язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.09.2019 й. 750-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 9 сентябрдаги

750-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига

қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака

тоифасини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини (кейинги ўринларда махсус малака тоифаси деб аталади) беришнинг асосий мақсади ва принципларини, махсус малака тоифасини белгилаш мезонлари ва уни бериш (бекор қилиш) тартиби ҳамда қўшимча устамаларнинг тўлов миқдорини белгилайди.


2. Қуйидагилар ички ишлар органларининг кинолог ходимлари ҳисобланади:

Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси кинология хизмати ходимлари;

ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги ходимлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари, кинология хизматлари ва кинология гуруҳлари ходимлари.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

махсус малака тоифаси - кинолог ходимларга жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, кинология хизматини такомиллаштириш ҳамда ривожлантиришда эришган натижалари асосида ҳар йил якунлари бўйича баҳолаш мезонларига мувофиқ қўшимча устама тўлаш мақсадида бериладиган малака тоифаси;

баҳолаш мезонлари - кинолог ходимлар томонидан жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда хизмат итлари имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, кинология хизмати фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришдаги вазифаларни бажариш сифати ва ҳажмини белгиловчи кўрсаткич.


4. Кинолог ходимларга махсус малака тоифасини бериш қонунийлик, холислик, ошкоралик принциплари асосида амалга оширилади.



2-БОБ. МАХСУС МАЛАКА ТОИФАСИНИ БЕЛГИЛАШ

МЕЗОНЛАРИ ВА УНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


5. Кинолог ходимларнинг махсус малака тоифаси ушбу Низомга 1 - 12-иловаларда кўрсатилган мезонлар асосида, 100 балли баҳолаш тизими бўйича белгиланади.


6. Махсус малака тоифаси қуйидаги тўпланган баллар асосида берилади:

"3-тоифали кинолог" - 56 баллдан 70 баллгача;

"2-тоифали кинолог" - 71 баллдан 85 баллгача;

"1-тоифали кинолог" - 86 баллдан 100 баллгача.


7. Махсус малака тоифаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузурида тузиладиган Махсус малака тоифасини бериш бўйича доимий комиссиянинг (кейинги ўринларда доимий комиссия деб аталади) қарори асосида ушбу Низомга мувофиқ берилади.


8. Доимий комиссияларнинг таркиби, фаолият юритиш тартиби, раиси ва аъзоларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари тегишли доимий комиссияларнинг раиси ҳисобланади.

Доимий комиссия раиси ва аъзолари ушбу комиссия қарорининг қонунийлиги, адолатлилиги ва холислиги учун масъул ҳисобланади.


9. Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига махсус малака даражасини бериш тартиби ушбу Низомга 13-иловага мувофиқ амалга оширилади:

махсус малака тоифасини белгилашда йил давомида кинология бўлинмалари бошлиқлари ходимнинг фаолиятини мунтазам баҳолаб боради;

ҳар йили январь ойининг 10-кунигача кинология хизмати (1 - 4-сон кинология гуруҳи, наслчилик питомникнинг бўлими-гуруҳи) бошлиғи белгиланган мезонлар асосида тўпланган баллар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (наслчилик питомниги) бошлиғига тақдим этади;

уч кун муддатда кинология хизмати (кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ва наслчилик питомниги) бошлиғи тўпланган ҳужжатларни махсус малака даражасини бериш масаласини кўриб чиқиш учун доимий комиссияга тақдим этади;

доимий комиссия тақдим этилган ҳужжатларни ўн кун муддатда кўриб чиқади ва қарор қабул қилади;

уч кун муддатда доимий комиссия томонидан қабул қилинган қарор ички ишлар органларининг молия ва моддий-техника таъминоти бўлинмаларига тақдим этилади;

уч кун муддатда молия ва моддий-техника таъминоти бўлинмалари доимий комиссия қарори асосида қўшимча устамалар тўлаш ҳақидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлайди;

бир кун муддатда қўшимча устамалар тўлаш ҳақидаги буйруқ чиқарилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси кинология хизмати, наслчилик питомниги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари ва кинология хизмат (гуруҳ)лари ходимларига махсус малака тоифаси ишга қабул қилинган (лавозимга тайинланган) давридан қатъи назар, кейинги ҳисобот йилида тўплаган баллар асосида йил якуни бўйича берилади.



3-БОБ. МАХСУС МАЛАКА ТОИФАСИ УЧУН

ҚЎШИМЧА УСТАМАЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ


11. Махсус малака тоифаси учун қўшимча устамалар кинолог ходимларга доимий комиссиянинг қарорига мувофиқ тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари асосида тўланади.


12. Қўшимча устамалар махсус малака тоифасига эга бўлган кинолог ходимларга Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи асосида бериладиган малака тоифасидан қатъи назар, йил давомида ҳар ойлик маошига қўшиб тўланади.


13. Махсус малака тоифаси учун тўлов миқдори қуйидагича белгиланади:

"3-тоифали кинолог" учун - меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир баравари миқдорида;

"2-тоифали кинолог" учун - меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдорида;

"1-тоифали кинолог" учун - меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг уч баравари миқдорида.


14. Ички ишлар органларининг кинология хизматлари ходимларига махсус малака тоифаси бўйича бериладиган қўшимча устамалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ва Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Ушбу Низомга 1 - 12-иловаларда кўрсатилган махсус малака тоифасини белгилаш мезонлари асосида ҳар бир ходимнинг фаолиятини баҳолаш доимий комиссия томонидан амалга оширилади.


16. Махсус малака тоифасига эга кинолог ходимлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси кинология хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари томонидан юритилади.


17. Ходимга берилган махсус малака тоифаси учун қўшимча устама тўлаш қуйидаги ҳолатларда бекор қилинади:

болани уч ёшга тўлгунча парваришлаш таътилига чиққанда;

ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматига ўтказилганда;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кадрларининг амалдаги захирасига киритилганда;

ички ишлар органларидан бўшатилганда.


18. Махсус малака тоифасини бериш ҳамда уни бекор қилиш жараёнида келиб чиққан низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги,

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош

бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари

Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш

бошқармалари кинология хизмат (гуруҳ)лари

инспектор-кинолог (кичик инспектор-кинолог,

ҳайдовчи-кинолог)ларининг махсус

малака тоифасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар


Балл


Ижобий кўрсаткичлар

1.

Хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирганлиги


19

2.

Бириктирилган хизмат итининг умумий ва махсус тайёргарлиги талаб даражасидалиги (ҳар бир хизмат ити учун)


19

3.

Хизмат ити иштирокида фош этилган жиноят учун (ҳар бир жиноят учун)


10

4.

Содир этилган жиноят жойида хизмат итидан фойдаланилганлик далолатномалари сифатли ва тўлиқ жамланганлиги (ҳар бир далолатнома учун)


1

5.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)


25

6.

Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдаги тадбирларда иштирок этганлиги (ҳар бир иштирок этган тадбир учун)


1

7.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспортни унга тегишли ҳужжатларни тартибга келтирган ҳолда бошқарганлиги


5

8.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 2 маротаба, Тошкент шаҳри учун - 3 маротаба)


10

9.

Йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 3 маротаба, Тошкент шаҳри учун - 4 маротаба)


10

Салбий кўрсаткичлар

1.

Ходимнинг кинология соҳасидаги билими талаб даражасида эмаслиги


40

2.

Бириктирилган хизмат итининг махсус тайёргарлиги талаб даражасида эмаслиги (хар бир хизмат ити учун)


40

3.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспортни ҳамда унга тегишли ҳужжатларни тартибга келтирмаган ҳолда бошқарганлиги


10

4.

Бир ой давомида содир этилган жиноят қидирув йўналишидаги жиноят жойига (воқеа жойига) чиқилмаганлиги (ҳудудда жиноят содир этилмаган бўлмаса ёки содир этилган жиноят таҳлили асосида эҳтиёж бўлмаса, бундан мустасно)


10

            





Низомга

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги,

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош

бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари

Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш

бошқармалари кинология хизмат (гуруҳ)лари

инструктор-кинологлари махсус малака

тоифасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар


Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирганлиги


15

2.

Бириктирилган хизмат итининг умумий ва махсус тайёргарлиги талаб даражасидалиги (хар бир хизмат ити учун)


15

3.

Хизмат ити иштирокида фош этилган жиноят учун (ҳар бир жиноят учун)


10

4.

Ҳар ойда 4 ва ундан ортиқ маротаба ходимларнинг билим савияси ва касб маҳоратини оширишга доир ўқув машғулотлари ташкил этилиши (буйруқ талаблари асосида ўтказиладиган машғулотлар бундан мустасно)


8

5.

Методик қўлланма тайёрлаш ва чоп эттириш (электрон нусхасини тарқатиш) (шахсан ўзи)


10

6.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)


10

7.

Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдаги тадбирларда иштирок этганлиги (ҳар бир иштирок этган тадбир учун)


1

8.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспортни унга тегишли ҳужжатларни тартибга келтирган ҳолда бошқарганлиги


5

9.

Тизимга янгича инновация усуллари жорий қилиниб, ижобий натижаларга эришилганлиги


10

10.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 2 маротаба, Тошкент шаҳри учун - 3 маротаба)


8

11.

Йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 3 маротаба, Тошкент шаҳри учун - 4 маротаба)


8

Салбий кўрсаткичлар

1.

Ходимнинг кинология соҳасидаги билими талаб даражасида эмаслиги


40

2.

Бириктирилган хизмат итининг махсус тайёргарлиги талаб даражасида эмаслиги (ҳар бир хизмат ити учун)


40

3.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспортни ҳамда унга тегишли ҳужжатларни тартибга келтирмаган ҳолда бошқарганлиги


10

4.

Хизмат олиб бораётган питомникдаги инспектор-кинологга бириктирилган хизмат итининг махсус тайёргарлиги талаб даражасида эмаслиги (ҳар бир хизмат ити учун)


10

           





Низомга

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги,

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош

бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари

Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш

бошқармалари, кинология хизмат (гуруҳ)лари ҳамда

кинология хизматининг бўлинмалари бошлиқларининг

махсус малака тоифасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар


Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирганлиги


7

2.

Бириктирилган хизмат итининг умумий ва махсус тайёргарлиги талаб даражасидалиги (хар бир хизмат ити учун)


8

3.

Хизмат ити иштирокида фош этилган жиноят учун (ҳар бир жиноят учун)


5

4.

Ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни фош этишда юқори натижаларга эришилганлиги (ҳудудда содир этилган жиноятлар сони, кинолог ходимларни жамоат тартибини сақлаш тадбирларида иштирокига кўра)


10

5.

Бўлинмада кинолог ходимлар ва хизмат итлари учун барча шароитлар яратилганлиги, ободонлаштирилганлиги


5

6.

Инновацион ғоялар асосида тизимда янгилик яратилганлиги (ушбу янгилик кинология тизимида хизмат самарадорлигини оширишда ижобий натижа бериши лозим)


8

7.

Питомник ходимларига бириктирилган хизмат итларини умумий ва махсус йўналишлар бўйича сифатли тайёрлашга эришилганлиги


7

8.

Содир этилган жиноятлар (тезкор-тергов гуруҳи таркибида чиқилиши лозим бўлганлари) бўйича воқеа жойларига кинолог ходимларни бириктирилган хизмат ити билан ўз вақтида тўлиқ чиқиши, йўналиш бериши (шахсан фош этиши), воқеа жойига чиқиш далолатномалари сифатли ва тўлиқ жамланиши аҳволи, далолатномалар доимий равишда 1-шакл, 2-шакл дафтарлари билан солиштириб борилаётганлиги


10

9.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)


5

10.

Ходимлар билан тарбиявий ишлар олиб борилганлиги ва оилавий шароитлари ўрганилганлиги (ҳар чоракда 2 та)


2

11.

Танлаган номзодининг ишга қабул қилиниши


10

12.

Ҳар ойда 2 ва ундан ортиқ маротаба ходимларнинг билим савияси ва касб маҳоратини оширишга доир ўқув машғулотлари ташкил этилиши (буйруқ талаблари асосида ўтказиладиган машғулотлар бундан мустасно)


5

13.

Ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилганлиги ва бу борада амалга оширилган ишлар (текширув ва рейдлар ўтказиш, ҳар ойда 2 ва ундан ортиқ)


2

14.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 2 маротаба, Тошкент шаҳри учун - 3 маротаба)


8

15.

Йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 3 маротаба, Тошкент шаҳри учун - 4 маротаба)


8

Салбий кўрсаткичлар

1.

Хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимлар тўлиқ ўзлаштирмаганлиги


15

2.

Бириктирилган хизмат итининг махсус тайёргарлиги талаб даражасида эмаслиги (ҳар бир хизмат ити учун)


20

3.

Питомникда кинолог ходимлар ва хизмат итлари учун етарли шароит яратилмаганлиги


15

4.

Содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги, шахсга қарши, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятлар бўйича воқеа жойларига кинолог ходимлар бириктирилган хизмат ити билан чиқиши ва йўналиш бериш салмоғи кам бўлса


20

5.

Бўлинмадаги ходимларга бириктирилган хизмат итининг махсус тайёргарлиги талаб даражасида эмаслиги (ҳар бир хизмат ити учун)


10

6.

Ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишига йўл қўйилганлиги


20

            





Низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош

бошқармаси кинология хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички

ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари

Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари

кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари

ветеринария хизмати ходимларининг махсус

малака тоифасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар


Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Мавжуд хизмат итларини парваришлаш, соғлигини таъминлаш борасида ижобий натижаларга эришилганлиги


10

2.

Кинология бўлинмалари ҳудудларида мавжуд бўлган эпизоотик ҳолатларни чуқур таҳлил қилган ҳолда даволаш-профилактик ва эпизоотияга қарши кураш борасидаги чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилганлиги ва ижрога қаратилганлиги


8

3.

Кинология бўлинмалари ҳудудини юқумли касалликларга қарши барқарорлигини таъминлашда ҳудудий ветеринария ташкилотлари билан ҳамкорлиги


7

4.

Мавжуд хизмат итларини парваришлашга инновацион ғояларни тарғиб қилиш орқали ижобий натижаларга эришилганлиги


10

5.

Касалланган хизмат итларини даволаб, соғломлаштирганлиги ҳамда ушбу хизмат итини касаллик асоратларисиз хизмат сифатларини сақлаб қолганлиги


15

6.

Кинология бўлинмаларида мавжуд бўлган хизмат итлари билан ветеринария-профилактик тадбирларни ўтказиш учун керак бўлган зарур асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар харид қилинганлиги


8

7.

Мавжуд хизмат итларининг касалланиш сабаблари таҳлили натижалари, зоогигиеник қоидалар ва ветеринария-санитария талабларини қўпол равишда бузаётган ходимлар тўғрисида билдирги киритиб борилганлиги


10

8.

Кинология бўлинмаларида хизмат итларининг турли сабабларга кўра ўлганлиги юзасидан хизмат текшируви ўтказганлиги


7

9.

Кинология хизмати ходимларининг ветеринария хизмати юзасидан назарий билимларини ошириш бўйича машғулотлар ўтказилганлиги (ҳар бир питомникда чоракда бир маротаба)


5

10.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспортни унга тегишли ҳужжатларни тартибга келтирган ҳолда бошқарганлиги


5

11.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 2 маротаба, Тошкент шаҳри учун - 3 маротаба)


8

12.

Йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 3 маротаба, Тошкент шаҳри учун - 4 маротаба)


7

Салбий кўрсаткичлар

1.

Ветеринария-профилактик тадбирларни талаб даражасида ўтказмаганлиги натижасида ўлган ҳар бир хизмат ити учун


25

2.

Хизмат итлари белгиланган тартибда чиқим қилинмаганлиги


25

3.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспортни унга тегишли ҳужжатларни тартибга келтирмаган ҳолда бошқарганлиги


10

4.

Билим савияси сустлиги, хизмат вазифасини ўзлаштирмаганлиги ва белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилмаганлиги


40

    





Низомга

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош

бошқармаси кинология хизматининг инспекторлик таркиби

(бош инспектор, муҳим топшириқлар бўйича инспектор ва катта

инспекторлар), Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар

вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош

бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Патруль-пост

хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология

хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари бош инспектор

(катта инспектор)ларининг махсус малака тоифасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар


Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимлар тўлиқ ўзлаштирганлиги


10

2.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида тайёрланган таҳлилий ҳужжатларда кўрсатилган таклифларни амалиётга жорий этиш


7

3.

Фаолиятдаги муаммолар ва тизимли камчиликлар таҳлил қилиниши, мониторинг олиб борилиши орқали иш самарадорлигини янада ошириш борасида таклифларнинг ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий этилиши


8

4.

Методик қўлланма тайёрлаш ва чоп эттириш (электрон нусхасини тарқатиш)


10

5.

Инновацион ғоялар асосида тизимда янгилик яратилганлиги (ушбу янгилик кинология тизимида хизмат самарадорлигини оширишда ижобий натижа бериши лозим)


10

6.

Ҳар ойда 2 ва ундан ортиқ маротаба ходимларнинг билим савияси ва касб маҳоратини оширишга доир ўқув машғулотлари ташкил этилиши (буйруқ талаблари асосида ўтказиладиган машғулотлар бундан мустасно)


5

7.

Воқеа жойига чиқиш далолатномалари сифатли ва тўлиқ жамланганлиги, далолатномалар 1-шакл, 2-шакл дафтарлари билан солиштирилганлиги


5

8.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)


10

9.

Ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилишини аниқлашга йўналтирилган текширув ва рейдлар (ҳар ойда 2 ва ундан ортиқ)


5

10.

Жиноятчиликнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни фош этишда хизмат ити имкониятидан фойдаланишнинг самарали амалиёти юзасидан ўқув фильмлари тайёрланганлиги (ҳар бир тайёрланган фильм учун)


10

11.

Кўпкураш мусобақаси ва кўрик-танловлар ташкил этилганлиги ва юқори савияда ўтказилганлиги


5

12.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 2 маротаба, Тошкент шаҳри учун - 3 маротаба)


8

13.

Йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 3 маротаба, Тошкент шаҳри учун - 4 маротаба)


7

Салбий кўрсаткичлар

1.

Кинология хизмати фаолиятидаги муаммолар ва тизимли камчиликлар таҳлил қилинмаганлиги ва мониторинг олиб борилмаганлиги


40

2.

Содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги, шахсга қарши, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятлар бўйича воқеа жойларига кинолог ходимларнинг хизмат ити билан чиқишлари талаб даражасида ташкил этилмаганлиги


30

3.

Кўрик-танлов ва кўпкураш мусобақаларининг ташкил этилмаганлиги


30

        





Низомга

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош

бошқармаси кинология хизмати бошлиғи, Қорақалпоғистон

Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент

вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар

бошқармалари Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш

бошқармалари кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш

бўлимлари бошлиқларининг махсус малака тоифасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар


Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни фош этишда юқори натижаларга эришилганлиги (ҳудудда содир этилган жиноятлар сони, кинолог ходимларни жамоат тартибини сақлаш тадбирларида иштирокига кўра)


7

2.

Ходимлар ўртасида қонунчилик ва хизмат интизомини таъминлашга эришилганлиги


8

3.

Оғир ва ўта оғир турдаги, шахсга қарши, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятларни фош этиш салмоғи (ҳудудда содир этилган ушбу турдаги жиноятлар сонига кўра)


5

4.

Кинология бўлинмаларида кинолог ходимлар ва хизмат итлари учун барча шароитлар яратилганлиги, ободонлаштирилганлиги


5

5.

Инновацион ғоялар асосида тизимда янгилик яратилганлиги (ушбу янгилик кинология тизимида хизмат самарадорлигини оширишда ижобий натижа бериши лозим)


8

6.

Кинолог ходимлар ва хизмат итларини махсус йўналишлар бўйича хизматга яроқлилиги борасида синовдан ўтказиш ишлари ташкил этилганлиги


7

7.

Кўрик-танлов ёки кўпкураш мусобақалари ўтказилиши ташкил этилганлиги


10

8.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)


5

9.

Ходимларнинг оилавий шароитларини ўрганиши ва асосли таклифлар киритиши (ҳар чоракда 2 та)


5

10.

Танлаган номзодининг ишга қабул қилиниши


10

11.

Методик қўлланма тайёрлаш ва чоп эттириш (электрон нусхасини тарқатиш)


5

12.

Ходимлар билан якка тартибдаги тарбиявий ишлар олиб бориши (ҳар ойда 4 нафар ходим билан)


5

13.

Ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилишини аниқлашга йўналтирилган текширув ва рейдлар (ҳар ойда 2 ва ундан ортиқ)


5

14.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 6 маротаба, Тошкент шаҳри учун - 8 маротаба)


8

15.

Йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 10 маротаба, Тошкент шаҳри учун - 12 маротаба)


7

Салбий кўрсаткичлар

1.

Питомникларда кинолог ходимлар ва хизмат итлари учун етарли шароит яратилмаганлиги (ҳар бир кинология хизмати учун)


20

2.

Содир этилган жиноятлар (таҳлил асосида) бўйича воқеа жойларига кинолог ходимларнинг чиқиши талаб даражасида ташкил этилмаганлиги


20

3.

Кўрик-танлов ва кўпкураш мусобақалари ташкил этилмаганлиги


20

4.

Питомникларда ветеринария-профилактик тадбирлар ўтказилмаганлиги


20

5.

Ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишига йўл қўйилганлиги


20

         





Низомга

7-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги,

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош

бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари

Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш

бошқармалари кинология хизмати фаолиятини

мувофиқлаштириш бўлимлари таъминлаш

бўлинмалари ходимларининг махсус

малака тоифасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар


Балл

Ижобий кўрсаткичлар


1.

Ходим кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирганлиги


10

2.

Бириктирилган хизмат итининг умумий ва махсус тайёргарлиги талаб даражасида эканлиги (хар бир хизмат ити учун)


15

3.

Тасарруфида бўлган моддий-товар бойликлар сифатли сақланиши, ҳисоби юритиб борилиши, хизматда фойдаланиш учун зарур бўлган моддий-товар бойликлар билан мунтазам равишда таъминлаб борилганлиги


10

4.

Хизмат итларига овқат тайёрлаш учун озиқ-овқат маҳсулотлари меъёр асосида ажратилганлиги


15

5.

Олинган товар-моддий бойликларнинг сарф-харажати ҳисоботи Молиявий таъминот хизмати билан ҳамкорликда сифатли юритиб борилганлиги


10

6.

Бўлинмаларда зарур шарт-шароитлар яратиш ва ободонлаштириш борасида амалга оширган ишлар учун


10

7.

Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдаги тадбирларда иштирок этганлиги (ҳар бир иштирок этган тадбир учун)


5

8.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)


15

9.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспорт воситасини ҳужжатларни тартибга келтирган ҳолда бошқариш


10

Салбий кўрсаткичлар

1.

Ходимнинг кинология соҳасидаги билим савияси талаб даражасида эмаслиги


25

2.

Бириктирилган хизмат итининг махсус тайёргарлиги талаб даражасида эмаслиги


25

3.

Тасарруфида бўлган товар-моддий бойликлар сифатли сақланмаслиги, тақсимоти юритиб борилмаслиги, хизматда фойдаланиш учун керак бўлган товар-моддий бойликлар билан таъминлаб борилмаслиги


20

4.

Хизмат итлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари меъёр асосида таъминланмаганлиги


20

5.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспортни тегишли ҳужжатларни тартибга келтирмаган ҳолда бошқариш


10

         





Низомга

8-ИЛОВА



Ички ишлар органлари хизмат итлари наслчилик

питомнигининг Насл кўпайтириш бўлими

ходимларининг (бўлим бошлиғидан ташқари)

махсус малака тоифасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар


Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Ходимнинг хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирганлиги


15

2.

Бириктирилган наслдор хизмат итларининг умумий ва махсус тайёргарликлари талаб даражасида эканлиги (ҳар бир хизмат ити учун)


15

3.

Бириктирилган наслдор хизмат итлари билан минтақа, республика ва халқаро кўргазма ҳамда мусобақаларда қатнашганлиги ва фахрли ўринни эгаллаганлиги учун


5

4.

Бириктирилган наслдор хизмат итларидан олинган барча кучук болалари хизматда фойдаланишга яроқлилиги учун (ҳар бир яроқли кучук боласи учун)


5

5.

Зотдор итларни кўпайтиришда янгича инновацион усуллар тарғиб қилиниб, ижобий натижаларга эришилганлиги


15

6.

Кинология соҳасидаги илмий ишлари бўйича (ҳар бир чиқарилган илмий мақола учун)


20

7.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (хар бир чиқиш учун)


10

8.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)


15

Салбий кўрсаткичлар

1.

Ходимнинг хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирмаганлиги


25

2.

Бириктирилган наслдор хизмат итларининг умумий ва махсус тайёргарликлари талаб даражасида эмаслиги (хар бир наслдор ит учун)


25

3.

Бириктирилган наслдор хизмат итларидан олинган кучук болалари хизматда фойдаланишга яроқсизлиги учун (ҳар бир яроқсиз кучук боласи учун)


15

4.

Бириктирилган наслдор хизмат ити ходимнинг айби билан касал бўлганлиги учун


35

       





Низомга

9-ИЛОВА



Ички ишлар органлари хизмат итлари наслчилик

питомнигининг Хизмат итларини етиштириш бўлими

ходимларининг (бўлим бошлиғидан ташқари)

махсус малака тоифасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар


Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Ходимнинг хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирганлиги


15

2.

Бириктирилган кучук болалари билан минтақа, республика ва халқаро кўргазмаларда қатнашганлиги ва фахрли ўринларни олганлиги учун (хар бир иштирок учун)


5

3.

Бириктирилган бошланғич тайёргарликка эга бўлган итларни ҳудудий кинология хизматларига топширганлиги (ҳар бир яроқли наслдор ит учун)


10

4.

Бириктирилган яроқли итлар умумий ва махсус тайёргарлик бўйича бошланғич кўникмаларга ўргатилганлиги (хар бир кучук боласи учун)


10

5.

Бириктирилган яроқли наслдор итлар наслчилик ишлари учун қолдирилганлиги (ҳар бир наслдор ит учун)


10

6.

Зотдор итларни кўпайтириш ва етиштиришда янгича инновацион усулларни тарғиб қилиб, ижобий натижаларга эришганлиги


10

7.

Кинология соҳасидаги илмий изланишлари бўйича (ҳар бир чиқарилган илмий мақола учун)


15

8.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)


15

9.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (хар бир чиқиш учун)


10

Салбий кўрсаткичлар

1.

Ходимнинг хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирмаганлиги


30

2.

Бириктирилган хизмат итларининг хизматда фойдаланишга яроқсизлиги ва бошланғич кўникма шакллантирилмаганлиги учун (ҳар бир яроқсиз хизмат ити учун)


30

3.

Бириктирилган итлар ходимнинг айби билан касал бўлганлиги учун


40

       





Низомга

10-ИЛОВА



Ички ишлар органларининг хизмат итлари

наслчилик питомниги, насл кўпайтириш бўлими ва

хизмат итларини етиштириш бўлими бошлиқларининг

махсус малака тоифасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар


Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирганлиги


10

2.

Бириктирилган наслдор ва хизмат итлари билан минтақа, республика ва халқаро кўргазмаларда қатнашганлиги ва фахрли ўринларни олганлиги учун (хар бир иштирок учун)


10

3.

Бўлим наслдор хизмат итларининг умумий ва махсус тайёргарликлари талаб даражасида эканлиги (ҳар бир наслдор ва хизмат ити учун)


10

4.

Бириктирилган наслдор хизмат итларидан урчитиб олинган яроқли кучуклар учун (ҳар бир яроқли кучук учун)


5

5.

Бириктирилган бошланғич тайёргарликка эга бўлган итлар ҳудудий кинология хизматларига топширилганлиги (ҳар бир яроқли наслдор ит учун)


5

6.

Тизимга янгича инновацион усуллар тарғиб қилиниб, ижобий натижаларга эришилганлиги


10

7.

Кинология соҳасидаги илмий изланиш ишлари бўйича (ҳар бир чиқарилган илмий мақола учун)


15

8.

Танлаган номзодининг ишга қабул қилиниши


10

9.

Бириктирилган яроқли кучукларнинг наслчилик ишлари учун қолдирилганлиги (ҳар бир кучук учун)


10

10.

Ходимлар билан якка тартибдаги тарбиявий ишлар олиб бориши (ҳар ойда 2 нафар ходим билан)


5

11.

Ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилганлиги (бу борада амалга оширилган ишлар таҳлили асосида)


5

12.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (ҳар бир чиқиш учун)


5

Салбий кўрсаткичлар

1.

Хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирмаганлиги


15

2.

Бириктирилган наслдор хизмат итларининг махсус тайёргарлиги талаб даражасида эмаслиги (хар бир наслдор хизмат ити учун)


20

3.

Ходимлар ва хизмат итлари учун етарли шароит яратилмаганлиги ва ободонлаштирилмаганлиги


20

4.

Бириктирилган хизмат итларининг хизматда фойдаланишга яроқсизлиги ва бошланғич кўникма шакллантирилмаганлиги учун (ҳар бир яроқсиз хизмат ити учун)


20

5.

Бириктирилган итлар ходимнинг айби билан касал бўлганлиги учун


15

6.

Қўл остидаги ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишига йўл қўйилганлиги


10

      





Низомга

11-ИЛОВА



Ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик

питомниги, ветеринария хизмати ходимларининг

махсус малака тоифасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар


Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Мавжуд наслдор хизмат итлари ва кучукларни парваришлаш, соғлигини таъминлаш борасида ижобий натижаларга эришилганлиги


10

2.

Питомник ҳудудида мавжуд бўлган эпизоотик ҳолатларни чуқур таҳлил қилган ҳолда даволаш-профилактик ва эпизоотияга қарши кураш борасидаги чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилганлиги ва ижрога қаратилганлиги


10

3.

Питомник ҳудудининг юқумли касалликларга қарши барқарорлигини таъминлашда ҳудудий ветеринария ташкилотлари билан ҳамкорлиги


10

4.

Мавжуд наслдор хизмат итлари ва кучукларни парваришлашга инновацион ғояларни тарғиб қилиш орқали ижобий натижаларга эришганлиги


10

5.

Касалланган наслдор хизмат итлари ва кучукларни даволаб, соғломлаштирганлиги ҳамда ушбу хизмат итининг касаллик асоратларисиз хизмат сифатлари сақлаб қолинганлиги


15

6.

Питомникда мавжуд бўлган наслдор хизмат итлари ва кучуклар билан ветеринария-профилактик тадбирларни ўтказиш учун керак бўлган зарур асбоб-ускуналар ва дори-дармонларни харид қилиш учун тегишли ташкилотлар билан шартнома тузиш ишлари амалга оширганлиги ва харид қилинганлиги


8

7.

Мавжуд наслдор хизмат итлари ва кучукларнинг касалланиш сабабларни таҳлил натижалари, зоогигиеник қоидалар ва ветеринария-санитария талабларини қўпол равишда бузаётган ходимлар тўғрисида билдирги киритиб борилганлиги


10

8.

Питомникда наслдор хизмат итлари ва кучукларни турли сабабларга кўра ўлганлиги юзасидан хизмат текшируви ўтказганлиги


7

9.

Питомник ходимларининг ветеринария хизмати юзасидан назарий билимларини ошириш, хизмат итларининг физиологияси, биологияси, генетикаси ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари бўйича машғулотлар ўтказилганлиги ва синовлар қабул қилинганлиги (ҳар ойда бир маротаба)


5

10.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлар учун


15

Салбий кўрсаткичлар

1.

Ветеринария-профилактик тадбирларни талаб даражасида ўтказмаганлиги натижасида ўлган хар бир хизмат ити учун


25

2.

Наслдор хизмат итлари ва кучуклари белгиланган тартибда чиқим қилинмаганлиги, хизмат текшируви ўтказмаганлиги (ҳар бир хизмат ити учун)


25

3.

Билим даражаси сустлиги, хизмат вазифасини ўзлаштирмаганлиги ва белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилмаганлиги


50





Низомга

12-ИЛОВА



Ички ишлар органларининг хизмат итлари

наслчилик питомниги молия ва моддий-техника

таъминоти гуруҳи ходимларининг махсус

малака тоифасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар


Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Ходимнинг хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирганлиги


5

2.

Бириктирилган хизмат итининг умумий ва махсус тайёргарлиги талаб даражасидалиги (хар бир хизмат ити учун)


10

3.

Тасарруфида бўлган моддий-товар бойликлар сифатли сақланиши, ҳисоби юритиб борилиши, хизматда фойдаланиш учун зарур бўлган моддий-товар бойликлар билан мунтазам равишда таъминлаб борганлиги


5

4.

Бўлим ва бўлинмалардаги яроқсиз ҳолга келиб қолган моддий товарларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида ўз вақтида далолатномалар ёзилганлиги


5

5.

Шахсий таркибга иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пулларини ҳисоблаб, қайдномалар тайёрланганлиги


10

6.

Ходимларнинг ойлик маошларини белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиб, қайднома (ведомость) тайёрлаганлиги, ҳар ойнинг 20-кунига қадар ойлик иш ҳақи ва бошқа харажатларнинг сўровномасини текшириб, молиялаштириш бўйича таклиф киритилганлиги


10

7.

Ходимларига ҳисобланган иш ҳақи ҳисобидан ушланган мажбурий тўловлар ўз вақтида туман Давлат солиқ инспекциясига, ижтимоий суғурта фондига ҳамда касаба уюшмаларига тўлов топшириқномалари орқали тўланиши назорат қилинганлиги ва ҳисоботи олиб борилганлиги


10

8.

Хизмат итларига овқат тайёрлаш учун озиқ-овқат маҳсулотлари меъёр асосида ажратилганлиги


10

9.

Олинган моддий-товар бойликларнинг сарф-харажати ҳисоботи Молиявий таъминот хизмати билан ҳамкорликда сифатли юритиб борганлиги


5

10.

Бўлинмаларда зарур шарт-шароитлар яратиш ва ободонлаштириш борасида амалга оширилган ишлар учун


5

11.

Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдаги тадбирларда иштирок этганлиги (ҳар бир иштирок этган тадбир учун)


5

12.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)


15

13.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспорт воситаларини ҳужжатларни тартибга келтирган ҳолда бошқариш


5

Салбий кўрсаткичлар

1.

Ходимнинг кинология соҳасидаги билими талаб даражасида эмаслиги


25

2.

Бириктирилган хизмат итининг махсус тайёргарлиги талаб даражасида эмаслиги


25

3.

Тасарруфида бўлган товар-моддий бойликлари сифатли сақланмаганлиги, тақсимоти юритиб бормаганлиги, хизматда фойдаланиш учун керак бўлган товар-моддий бойликлар билан таъминлаб борилмаганлиги


20

4.

Хизмат итлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари меъёр асосида таъминланмаганлиги


20

5.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспортни тегишли ҳужжатларни тартибга келтирмаган ҳолда бошқариш


10

       





Низомга

13-ИЛОВА



Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча

устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар номи


Бажариш

муддати

1-босқич

Кинология бўлинмалари бошлиқлари


Ходимнинг фаолиятини мунтазам баҳолаб бориш


Йил давомида









2-босқич

Кинология хизмати (1 - 4-сон кинология гуруҳи, наслчилик питомниги бўлими-гуруҳи) бошлиғи


Белгиланган мезонлар асосида тўпланган баллар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни Кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ёки наслчилик питомник бошлиғига тақдим этиш


Ҳар йили январь ойининг 10-кунигача









3-босқич

Кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (наслчилик питомниги) бошлиғи


Махсус малака даражасини бериш масаласини кўриб чиқиш учун тўпланган ҳужжатларни доимий комиссияга тақдим этиш


Уч кун муддатда









4-босқич

ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ваТошкент вилояти ИИББ, вилоятлар ИИБ ҳузурида тузиладиган Махсус малака тоифасини бериш бўйича доимий комиссия


Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш


Ўн кун муддатда









5-босқич

ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ваТошкент вилояти ИИББ, вилоятлар ИИБ ҳузурида тузиладиган Махсус малака тоифасини бериш бўйича доимий комиссия


Доимий комиссия қарорини ички ишлар органларининг молия ва моддий-техника таъминоти бўлинмаларига тақдим этиш


Доимий комиссия қарори қабул қилингандан сўнг уч кун муддатда









6-босқич

Молиявий ва моддий-техника таъминоти бўлинмалари


Доимий комиссия қарори асосида қўшимча устамалар тўлаш ҳақидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлаш


Уч кун муддатда









7-босқич

Ички ишлар органлари раҳбарлари ва бошлиқлари


Қўшимча устамалар тўлаш ҳақидаги буйруқни чиқариш


Бир кун муддатда



  



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 сентябрь