўлган қишлоқ хўжалиги ерларининг ифлосланиши даражасини назорат қилиш дастурига (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) мувофиқ қишлоқ хўжалиги ерларининг ифлосланиш даражасини мунтазам кузатишлар тизимини ифода этади.


48. Ерларнинг ифлосланиш мониторинги Давергеодезкадастрнинг тегишли бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


49. Қишлоқ хўжалиги ерларининг ифлосланиш даражасини аниқлашда тупроқдаги чиринди миқдори, шунингдек, тупроқ таркибининг ўзгариши, гипслилиги, бегона ўт босганлиги, шўрланганлиги, ўт босганлиги, ерларнинг пестицидлар, оғир металлар, радионуклидлар ва бошқа заҳарли моддалар, саноат, маиший ва бошқа чиқиндилар билан ифлосланганлиги аниқланади.


50. Кузатишларнинг асосий участкалари жойлашган жой, уларнинг сони ва ҳар бир асосий участкада назорат қилинадиган ифлослантирувчи моддалар рўйхати ифлослантирувчи манбалар ва ифлосланган ер майдонлари жойлашишига қараб Дастурда белгиланади.


51. Асосий участкаларда тупроқ намуналари ҳар йили йилига 2 мартда (баҳорда ва кузда) олинади.

Тупроқ намуналари таҳлилининг натижалари иш журналида расмийлаштирилади, унинг асл нусхаси Давергеодезкадастрнинг тегишли лабораториясида сақланади.

Натижалар олинганидан кейин бир сутка мобайнида улар Давергеодезкадастрнинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.

Муайян ҳудудда ерлар ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар ярим йилда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача тегишли лаборатория томонидан Давергеодезкадастрга юборилади.

Давергеодезкадастр ҳар ярим йилда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача ерлар ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини қоғоз ва электрон шаклда Марказга юборади.

Белгиланган нормалардан ўн баравар ортиқ бўлган ҳолатда аниқланганда, таҳлиллар натижалари дарҳол Давергеодезкадастрнинг Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, Давлат экология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий органларига тезкор тегишли чоралар кўриш учунюборилади.



7-БОБ. ЕР ОСТИ СУВЛАРИ ИФЛОСЛАНИШИ

ВА ХАВФЛИ ГЕОЛОГИК ЖАРАЁНЛАР

МОНИТОРИНГИ


52. Ер ости сувлари ифлосланишининг мониторинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сон қарори билан тасдиқланган Ер ости сувларининг давлат мониторинги тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ушбу Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда, республика ҳудудида ер ости сувлари, шу жумладан минерал, термал ва саноат сувларининг сифат ҳолатини мунтазам кузатиш тизимини ифода этади.


53. Ер ости сувлари ифлосланишининг мониторинги Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан амалга оширилади.


54. Намуналарни олиш жойи, чуқурлиги, даврийлиги ва таҳлил қилиш турлари Давлат геология қўмитаси билан келишилган ҳолда ҳудудий гидрогеологик станцияларнинг мониторинги натижалари асосида қўмита томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган Ер ости сувлари давлат мониторингини юритиш лойиҳаси билан белгиланади.


55. Ер ости сувларидан олинган намуналарининг таҳлил натижалари иш журналида расмийлаштирилади, унинг асл нусхаси Давлат геология қўмитасининг тегишли ҳудудий гидрогеология станцияларида сақланади.

Натижалар олингандан кейин бир сутка мобайнида ҳар бир таҳлил бўйича маълумотлар ҳудудий гидрогеология станцияси томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.

Муайян ҳудудда ер ости сувлари ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан Давлат геология қўмитасига юборилади.

Давлат геология қўмитаси ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача муайян ҳудудда мониторинг объектларини кузатиш ва атроф муҳитнинг тегишли компоненти ҳолатини баҳолаш маълумотларини ўз ичига олганер ости сувлари ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини қоғоз ва электрон шаклда Марказга юборади.

Белгиланган нормалардан беш баравар ортиқ бўлган ҳолат аниқланганда, таҳлиллар натижалари дарҳол Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан Давлат экология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий органларига тезкор тегишли чоралар кўриш учун юборилади.


56. Хавфли геологик жараёнлар мониторинги ўзида давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини ва бошқа ташкилотларни, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий ва хўжалик фаолияти натижасида юзага келадиган хавфли экзоген геологик жараёнларнинг пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳалокатли кўринишларидан огоҳлантириш (кўчкилар, кўчишлар, чўкишлар, суффозиялар, карстлар) (кейинги ўринларда хавфли геологик жараёнлар деб аталади), аҳолини хабардор қилиш, аҳоли пунктлари ва бошқа объектларни ушбу жараёнлар таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш ва тадбирларни амалга ошириш учун ушбу жараёнларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланиши, шунингдек, прогнозлаштириш учун тизимли кузатишни ифода этади.


57. Хавфли геологик жараёнлар мониторинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 13 ноябрдаги 909-сон қарори билан тасдиқланган тартибда, ушбу Низомда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати (кейинги ўринларда Давлат кузатиш хизмати деб аталади) томонидан ўтказилади.


58. Хавфли геологик жараёнларни кузатиш участкалари ва уларнинг даврийлиги Давлат экология қўмитаси билан келишган ҳолда Давлат кузатиш хизмати томонидан белгиланади.


59. Хавфли геологик жараёнлар мониторинги натижалари далалотнома билан расмийлаштирилади ва унинг асл нусхаси тегишли ҳудудий кузатиш станциясида сақланади.

Кузатишлар натижалари олингандан кейин бир сутка мобайнида уларнинг маълумотлари тегишли ҳудудий кузатиш станциялари томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.

Муайян ҳудудда хавфли геологик жараёнлар мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача қоғоз шаклида Давлат геология қўмитасига юборилади.

Давлат геология қўмитаси ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача муайян ҳудудда мониторинг объектларини кузатишлар ва атроф-муҳитнинг тегишли компонентлари ҳолатини баҳолаш маълумотларини ўз ичига олган хавфли геологик жараёнлар мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини қоғоз ва электрон шаклда Марказга юборади.

Табиий ва халқ хўжалиги объектларига, шунингдек, аҳолига хавф туғдирувчи хавфли геологик жараёнлар юзага келиши белгилари аниқланганда, олиб борилган кузатишлар маълумотлари дарҳол тегишли ҳудудий кузатиш станцияси томонидан Давлат экология қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли органларига тезкор тегишли чоралар кўриш учунюборилади.



8-БОБ. АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ

САНИТАРИЯ-ГИГИЕНИК МОНИТОРИНГИ


60. Атроф табиий муҳитнинг санитария-гигиеник мониторинги Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланадиган нуқталарда (жойларда) атмосфера ҳавоси ва сув ҳавзалари сувларининг намуналарини олиш ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиеник нормативларга мувофиқлик юзасидан лаборатория-инструментал тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш йўли билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария назоратининг (кейинги ўринларда Давлат санитария назорати деб аталади) ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.


61. Атмосфера ҳавосининг санитария-гигиеник мониторинги мавжуд ва янги қурилаётган аҳоли пунктларининг селитеб ҳудудида:

саноат корхоналарининг санитария-ҳимоя зоналарида;

транспорт интенсив ҳаракатланадиган асосий магистраллар, чорраҳалар ва туманларда;

автомагистралларга туташиб кетган турар жой туманларида амалга оширилади.

Тегишли ҳудудий бош давлат санитария врачлари томонидан келгуси календарь йилга тасдиқланадиган атмосфера ҳавосини текширишнинг режа-жадваллари ҳар йили 25 декабргача ишлаб чиқилади.

Атмосфера ҳавоси намуналарини олиш, уларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва расмийлаштириш тартиби атмосфера ҳавосида у ёки бу кўрсаткичларни аниқлаш бўйича тасдиқланган методикалар ва йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади ва ҳисобга олиш-ҳисобот ҳужжатларининг тасдиқланган шаклларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади.

Санитария-эпидемиологик мониторинг маълумотлар банкини шакллантириш туман даражасида бошланади.

Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингининг натижалари баённома билан расмийлаштирилади, унинг асл нусхаси Санитария ва эпидемилогия давлат назоратинингтегишли худудий органида сақланади.

Таҳлиллар натижалари олингандан кейин бир сутка мобайнида уларнинг натижалари Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.

Муайян ҳуддудда атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача қоғоз ва электрон шаклда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат санитария-эпидемиология назорати республика марказига юборилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат санитария-эпидемиология назорати республикамаркази ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача атмосфера ҳавоси мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини қоғоз ва электрон шаклда Марказга юборади.


62. Хўжалик-ичимлик сув таъминоти ва рекреацион фойдаланиш манбалари ҳисобланган очиқ сув ҳавзалари сув ҳавзалари сувининг санитария-гигиеник мониторинги объекти ҳисобланади.


63. Сув ҳавзалари сувининг санитария-гигиеник мониторингининг даврийлиги санитария-эпидемиологик вазият билан белгиланади ва аҳоли пунктида ўтказиладиган санитария тадбирлари билан ўзаро боғлиқдир.

Тегишли ҳудудий бош давлат санитария врачлари томонидан келгуси календарь йилга тасдиқланадиган сув ҳавзаларини текширишнинг режа-жадваллари ҳар йили 25 декабргача ишлаб чиқилади.

Бунда апрель-октябрь ойларида сувдан оммавий фойдаланиладиган жойларда микробиологик кўрсаткичлар бўйича сув ҳавзалари сувининг намуналари 7-10 кунда камида бир марта ва қисқа санитария-гигиеник таҳлили учун ойига камида 4 марта олинади.

Сув ҳавзаларида патоген микрофлора ва энтревируслар бўйича сув ҳавзалари сувининг намуналарини ҳар 10 кунда олиш назарда тутилади.

Қолган даврда намуналар тегишли сув ҳавзасидаги гидрологик вазиятлардан (сув борлигидан) келиб чиқиб олинади.


64. Сув ҳавзалари сувидан намуналар олиш, таҳлил қилиш ва уларнинг натижаларини расмийлаштириш тартиби сув ҳавзалари сувидаги у ёки бу кўрсаткичларни аниқлаш бўйича тасдиқланган методикалар ва йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади ва ҳисобга олиш - ҳисобот ҳужжатларининг тасдиқланган шаклларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади.

Туман даражасида кимёвий ва бактериологик текширишлар қисқартирилган схема бўйича амалга оширилади, шундан кейин сув ҳавзаларининг санитария-эпидемиология ҳолатини кузатиш натижалари таҳлил қилинади ва маълумотларининг ишончлилиги баҳоланади, санитария-эпидемиология мониторинг натижалари умумлаштирилади, кузатиш объекти ҳолати баҳоланади ва ёмонлашиш сабаблари аниқланади.

Санитария-эпидемиология мониторингининг маълумотлар банкини шакллантириш туман даражасида бошланади.

Вилоят ва республика даражаларида кимёвий ва бактериологик тадқиқотлар комплекс тарзда (тўлиқ дастур бўйича) амалга оширилади.


65. Сув ҳавзаларининг сув ифлосланиш даражаси бўйича сув объектларининг гигиеник классификациясига мувофиқ умумлаштирилган ҳолда баҳоланади.

Сув объектининг санитария ҳолати туман даражасидан бошлаб 4 та: органолептик, токсикологик, умумий санитария ва бактериологик кўрсаткичлар бўйича баҳоланади.

Сув ҳавзалари сувининг сифатини комплекс гигиеник баҳолаш учун аҳолининг сувдан фойдаланишининг санитария ҳолати ва шароитлари тавсифи бўйича барча мавжуд материаллардан фойдаланилади, санитария вазияти - сувдан фойдаланиш пунктларининг жойлашиши ва хусусияти, оқава сувлар тушиш жойлари, сув ҳавзалари участкаларининг ифлосланиш турлари ва бошқалар кўрсатилган ҳолда харита-схемалар тузилади. Харита-схемага ифлосланиш даражаси бўйича сув объектлари классификацияси натижалари ҳам туширилади.


66. Сув ҳавзалари сувининг санитария-гигиеник мониторинги натижалари баённома билан расмийлаштирилади, унинг асл нусхаси Давлат санитария-эпидемиология назоратининг тегишли ҳудудий органида сақланади.

Таҳлиллар натижалари олингандан кейин бир сутка мобайнида уларнинг натижалари Давлат санитария-эпидемиология назоратининг ҳудудий органи томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.

Муайян ҳудудда сув ҳавзалари сувининг санитария-гигиеник мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари, шунингдек, тегишли харита-схемалар ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача қоғоз шаклда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат санитария-эпидемиология назорати республикамарказига юборилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат санитария-эпидемиология назорати республика маркази ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача сув ҳавзалари сувининг санитария-гигиеник мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Марказга юборади.



9-БОБ. АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТНИНГ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МОНИТОРИНГИ


67. Фаолияти атроф табиий муҳитнинг ёмонлашишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган атроф муҳитга таъсири хавфи юқори ва ўртача бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитнинг идоравий мониторинги мажбурий тартибда амалга оширилади.

Атроф табиий муҳитнинг ишлаб чиқариш мониторинги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги билан қамраб олинмаган объектларда (манбаларда) ўтказилади ва ифлослантириш манбаларида, шунингдек, уларга туташиб кетган аҳоли пунктларида ифлослантирувчи моддаларни чиқариш (ташлаш) ҳажмларини мунтазам кузатишни ифода этади.


68. Ушбу Низомнинг 67-бандида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот-таҳлил бўлинмалари (хизматлари):

маъмурий-ҳудудий тузилма доирасида барча махсус ваколатли давлат органлари билан ўзаро ахборот ҳамкорлигини ташкил этади;

хўжалик фаолияти учун ажратилган ҳудуд доирасида табиий муҳит, табиий ресурслар тўғрисида ахборотни тўплайди, қайта ишлайди, маълумотларни таҳлил қилади ва ахборот тайёрлайди;

хўжалик фаолияти учун ажратилган ҳудуд доирасида табиий муҳит компонентлари ўзгаришларини прогнозлаштиради ва экологик офат зоналари, фавқулодда экологик вазиятлар юзага келишининг, шунингдек, табиий муҳит салбий ўзгаришларининг олдини олиш бўйича тадбирларни ахборот билан таъминлайди;

ифлослантириш манбаларида, шунингдек, уларга туташ бўлган аҳоли пунктларида Давлат экология қўмитаси ва "Ўзгидромет" маркази билан келишган ҳолда, ифлослантирувчи моддаларни чиқариш (ташлаш)ни ҳисобга олиш бўйича автоматик станцияларни ўрнатишни назарда тутувчи дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади.


69. Атроф табиий муҳитнинг ишлаб чиқариш мониторинги доирасида олинган намуналар аккредитация қилинган лабораторияларда синовдан ўтказилади.

Ифлослаштириш манбаларида, шунингдек, ифлослантириш манбаига туташ бўлган аҳоли пунктларида ифлослантирувчи моддаларни чиқариш (ташлаш)ни ҳисобга олиш бўйича автоматик станциялар мажбурий тартибда Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига уланади.


70. Хўжалик юритувчи субъектларнинг атроф табиий муҳитнинг ишлаб чиқариш мониторингини амалга оширувчи ахборот-таҳлил бўлинмалари (хизматлари) ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмасдан, Давлат экология қўмитасининг худудий органларига ишлаб чиқариш мониторинги натижаларини юборади.

Давлат экология қўмитасининг худудий органлари маъмурий-ҳудудий тузилма доирасида табиий муҳит холати тўғрисида умумлаштирилган маълумотларни, маърузаларни (ҳисоботларни) Марказга юборади.

Белгиланган нормалардан беш баравар ортиқ бўлган ҳолат аниқланганда, хўжалик юритувчи субъектлар Давлат экология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг худудий органларига оператив (тезкор) маълумотномаларни юборади ва бир вақтнинг ўзида чиқиндилар (ташламалар) ортишининг сабабларини аниқлаб, бартараф этилгунча хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш фаолиятини пасайтирилиши ёки тўхтатиб турилишини таъминлайдилар.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш фаолияти ўз вақтида пасайтирилиши ёки тўхтатиб турилиши учун шахсан жавоб берадилар.



10-БОБ. АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ

МОНИТОРИНГИНИНГ НАТИЖАЛАРИ


71. Атроф табиий муҳит мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар йили 1 майгача Марказ томонидан Давлат экология қўмитасига қоғоз шаклида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юбориш учун такдим этилади.

Ушбу ахборот Марказ томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, юридик шахсларга белгиланган тартибда тақдим этилиши мумкин ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат дастурлари лойиҳаларини, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогнозлари ва дастурларини тайёрлашда ҳисобга олиниши керак, шунингдек, атроф табиий муҳитнинг ҳолати тўғрисида фуқароларни хабардор қилишда ва уни муҳофаза қилиш чора-тадбирларида, бошқа мақсадларда ундан фойдаланиш зарур.


72. Марказ атроф табиий муҳит мониторинги маълумотлари асосида ҳар йили 15 майгача Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисида миллий маърузани тайёрлайди ва нашр этади.


73. Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасида жамланган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикасининг электрон экологик харитаси тузилади ва Интернет тармоғида Давлат экология қўмитасининг расмий сайтида фойдаланиш учун очиқ ҳолда жойлаштирилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


74. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини юритиш ишлари Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан молиялаштириладиган вазирликлар ва идоралар томонидан уларга календарь йилга ажратиладиган умумий бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

Ишлаб чиқариш мониторинги хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Атроф табиий муҳит мониторинги бўйича давлатлараро ва халқаро дастурлар Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат ва халқаро ташкилотлар билан тузиладиган битимлари ва шартномаларида белгиланадиган тартибда ва шартларда молиялаштирилади.






Низомга

ИЛОВА



Республикада атроф табиий муҳитнинг мониторинги

маълумотларини тўплаш ва умумлаштириш

СХЕМАСИ

Бочиқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати

1-босқич

Давлат экология қўмитасининг худудий органлари


1. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш манбаларидан намуна олиш ва таҳлил қилиш.



ҳар ой


2. Оқава сувлар, ер усти сувлари (оқава сувлар ташлаш манбалари жойлашган худудларда) ва ер ости сувлари (аниқланган ва потенциал ифлослантирувчи манбалар жойлашган ҳудудларда) намуналарини олиш ва таҳлил қилиш.



ҳар чорак


3. Тупроқни потенциал ифлослантирувчи манбалари жойлашган ҳудудларда тупроқ намуналарини олиш ва таҳлил қилиш.



йилига икки марта


4. Идоравий мансуб ҳудудларда ёввойи ўсимликлар мониторинги.



ҳар йили


5. Идоравий мансуб ҳудудларда ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг яшаш муҳити мониторинги.



ҳар йили






"Ўзгидромет" маркази


1. Автоматик станциялар ёрдамида атмосфера ҳавоси сифатининг назорати



онлайн-режимда


2. Республиканинг асосий сув оқимларида ер усти сувлари намуналарини олиш ва таҳлил қилиш



ҳар ой


3. Тупроқ намуналарини олиш ва таҳлил қилиш.



йилига икки марта


4. Йирик шаҳарлар атрофидаги тупроқдан саноат токсикантларига намуна олиш ва таҳлил қилиш



ҳар йили


5. Фон мониторинги ўтказилганда:



ҳар ой суткасида

камида уч марта


атмосфера ҳавоси;

ер усти сувлари;

атмосфера ёғингарчиликлари;

тупроқ ва ўсимликлардан намуналарини олиш ва таҳлил қилиш.



ҳар ой

ёғинлар ёғишига

қараб ҳар йили






Сув хўжалиги вазирлиги


Қуйидаги объектларда сув намуналарини олиш ва таҳлил қилиш:

республиканинг асосий коллекторлари;

мелиоратив қудуқлар.


ҳар ой


ҳар йили








Давергеодезкадастр


1. Қишлоқ хўжалиги ерлари тупроғидан намуна олиш ва таҳлил қилиш.


йилига икки марта




2. Табиий яйловлар ўсимликлари мониторинги.


ҳар йили







Давлат геология қўмитаси


1. Ер ости сувлари намуналарини олиш ва таҳлил қилиш.


2. Хавфли геологик жараёнлар мониторинги.


мониторинг

дастурига биноан








Соғлиқни сақлаш вазирлиги


  

1. Аҳоли пунктларининг селитеб ҳудудида, саноат корхоналарининг санитария-ҳимоя зоналарида, транспорт интенсив ҳаракатланадиган асосий магистраллар, чорраҳалар ва туманларда, автомагистралларга туташиб кетган турар жой туманларида атмосфера ҳавоси намуналарини олиш ва таҳлил қилиш.



мониторинг

дастурига биноан


2. Хўжалик-ичимлик сув таъминоти ва рекреацион фойдаланиш манбалари ҳисобланган очиқ сув ҳавзалари сувидан намуналар олиш ва таҳлил қилиш.



мониторинг

дастурига биноан






Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


Ер фонди ва идоравий мансуб объектлардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги.


ҳар йили






Хўжалик юритувчи субъектлар


Хўжалик юритувчи субъектларнинг ифлосланиш манбаларида намуналар олиш ва таҳлил қилиш.


мониторинг

дастурига биноан






Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси, "Мўйноқ аквасаноат" ДУК


Тасаруффидаги кўлларда ҳайвонот дунёси мониторинги.


ҳар йили







2-босқич

Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари


1. Олинган натижалар маълумотларини атроф муҳит ифлосланиши манбалари мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.


сутка мобайнида


2. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги натижаларини атроф муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.



30 сутка

мобайнида






"Ўзгидромет" маркази


Атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари ҳолати ва фон мониторинги маълумотларини атроф муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.


сутка мобайнида






Сув хўжалиги вазирлиги


Олинган сув намуналари натижалари бўйича маълумотларни атроф муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.


сутка мобайнида






Давергеодезкадастр


1. Олинган тупроқ намуналари натижалари бўйича маълумотларни атроф муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.


сутка мобайнида




2. Ўсимлик дунёси мониторинги натижаларини атроф муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.


30 сутка

мобайнида






Давлат геология қўмитаси


Олинган сув намуналари натижалари бўйича ва хавфли геологик жараёнлар бўйича маълумотларни атроф муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.


сутка мобайнида








Соғлиқни сақлаш вазирлиги



Атмосфера ҳавосидан ва сув хавзалари сувидан олинган намуналар натижалари бўйича маълумотларни атроф муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.


сутка мобайнида






Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги натижаларини атроф муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.


30 сутка

мобайнида








Хўжалик юритувчи субъектлар


Атроф муҳит ҳолати бўйича олиб борилаётган кузатувлар тўғрисидаги маълумотларни Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига юбориш.


ҳар йили

1 мартгача








Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси, "Мўйноқ аквасаноат" ДУК


Ҳайвонот дунёси мониторинги натижаларини атроф муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш.


30 сутка

мобайнида









3-босқич

Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари


1. Атроф муҳит ифлосланиши манбалари мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Марказга юбориш.



ҳар чорак






2. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсимониторингининг умумлаштирилган маълумотларини атроф муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш учун Марказга юбориш.


ҳар йили 10

февралгача






"Ўзгидромет" маркази


1. Атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари ифлосланиши мониторинги ҳамда фон мониторинги бўйича умумлаштирилган маълумотларни Давлат экология қўмитасига юбориш.



ҳар чорак


2. Тупроқ ифлосланиши тўғрисида умумлаштирилган маълумотларни Давлат экология қўмитасига юбориш.


ярим йили

бир марта






Сув хўжалиги вазирлиги


Муайян ҳудудда коллектор-дренаж сувларининг ифлосланиши мониторинги ва атроф муҳит ҳолатини баҳолаш бўйича умумлаштирилган маълумотларни Давлат экология қўмитасига юбориш.


ҳар чоракда








Давергеодезкадастр


1. Ерлар ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Давлат экология қўмитасига юбориш.



ярим йили

бир марта




2.Ишониб топширилган ҳудуддаги ўсимлик дунёси мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Марказга юбориш.


ҳар йили 10

февралгача






Давлат геология қўмитаси


1. Ер ости сувлари ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Давлат экология қўмитасига юбориш.



ҳар чоракда


2. Хавфли геологик жараёнлар мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Давлат экология қўмитасига юбориш.


ҳар чоракда






Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги ва санитария-гигиена мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Давлат экология қўмитасига юбориш.


ҳар чоракда






Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсимониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Давлат экология қўмитасига юбориш.


ҳар чоракда






Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси, "Мўйноқ аквасаноат" ДУК


Ишониб топширилган ҳудуддаги ҳайвонот дунёси мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Марказга юбориш.


ҳар йили 15

февралгача







4-босқич

Давлат экология қўмитаси


Атроф табиий муҳит мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (қоғоз шаклида) юбориш.


ҳар йили

1 майгача

5-босқич


Давлат экология қўмитаси


Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисида миллий маърузани тайёрлаш ва нашр этиш.


ҳар йили

15 майгача








           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 сентябрь