язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.09.2019 й. ПФ-5814-сон "Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

09.09.2019 й.

N ПФ-5814



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ ХИЗМАТИ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда сўнгги йилларда санитария-эпидемиологик осойишталикни сақлаш, яшаш муҳити хавфсизлигини ва инсон соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш, санитария-эпидемиология назорати хизмати тизимини такомиллаштириш, ушбу соҳада малакали кадрларни тайёрлашга йўналтирилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, битта давлат органи доирасида бир вақтнинг ўзида давлат санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш функцияларининг ушбу соҳада рухсат бериш ва назорат функциялари билан бирга амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати фаолияти самарадорлигини таъминлашга тўсқинлик қилувчи тизимли муаммолар юзага келишига олиб келди.

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, унинг институционал салоҳиятини ошириш, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши соҳасида таъсирчан мониторинг ва назоратни йўлга қўйиш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг:

а) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати хизмати ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда - санитария-эпидемиология назорати хизмати) негизида:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларини (кейинги ўринларда - Давлат инспекцияси);

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигини (кейинги ўринларда - Агентлик) ташкил этиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати бош бошқармасини тугатиш ва унинг штат бирликларини Агентликка ўтказиш;

в) қайта ташкил этилаётган Республика давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг лаборатория хизмати негизида, молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинган ҳолда, Агентлик ҳузуридаги Лаборатория комплексини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

а) Давлат инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

санитария-эпидемиология назорати соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини самарали мувофиқлаштириш ва улар билан ҳамкорлик қилишни таъминлаш;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (СанҚваН) риоя қилиниши бўйича белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш ва санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасида қонунбузилишлар бўйича маъмурий жавобгарлик чораларини белгиланган тартибда қўллаш;

озиқ-овқат хом ашёси ва истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи объектлар фаолияти, шунингдек, зарур халқаро амалиётларни қўллаш тажрибасига асосланган стандартлар талабларига риоя қилиш устидан назорат қилиш методологиясини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этиш;

хавф-хатарларни барвақт аниқлашни таъминлаш, баҳолаш ва бартараф этиш мақсадида келиб чиқиши озиқ-овқат билан боғлиқ касалликлар устидан миллий мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш тизимини жорий этиш;

тармоқнинг тегишли кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор усулларини тизимли асосда жорий этиш;

б) Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш, давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасида давлат

ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини самарали мувофиқлаштириш ва улар билан ҳамкорлик қилишни таъминлаш;

санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (СанҚваН) халқаро стандартлар ва нормаларга мувофиқ уйғунлаштириш ва долзарблигига қараб такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

юқумли бўлмаган, юқумли, паразитар касалликлар юзага келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган эпидемияга қарши ва санитария-гигиеник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

юқумли ва паразитар касалликлар юзага келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган профилактик дезинфекция, дезинсекция, дератизация тадбирлари ўтказилишини ташкил қилиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

жамоат саломатлигини таъминлаш соҳасида потенциал хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш жараёнида хавф-хатарларни таҳлил қилиш ва илмий асосланган ёндашувлар асосида озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги сиёсатни амалга оширишга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўлатнинг табиий ўчоқлари эпизоотологик мониторингини олиб боришни, ўлат ва ўта хавфли инфекциялар бўйича эпидемиологик назорат ҳамда профилактик ва эпидемияга қарши комплекс тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

санитария, гигиена, эпидемиология, паразитология, микробиология, вирусологиянинг долзарб масалалари бўйича истиқболли йўналишларни белгилаш ҳамда фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб борилишини мувофиқлаштириш;

барча ижтимоий гуруҳларни қамраб олган ҳолда фуқароларни санитария-гигиеник ўқитиш ва тарбиялашни ташкил этишга қаратилган амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали аҳолининг санитария маданияти даражасини ошириш;

тармоқнинг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг илғор усулларини тизимли асосда жорий этиш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпиде-миология назорати давлат инспекциясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясининг бошқарув ходимлари чекланган сони 28 нафардан иборат марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Давлат инспекциясининг ҳудудий бошқармалари ходимларининг чекланган сони 4 179 нафардан иборат этиб;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси туман (шаҳар) филиалининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг ташкилий тузилмаси 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг бошқарув ходимлари чекланган сони 45 нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 6-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология хизматининг қўшиб олиш, қўшиб юбориш, ўзгартириш ва тугатиш йўли билан фаолияти оптималлаштирилаётган ташкилотлари (лабораториялари ва бўлинмалари) рўйхати 7-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4055-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар рўйхати 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагиларга:

Давлат инспекцияси бошлиғига зарур ҳолларда Давлат инспекцияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари тузилмасига уларнинг бошқарув ходимлари чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Агентлик директорига зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири билан келишилган ҳолда Агентликнинг марказий аппарати тузилмасига бошқарув ходимлари чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) Давлат инспекцияси бошлиғи бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария инспектори ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Давлат инспекцияси бошлиғи ва ўринбосари мақоми, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича тегишинча вазир ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

б) Агентлик директори бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Агентлик директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Агентлик директори мақоми, маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарига тенглаштирилади;

в) Давлат инспекцияси ва Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;

г) Давлат инспекцияси ва Агентлик, шунингдек, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари таъминоти билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


5. Давлат инспекцияси ва Агентлик ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан бюджетдан ташқари моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармалари (кейинги ўринларда - тегишинча Давлат инспекцияси жамғармаси ва Агентлик жамғармаси) ташкил этилсин.

Белгилансинки, тугатилаётган давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамларидаги барча маблағлар Агентлик жамғармасига тўлиқ ўтказилади.


6. Қуйидагилар маблағларни шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

а) Давлат инспекцияси жамғармаси:

санитария-эпидемиология қонунчилигини бузганлик учун қўлланилган жарималар суммасидан ва жарималарни тўлаш кечиктирилганлиги учун ҳисобланган пенялардан тушган маблағларнинг 50 фоизи;

жамғарма маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг белгиланган тартибда жалб этиладиган грант ва ҳомийлик маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Агентлик жамғармаси:

идоравий мансуб ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ихтисослашган пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган тушумларнинг уларни амалга оширишга кетган жами харажатлар қоплангандан кейин қолган суммасининг 15 фоизи;

жамғарма маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;

халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг белгиланган тартибда жалб этиладиган грант ва ҳомийлик маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Белгилансинки:

а) Давлат инспекцияси жамғармаси маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

Давлат инспекциясининг фармойиш бериш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ, шу жумладан, текширишларнинг электрон маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш харажатларини қоплаш;

Давлат инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш, шунингдек, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

Давлат инспекцияси олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш доирасида хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб этиш бўйича харажатлар;

б) Агентлик жамғармаси маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

Агентликнинг фармойиш бериш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ, шу жумладан, санитария-эпидемиологик осойишталикнинг электрон маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш харажатларини қоплаш;

Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш, шунингдек, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

Агентлик олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш доирасида хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб этиш бўйича харажатлар.

Белгилансинки, Давлат инспекцияси бепул асосда ўз ташкилотларини Агентлик биноларининг бўш майдонларида жойлаштириш ва унинг лабораториялари хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Давлат инспекцияси ва Агентлик фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, 2019-2026 йилларда санитария-эпидемиологик осойишталик хизматини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

а) 2019 йил 1 ноябрга қадар ушбу Фармон қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) 2019 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Агентлик ташкилотлари ходимларининг штат бирликлари нормативларини қуйидагиларни ҳисобга олиб, тасдиқласин:

замонавий лаборатория ускуналарини жорий этиш, штат жадвали ва лавозим мажбуриятларини ўрганиш, хизмат юкламасини таҳлил қилиш, хронометраж текширувига асосланган ҳолда ишлар ҳажмини ходимлар ўртасида тўғри тақсимлаш;

2020 йил 1 апрелга қадар санитария-эпидемиологик назорати хизматлари ходимлари сонини 7 минг штат бирлигига босқичма-босқич мақбуллаштириш ва штат бирликларининг бир қисмини Давлат инспекциясига бериш;

в) уч ой муддатда Агентлик ва Давлат инспекцияси фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этсин;

г) икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу Фармонга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 сентябрдаги

ПФ-5814-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати

давлат инспекциясининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси





































Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармалари





































Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаларининг туман (шаҳар) филиаллари

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 сентябрдаги

ПФ-5814-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати

давлат инспекцияси марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ








Бошлиқ - Ўзбекистон Республикаси

Бош давлат санитария инспектори

































































































Бошлиқ ўринбосари













Ички назорат бўлими

2

























































Санитария қоидалари ва гигиена меъёрларига риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси

5



Текширишларни мувофиқлаштириш бўлими

2



Халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис

1



Кадрлар бўйича мутахассис

1































Ташкилий-услубий бўлим

2










Бухгалтерия

2





Биринчи бўлим

1














Ахборот-таҳлил бўлими

3



















Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича мутахассис

1










Умумий бўлим

1





Юридик бўлим

3














Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2

















































Бошқарув ходимларининг чекланган штатларисони- 28 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 сентябрдаги

ПФ-5814-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат

санитария-эпидемиология назорати

бошқармаларининг намунавий

ТУЗИЛМАСИ






Бошлиқ




Ички назорат бўлинмаси

3





























































Бошлиқ ўринбосари - бўлим бошлиғи


Ахборот-таҳлил бўлими

3



Текширишларни  мувофиқлаштириш бўлими

2









































Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена меъёрларига риоя этилишини назорат қилиш бўлими*


Бухгалтерия

5



Биринчи бўлим

1










































Жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош мутахассис

1



Юридик бўлим

3

























































Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича мутахассис

1



Кадрлар билан ишлаш бўлими

3































































       

*) Инспекторлар сони назорат объектлари ҳисобидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган штат нормативларига мувофиқ аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 сентябрдаги

ПФ-5814-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Давлат санитария-эпидемиология назорати

бошқармаси туман (шаҳар) филиалининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ*



Филиал мудири

























































Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена меъёрларига риоя этилишини назорат қилиш бўлими**



Ахборот-таҳлил бўлими

2





         

*) Филиал давлат санитария-эпидемиология назорати ҳудудий бошқармасининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

**) Инспекторлар сони назорат объектлари ҳисобидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган штат нормативларига мувофиқ аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 сентябрдаги

ПФ-5814-сон Фармонига

5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ



Республика санитария-

эпидемиология кенгаши




Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-

эпидемиологик осойишталик агентлиги




Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси, ИИВ, ДХХ, Мудофаа вазирлиги, "НКМК" ДК, збекистон темир йўллари" АЖнинг санитария-эпидемиология хизматлари






















































































































Лаборатория комплекси



Республика ОИТСга қарши курашиш маркази


Республика ўлат, карантин ва ўта хавфли инфекциялар профилактикаси маркази


Республика дезинфекция станцияси



Фуқаро авиацияси объектларида санитария-

эпидемиологик осойишталик маркази












































































Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти



























Ҳудудий санитария-

эпидемиологик  осойишталик марказлари

14



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказлари

14


Республика ўлат, карантин ва ўта хавфли инфекциялар профилактикаси маркази

филиаллари

3


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар дезинфекция станциялари

14






































Вирусология илмий-тадқиқот институти





















































Туман (шаҳар) санитария-

эпидемиологик осойишталик марказлари*



Марказларнинг туманлараро лабораториялар базасидаги филиаллари

63


Республика ўлат, карантин ва ўта хавфли инфекциялар профилактикаси маркази филиалларининг бўлинмалари

6


Туман ва шаҳар дезинфекция станциялари

193




















Санитария, гигиена ва касбий касалликлар илмий-тадқиқот институти
































































































































Л.М.Исаев номидаги тиббий паразитология илмий-тадқиқот институти









































































































       

*) Ҳар бир туман (шаҳар)да биттадан бирлик.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 сентябрдаги

ПФ-5814-сон Фармонига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик

агентлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ





Директор - Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи


Ёрдамчи





















































Директорнинг биринчи ўринбосари




Директор ўринбосари















Бош юрисконсульт

1























Эпидемиологик мониторинг ва профилактика тадбирларини ташкил этиш бошқармаси

14




Иқтисодиёт ва молия бўлими

2















Биринчи бўлим

2








































Бухгалтерия ҳисоби бўлими

2

Ахборот-таҳлил бўлими

4




Вакциналар ва иммунобиологик препаратлар билан таъминлаш ва логистика бошқармаси

7





































Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими

2




Давлат хизматларини кўрсатиш бошқармаси*



























Халқаро ҳамкорлик бўлими

2







































































Умумий бўлим

3






































     

Бошқарув ходимларининг чекланган штатлари сони- 45 нафар.


*) Таъминот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг Моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 9 сентябрдаги

ПФ-5814-сон Фармонига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат

санитария-эпидемиология хизматининг қўшиб олиш,

қўшиб юбориш, ўзгартириш ва тугатиш йўли билан

фаолияти оптималлаштирилаётган ташкилотлари

(лабораториялари ва бўлинмалари)

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар


Тугатилаётган

давлат санитария-

эпидемиология

назорати

марказлари*


Давлат санитария-

эпидемиология

назорати туман

(шаҳар) марказ-

ларининг туманлараро

лабораторияларга

қўшиб юборилиши

кўзда тутилган

санитария-гигиена

лабораториялари


Давлат

санитария-

эпидемиология

назорати

марказларининг

тугатилаётган

вирусология

марказлари


1.

Қорақалпоғистон Республикаси



5


2.

Андижон вилояти


1


1

3.

Бухоро вилояти



5


4.

Жиззах вилояти



6


5.

Қашқадарё вилояти



3

4

6.

Навоий вилояти





7.

Наманган вилояти



6

4

8.

Самарқанд вилояти



7


9.

Сурхондарё вилояти



2

2

10.

Сирдарё вилояти



3


11.

Тошкент вилояти



3


12.

Фарғона вилояти



5

1

13.

Хоразм вилояти


1

8

2

14.

Тошкент шаҳри



6



ЖАМИ:


2

59

14

     

*) Хоразм вилояти Питнак шаҳридаги ва Андижон вилояти Қорасув шаҳридаги 2 та давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари тугатилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019йил 9 сентябрдаги

ПФ-5814-сон Фармонига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил 7 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш

чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4055-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар рўйхати


1. 2-банднинг "б" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "осойишталиги таъминланишини назорат қилиш" сўзлари "осойишталигини таъминлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 7-банднинг бешинчи хатбошисидаги "127" рақами "121" рақами билан алмаштирилсин.


3. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 7 декабрдаги

ПҚ-4055-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ















Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



































































































Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги













Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги





































































































































 






























Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига қарашли республика ташкилотлари




Илмий-тадқиқот муассасалари, тиббий таълим муассасалари, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари



Республика тиббий ва ёрдамчи ташкилотлари


Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига қарашли республика ташкилотлари



Ногиронлиги бўлган шахсларни протезлаш ва реабилитация қилиш миллий маркази, Тиббий-ижтимоий экспертиза республика инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам кўрсатиш республика реабилитация маркази
















































Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари






Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси
























































































"Мурувват" ва "Саховат" интернатлари, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ҳудудий марказлари, уруш ва меҳнат фахрийлари санатория ва пансионатлари, имконияти чекланган шахслар учун республика ихтисослаштирилган профессионал коллежлар




































Фармацевтика тармоғи ташкилотлари




Илмий-тадқиқот муассасалари, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасаларининг ҳудудий бўлинмалари ва бўлимлари (филиаллари)



Ҳудудий тиббиёт ва ёрдамчи ташкилотлар


Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига қарашли ҳудудий ташкилотлар



















































































Хусусий ва идоравий тиббиёт ташкилотлари


Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари




















































Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига қарашли туман (шаҳар) ташкилотлари


Хусусий протез-ортопедия корхоналари
















Қишлоқ врачлик пунктлари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, туғруқ мажмуалари, ихтисослаштирилган шифохона ва диспансерлар



























".

      

4. 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 7 декабрдаги

ПҚ-4055-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлиги марказий аппаратининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ




















Маслаҳатчи







Вазир

Ҳайъат


  

Ёрдамчи

 

 

 

 

 

 



 


Вазирнинг биринчи ўринбосари

 

Вазир ўринбосари*

Вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари


Вазир ўринбосари - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори**

 











 










 


 










 










Даволаш-

профилактика ёрдамини ташкил-

лаштириш бош бошқармаси

1

Давлат-хусусий шерикликни ва тиббий туризмни ривожлантириш бош бошқармаси*

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси

1

Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси

1

Фан ва таълим

бош бошқармаси

1

 



















 

 

Лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси

6

  

 

Молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бошқармаси

5

 

 

Олий ва ўрта махсус таълимни ривожлантириш бошқармаси

4

Бирламчи тиббий-

санитария ёрдамини ташкил-

лаштириш бошқармаси

5

 

Оналик ва репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш бошқармаси

4

 

 

Давлат-хусусий шериклик ва инфратузилмани ривожлантириш бошқармаси


 

 

Тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси

4

 

 

Иқтисодий таҳлил ва тиббий хизматлар тарифларини шакллантириш бошқармаси

4

Фанни ривожлантириш бошқармаси

3

 

 

 

 

Ихтисос-

лаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдамни ташкил-

лаштириш бошқармаси

6

 

Ташкилий-назорат бошқармаси

4

 

Тиббий туризмни ривожлантириш бошқармаси

Болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси

3

 


 

 


Узлуксиз тиббий таълимни ривожлантириш бошқармаси

3


 



Инвестиция лойиҳалари ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси

4


Мурожаатлар билан ишлаш сектори

2

 

Мажбурий тиббий суғуртани жорий қилиш бўлими

3





Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш бошқармаси

4



Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

3

 

 




Девонхона

1

 


 


 

"Аборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" ДУК


Қурилиш ва моддий-техник таъминотни мувофиқлаштириш бошқармаси

4






 



Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

5

Ички аудит ва молиявий назорат хизмати

3

Йиғма ахборот-

таҳлил бошқармаси

3

  




 


Тиббий жиҳоз, техника ва транспорт ҳисобини юритиш сектори

3



Хўжалик бўлими

2

Юридик бўлим

3

 

Соғлиқни сақлаш статистикаси ва ҳисоблари бўлими

6


 


 


 



Кадрлар бошқармаси

4