язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Адлия вазирининг 16.09.2019 й. 404-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.09.2019 й. 1149-8-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.09.2019 й.

N 1149-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

16.09.2019 й.

N 404-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 13 сентябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, БУЮРАМАН:


1. "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун пахта толасини сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни (рўйхат рақами 1149, 2002 йил 12 июнь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 4 сентябрдаги 05/01-18-02-32/3458-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 2002 йил 25 майдаги 66, 218-В-сон "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун пахта толасини сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1149, 2002 йил 12 июнь);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 28 ноябрдаги 128, 218-В-1-сон "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун пахта толасини сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1149-1, 2004 йил 20 февраль);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 11 ноябрдаги 122, 218-В-2-сон "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун пахта толасини сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1149-2, 2004 йил 19 ноябрь);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 8 июндаги 52, 218-В-3-сон "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун пахта толасини сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1149-3, 2005 йил 6 июль);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 15 августдаги 75, 218-В-4-сон "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун пахта толасини сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1149-4, 2005 йил 8 сентябрь);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 2 мартдаги 25, 218-В-5-сон "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун пахта толасини сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1149-5, 2006 йил 3 апрель);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 7 июндаги 66, 218-В-6-сон "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун пахта толасини сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1149-6, 2007 йил 27 июнь);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 10 сентябрдаги 87, 23/13-сон "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун пахта толасини сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1149-7, 2009 йил 23 сентябрь).


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                              Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 23 сентябрь, 38-сон, 707-модда