Умная подшивка

2019 й. / НМ, 37 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

БИЗ ЯШАЙДИГАН УЙ*


Қандай қилиб геолог бошқарув компаниясининг

директори бўлиб қолди

Аҳил қўшнилар - обод уйлар

"Умумий қозон"га қарши ўлароқ алоҳида ҳисоб



Муваффақият тарихи



ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ГЕОЛОГ БОШҚАРУВ

КОМПАНИЯСИНИНГ ДИРЕКТОРИ

БЎЛИБ ҚОЛДИ


Уй-жой соҳасидаги шиддатли ислоҳотлар тўлқинида биз бу жараённинг ижобий ва салбий жиҳатлари орасида ўз юмушини рисоладагидек бажариб келаётган инсонларни баъзида унутиб қўяётгандекмиз. Улар уйларни тартибга келтиришяпти, саранжом-саришталикка эришишяпти, таъмирлаш ишларини бажаришмоқда. Бундай инсонларнинг меҳнати эвазига кўп квартирали уйлар янада обод, яшаш учун шинам ва қулай бўлиб бормоқда. Мазкур мавзувий сонимиз ХУМШ ва бошқарув компанияларининг (БК) муваффақиятли фаолияти тарихига бағишланади. Ҳикоямиз қаҳрамонларининг барчаси 2018 йил якунлари бўйича "Энг яхши ХУМШ" ва "Энг яхши БК" республика танловларининг ғолиблари ҳисобланади. Танловларга Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар ва пойтахт шаҳар ҳокимиятларининг кўмагида Профессионал бошқарувчилар ва уй-жой фондига хизмат кўрсатувчилар ташкилотларининг уюшмаси ташкилотчилик қилди. Танлов Pro House - "Қозоғистон ва Ўзбекистонда уй-жойларни профессионал бошқариш" лойиҳаси доирасида ўтказилди.


Йигирма йил аввал Тошкентдаги "Дилас Коммунал Сервис" муваффақиятли бошқарув компаниясининг (БК) директори Диляра Мустафоева ўз касбини ўзгартириб, геологликдан уй хўжалиги бўйича мутахассисга айланиб кетишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Геолог сифатида у Қизиқумдаги олтин конлари разведкаси билан шуғулланган. Иши қизиқарли эди, ўзининг уқуви, имкониятлари даражасида ишлар эди. Бу касбда кўпроқ романтикага ўч, одамлар ғамида юрадиган, ҳар жабҳада биринчи бўлишни хоҳловчи, мақсад сари далил қадам ташлайдиган одамлар ишлайди.

Уй-жой хўжалиги эса охири кўринмас муаммолари билан тамоман бошқа соҳа. Бу ерда ёрилган трубалар, канализация, томлар, оқава сувга тўлган ертўлалар масаласи қалашиб ётади. Бу умуман бошқача дунё, унда романтикага йўл бўлсин. Бу ерда ҳам куни қарорлар қабул қилиш, улар бўйича жавобгар бўлиш масъулияти бор.

Қизилқумда ҳамфикр, маслакдош одамлар кўп бўлар эди. Уй-жой хўжалиги соҳасида эса одамлар - муаммоларнинг боши ҳисобланади. Улар билан тил топишиш осон юмушлардан эмас - ижтимоий таркиб, ёш ўртасидаги тафовут, манфаатлар, маданият даражаси ҳаммада ҳар хил. Яшовчиларнинг турли тоифалари: мулкдорлар, ижарадагилар, ижарага берувчилар, меҳмонлар. Ана шу ранг-баранг жамоанинг манфаатларини ҳисобга олиш ва ўзаро бирлаштириш анчайин осон иш эмас.

Диляра уй хўжалиги соҳасига кўп квартирали турар жой фонди оммавий тарзда фуқароларга шахсий мулкка берилаётган энг мураккаб даврда кириб келди. Бу уйларни эскичасига бошқариш мумкин бўлмай қолган, янги усулларда бошқаришни эса ҳали ҳеч ким билмас эди. Бу УЖКХни қайта қуришнинг дастлабки йиллари эди. Бугунги кунда тармоқ ислоҳотларнинг янги босқичини бошдан кечирмоқда, Диляра Асановна эса - ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси. Нақ 20 йилдан буён уй-жой соҳасида - бу бутун бир давр дегани. БК директори соҳанинг барча паст-баландини билади: уйларни қандай тартибга келтириш, бунинг учун ишни нимадан бошлаш кераклиги ҳадисини олган. Қолаверса, 14 йилдан буён пойтахтдаги Миробод туман ХУМШ уюшмасини бошқариб келади. 2018 йил якунлари бўйича "Энг яхши бошқарув компанияси" танловида "Дилас Коммунал Сервис" БК I ўринга сазовор бўлгани бежиз эмас.



"Титаник"ни қутқариб…


Уй-жой соҳасининг икир-чикир юмушларига геолог қаҳрамонимиз тасодифан аралашиб қолгани йўқ. Тошкентнинг марказида қад ростлаган 12 та йўлакли йирик тўққиз қаватли бино фойдаланишга топширилади. Унда 2 та йўлакни геологлар эгаллашади. Бундай чиройли уй ҳамманинг ҳам тушига киравермайди. Азбаройи кўзга баҳайбат кўринганидан

...
Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск