язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирлар Маҳкамаси ва республика комиссиялари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.09.2019 й. ПҚ-4444-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2019 й.

N ПҚ-4444



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ,

ИЖОД ВА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ  АГЕНТЛИГИ  ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-5815-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги бошқарув ходимларининг чекланган сони 57 нафардан иборат марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

Агентлик директори унинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган 3 нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга;

Агентлик директори меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шартларига кўра вазирга, унинг биринчи ўринбосари - вазирнинг биринчи ўринбосарига, ўринбосарлари - тегишли равишда вазир ўринбосарларига тенглаштирилади;

Агентликнинг штатлари сони Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳудудий органларидаги 57 та ишлаб чиқариш ходимлари штат бирлигини оптималлаштириш ҳисобидан жамланади.


3. Агентлик директорига:

зарур ҳолларда, Агентлик тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий штатлари сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Агентлик ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Агентлик ходимларининг қўшимча штат бирликларини киритиш;

истисно тариқасида, идоравий бўйсунувдаги ташкилотларни ташкил этиш ва уларни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

Агентлик ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, хорижий экспертларни шартнома асосида ишга жалб қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг, шунингдек, улар ётоқхоналарининг штат жадвалини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.

Агентлик директори бир ой муддатда Агентликка юклатилган вазифалар ижросини самарали таъминлаш учун уни зарур билим ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида 2019 йилда Агентлик таъминоти учун маблағларни ажратсин, 2020 йилдан бошлаб эса ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;

4 та хизмат автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит белгиласин, шунингдек, Агентликка уларни харид қилиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин;

Агентликка асослантирилган ҳисоб-китобларга кўра аниқ харажатлардан келиб чиққан ҳолда моддий-техник базани шакллантириш учун зарур ускуналарни харид қилиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва маъмурий биноларни таъмирлашга 2019 йилда 3 миллиард сўм, 2020 йилда эса 7 миллиард сўмгача маблағлар ажратилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликни зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Агентликнинг жойлаштирилишини таъминласин;

Агентлик тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, энг янги ўқув-лаборатория, илмий, ишлаб чиқариш ва спорт ускуналари, анжомлар, инвентарь ва бошқа зарур воситалар билан жиҳозлаш дастурини тасдиқласин;

2020-2025 йилларда ижод мактаблари фаолиятини такомиллаштириш концепциясини кўриб чиқиш учун киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Агентлик билан биргаликда ҳар йили:

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларининг турли фанлардан халқаро олимпиадаларда иштирок этишини;

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларининг хорижий маданий-маърифий сафарларини;

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг педагог ходимларининг илғор хорижий таълим ва илмий муассасаларда малакасини ошириш ва стажировкадан ўтишини ташкиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.


8. Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 сентябрдаги

ПҚ-4444-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган

мактабларни ривожлантириш агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ




Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридагиПрезидент, ижод

ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги












































Ижод мактаблари



Президент мактаблари

































Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат



Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат



Ихтисослаштирилган мактаблар

























Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб























Эркин Воҳидов номидаги хорижий тилларни ўқитишга ҳамда она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат



Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби




























Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб



















Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати















Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий номидаги она тили ва адабиёт фанини ҳамда хорижий тилларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ижод мактаби)































Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ўзбек тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат





Абу Али Ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати











































Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат



Ибройим Юсупов номидагихорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат









































    





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 сентябрдаги

ПҚ-4444-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни

ривожлантириш агентлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ








Директор ёрдамчиси


Директор


PR-хизмат

3















































































Директорнинг биринчи ўринбосари



Директор ўринбосари




Директор ўринбосари






































Президент мактаблари билан ишлаш бўлими

4



Методик таъминот ва стандартларни ишлаб чиқиш бошқармаси

4




Молия-иқтисод бошқармаси

3






























Ижод мактаблари билан ишлаш бўлими

4














Иш юритиш ва ижро интизомини назорат қилиш бўлими

3




Ўқувчиларни маънавий-маърифий тарбиялаш ва психологик қўллаб-қувватлаш бўлими

3



























Иқтидорли ёшларни танлаб олиш бўлими

3






Ходимлар билан ишлаш бўлими

3


























Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими

3













Ихтисослаштирилган мактаблар билан ишлаш бўлими

3






Мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси

2


























Таълим сифатини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўлими

3













Селекция ва педагоглар малакасини оширишбўлими

3






Маъмурий-хўжалик таъминоти шўъбаси

2



































































Халқаро ҳамкорлик бўлими

3











































































Юридик бўлим

3























       

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 57 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 сентябрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 10 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 16 сентябрь, 37-сон, 682-модда