язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.09.2019 й. ПФ-5821-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.09.2019 й.

N ПФ-5821



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИНИНГ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ

ЎТАШ ТАРТИБИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИНИ ЎЗ

КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 12 сентябрдаги

ПФ-5821-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим Фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-4209-сон Фармонига 1-илованинг 3-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-4635-сон Фармонига илованинг 5-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5040-сон Фармонига илованинг 4-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5159-сон Фармонига 1-илованинг 4-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5456-сон Фармонига 1-илованинг 27-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 23 сентябрь, 38-сон, 694-модда