язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат хизматлари/ Адлия вазирлигининг 6-сон, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 136-сон "Давлат хизматлари ягона реестрини тасдиқлаш тўғрисида"ги 31.07.2019 й. Қарори (АВ томонидан 13.09.2019 й. 3181-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.09.2019 й.

N 3181

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.07.2019 й.

N 6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ МИЛЛИЙ

АГЕНТЛИГИНИНГ

31.07.2019 й.

N 136

ҚАРОРИ



Давлат хизматлари ягона реестрини

тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат хизматлари ягона реестри иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 1 июндаги 5 ва 08/23-сон "Давлат хизматлари ягона реестрини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 3021, 2018 йил 1 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 10/18/3021/1340-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Адлия вазири

Р. Давлетов

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги

Д. Ли

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 16 сентябрь, 37-сон, 690-модда