язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида/ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2019 й. ПФ-5817-сон "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.09.2019 й.

N ПФ-5817



ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ

ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ВА ИНСТИТУЦИОНАЛ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4126-сон қарорини самарали амалга ошириш мақсадида:


1. Вазирлар Маҳкамасининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширувчи ваколатли давлат органи ҳисобланувчи Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигини (кейинги ўринларда - Агентлик) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалий ижросини таъминлаш;

истеъмолчиларнинг товарлар (ишлар, хизматлар), уларнинг ишлаб чиқарувчиси, ижрочиси ва сотувчиси тўғрисидаги ҳаққоний ва тўлиқ маълумотларни, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда олиш имкониятларини таъминлаш;

аҳолининг истеъмолчилик билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

истеъмолчиларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ёрдам кўрсатиш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, шунингдек, товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсизлиги ва уларнинг сифатини назорат қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш;

истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатларининг олдини олиш;

тадбиркорлик ва истеъмолчилик маданиятини такомиллаштириш, реклама соҳасида ноҳалол рақобатга ва нотўғри рекламанинг юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида реклама бозорини тартибга солиш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

истеъмол бозорини, давлат томонидан нарх-навоси тартибга солинадиган товарларга (ишларга, хизматларга) нархларнинг динамикаси ва нарх шаклланиши механизмларини ўрганиш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш масалалари бўйича хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.


2. Қуйидагилар:

Агентликнинг марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 38 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

2019-2020 йилларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг (кейинги ўринларда - Қўмита) ҳудудий бошқармаларига уларнинг ташкилий тузилмасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаларини ташкил этиш учун қўшимча 142 нафар штат бирлиги ажратилсин.

Белгилансинки, Агентлик ва Қўмита ҳудудий бошқармаларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармалари штат бирликлари 2019 йилда тегишли вазирлик ва идоралар, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мақбуллаштириш ҳисобидан жамланади.


4. Агентликка қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

а) чакана савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида товарлар ва хизматларнинг назорат харидини ўтказиш, уларни истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослиги жиҳатидан экспертизадан (тестдан) ўтказилишини ташкил қилиш;

б) истеъмолчилардан ариза ва шикоятлар тушган ҳолларда истеъмолчилар ҳуқуқларига риоя қилинишини ўрганиш;

в) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари мавжуд бўлганда, тадбиркорлик субъектларида (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) текширишлар ўтказиш;

г) истеъмолчиларга товарларни (ишларни, хизматларни) яроқлилик муддати, сақлаш ва хизмат кўрсатиш муддатини бузган ҳолда реализация қилиш ҳолати аниқланганда:

ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан давлат органларига, мулкчилик шаклидан қатъи назар ташкилот, муассаса ва корхоналарга, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аломатлари аниқланганда материалларни ваколатли органларга, шунингдек, тегишли фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензиянинг (рухсат берувчи ҳужжатларнинг) амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш (бекор қилиш) тўғрисидаги масаласини ҳал этиш учун тегишли органлар ва ташкилотларга юбориш;

истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини бузган шахсларга нисбатан ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш учун судларга аризалар билан мурожаат қилиш;

д) даврий босма нашрлар, китоб маҳсулотлари назорат нусхалари, теле ва радиодастурлар эфирларида жойлаштирилган ҳужжатли материаллар, рекламани тайёрлаш, жойлаштириш ва тарқатишга оид материалларни бепул олиш.

Агентлик ва Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинсин.


5. Белгилансинки:

Агентлик таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш ҳақида Агентлик ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, мансабдор шахслар, шунингдек, фуқаролар ҳамда мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ижро этиш учун мажбурийдир;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, мансабдор шахслар, шунингдек, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар Агентликнинг талабига биноан унга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур маълумотларни тақдим этишлари шарт;

Агентлик тугатилган Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш йўналишидаги барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Агентликка Қўмита раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;

Агентлик директорининг ўринбосари Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Агентлик директори меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизматлардан фойдаланиш шароитларига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

Агентлик ходимларига нисбатан Қўмита ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва тиббий хизмат кўрсатиш тартиби қўлланилади.


6. Агентлик директорига Қўмита раиси билан келишилган ҳолда:

зарур ҳолларда, Агентлик марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига Агентлик бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;

Агентлик бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармаларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармалари тузилмаси ва бошқарув ходимларининг чекланган сони бўйича таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан иш ҳақи миқдори ҳамда бошқа тўловларни белгилаш орқали малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни ходим ва маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;

Агентлик ходимлари учун, қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан, улар эгаллаган асосий лавозими бўйича лавозим маошларига (тариф ставкаларига) устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар белгилаш.


7. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Агентлик:

а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда 2020 йил 1 февралга қадар "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳуқуқларини, истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари аниқланганда Агентликнинг ушбу ташкилотлар билан ҳамкорлигини, товарлар (ишлар, хизматлар) мустақил экспертизасини ўтказиш механизмини назарда тутсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу Фармонга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Ғуломов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 11 сентябрдаги

ПФ-5817-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши

курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ











Директор



























































































Директор ўринбосари



Таҳлил ва стратегик дастурларни ишлаб чиқиш йиғма бошқармаси

4



Юридик бюро

2




























Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси

4





Бухгалтерия

1

















Давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бўлими

3
















Кадрлар бўйича инспектор

1

































Савдо, умумий овқатланиш ва туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси

4



Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими

(Ахборот хизмати)

2
















Истеъмолчиларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими

2


















































Ахборот-маълумот маркази (Call-center)

1


Ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек, алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси

4



IT-технологиялар, инновациялар ва Smart consumer тизимини жорий қилиш бўлими

2































Девонхона

1




































Реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси

5





















































































Бошқарув ходимларнинг чекланган сони - 38 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 11 сентябрдаги

ПФ-5817-сон Фармонига

2-ИЛОВА



2019-2020 йилларда истеъмолчилар ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга

солиш соҳасида амалга ошириладиган

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши


Ижро

муддати


Ижроси устидан назоратни ташкил қилиш


ижро учун масъул


назорат учун

масъул


I. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИНГ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1

"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2020 йил

1 февраль


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов)


Э.Ғаниев

2

"Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг янги таҳририни ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 декабрь


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов)


Э.Ғаниев

3

Қонун ҳужжатларига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, ахборот бермаганлик ёки била туриб нотўғри ахборот берганлик, Агентлик кўрсатмаларини бажармаганлик, шунингдек, унинг ходимлари фаолиятига аралашганлик ҳамда уларга юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришига тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир ўтказганлик учун жавобгарликларни кучайтириш, юридик шахсларга жарималар қўллашни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2020 йил

1 январь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Бош прокуратура (С.Саидкаримов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


Э.Ғаниев

4

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2019 йил

1 ноябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


Э.Ғаниев

5

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан чакана савдо шохобчаларида халқ истеъмоли товарларининг назорат харидини амалга ошириш ва уларни истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва белгиланган стандартларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан (тестдан) ўтказишни ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш.


2020 йил

1 февраль


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси (Н.Атабеков), "Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров), Давлат солиқ қўмитаси (Б.Мусаев), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)


Э.Ғаниев

6

Қонун ҳужжатларининг истеъмолчиларга таъсирини баҳолаш тизимини ва тегишли методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш.


2020 йил

1 апрель


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


Э.Ғаниев

II. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИГИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ, ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)

ХАВФСИЗЛИГИ ВА СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ СОҲАСИДА

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК

7

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасининг ҳолати қониқарлилиги юзасидан ижтимоий сўровномалар ўтказиш жадвалини тузиш (йўналишлар бўйича).

2019 йил

1 декабрь


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов)


Э.Ғаниев


Жадвалга мувофиқ фуқаролар ўртасида ижтимоий сўровномалар ўтказиш, уларни таҳлил қилиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


ҳар

чоракда,

2020 йил

1 январдан

бошлаб




8

Истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ҳуқуқни қўллаш амалиёти, суддан ташқари ва судгача ҳал қилинган истеъмолчилар иштирокидаги низоларни ҳал қилишнинг қўлланиладиган механизмлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилишда экспертлар жамияти ва жамоатчилик бирлашмаларини жалб қилиш бўйича мониторинг ўтказиш.


мони-

торинг -

доимий


ҳар

чоракда-

Вазирлар

Маҳкамаси-

га ахборот

киритиш


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)


Э.Ғаниев


9

Айрим истеъмолчилар, уларнинг гуруҳи ва истеъмолчиларнинг номуайян доиралари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича суд амалиётини умумлаштирган ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасини тартибга солишда энг яхши халқаро амалиётларни таҳлил қилган ҳолда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тизимининг институционал, ташкилий ва ҳуқуқий асосларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга йўналтирилган таклифлар киритиш.


ҳар

чоракда

2020 йил

1 январдан

бошлаб


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Олий суд (Х.Ёдгоров), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)


Э.Ғаниев

10

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқлиги нуқтаи назаридан товарлар (ишлар, хизматлар) устидан лаборатория тадқиқотларини, экспертиза (тестлар) ўтказиш соҳасида Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги билан масъул давлат ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тартибини ишлаб чиқиш.


2019 йил

1 декабрь


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси (Н.Атабеков), "Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б.Норқобилов), Давлат экология қўмитаси (Б.Қўчқоров)


Э.Ғаниев

11

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқлиги нуқтаи назаридан товарлар (ишлар, хизматлар) устидан экспертиза (тестлар) ўтказиш амалиётини жорий қилиш.


ҳар

чоракда-

Вазирлар

Маҳкамаси-

га ахборот

киритиш


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси (Н.Атабеков), "Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б.Норқобилов), Давлат экология қўмитаси (Б.Қўчқоров)


Э.Ғаниев

12

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги вакилларини мутахассис сифатида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича суд муҳокамаларида иштирок этиши амалиётини ташкил қилиш.


ҳар

чоракда-

Вазирлар

Маҳкамаси-

га ахборот

киритиш


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Олий суд (Х.Ёдгоров), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


Э.Ғаниев

13

Истеъмолчилар номуайян доирасининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ташаббуси билан даъво аризаларини юбориш механизмини жорий этиш.


2020 йил

1 апрель


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Олий суд (Х.Ёдгоров), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


Э.Ғаниев

III. ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА УЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ЁРДАМ БЕРИШ, ШУНИНГДЕК,

АҲОЛИНИНГ ИСТЕЪМОЛ БИЛИМИ ВА САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШГА

ҚАРАТИЛГАН ДАСТУРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ

14

Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва истеъмолчилик ҳуқуқи асосларини ўрганиш бўйича махсус курсларни ташкил этиш.


2020 йил

1 август


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)


А.Абдухакимов

15

Аҳолининг истеъмол билими ва саводхонлигини оширишга қаратилган қуйидаги дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

телевидение ва радиоканалларда, даврий нашрларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат ва жамоат ташкилотлари фаолиятини, ушбу соҳадаги муаммо ва камчиликларни ҳамда уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, истеъмол маданияти ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш анъаналарини кенг тарғиб қилиш ва тизимли равишда ёритиб борилишини таъминлайдиган махсус дастурлар (рукнлар) ташкил қилиш;

истеъмолчилар ҳуқуқлари ва аҳолининг истеъмол маданиятини шакллантириш масалаларини тизимли ва таҳлилий ёритишга бағишланган теледастурлар чиқишини кенгайтириш;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий масалалари бўйича кундалик ҳаётда кўп учрайдиган савол ва жавоблар кўринишидаги махсус қўлланмалар (брошюралар) тайёрлаш ва уларни аҳоли ўртасида, биринчи навбатда умумий таълим мактабларида бепул тарқатиш.


2020 йил

31 декабрь


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев)


А.Абдухакимов

16

Истеъмолчилар учун одатдаги ҳаётий вазиятларни ҳал қилиш, истеъмолчилар ўртасида низоларни судгача ҳал этиш имкониятлари, товарларнинг инсон соғлиғига таъсири ва бошқалар тўғрисида маълумот берувчи, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари базасини, шунингдек, қўшимча ҳуқуқий маълумотлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган тизимни (электрон платформа, онлайн форум) ўз ичига олган ягона онлайн платформа ҳамда бепул маслаҳатлар портали яратиш.


2020 йил

1 март


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)


А.Абдухакимов

IV. ТАДБИРКОРЛИК ВА ИСТЕЪМОЛ МАДАНИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, РЕКЛАМА СОҲАСИДА НОҲАЛОЛ

РАҚОБАТ ВА НОТЎҒРИ РЕКЛАМАГА ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК

17

Электрон тижорат ва улар билан боғлиқ ҳисоб-китоблар соҳасида битимларнинг хавфсизлигини оширишга қаратилган тавсиялар тайёрлаш.


2020 йил

1 октябрь


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)


Э.Ғаниев

18

Маркетинг ва реклама соҳасида халқаро тадбирлар (кўргазма, конференция, форум) ўтказилишини ташкиллаштириш. Хусусан,



Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Ортиқхўжаев), Самарқанд вилоят ҳокимлиги (Э.Турдимов)

Э.Ғаниев

- Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида "MAKON Marketing Forum 2019";

2019 йил

октябрь-

ноябрь


- Тошкент шаҳрида "ADWEEK IV- маркетинг ва реклама ҳафталиги";

2020 йил

март-апрель


- "II-Тошкент реклама фестивали"ни ўтказиш.


2020 йил

март-апрель


19

Реклама қонунчилигига мувофиқлик юзасидан реклама эскизлари (видео, аудио ва бошқа материаллар) лойиҳалари бўйича хулосалар бериш тартибини жорий қилиш.


2020 йил

1 февраль


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов)


Э.Ғаниев

V. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ, ИШБИЛАРМОН ЖАМОАТЧИЛИГИ

БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ, ШУНИНГДЕК, ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА УЛАРНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК УЧУН ФОЙДАЛИ

БЎЛГАН ФАОЛИЯТИНИ ҲАР ТОМОНЛАМА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

20

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бўйича кўнгиллилар ҳаракатини ташкил этиш.


2020 йил

1 февраль


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев), Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси (А.Каримов)


А.Абдухакимов

21

Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишланган "Сифат куни" марафони - ҳар йиллик тадбирини ташкил қилиш.


2020 йил

1 апрель

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), "Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев), Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси (А.Каримов)


А.Абдухакимов

22

"Ташаббус" кўрик-танлови доирасида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигини жалб қилган ҳолда "Йилнинг энг яхши маҳсулоти" номинациясида номзодларни танлаш жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.


2020 йил

1 февраль


Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов), "Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров)


А.Абдухакимов

VI. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА РЕКЛАМА

БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО

ТАШКИЛОТЛАР, ВАКОЛАТЛИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ХОРИЖИЙ

МАМЛАКАТЛАРНИНГ НОДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ

БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ

23

Қуйидаги Келишувлар бўйича давлат ички тартиб-таомилларни бажариш:

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида МДҲ иштирокчи давлатларининг асосий ҳамкорлик йўналишлари ҳақида;

Реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасида МДҲ иштирокчи давлатларининг ҳамкорлиги тўғрисида.


2020 йил

1 май

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)


Э.Ғаниев

24

БМТнинг Савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси (ЮНКТАД) фаолият йўналишлари доирасида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг фаол иштирокини таъминлаш, шу жумладан ЮНКТАД илғор халқаро тажрибасининг виртуал каталогида "Ўзбекистон" бўлимини шакллантириш.


2020 йил

31 декабрь


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)


Э.Ғаниев

25

Истеъмолчилар ҳуқуқларини судгача ҳимоя қилишнинг хорижий тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш орқали низоларни судгача ҳал қилиш учун онлайн хизматлар яратиш ва уларнинг тизимли ишлаши бўйича таклифлар киритиш.


2020 йил

31 декабрь


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов)


Э.Ғаниев

VII. БОШҚА ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР

26

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигини телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат телефон алоқаси билан таъминлаш.


2019 йил

15 октябрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов)


А.Арипов

27

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигини Тошкент шаҳри, Лабзак кўчаси, 3-уй манзилига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.


2019 йил

15 октябрь


Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Хайдаров), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Ортиқхўжаев)


А.Арипов

28

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида ушбу Фармонни 2019 йилда амалга ошириш бўйича Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги харажатлари учун маблағлар ажратиш ва 2020 йилдан бошлаб ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутиш.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига хизмат автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун зарур маблағларнинг ажратилишини таъминлаш ҳамда 3 та хизмат, шу жумладан 2 та шахсий бириктирилган хизмат енгил автомобилларни сақлашга лимит белгилаш.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг асослантирилган ҳисоб-китобларига биноан эгаллаб турган ҳудудини таъмирлаш, моддий-техника базасини шакллантириш мақсадида мебель, ускуналар ва ахборот коммуникация технологияларини сотиб олиш учун зарур маблағлар ажратиш.


молия-

лаштириш

бўйича

буюртма

(талабнома)

келиб

тушганда


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов)


Д.Қўчқоров

29

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасини шакллантиришга қуйидаги қўшимча манбаларни киритишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарорига қўшимчалар киритилсин:

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, нархлари тартибга солиниши белгиланган товарларнинг нархларини (устама ва тарифлар) оширганлик учун ундирилган асоссиз олинган даромадлар суммасининг 100 фоизи;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, шунингдек, Агентлик тақдим этган кўрсатмаларни бажармаганлик учун Агентлик ёки Агентлик киритган даъволар бўйича суд томонидан хўжалик юритувчи субъектлардан ва уларнинг мансабдор шахсларидан қонунчиликда белгиланган тартибда ундириладиган жарима маблағларининг 100 фоизи;

ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун тушадиган ойлик йиғим маблағларининг 45 фоизи;

"Е-IJRO AUKSION" савдо майдончасида ер участкалари ва давлат мулки бўлган объектларда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон савдолар ўтказиш натижасида тушадиган йиғим суммасининг 40 фоизи;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига тушадиган давлат активларини сотиш суммасининг 4 фоизи.


2019 йил

15 октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


Д.Қўчқоров


      


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 12 сентябрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 12 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 16 сентябрь, 37-сон, 677-модда