ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2019 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2019 й. 751-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2019 й.

N 751



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисида" 2019 йил 23 майдаги ПФ-5728-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 23 майдаги ПФ-5728-сон Фармонининг ижросини таъминлаш, шунингдек, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини молиявий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш, "Томорқа хизмати" масъулияти чекланган жамиятларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.А. Хаитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 сентябрдаги

751-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 72-банд билан тўлдирилсин:

"72. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон фермер, деҳкон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи - ўнинчи хатбошлар билан тўлдирилсин:

"Белгилаб қўйилсинки:

"Томорқа хизмати" МЧЖларнинг устав фондларида Жамғарма маблағлари ҳисобига шакллантириладиган улуш номидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ёки Жамғарма иштирокчи бўлиши мумкин;

ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари "Томорқа хизмати" МЧЖ устав фондидаги улушларнинг самарали бошқарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади;

Жамғарма ижрочи директори лавозимига кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари ҳисобланади, Жамғарманинг ҳудудий вакиллари ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари ўринбосарларига тенглаштирилади;

Жамғарма томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, шунингдек, "Томорқа хизмати" МЧЖларга қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялари, асбоб-ускуналар ҳамда тайёр интенсив боғ ва токзорлар ҳамда иссиқхоналарни лизингга бериш тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади."


б) 1-илованинг биринчи хатбошисидаги "Мирзаев З.Т. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси" сўзлари "Вахабов А.Д. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Кенгаш раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


в) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер

эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ







Жамғарманинг Васийлик кенгаши




















































Жамғарманинг ижро этувчи директори







































































"Томорқа хизмати" МЧЖлар билан ишлаш бўлими

2





Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига кредит бериш учун тижорат банкларига ресурс ажратиш бўлими***

2















































Лизинг фаолиятини амалга ошириш бўлими*

2




















Бош бухгалтер

1








































































Жамғарманинг ҳудудий вакиллари**





Юристконсульт

1







Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 25 нафар, шу жумладан, 16 - нафар Жамғарманинг ҳудудий вакиллари.


*) Лизинг фаолиятини амалга ошириш учун Жамғарма улуши иштирокида устувор равишда масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ташкил этилиши мумкин;

**) Жамғарма ҳудудий вакилларининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги штат бирлиги сони Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси билан келишган ҳолда иш ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади;

***) Бўлим бошлиғи бир вақтнинг ўзида Жамғарма ижро этувчи директори ўринбосари ҳисобланади".


г) 3-иловада:


5-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, шунингдек, "Томорқа хизмати" МЧЖларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялари, асбоб-ускуналар ҳамда тайёр интенсив боғ ва токзоралар ҳамда иссиқхоналар билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга ошириш";


7-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жамғарма Васийлик кенгаши тўғрисида низомни тасдиқлайди";

иккинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - ўн биринчи хатбошлар деб ҳисоблансин;


10-банд "тасдиқланадиган" сўзидан кейин "даромадлар ва" сўзлари билан тўлдирилсин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Жамғарма ижро этувчи директори ва ходимларини моддий рағбатлантириш Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланадиган Жамғарма ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомга асосан Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади";


12-банд чиқариб ташлансин;


13-банддаги "бюджетдан ташқари Ривожланиш ва моддий рағбатлантириш фонди тўғрисидаги" сўзлари "Жамғарма ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги" сўлари билан алмаштирилсин;


14-банд "Жамғарма" сўзидан кейин "даромадлари ва" сўзлари билан тўлдирилсин;


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг тижорат банкларида очиладиган ҳисоб рақамларида жамланади";


17-банд қуйидаги мазмундаги учинчи - олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банкига маблағларни "Томорқа хизмати" МЧЖларга кредит ажратиш учун ресурс сифатида 2 йил муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида йиллик 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда тақдим этишга;

Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтларининг кредитлари ва қарзларига хизмат кўрсатишга;

халқаро молия институтларидан олинган грантлар ҳисобига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, шунингдек, "Томорқа хизмати" МЧЖларга грантлар ажратишга;

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, "Томорқа хизмати" МЧЖларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қишлоқ хўжалиги техникаси, технологиялари ва асбоб-ускуналар, тайёр интенсив боғ ва токзорлар ҳамда иссиқхоналар билан таъминлаш бўйича лизинг фаолиятини амалга оширишга";

учинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

етинчи хатбошидаги "Томорқа хизмати" МЧЖлар, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа" сўзлари "қишлоқ хўжалиги соҳасидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш" сўзлари "ривожлантиришга, қонун ҳужжатларида назарда тутилган инновацион ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга инвестицияларни жалб қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "фоизигача" сўзи "фоизи" сўзи билан алмаштирилсин;


19-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жамғарма томонидан тижорат банкларига ресурслар ажратиш бўйича бош келишувда ушбу маблағлар "Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банки томонидан ушбу маблағлар "Томорқа хизмати" МЧЖларга кредит ажаратиш учун ресурслар сифатида 2 йил муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида йиллик 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда ишлатилиши алоҳида келишиб олинади";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидан "Томорқа хизмати" МЧЖлар" сўзлари чиқариб ташлансин;


22-банддаги "келишилган" сўзи "келишилганлигини тасдиқловчи ахборот кўрсатилган" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Тижорат банки фойдаланилмаган ва муддатидан олдин қайтарилган, шунингдек, мақсадсиз ишлатилган маблағларни Жамғарма ҳисобрақамига қайтаришга мажбур.

Агар қарз олувчи - томорқа ер эгалари кредит олишдан бош тортган тақдирда, буюртманома киритган тижорат банки томонидан Жамғарма билан келишилган ҳолда ажратилган ресурслар бошқа томорқа ер эгаларига расмийлаштирилиши мумкин".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2020 йилларда сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқаларига сув етказиб бериш учун суғориш қудуқларини қазишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 14 декабрдаги 1019-сон қарорида:


а) 1-банд "томорқа ер эгалари" сўзларидан сўнг "Томорқа хизмати" МЧЖга" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 8-бандда:

иккинчи хатбоши "томорқа ер эгалари" сўзларидан сўнг "Томорқа хизмати" МЧЖларга" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жамғарма Дастурга киритилган туманлардаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига, шунингдек, "Томорқа хизмати" МЧЖларга бурғулаш ускуналари харид қилиш, қудуқ қазиш ҳамда мавжуд қудуқларни таъмирлаш учун маблағ ажратиши мумкин";


в) 1-илова:


номланиши "томорқа ер эгаларига" сўзларидан сўнг "Томорқа хизмати" МЧЖларга" сўзлари билан тўлдирилсин;


қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"Изоҳ. Лойиҳа смета ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда, ажратиладиган маблағлар қиймати ўзгариши мумкин, ҳар бир қудуққа ажратилган маблағлар доирасида томорқа ер эгалари эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳар бирига алоҳида қудуқ қазиш ҳуқуқи берилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 сентябрь

























































Время: 0.1837
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск