язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Меҳнат қонунчилиги асослари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.2019 й. 743-сон "Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.09.2019 й.

N 743



МЕҲНАТ БОЗОРИДА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2018 йил 13 октябрдаги ПФ-5553-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўз кучини йўқотаётган умуммажбурий идоравий ҳужжатларнинг ўрнига янги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 16 июлдаги 538-сон қарорини ижро этиш, шунингдек, бюджет томонидан молиялаштириладиган ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни тартибга солиш, республиканинг айрим ҳудудларидаги табиий-иқлим шароитларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб меҳнатга ҳақ тўлашни ҳудудий тартибга солиш масалаларида бозор принципларини кенг жорий этиш ва ёндашувларни бирхиллаштириш асосида ходимларни рағбатлантириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ишларнинг айрим технологик турлари, ишлаб чиқаришлар ва иқтисодий фаолият турлари бўйича ишчиларнинг тариф ставкаларини оширишнинг тармоқ коэффициентларини қўллаш тартиби ва уларнинг миқдори тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ устамалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда банд бўлган хизматчиларнинг кенг тарқалган лавозимлари ходимлари айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

ушбу қарорнинг 1-банди билан тасдиқланган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича устамалар, қўшимча ҳақлар ва разрядлар ва Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2019 йил 18 январдаги 47-сон қарорининг 1-бандида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткасининг тариф коэффициентлари 2019 йил 1 январдан бошлаб қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишларда ишловчи бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга доир туман коэффициентлари тўловларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;

табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентлари ва бундай жойлардаги ишлар учун қўшимча таътиллар ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар барча ташкилотлар томонидан қўлланиши мажбурийдир;

ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар нобюджет ташкилотлар коллектив шартномаларда ва коллектив битимларда ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилмаган табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган айрим жойларда ишловчи ходимлар иш ҳақига ўз маблағлари доирасида харажатлар, солиқ солинадиган базага киритилган ҳолда, қўшимча тўловлар ва бундай жойларда ишлаганлик учун қўшимча меҳнат таътили тўғрисидаги шартларни назарда тутишлари мумкин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

бюджет ташкилотларида хизмат қилувчи кенг тарқалган лавозимларда ишлайдиган ходимларнинг иш ҳақини ошириш ушбу қарорга 4-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, ушбу ташкилотлар ходимлари сонини оптималлаштириш ҳисобига амалга оширилади;

бюджетдан ташқари манбалардан молиялаштириладиган ва ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашда Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини асос сифатида қўлловчи ишлаб чиқариш соҳасига алоқадор бўлмаган давлат ташкилотлари кенг тарқалган касбда ишловчи ходимларга ушбу қарорда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядларни белгилайди;

агар ушбу қарорга 4-иловада кўрсатилган лавозимлар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича юқорироқ разрядлар белгиланган бўлса, меҳнатга ҳақ юқорироқ разрядлар бўйича тўланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда республика туманлари ва шаҳарлари бўйича табиий-иқлим шароитлари устидан ҳар йили тизимли мониторинг олиб борсин, зарур ҳолларда мониторинг натижалари бўйича табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхатига тузатиш киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти билан биргаликда қатнов ва қатнаш тусидаги ишлар билан боғлиқ туман ва тармоқ коэффициентлари, устамалар тўғри қўлланиши, шунингдек, кенг тарқалган лавозимлар ва касблар бўйича разрядлар белгиланиши устидан белгиланган тартибда назорат олиб борилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари - молия вазири Д.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 сентябрдаги

743-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда

банд бўлган хизматчиларнинг кенг тарқалган

лавозимлари ходимлари айрим тоифалари

меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар

Т/р

Лавозимлар номи


Ягона тариф сеткаси

бўйича разряд


1.

Ташкилотнинг хўжалик ва муҳандислик-техник хизмат кўрсатиш бўйича хизмати, ташкилотнинг метрологик ва бошқа хизматлари, кадрлар бўлими бошлиғи


10

2.

Архив, кутубхона, канцелярия, устахона, хўжалик мудирлари


7

3.

Омбор мудири


5

4.

Етакчи муҳандислар, етакчи мутахассислар, етакчи инспекторлар


9

5.

Катта муҳандислар, катта мутахассислар ва катта инспекторлар


8

6.

Олий маълумотли муҳандислар, мутахассислар ва инспекторлар


7

7.

Олий маълумотли бўлмаган мутахассисларва инспекторлар


6

8.

Барча номлардаги механик, техниклар, операторлар ва лаборантлар


6

9.

Агент, маъмур, раҳбарнинг котиби, иш юритувчи, инкассатор, ётоқхона коменданти, кассир (шу жумладан, чипта сотадиган кассир), нарядчи, табелчи, экспедитор


5

10

Рухсатнома бериш бюроси навбатчиси, ётоқхонада навбатчи, хўжалик бекаси


3

       

Изоҳлар:

1. Агар хизматчиларнинг лавозимлари бўйича айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича юқорироқ разрядлар белгиланган бўлса, меҳнатга ҳақ юқорироқ разрядлар бўйича тўланади.

2. Ушбу жадвалда кўрсатилмаган лавозимлар учун меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар бюджет ташкилоти (давлат корхонаси) юритишида бўлган тегишли вазирлик (идора) томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.

3. Мураккаб техник ускунага хизмат кўрсатиш билан банд бўлган муҳандисларга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда оширилган разряд (1 разряд юқори) белгиланиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 сентябрдаги

743-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мингбулоқ нефть-газ конденсати конини ўзлаштиришни жадаллаштириш, Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда Газли - Нукус газ қувури қуришни тезлаштириш тўғрисида" 1993 йил 3 августдаги 389-сон қарорининг 18-бандидаги "Бухоро вилоятидаги Зафаробод" сўзлари "Навоий вилоятидаги Зафаробод" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарорига 1-илованинг 49-бандидаги "давлат бошқаруви органларида" сўзлари "давлат бошқаруви органлари ва меҳнат органлари тизимида" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 сентябрдаги

743-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий вилояти халқ хўжалиги тармоқлари ходимларининг иш ҳақини ҳудудий тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида" 1992 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Дўрмон-Қайнарсой" комплексларининг хўжалик ҳисобидаги бирлашган дирекциясини ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 18 декабрдаги 462-сон қарорининг 3-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Учқудуқ-Мискен-Султонуиздаг темир йўл линиясини қуришни ва босқичма-босқич фойдаланишга топширишни тезлаштириш тўғрисида" 1999 йил 4 мартдаги 96-сон қарорининг 14-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 сентябрь