язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2019 й. 750-сон "Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2019 й.

N 750




ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ

КИНОЛОГИЯ ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг амалдаги штатлари доирасида ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомнигини (кейинги ўринларда наслчилик питомниги деб аталади);

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари кинология хизматлари ва хизмат итлари питомникларининг амалдаги штатлари ва иш ҳақи фонди доирасида кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимларини;

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг хизмат итлари питомниклари ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари кинология гуруҳларининг амалдаги штатлари доирасида туманлараро кинология гуруҳларини (кейинги ўринларда кинология гуруҳлари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:


2. Белгилансинки:

наслчилик питомниги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига бевосита бўйсунади ҳамда ўз ваколати доирасида республика ички ишлар органлари эҳтиёжлари учун яроқли бўлган зотдор хизмат итларини сотиб олиш, кўпайтириш, етиштириш ва ёш итларга бошланғич кўникмаларни шакллантириш бўйича ихтисослаштирилган бўлинма ҳисобланади;

кинология гуруҳлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаларига бевосита бўйсунади ҳамда ҳудудий ички ишлар органларига жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда кўмаклашади.


3. Қуйидагилар:

а) наслчилик питомнигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

наслдор итларни танлаш, баҳолаш, жуфтликларни тўғри саралаш ҳамда ўз вақтида урчитиш ишларини олиб бориш;

ички ишлар органлари учун хизмат сифатлари юқори бўлган ҳамда зоти стандарт талабларига жавоб берадиган кучукларни етиштириш, уларни ўстириш ва кинолог ходимларга бириктирилишига қадар парвариш қилиш;

зотдор итларни кўпайтириш ва саралаш, шунингдек, уларнинг иш сифатини яхшилашда маҳаллий иқлимга мослашишлари ва турли касалликларга бардошлигини оширишда илмий ва амалий фаолиятни амалга ошириш;

хизмат итларининг сифатини, зотини ва маҳаллий иқлим шароитига мослашишини яхшилаш мақсадида насл олиш ишларининг замонавий усулларини татбиқ этиш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар, олий таълим муассасалари, шунингдек, жамоат бирлашмалари билан зотдор итлар сонини ошириш масалаларида ҳамкорлик қилиш;

б) кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

кинология бўлинмаларини ташкилий-штат тузилмасини такомиллаштириш ва инфратузилмасини ривожлантириш;

хизмат итлари билан ишлаш қобилиятига эга бўлган ходимларни танлаш, ходимларни иш фаолиятини тўлиқ таҳлил қилган ҳолда уларни лавозимга тайинлаш, эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиш, навбатдаги ва навбатдан ташқари махсус унвонлар бериш юзасидан таклифлар киритиш;

турли ўргатиш усулларига яроқли бўлган зотдор хизмат итларини танлаш, етиштириш ва уларга ветеринар хизмат кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш ва фаолиятини ташкил этиш;

ички ишлар органларининг кинология хизмати ходимлари ўртасида кўпкураш мусобақаларини, кўрик-танловларини ва семинар-машғулотларни ўтказилишини ташкиллаштириш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг Кинология хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкиллаштириш, шунингдек Кинология хизматлари ривожланган чет давлатларда эришилаётган ютуқларини ўрганиш, ижобий натижаларини татбиқ этиш.

в) кинология гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

оғир ва ўта оғир ҳамда шахсга қарши жиноятларни фош этишда махсус йўналишлар бўйича тайёрланган хизмат итлари имкониятларидан самарали фойдаланиш;

жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, гиёҳвандлик воситалари, портловчи моддалар, қурол ва ўқ-дориларни аниқлашда иштирок этиш;

кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек, оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда қатнашиш.


4. Қуйидагилар:

Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

2020-2022 йилларда ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги ҳамда кинология гуруҳлари объектларини қуриш дастури 2-иловага мувофиқ;

Ички ишлар вазирлиги хизмат итларини суткалик озиқлантириш меъёрлари 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази ҳамда Ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги эҳтиёжлари учун хорижий мамлакатлардан юқори наслдор ит зотларини босқичма-босқич сотиб олиш режаси 4-иловага мувофиқ;

2019-2020 йилларда ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Белгилансинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаларининг кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси билан келишган ҳолда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари ва кинология хизматлари ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарорига мувофиқ Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси минтақавий кинология хизмати ходимлари минтақавий ҳудудлар раҳбарлари томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилиши белгиланганлиги инобатга олинсин;

наслчилик питомниги, кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари ва кинология хизмат (гуруҳ)ларида (кейинги ўринларда кинология бўлинмалари деб аталади) хизматни ўташ учун кўрилаётган номзодлар ушбу бўлинмаларда бир ойлик синов муддатидан ўтказилади ва мазкур бўлинмалар бошлиқларининг хулосалари асосида лавозимга тайинланади;

кинология бўлинмаларида мавжуд бўш лавозимларга тайинланаётган ва янгидан ишга қабул қилинаётган ходимлар кинология бўлинмаларида камида беш йил хизмат ўташлари, қоида тариқасида, таъминланади;

белгиланган тартибда хизматга яроқсиз деб топилган хизмат итлари кинолог ходимларнинг истагига кўра уларга бепул берилиши мумкин;

ҳар бир оғир ва ўта оғир турдаги, шунингдек, шахсга қарши жиноятларни хизмат итлари иштирокида фош этган кинология хизматлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади;

кинология бўлинмалари ходимларига хизматдан ташқари пайтларда хизмат итларини яшаш манзилларида сақлашга рухсат берилади;

кинология бўлинмалари ходимлари учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида сиртқи таълим олишга қабул қилинадиган ходимлар (ҳарбий хизматчилар) умумий сонининг бир фоизи миқдорида қабул квотаси ажратилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда, инновацион ғоялар асосида тизимда янгилик яратиш ва соҳани такомиллаштиришда муносиб ҳисса қўшган, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган ходимларни тақдирлаш мақсадида қуйидаги идоравий кўкрак нишонлари таъсис этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин:

I. "3-тоифали кинолог";

II. "2-тоифали кинолог";

III. "1-тоифали кинолог".


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасининг кинология хизмати ва кинология бўлинмаларининг тузилмасини тасдиқласин;

б) икки ой муддатда ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомнигининг уставини ҳамда кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари ҳамда кинология хизматлари ва кинология гуруҳлари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

в) уч ой муддатда наслчилик питомнигини қуриш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрласин ва белгиланган тартибда мутасадди идоралар билан келишсин;

г) наслчилик питомнигида хизмат итларини етиштиришда немис овчаркаси ва бошқа зотдор итлардан фойдаланиш амалиётини йўлга қўйсин;

д) хизмат итларини табиий ва қуруқ озуқа билан озиқлантириш амалиётини йўлга қўйсин;

е) кинология бўлинмалари лавозимларига бошқа туман (шаҳар, вилоят)лардан тайинланган ходимларни хизмат уй-жойлари билан таъминлаш ёки шартнома асосида ижарага олинган уй-жойларнинг ижара ҳақини қоплаш чораларини кўрсин;

ж) кинология хизматлари объектларида қурилиш ишлари якунлангунига қадар ушбу хизматларга ҳудудий ички ишлар органларида мавжуд бўлган кичик питомниклардан фойдаланишга рухсат берсин;

з) уч ой муддатда:

кинолог ходимларнинг идоравий кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги билан биргаликда "Энг яхши кинолог" республика идоралараро кўрик-танловини ўтказиш тартибини;

ҳар бир оғир ва ўта оғир турдаги, шунингдек, шахсга қарши жиноятларни хизмат итлари иштирокида фош этган кинология бўлинмалари ходимларини мукофотлаш тартибини;

ички ишлар органлари кинология бўлинмаларида махсус йўналишлар бўйича сақланиши лозим бўлган хизмат итларининг меъёрий миқдорини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ташкил қилинаётган кинология хизматларининг қуриладиган объектлари учун зарур ер майдонлари ажратилишини таъминласинлар.


9. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда наслчилик питомниги бино ва иншоотларини қуриш учун Тошкент шаҳрига туташган туманлар ҳудудидан ер майдони ажратилишини таъминласин.


10. 2020-2022 йилларда ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги ҳамда кинология гуруҳлари объектларини қуриш дастури доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги - буюртмачи этиб белгилансин;

бош лойиҳачи ва бош пудрат ташкилотлари - белгиланган тартибда танлов (тендер) асосида аниқлансин.


11. "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг сўрови асосида ички ишлар органларининг кинология гуруҳларига 56 та "Дамас" автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун тегишли шартномалар тузилишида амалий ёрдам кўрсатсин.


12. Белгилансинки:

ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари объектларини қуриш ишлари 2020 йил ва келгуси йиллар учун Инвестиция дастурларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ажратиладиган марказлаштирилган капитал қўйилмалар доирасида амалга оширилади;

ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомнигини қуриш, автотранспорт воситалари ва зотдор итларни сотиб олиш ҳамда бошқа сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ва Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 сентябрдаги

750-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2022 йилларда ички ишлар органларининг

хизмат итлари наслчилик питомниги ҳамда

кинология гуруҳлари объектларини қуриш

ДАСТУРИ

Т/р

Ҳудудлар номи


Жами


шундан йиллар

бўйича


Тахминий

қиймати

млн сум


Ижро учун

масъул


Ижро назорати


2020


2021


2022


1

2


3

4

5

6

7

8

9

Республика бўйича қуриш, жами


43

15

14

14

53973



1.

Қорақалпоғистон Республикаси


4

2

1

1

3450

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ


Нукус шаҳар


1

1



862,5

Тўрткўл тумани ИИБ


1

1



862,5

Қўнғирот тумани


1


1


862,5

Чимбой тумани


1



1

862,5

2.

Андижон вилояти


3

1

1

1

2587,5

Андижон вилояти ҳокимияти


Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Андижон вилояти ИИБ


Балиқчи тумани ИИБ


1

1



862,5

Қўрғонтепа тумани


1


1


862,5

Асака тумани


1



1

862,5

3.

Бухоро вилояти


3

1

1

1

2587,5

Бухоро вилояти ҳокимияти


Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Бухоро вилояти ИИБ


Когон шаҳар ИИБ


1

1



862,5

Қоракўл тумани ИИБ


1


1


862,5

Вобкент тумани ИИБ


1



1

862,5

4.

Жиззах вилояти


3

1

1

1

2587,5

Жиззах вилояти ҳокимияти


Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Жиззах вилояти ИИБ


Ғаллаорол тумани ИИБ


1


1


862,5

Зомин тумани ИИБ


1

1



862,5

Дўстлик тумани ИИБ


1



1

862,5

5.

Қашқадарё вилояти


3

1

1

1

2587,5

Қашқадарё вилояти ҳокимияти


Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Қашқадарё вилояти ИИБ


Шаҳрисабз шаҳар ИИБ


1

1



862,5

Касби тумани ИИБ


1


1


862,5

Ғузор тумани


1



1

862,5

6.

Навоий вилояти


3

1

1

1

2587,5

Навоий вилояти ҳокимияти


Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Навоий вилояти ИИБ


Зарафшон шаҳар ИИБ


1

1



862,5

Хатирчи тумани ИИБ


1


1


862,5

Қизилтепа тумани


1



1

862,5

7.

Наманган вилояти


3

1

1

1

2587,5

Наманган вилояти ҳокимияти


Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Наманган вилояти ИИБ


Учқўрғон тумани


1


1


862,5

Янгиқўрғон тумани


1

1



862,5

Поп тумани


1



1

862,5

8.

Самарқанд вилояти


3

1

1

1

2587,5

Самарқанд вилояти ҳокимияти


Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Самарқанд вилояти ИИБ


Пайариқ тумани ИИБ


1


1


862,5

Ургут тумани ИИБ


1

1



862,5

Каттақўрғон шаҳар


1



1

862,5

9.

Сирдарё вилояти


3

1

1

1

2587,5

Сирдарё вилояти ҳокимияти


Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Сирдарё вилояти ИИБ


Оқолтин тумани ИИБ


1

1



862,5

Янгиер шаҳар


1


1


862,5

Сирдарё тумани


1



1

862,5

10.

Сурхондарё вилояти


3

1

1

1

2587,5

Сурхондарё вилояти ҳокимияти


Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Сурхондарё вилояти ИИБ


Денов тумани ИИБ


1

1



862,5

Қумқўрғон тумани ИИБ


1


1


862,5

Шеробод тумани


1



1

862,5

11.

Тошкент вилояти


3

1

1

1

2587,5

Тошкент вилояти ҳокимияти


Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Тошкент вилояти ИИБ


Янгийўл тумани ИИБ


1

1



862,5

Оҳангарон тумани


1


1


862,5

Бўка тумани


1



1

862,5

12.

Тошкент шаҳар


2

0

1

1

12982

Тошкент шаҳар ҳокимияти


Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ


Тошкент шаҳар ИИББ (Яшнобод туман)


1


1


6491

Тошкент шаҳар ИИББ (Яккасарой туман)


1



1

6491

13.

Фарғона вилояти


3

1

1

1

2587,5

Фарғона вилояти ҳокимияти


Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Фарғона вилояти ИИБ


Қўқон шаҳар ИИБ


1


1


862,5

Фурқат тумани


1

1



862,5

Олтиариқ тумани


1



1

862,5

14.

Хоразм вилояти


3

1

1

1

2587,5

Хоразм вилояти ҳокимияти


Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Хоразм вилояти ИИБ


Ҳазорасп тумани ИИБ


1

1



862,5

Хива тумани ИИБ


1


1


862,5

Шовот тумани ИИБ


1



1

862,5

15.

ИИВ Хизмат итлари наслчилик питомниги


1

1

0

0

6491

ИИВ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ППХ ва ЖТСББ


Тошкент вилоятида


1

1



6491

          

Изоҳ. Қурилиш ишларининг якуний баҳоси, лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилгандан сўнг аниқлаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 сентябрдаги

750-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ички ишлар органларининг хизмат

итларини суткалик озиқлантириш

МЕЪЁРЛАРИ

Т/р

Маҳсулотнинг номи


Ўлчов

бирлиги


Бир бош ит ва кучук боласи

учун маҳсулотларнинг миқдори


Кучук боласи


Катта ёшли ит


1 ойлик-

кача


1 - 3

ойлик


3 - 6

ойлик


Майда

зотли

итлар


Ўрта

зотли

итлар


Йирик

зотли

итлар


1

2


3

4

5

6

7

8

9

1.

Дон ёрмаси (буғдой, сули, гуруч ва гуруч ёрмалари ва бошқа)


гр.

50

100

150

200

400

600

2.

1-2-тоифали гўшт (мол, от ва қўй гўшти)


гр.

50

150

240

240

320

400

3.

Ўсимлик ёғи


гр.

3

4

6

10

20

25

4.

Сут (қатиқ)


мл.

150

400

300

300

300

300

5.

Творог


гр.

20

50

100

250

350

500

6.

Товуқ тухуми


дона

Икки кунда бир донадан

7.

Картошка


гр.

20

70

100

100

150

200

8.

Сабзавотлар (сабзи, карам ва бошқалар )


гр.

20

70

100

100

100

100

9.

Ош тузи


гр.

0,5

3

5

10

15

15

10.

Суяк уни


гр.

-

10

10

15

15

15

11.

Балиқ ёғи


гр.

-

5

5

10

10

10

       

Изоҳ:


1. Катта ёшли хизмат итларини озиқлантиришда ушбу меъёрга асосан қуйидагиларга рухсат этилади:

арпа, буғдой, сули, гуруч ва гуруч ёрмаларини алоҳида ёки аралаш ҳолда беришга;

ветеринар мутахассислар билан келишган ҳолда бир турдаги озуқа маҳсулотини бошқа турдаги маҳсулот билан алмаштиришга;

ветеринар мутахассислар хулосасига асосан, катта ёшли касал итларга арпа, буғдой, сули ёрмаларини бир бош ит учун суткалик миқдордаги гуруч маҳсулотига (сечка) алмаштиришга.


2. Хизмат итларини озиқлантириш бўйича юқорида кўрсатилган суткалик маҳсулотлар ветеринар хулосасига асосан бошқа турдагига алмаштирилганда, майда зотли итлар учун суткалик миқдор 2000-2500 килокалориядан, ўрта зотли итлар учун 2500 - 3000 килокалориядан ҳамда йирик зотли итлар учун 3000 килокалориядан кам бўлмаслиги ҳисобга олинади.


3. Қишки мавсумда тўшаш (итнинг тагига солиш) учун ҳафтасига катта ёшли хизмат итлари учун - 1000 граммдан ва кучук болалари учун - 500 граммдан сомон ажратилади.


4. Ветеринар мутахассислар хулосасига асосан ушбу меъёрга қўшимча сифатида бир бош ит учун суткалик қуйидаги маҳсулотлар қўшиб берилади:

касал итлар учун - 500 миллилитр сут ёки кефир;

ҳомиладор ва эмизикли урғочи итларга кучук болалари ажратиб олингунга қадар - 80 грамм гўшт (мол, қўй, от) ёки субпродукт (озуқа маҳсулотларини алмаштириш меъёрига асосан).


5. Олти ойдан юқори бўлган кучук болаларининг озиқлантирилиши катта ёшли итларнинг меъёри билан тенглаштирилади.


6. Ушбу меъёрга асосан 12 соатдан ортиқ вақт мобайнида меъёрий озуқалар билан таъминлаш имконияти бўлмаганда (хизмат сафарлари ва бошқалар), ушбу озуқалар ўрнига бир бош хизмат ити учун суткалик қуйидаги тайёр озуқалар ажратилади: гўшт ва ўсимликлардан тайёрланган консерва (гўштли бўтқа) - 1020 грамм, жавдар ва буғдойнинг 1-тоифали унидан тайёрланган нон - 600 грамм.

Гўшт ва ўсимликлардан тайёрланган консервалар бўлмаганда озуқа маҳсулотларини алмаштириш меъёрига асосан гўштли консервалар берилади.


7. Дон ёрмаларининг суткалик миқдорини ветеринар мутахассиснинг хулосасига асосан 30-40 % гача кўпайтириш ёки камайтириш мумкин.


8. Хизмат итларини қуруқ озуқалар билан озиқлантириш сарфланган энергияни қоплаш, республиканинг иқлими ва қуруқ озуқа ишлаб чиқарувчининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги тартибда амалга оширилади:

майда зотли итлар учун (Рус овчи спаниельи, Англия коккер спаниельи, Фокстерьер, Ягдтерьер, Такса) суткада 2000 - 2500 килокалория миқдорида;

ўрта зотли итлар учун (Немис овчаркаси, Лабрадор, Шарқий Европа овчаркаси, Бельгия овчаркаси, Ирланд сеттери, Шотланд сеттери, Дратхаар, Курцхаар ва бошқалар) суткада 2500 - 3000 килокалория миқдорида;

йирик зотли итлар учун (Ўрта Осиё овчаркаси, Кавказ овчаркаси, Ротвейлер, Ризеншнауцер, Қора терьер) суткада 3000 килокалориядан кам бўлмаган миқдорда.


9. Хизмат итлари қуруқ озуқалар билан озиқлантирилганда доимий ичимлик сув билан таъминланган бўлиши лозим.


10. Ветеринар мутахассиснинг хулосасига асосан хизмат итларини қуруқ озуқалар билан озиқлантириш бўйича юқорида кўрсатилган суткалик миқдорлар ўзгартирилиши мумкин. Бир турдаги озуқа бошқа турдагига алмаштирилганда, қуруқ озуқанинг суткалик меъёри майда зотли итлар учун суткалик миқдор 2000 - 2500 килокалориядан, ўрта зотли итлар учун 2500 - 3000 килокалориядан ҳамда йирик зотли итлар учун 3000 килокалориядан кам бўлмаслиги ҳисобга олинади.


11. Наслдор итларни урчитишга, шунингдек, хизмат итларини мусобақа ва кўргазмаларга тайёрлаш даврида ветеринар хулосасига асосан қўшимча равишда суткада 200 граммдан қуруқ озуқа берилиши мумкин.


12. Ветеринар мутахассиснинг кўрсатмасига асосан касал хизмат итлари учун 20 % гача суткалик рацион оширилиши, шунингдек, хизмат итларининг семизлик даражасига кўра 20 % гача оширилиши ёки камайтирилиши мумкин.


13. Хизмат итларини суткалик озиқлантириш меъёридаги маҳсулотларни куйидаги маҳсулотлар билан алмаштириш мумкин:

       

Т/р

Маҳсулотлар номи


Миқдори (грамм)


Алмаштириладиган

маҳсулот


Ўрнини босувчи

маҳсулот


1.

Турли хилдаги ёрмалар қуйидагиларга алмаштирилади:




1.1. макарон маҳсулотлари

100

100


1.2. картошка ва сабзавотлар



500

2.

Сули ёрмаси қуйидагиларга алмаштирилади:




2.1. пиширилган нон

1

1,5


2.2. қайнатилган картошка


3,0


2.3. қотган жавдар нони



1,0

3.

2-тоифали мол гўшти қуйидагиларга алмаштирилади:




3.1. чўчқа гўштига (айрим ҳолларда)

100

140


3.2. от гўштига


100


3.3. гўштли консерваларга



50

4.

Ўсимлик ёғи ҳайвон ёғларига алмаштирилади (мол, қўй, чўчқа, от)


100

130

5.

Мол ва от гўштлари қуйидагиларга алмаштирилади:

1



5.1. юрак


0,75


5.2. ўпка


1,5


5.3. қорин


1,5


5.4. ичаклар


2,0


5.5. гўшт-суяк ёки балиқ уни


0,5


5.6. ёғи олинмаган сут


0,75


5.7. ёғли творог


0,75


5.8. ёғи олинган сут


3,0


5.9. творог



1,5

6.

Ўсимлик ва гўштдан тайёрланган консервалар гўштли консерваларга алмаштирилади.


100

85

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 сентябрдаги

750-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси

Махсус тайёргарлик ўқув маркази ҳамда Ички ишлар

органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги

эҳтиёжлари учун хорижий мамлакатлардан юқори

наслдор ит зотларини босқичма-босқич сотиб олиш

РЕЖАСИ

Зотларнинг номи


Эҳтиёж

(бош)


Жинси


2020 йил


2021 йил


2022 йил


бош


бош


бош


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни

мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази эҳтиёжи учун

Немис овчаркаси

12

эркак


1

1

1

урғочи


4

3

2

Бельгия овчаркаси (Малинуа)


9

эркак


1

1

1

урғочи


2

2

2

Шарқий Европа овчаркаси


5

эркак


1


1

урғочи


1

1

1

Лабрадор


5

эркак



1

1

урғочи



1

2

Жами


31

10

10

11

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль пост хизмати ва

жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси Ички ишлар органларининг

хизмат итлари наслчилик питомниги эҳтиёжи учун

Немис овчаркаси

12

эркак


2



урғочи


5

5


Жами

12


7

5


       





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 сентябрдаги

750-сон қарорига

5-ИЛОВА



2019-2020 йилларда ички ишлар

органларининг кинология бўлинмалари фаолияти

самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш

механизми


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


I. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ КИНОЛОГИЯ ХИЗМАТЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА

ДОИР ТАДБИРЛАР

1.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари хизмат итлари наслчилик питомнигини қуриш учун ер участкаси ажратиш.


Тошкент вилояти ҳокимининг қарори

2019 йил

1 сентябрь

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Р. Холматов),  Ички ишлар вазирлиги  (Р. Эргашев)


2.

Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Чимбой туманларида;

Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Бўка туманларида;

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ва Сирдарё туманида;

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида;

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида;

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа ва Асака туманларида;

Наманган вилоятининг Учқўрғон, Янгиқўрғон ва Поп туманларида;

Сурхондарё вилоятини Шеробод туманида;

Қашқадарё вилоятини Ғузор туманида;

Фарғона вилоятининг Олтиариқ ва Фурқат туманларида 15 бош хизмат итларига мўлжалланган кинология гуруҳлари объектларини қуриш учун ер участкалари ажратиш.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари қарорлари

2019 йил

1 сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


3.

15 бош хизмат итларига мўлжалланган кинология гуруҳлари объектларини қуриш бўйича намунавий лойиҳани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Лойиҳа ҳужжатлари

2019 йил

1 ноябрь

Ички ишлар вазирлиги  (Р. Эргашев)


4.

60 бош хизмат итларига мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари хизмат итлари наслчилик питомнигини қуриш бўйича лойиҳани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Лойиҳа ҳужжатлари

2019 йил

1 ноябрь


Ички ишлар вазирлиги  (Р. Эргашев), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)


5.

Тошкент шаҳрида 60 бош хизмат итларига мўлжалланган кинология гуруҳларини қуриш бўйича лойиҳани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Лойиҳа ҳужжатлари

2019 йил

1 ноябрь

Ички ишлар вазирлиги  (Р. Эргашев, Р. Джураев), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)


6.

Ички ишлар органлари кинология хизматларини замонавий юқори технологик ветеринария асбоб-ускуналари (УТТ (УЗИТ) аппарати, гемотологик анализатор, биохимик анализатор, портатив рентген аппарати, хирургик ускуналар, махсус "Сапожников" хирургик столи ва ҳ.к.) билан таъминлаш.


Амалий чора-тадбирлар

2019-2020

йиллар

Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев, М. Жўраев)


7.

Кинология хизмати хизмат итларининг юқумли касалликларига қарши курашиш бўйича ҳудудий ветеринария хизматлари билан биргаликда эмлаш тадбирларини ташкил этиш.


Амалий чора-тадбирлар

2019-2020

йиллар


Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев) Давлат ветеринария қўмитаси (Ш. Джаббаров)


8.

Ички ишлар органларининг кинология бўлинмаларида хизмат итларини турли юқумли ва паразитар касалликлардан асраш ҳамда даволаш мақсадида зарур ветбио-препаратлар ва ветеринария дори-дармонлари билан таъминлаш.


Амалий чора-тадбирлар

2019-2020

йиллар


Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев, М. Жўраев)


9.

Ички ишлар органлари кинология хизматининг моддий-техник базасини табел меъёри асосида мустаҳкамлаш, фаолиятга замонавий ахборот коммуникацияларини жорий қилиш чораларини кўриш.


Амалий чора-тадбирлар

2019-2020

йиллар


Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев, М. Жўраев)


10.

Кинология бўлинмаларини транспорт воситалари, экипировка, кийим-кечак, махсус воситалар ва бошқа моддий-техник анжомлар ва жиҳозлар бўйича таъминлашнинг табел меъёрини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2019 йил

1 ноябрь

Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев, М. Жўраев, Р. Хатамов)


11.

Ички ишлар органларининг кинология бўлинмаларини 56 та "Дамас" русумли автотранспорт воситалари билан таъминлаш.


Амалий чора-тадбирлар


2019-2020

йиллар


Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев, М. Жўраев)


II. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ КИНОЛОГИЯ

ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА НОРМАТИВ БАЗАНИ МУСТАҲКАМЛАШ

12.

Ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ва ички идоравий ҳужжатларни хатловдан ўтказиб, уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш.


Тегишли норматив-ҳуқуқий ва ички идоравий ҳужжатлар


2019 йил

1 ноябрь

Ички ишлар вазирлиги (М. Жўраев)


III. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ КИНОЛОГИЯ ХИЗМАТЛАРИНИНГ

КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ ВА ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ

ТАЪМИНОТИНИ ОШИРИШ

13.

Ички ишлар органларининг кинология бўлинмаларига номзодларни хизматга қабул қилиш тартибини белгилаш. Бунда ички ишлар органларига тор ихтисослик бўйича мутахассислар сирасига кирадиган номзодлар танловсиз ҳамда махсус биометрик параметрлар асосида хизматга қабул қилинишини назарда тутиш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2019 йил

1 октябрь

Ички ишлар вазирлиги (Р. Хатамов, М. Жўраев)


14.

Кинология бўлинмалари ходимларининг хизмат, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини сифат жиҳатдан янги тамойиллар асосида ташкил этиш тартибини танқидий қайта кўриб чиқиш, унда унинг мазмуни бўлинмалар эҳтиёжига мос келиши, ҳудуд, лавозим мажбуриятлари ва хизмат хусусияти инобатга олинишини таъминлаш.


Чора-тадбирлар дастури


2019 йил

1 ноябрь

Ички ишлар вазирлиги (Р. Хатамов)


15.

Иш натижаларини баҳолаш, эришилган ютуқларни хизмат фаолиятига татбиқ этиш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан семинар-машғулотлар, шунингдек, хизмат итларининг юқори тайёрланганлик даражасини таъминлаш мақсадида кўрик-танлов ва кўпкураш мусобақаларини ташкил қилиш.


Чора-тадбирлар дастури


2019-2020

йиллар


Ички ишлар вазирлиги (Р. Хатамов, М. Жўраев)


16.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши кураш, инновацион ғоялар асосида тизимда янгилик яратиш ва соҳани такомиллаштиришга муносиб ҳисса қўшган, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органлар кинология хизмати ходимлари тақдирланадиган "1-тоифали кинолог", "2-тоифали кинолог" ва "3-тоифали кинолог" идоравий кўкрак нишонини жорий этиш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2019 йил

1 октябрь


Ички ишлар вазирлиги (Р. Хатамов, М. Жўраев)


17.

Кинология бўлинмалари томонидан жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини рейтинг тизимида баҳолашни ўтказиш ва бунда юқори натижаларга эришган бўлинмаларни, шу жумладан, уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, юкланган вазифаларни лозим даражада бажармаганлик учун жазо чораларини назарда тутиш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

ҳар йил

якунига

қадар


Ички ишлар вазирлиги (Р. Хатамов, М. Жўраев)


          

Изоҳ. Лойиҳаларни амалга ошириш давомида ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва мавзусига кўра ишлаб чиқилаётган идоравий ҳужжатлар бирлаштирилиши ҳамда идоравий ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг шакли ўзгариши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 сентябрь