язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 12.09.2019 й. ПҚ-4447-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 12 сентябрдаги

ПҚ-4447-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг

ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги ва "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (кейинги ўринларда - фуқаролар) ҳарбий хизматни ўташ тартибини белгилайди;

фуқаролар томонидан давлатнинг ҳудудий яхлитлигини, мустақиллигини ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўйича конституциявий ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилишини таъминлайди;

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида (кейинги ўринларда - Қуролли Кучлар), шунингдек хизмат фаолияти оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларидаги ҳарбий хизматга тенглаштирилган давлат қўмиталари, вазирликлар ва идораларда (кейинги ўринларда - вазирликлар) чақирув ва контракт бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташлари, шунингдек Қуролли Кучлар резервидаги фуқаролар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади;

Қуролли Кучларни шахсий таркиб билан бутлаш тартиби, турли тоифадаги ҳарбий хизматчилар томонидан хизмат вазифалари сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди;

ҳарбий хизматни ўташнинг шаффофлиги ва ҳар бир ҳарбий хизматчининг профессионал ўсиш истиқболини таъминлайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ҳарбий хизмат - фуқаролар томонидан Қуролли Кучлар сафида умумий ҳарбий мажбуриятни бажариш борасидаги давлат хизматининг алоҳида тури;


ҳақиқий ҳарбий хизмат - чақирув ёки контракт бўйича оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларида Қуролли Кучлар сафидаги ҳарбий хизмат;


ҳарбий хизматчи - ҳақиқий ҳарбий хизматдаги фуқаро;


муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиси - Қуролли Кучлар сафида оддий аскарлар таркиби лавозимларида мажбурий хизматни ўтаётган чақирув ёшидаги фуқаро, шунингдек захирадан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган офицер;


контракт бўйича ҳарбий хизматчи - ҳарбий хизматни касб сифатида танлаган ва ҳарбий хизмат мажбуриятларини контракт асосида бажараётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;


резервдаги офицер - офицерлик унвонига эга бўлган, муқаддам ҳарбий хизматни ўтаган ва резервга бўшатилган ҳарбий хизматга мажбур фуқаро;


захирадаги офицер - офицерлик унвонига эга бўлган, муқаддам ҳарбий хизматни ўтамаган ва бевосита офицерлик унвони берилганидан сўнг захирага ўтказилган ҳарбий хизматга мажбур фуқаро;


курсант (тингловчи) - ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлган ва ҳарбий таълим муассасасида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;


ҳарбий унвон - ҳар бир ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурга унинг хизмат мавқеи, ҳарбий ёки махсус тайёргарлиги, хизмат муддати, Қуролли Кучлар ёки қўшин тури ёхуд махсус қўшинларга мансублигига мувофиқ бериладиган унвон;


контракт - вазирликлар томонидан давлат ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўртасида тузиладиган ҳамда унинг ўз ихтиёри билан ҳақиқий ҳарбий хизматга кириши ва уни ўташини (ҳақиқий ҳарбий хизматни давом эттиришини) белгилаб берувчи битим бўлиб, унда хизмат муддати, ўзаро ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва томонларнинг жавобгарлиги ҳамда ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа шартлари тартибга солинади;


ҳарбий-касбий саралаш - фуқароларни (номзодларни) контракт бўйича ҳарбий хизматга қўйилган талабларга мос келишини аниқлашга қаратилган тадбирлар комплекси (интеллектуал ривожланганлик ва психоэмоционал барқарорлик даражасини психологик ўрганиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, жисмоний имкониятларни баҳолаш, шунингдек ҳарбий хизмат учун касбий жиҳатдан муҳим бўлган бошқа сифатлар);


аттестация - ҳарбий хизматчининг касбий малакасини (тайёргарлигини) тизимли асосда аниқлаш жараёни (усули);


ташкилий-штат тадбирлари - штат бирлиги, ҳарбий унвон, эгаллаб турган лавозими бўйича ҳарбий ҳисобдаги ихтисослик, тариф разрядининг ўзгариши, бўлинмани тугатиш, янги штатга ўтиш, шунингдек давлат бошқаруви органларининг қарори бўйича шахснинг бошқа ишга ўтишини назарда тутувчи тадбирлар комплекси;


ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи хатти-ҳаракат - хизматда ва турмушда ҳарбий хизматчилар хулқининг маънавий-ахлоқий нормаларини, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий низомлари ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда идоравий ички ҳужжатларда белгиланган қоидаларни қўпол равишда бузувчи, ҳарбий интизом талабларига зид, ҳарбий хизматчининг ор-номуси ва қадр-қимматини, ҳарбий бўлинма ёки бутун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг нуфузини обрўсизлантирувчи қасддан содир этилган қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик).



2-БОБ. ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАШ


§ 1. Ҳарбий хизматни ўташ мазмун-моҳияти

ва ҳарбий хизматчиларга қўйилган талаблар


3. Ҳарбий хизматни ўташ қуйидагиларни ўз ичига олади:

муддатли ҳарбий хизматга чақириш ёки контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш;

сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш;

ҳарбий лавозимга тайинлаш ва уни бажариш;

ҳарбий унвон бериш;

ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш;

резервдаги хизматга олиш;

ҳарбий хизматга мажбурларни истеъфога чиқариш;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомга, шунингдек мазкур соҳадаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва ижтимоий-ҳуқуқий мавқеини белгилаб берувчи бошқа ҳолатлар (вазиятлар).


4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларига қуйидаги талаблар қўйилади:

муддатли ҳарбий хизматчилар эгаллаб турган лавозими бўйича ҳарбий ихтисосликни сифатли ўзлаштириши, ишониб топширилган қурол ва ҳарбий техникани ишлата билиш кўникмаларини эгаллаши, мустаҳкам ҳаётий позиция, ватанпарварона дунёқараш, юксак маънавий-ахлоқий ва жисмоний сифатларга эга бўлиши, ҳарбий бурчни бажаришга тайёр туриши зарур;

оддий аскарлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар муддатли ҳарбий хизматчиларга тааллуқли бўлган сифатларни эгаллаш билан бир қаторда, ҳарбий касбни чуқур ўзлаштириши, ўзаро боғлиқ мутахассисликларни ўрганиши, вазиятнинг турли шароитларида жанговар ва хизмат вазифаларини бажариш вақтида ишониб топширилган қурол ва ҳарбий техникани қўллашнинг мустаҳкам кўникмаларига эга бўлиши лозим;

сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар маънан етук, ҳарбий бурчни бажаришга руҳан тайёр бўлиши, ҳарбий касбни мукаммал билиши, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникани моҳирона қўллай олиши ҳамда уни сақлаш ва ундан фойдаланишда эҳтиёткор бўлиши керак. Уларга бўлинмаларда юксак жанговар руҳ, соғлом маънавий-руҳий муҳит яратиш, бўйсунувчиларда Ватанга содиқлик ва ватанпарварлик ҳисларини доимий равишда тарбиялаб бориш, уларни ҳарбий ихтисосликлар ва зарурий кўникмаларни ҳосил қилиш вазифалари юклатилади;

офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар профессионал тайёргарликка эга командир (раҳбар), ҳарбий бўлинмаларга командирлик (раҳбарлик) қилиш, мураккаб вазиятларда тезкор мослашиш ва мустақил ҳаракат қилиш, ностандарт қарорларни қабул қилиш ҳамда шахсий намунаси билан бўйсунувчиларни жанговар ва хизмат вазифаларини ҳал этишга йўналтира олишга қодир, ҳарбий ишга оид чуқур билимлар, юксак маънавий-руҳий сифатлар, кенг дунёқараш, интеллект, яхши ташкилотчилик қобилиятига эга, ишониб топширилган қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникадан тўғри фойдаланиш ва уни сақлашни биладиган мутахассис бўлишлари зарур.

Юқорида санаб ўтилган сифатлар ўзини ҳарбий хизматга, Ватанга хизмат қилишга бағишлаган ҳар бир фуқаро учун ҳаётий мақсад бўлиб қолиши ва машаққатли меҳнат асосида шакллана бориши, нафақат экстремал шароитларда, балки тинчлик даврида кундалик хизмат давомида ҳам сингдирилиб, намойиш этилиб борилиши лозим.

Ишлар тажрибаси ворисийлигини таъминлаш, ёш ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизматга мослашуви, касбий шаклланиш ва юклатилган хизмат вазифаларини мустақил бажариш қобилиятини ривожлантириш жараёни тезлашишини таъминлаш мақсадида ҳарбий хизматчиларга юқори даражали касбий сифатларга эга бўлган, тайёргарлиги энг яхши ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийлари орасидан мураббийлар бириктирилади.

Мураббийлик тартиби вазирликларнинг идоравий ички ҳужжатлари билан белгиланади.


5. Қуролли Кучлардаги ҳарбий хизматга ватанпарварона дунёқараш, юқори маънавий-аҳлоқий сифатлар, зарурий интеллектуал савия, билим доираси кенг, шунингдек жисмоний тайёргарликка эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари киради.


6. Қуролли Кучларни контракт бўйича ҳарбий хизматчилар билан бутлаш номзодларни ҳарбий-касбий саралаш йўли билан амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган шахслар бундан мустасно.


7. Қуролли Кучларни бутлаш территориал ва экстерриториал тамойиллари асосида амалга оширилиши мумкин.

Территориал (экстерриториал) тамойил бўйича бутланадиган бўлинмалар ва/ёки мутахассисликлар рўйхати вазирликлар раҳбарлари томонидан белгиланади.



§ 2. Ҳарбий хизмат турлари


8. "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида қуйидаги ҳарбий хизмат турлари жорий этилган:

муддатли ҳарбий хизмат;

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат;

контракт бўйича ҳарбий хизмат;

Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати.


9. Муддатли ҳарбий хизмат - чақирув ёшидаги фуқароларнинг оддий аскарлар лавозимларидаги, шунингдек муқаддам ҳарбий хизматни ўтамаган офицерларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида Қуролли Кучлар сафидаги мажбурий хизматидир.


10. Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат - муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар ўтайдиган ҳарбий хизмат туридир. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини сафарбарлик чақируви резервига олиш Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


11. Контакт бўйича ҳарбий хизмат - давлат билан ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик ўртасида тузиладиган контрактга биноан ихтиёрий равишда Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга кирган фуқаролар ўтайдиган ҳарбий хизмат туридир.


12. Резервчилар хизмати - Қуролли Кучларнинг қўшилма, ҳарбий қисм ва бўлинмаларини уруш даври штатларига қадар бутлаш, шунингдек уруш даври тузилмаларини кенгайтириш мақсадида ҳақиқий ҳарбий хизматни ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлардан бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар учун умумий ҳарбий мажбурият асосида жорий этиладиган ҳарбий хизмат туридир.


13. Ҳарбий хизматга биринчи марта ёки ихтиёрий равишда (контракт бўйича) кирган фуқаролар Ватанига, Ўзбекистон Республикаси халқи ва Президентига содиқлик тўғрисида қасамёд қабул қиладилар.



§ 3. Ҳақиқий ҳарбий хизматнинг бошланиши,

муддати ва тугаши


14. Ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлишнинг бошланиши деб:

а) муддатли хизматга чақирилган чақирилувчилар ва захирадаги офицерлар учун - ҳарбий қисмга жўнаш мақсадида мудофаа ишлари органида ҳозир бўлган кун;

б) контракт бўйича ҳарбий хизматга кирганлар ҳарбий хизматчилар учун - ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контракт кучга кирган кун;

в) вазирликларнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига курсант лавозимига ҳамда ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кирган чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар учун - тегишли таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган кун;

г) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳарбий лавозимга тайинланган шахслар учун - тегишли фармон, қарор ёки фармойиш имзоланган кун ҳисобланади.


15. Ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатлари календарь ҳисобида:

а) муддатли ҳарбий хизматни оддий аскарлар ва офицерлар лавозимларида ўтаётган ҳарбий хизматчилар учун - ўн икки ой;

б) контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар учун - контрактда кўрсатилган муддат;

в) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳарбий лавозимга тайинланган шахслар учун - Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ёки фармойишига мувофиқ вазифаларни бажариш даври этиб белгиланади.

Ҳарбий хизмат муддати ҳақиқий ҳарбий хизмат бошланган кундан ҳисобланади.

Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинган фуқаролар ҳарбий йиғинлар ўтказилаётган даврда ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтайдилар.


16. Фуқароларга контракт бўйича ҳарбий хизматга олинганидан сўнг, шунингдек олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ва олий таълим муассасалари ҳарбий тайёргарлик курсларида ўқишни тугатган талабаларга олий таълим муассасани битирганидан сўнг шахсий рақам, белгиланган намунадаги жетонлар ва шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар берилади.


17. Ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик, давлат қўмитаси ва идораларининг ҳарбий қисми, қўшилма, ҳарбий бошқарув органи, корхона, муассаса, ташкилот ва ҳарбий тузилмалари ҳамда уларда ишлаш ёки ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган ташкилот ва муассасаларда (кейинги ўринларда - ҳарбий қисм) ҳарбий хизматчи резервга бўшатилиши ёки истеъфога чиқарилиши муносабати билан ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилган кун унинг учун ҳақиқий ҳарбий хизматнинг тугаши (охирги куни) деб ҳисобланади.


18. Календарь ҳисобида камида ўн йил хизмат қилган офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ҳарбий хизматдан бўшатилаётганда ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига қуйидагилар қўшиб ҳисобланади:

олий таълим муассасасининг кундузги бўлимидаги бир ой ўқиш муддати бир ой хизмат муддати ҳисобида;

олий таълим муассасасини тамомлаганидан сўнг ихтисослигига мос келадиган лавозимлардаги бир ойлик иш стажи бир ойлик хизмат ҳисобида.

Пенсияни ҳисоблаш вақтида ҳарбий хизматдан ташқари давлат хизматларининг бошқа турлари назарда тутилган вазирликлардаги хизмат махсус унвон берилган кундан бошлаб ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишилган ҳолда давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига ҳарбий хизматга олишда уларнинг олий таълим муассасаларидаги ўқиш муддатлари ва олдинги иш жойларидаги меҳнат стажи пенсияни ҳисоблашда бир ойлик ўқиш (иш) бир ойлик хизмат ҳисобида ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади.

Олий юридик маълумотга эга ҳарбий прокуратуранинг офицерлар таркиби ҳарбий хизматчиларига олий таълим муассасасидаги ўқиш, ички ишлар вазирлиги органларидаги хизмат, шунингдек улардаги иш ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти билан боғлиқ бўлган судлар, прокуратура ва адлия органлари ва муассасаларидаги узлуксиз иш стажи уларнинг ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ёзилади.


19. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмат муддатига қуйидагилар қўшиб ҳисобланмайди (ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно):

а) ҳарбий хизматчининг интизомий ҳарбий қисмда бўлиш даври;

б) суднинг айблов ҳукми чиққан ҳарбий хизматчига нисбатан жиноятнинг олдини олиш чораси сифатида қамоқда ушлаб турилган даври;

в) хизмат бўйича чеклаш кўринишидаги жазо муддатини ўташ даври, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

г) ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетилган муддат.


20. Интизомий қисмда жазони ўтаб, белгиланган муддати тугагандан сўнг ёки муддатидан илгари озод этилган, ҳарбий ихтисосликка эга бўлган ҳарбий хизматчига, шунингдек хизмат бўйича чеклаш кўринишидаги жазо муддатини ўтаган, умумҳарбий низомлар талабларини қатъий бажараётган, хизматни бенуқсон ўтаётган ҳарбий хизматчига унинг интизомий ҳарбий қисмда бўлган ёки хизмат бўйича чеклов даври Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланиши мумкин.


21. Ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги, ҳарбий хизматчининг ҳам чақирилиши бўйича ва ҳам контракт бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматнинг жами вақтини, шу жумладан ҳақиқий ҳарбий хизматга қайтадан киришни ўз ичига олади.

Ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги календарь ва имтиёзли ҳисобдаги ҳарбий хизматдан иборат бўлади.

Календарь ҳисоб - бу ҳарбий хизматчининг йил, ой ва суткаларда ифодаланган ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлган расмий умумий давридир.

Пенсия, ижтимоий имтиёзлар тайинлаш ёки тўлаш учун имтиёзли ҳисоб-китоб Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ белгиланади.


22. Жанговар ҳаракатларда ёки террористик ташкилотларнинг қуролланган тузилмаларини аниқлаш ва йўқ қилиш бўйича махсус операцияларни ўтказиш давомида жанговар вазифаларни бажаришда қатнашган, шу жумладан, юқорида кўрсатилган ҳаракатларда қатнашиш даврида ярадор бўлгани, шунингдек озодликдан маҳрум этилиши кўринишида жазони ўташ даври ҳамда кейинчалик реабилитация қилинган ҳарбий хизматчиларга (жароҳат ва травма олгани, контузия бўлгани) касаллангани сабабли даволаш муассасаларида бўлган бир куни имтиёзли равишда хизматнинг уч кунига тенг ҳисобланади.



3-БОБ. МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА

ЧАҚИРИШ ТАРТИБИ


23. Муддатли ҳарбий хизматга ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган фуқаролар, шунингдек муқаддам ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтамаган офицерлар чақирилади.

Фуқароларни чақириш, йиғиш ва уларни муддатли ҳарбий хизматга жўнатиш ва ҳарбий қисмларда қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади.


24. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш ёки ундан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган чақирилувчилар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга (кейинги ўринларда - Тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом) мувофиқ тиббий кўрикдан ўтадилар.

Чақирилувчининг тиббий кўрик натижаларига мувофиқ туман (шаҳар) чақирув комиссияси муддатли ҳарбий хизматга чақириш тўғрисида қарор қабул қилади.


25. Муддатли ҳарбий хизматни, сафарбарлик чақирув резервидаги хизматни ёки контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтамаган ҳамда "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ уларга чақириш муддатини кечиктириш тақдим қилиниши учун асосларга эга бўлмаган қирқ ёшгача бўлган захирадаги офицерлар тинчлик даврида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғига биноан офицерлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақирилиши мумкин.


26. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш ёки чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган захирадаги офицерлар тиббий кўрик тўғрисидаги Низомга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилади. Тиббий кўрик натижаларига кўра ҳарбий хизматга яроқли деб топилган номзодларга шахсий йиғмажилдлар ва бошқа зарур ҳужжатлар мудофаа ишлари органлари томонидан расмийлаштирилади.


27. Захирадаги офицерни ҳақиқий хизматга чақириш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмага асосан мудофаа ишлари органи офицерга ҳарбий қисм ва унга келиш муддатлари кўрсатилган йўлланмани, зарурат туғилганда ҳарбий ташиш ҳужжатларини тақдим этади.


28. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган захирадаги офицер йўлланмага мувофиқ ҳарбий қисмга келади, етиб келган куни ҳарбий қисм командирининг буйруғига биноан шахсий таркиб рўйхатига киритилади ва барча таъминот турларига қўйилади.


29. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган захирадаги офицерлар уни ўтаётганларида ушбу Низомда назарда тутилган ўзига хос жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда контракт бўйича ҳарбий хизматчилар билан тенг равишда мажбуриятларни бажарадилар ва барча ҳуқуқ, имтиёз ва таъминот турларидан фойдаланадилар.



4-БОБ. КОНТРАКТ БЎЙИЧА

ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА САРАЛАШ


§ 1. Контракт бўйича ҳарбий хизматга кираётган

номзодларга қўйилган талаблар


30. Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар Қуролли Кучларнинг профессионал асосини ташкил этади ҳамда қўшилма, ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг жанговар шайлиги ва жанговар қобилиятини белгилаб беради.


31. Контракт бўйича ҳарбий хизматга қуйидаги талабларга жавоб берадиган фуқаролар қабул қилинади:

а) оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимларига - ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар ва аёллар ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар;

б) оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига - муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган оддий аскар ва сержантлар таркибидаги қирқ ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар;

в) оддий аскар, сержант ва офицерлар таркиби лавозимларига - муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган ва олий маълумотга эга ўттиз ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар;

г) олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари лавозимларига - ўн етти ёшдан йигирма уч ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган фуқаролар, шунингдек ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн саккиз ёшга тўладиган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек йигирма олти ёшгача бўлган ва олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг талабалари;

д) офицерлар таркиби лавозимларига - қирқ ёшгача бўлган резервдаги ва захирадаги офицерлар.

Контракт бўйича ҳарбий хизматга кираётган номзодларга қўйилган махсус антропометрик параметрлар вазирликлар томонидан белгиланади.

Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар лавозимларини бутлаш учун юксак касбий тайёргарлик ва фаолиятида катта тажрибага эга бўлган, контракт бўйича ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етмаган фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишилган ҳолда вазирлик раҳбарининг қарорига кўра ҳарбий хизматга қабул қилишга рухсат этилади.


32. Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун ҳарбий-касбий саралаш (кейинги ўринларда - саралаш) ташкиллаштирилади.

Контракт бўйича ҳарбий хизматчи номзодларини саралаш танлов асосида ўтказилади ва вазирликлар зиммасига юкланади.

Фан, маданият ва спорт арбоблари орасидан номзодлар вазирлик томонидан белгиланган тартибда саралашдан ўтмасдан контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мумкин.


33. Номзодларни саралашни амалга ошириш учун контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш комиссиялари тузилади. Саралаш комиссияларини тузиш бўйича вазирлик мансабдор шахсларининг ваколатлари ва уларга бўйсунувчи бўлинмаларда саралашни ўтказиш тартиби вазирлик раҳбари томонидан белгиланади.


34. Номзод Тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилиб, унинг натижалари бўйича номзоднинг ҳарбий хизматга яроқлилиги тўғрисида хулоса чиқарилади.



§ 2. Резерв ва захирадаги ҳарбий хизматга

мажбурлар орасидан контракт бўйича ҳарбий

хизматга номзодларни кўриб чиқиш тартиби


35. Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаро ўзи яшаб турган жойидаги вазирликнинг ҳудудий ваколатли органига ёки унга бўйсунувчи ҳарбий қисмга ариза билан мурожаат қилади.


36. Муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган фуқаро ўз аризасида контракт бўйича ҳарбий хизматдан бўшаганлигининг сабаби ва ҳолатларини кўрсатиб ўтади. Бунда вазирликнинг кадрлар органи томонидан контракт бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшаш сабабларига аниқлик киритилганидан сўнг номзодга саралаш тадбирларида қатнашишга рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилинади.


37. Вазирликнинг ҳудудий ваколатли органи ёки ҳарбий қисм контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун қабул қилади.


38. Аризаси кўриб чиқиш учун қабул қилинган фуқаро контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш учун номзод ҳисобланади (кейинги ўринларда - номзод).

Вазирликлар бошқарув органларининг расмий сўровномаси (ёзма кўрсатмаси)га биноан номзодларнинг зарур бўлган ҳужжатлари мудофаа ишлари органлари томонидан вазирликларнинг тегишли бўлинмаларига юборилади.


39. Номзодга ўрганиш ва саралаш ўтказилишининг исталган босқичида контракт бўйича ҳарбий хизматга киришга қуйидаги ҳолатларда рад жавоби берилиши мумкин:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган, шунингдек бошқа давлатнинг фуқаролиги мавжуд бўлганда;

б) контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш имконини берувчи қонунда белгиланган ёш чегарасидан ўтганда;

в) агарда эркак фуқаро ҳарбий хизматга мажбур бўлмаса;

г) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ контракт тузиш ҳуқуқи бўлмаса;

д) фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилган, унга нисбатан дастлабки тергов ёки суриштирув олиб борилаётган, жиноий иш судда кўрилаётган бўлса (бу ҳолатларда номзодни қайта кўриб чиқиш жиноий иш бўйича якуний қарор қабул қилинганидан сўнг амалга оширилади);

е) жазо чорасидан ва амнистия қўлланилганидан қатъий назар содир этган жинояти учун айблов ҳукми мавжуд бўлса;

ж) агар фуқаро муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий хизматчининг номига доғ туширувчи хатти-ҳаракатни содир этгани ёки хизмат вазифасига нолойиқ бўлиб қолганлиги сабабли бўшатилган бўлса;

з) вазирликларнинг махсус талабларига жавоб бермаса;

и) соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилса.


40. Вазирликнинг ҳудудий ваколатли органи ёки ҳарбий қисм белгиланган муддатларда номзодларни ўрганиш ва саралаш ишларини ташкиллаштиради.



§ 3. Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий

хизатчилари орасидан контракт бўйича

хизматга номзодларни кўриб чиқиш тартиби


41. Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ истагини билдирган муддатли ҳарбий хизматчи муддатли ҳарбий хизматнинг календарь ҳисоби бўйича муддати тугашидан камида уч ой олдин бевосита командири (бошлиғи) номига билдирги билан мурожаат қилади.


42. Ҳарбий қисмлар контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ истагини билдирган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг билдиргиларини кўриб чиқиш учун қабул қиладилар.


43. Билдиргиси кўриб чиқиш учун қабул қилинган муддатли ҳарбий хизматчи контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш учун номзод деб ҳисобланади.


44. Муддатли ҳарбий хизматчилар орасидан контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган номзодга ўрганиш ва саралаш ўтказилишининг исталган босқичида контракт бўйича ҳарбий хизматга киришга қуйидаги ҳолатларда рад жавоби берилиши мумкин:

а) унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, дастлабки тергов ишлари олиб борилаётган, жиноий иш судда кўрилаётган бўлса, жиноий иш бўйича якуний қарор қабул қилинганига қадар;

б) жазо чорасидан ва амнистия қўлланилганидан қатъий назар содир этган жинояти учун айблов ҳукми бўлса;

в) ҳарбий хизматчини кейинги саралаш тадбирларига тақдим этиш мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан қарор қабул қилинган бўлса;

г) вазирликнинг махсус талабларига жавоб бермаса.


45. Ҳарбий қисмнинг кадр органи қабул қилинган билдиргини белгиланган муддатда кўриб чиқади ва номзодларни ўрганиш ишларини ташкиллаштиради.


46. Ҳарбий хизматчининг кейинги саралаш тадбирларида қатнашиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарор ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан бир ой муддатда қабул қилинади.


47. Ҳарбий қисмнинг кадр органи ҳарбий қисм қўмондонлигининг қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматчига оид материалларини тегишли саралаш комиссияларига тақдим этади.



§ 4. Контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни

ҳарбий-касбий саралаш тартиби


48. Саралаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) номзодни дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш, суҳбат);

б) тиббий кўрик;

в) психологик ўрганиш (интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлиги баҳоланади);

г) жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

д) номзоднинг касбий нуқтаи назардан ҳарбий хизмат учун муҳим сифатларини ўрганиш бўйича вазирлик томонидан белгиланувчи бошқа турдаги синов (текширув) турлари.


49. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар орасидан номзодларни саралаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) номзодни ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш, суҳбат);

б) аттестация (малака) комиссиясининг мажлисида кўриб чиқиш.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган офицерларни аттестация (малака) комиссиялари мажлисида кўриб чиқиш натижалари бўйича номзодни контракт бўйича ҳарбий хизмат талабларига мос келиши ҳақида хулоса чиқарилади.


50. Саралаш натижалари умумлаштирилиб, унинг якунларига кўра номзодни контракт бўйича ҳарбий хизматга мувофиқлиги ҳақида хулоса чиқарилади ва бу тўғрисида саралаш комиссиясининг баённомаси тузилади.


51. Саралаш комиссиясининг баённомаси тасдиқланган вақтидан бошлаб кадрлар органлари томонидан бир йил давомида амалга ошириш учун ҳақиқий ҳисобланади, тиббий кўрик натижалари бундан мустасно.

Саралаш натижалари номзодни саралашнинг ўрнатилган шаклдаги картасида акс эттирилади.


52. Саралашдан муваффақиятли ўтган номзодлар гарнизон (ҳудудий) ҳарбий-тиббий комиссияларига тиббий кўрикдан ўтиш учун (саралаш комиссияси баённомасидан кўчирма, шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) нусхаси, наркологик, сил касалига қарши кураш, тери-таносил, психоневрологик диспансерлар ва ОИТСга қарши кураш марказидан олинган маълумотнома, сўнгги беш йил ичидаги амбулатор беморнинг тиббий картасидан кўчирма, мажбурий диагностика тадқиқотларининг натижалари билан бирга) юборилади.


53. Саралаш комиссияси томонидан номзоднинг контракт бўйича ҳарбий хизмат талабларига мос эмаслиги ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда номзод ушбу қарор билан имзо остида хабардор қилинади.


54. Вазирликнинг ҳудудий ваколатли органи ёки ҳарбий қисм командирлари саралаш комиссияси баённомасидан кўчирмани (нусхани) олгач, номзодни у билан таништиришни амалга оширади.


55. Номзод маълумоти ва мутахассислиги бўйича тайёргарлик даражасига кўра саралашни ўтказган вазирликнинг талабларига жавоб бериши керак.


56. Номзод касбий тайёргарлик даражасининг контракт бўйича ҳарбий хизматга кираётганлар учун белгиланган талабларга мослигини аниқлаш саралашни ўтказган вазирлик вакиллари зиммасига юкланади.


57. Номзод вазирлик томонидан белгиланган тартибда махсус текширув ёки мувофиқлаштиришдан ўтади (махфий маълумотлар билан ишлаш учун белгиланган шаклдаги рухсатномага эга номзодлар бундан мустасно), зарурат туғилганда эса - давлат сири бўлган маълумотлар билан ишлаш учун рухсатнома расмийлаштирилади.

Давлат сирлари билан ишлаш учун рухсатнома расмийлаштириладиган ҳарбий хизматчилар лавозимларининг рўйхати ва махсус текширувни ўтказиш тартиби вазирлик раҳбари томонидан белгиланади.


58. Номзод қуйидаги ҳолларда контракт бўйича ҳарбий хизматга кирувчилар учун белгиланган талабларга жавоб бермайди деб ҳисобланади:

а) у тиббий кўрик натижаларига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз ёки кейинчалик қайта тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан даволанишга муҳтож деб топилса;

б) саралаш натижаларига кўра ҳарбий хизматни ўташга мос эмас деб топилса;

в) агарда у вазирликнинг махсус талабларига нолойиқ бўлса.


59. Саралаш натижаларига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматга кирувчилар учун белгиланган талабларга мувофиқ деб топилган номзодга шахсий йиғмажилд расмийлаштирилади.

Йиғмажилдларни расмийлаштириш тартиби вазирлик раҳбари томонидан белгиланади.


60. Контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаш якунига кўра энг юқори натижаларга эришган номзодлар бўш лавозимлар мавжуд бўлган тақдирда қабул қилинади.


61. Саралашдан ўтган номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилди контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш тўғрисида якуний қарорни қабул қилиш учун бўйсунув бўйича юқори турувчи кадр органларига жўнатилади.


62. Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш тўғрисида вазирлик раҳбарларининг ёки ҳарбий хизматга қабул қилиш, лавозимга тайинлаш, хизмат жойи ва лавозимини ўзгартириш ҳамда контракт бўйича ҳарбий хизматдан бўшатиш тартиби ва мансабдор шахсларнинг ваколатларини белгиловчи номенклатурага мувофиқ бошқа мансабдор шахснинг буйруғи (шахсий таркиб бўйича) чиқарилади.


63. Кадр органларининг мансабдор шахслари буйруқ имзолангандан кейинги беш иш кунидан кечикмасдан командирлар (бошлиқлар)нинг буйруқларидан кўчирмалар ёки ёзма хабарномаларни мудофаа ишлари органлари (вазирликларнинг ҳудудий ваколатли органлари) ва номзодлар тайинланган ҳарбий қисмларга юборади.


64. Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинганлик тўғрисидаги буйруқлардан кўчирмалар ёки ёзма хабарномалар асосида номзодга контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ жойига жўнаш учун йўлланма ва ҳарбий ташиш ҳужжатлари (зарурат бўлганда) берилади.

Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинганлик тўғрисидаги буйруқдан (шахсий таркиб бўйича) кўчирма асосида ҳарбий хизматчи ҳарбий қисмга келгандан сўнг, ҳарбий қисм командири у билан уч кунлик муддатда вазирлик номидан дастлабки (янги) контрактни тузади ва бу ҳақда ҳарбий қисм командирининг буйруғи чиқарилади.


65. Контрактнинг қонуний кучга киргани тўғрисидаги буйруқдан кўчирма шахсий йиғмажилдга қўшиб қўйилади.


66. Номзоднинг шахсий йиғмажилди ёки контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинганлик тўғрисидаги ёзма хабарнома уни ҳарбий ҳисобдан чиқариш учун мудофаа ишлари органларига юборилади.



§ 5. Фуқароларни (ҳарбий хизматчиларни)

контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул

қилиш муносабати билан алоҳида

ваколатли органларнинг вазифалари


67. Фуқароларни (ҳарбий хизматчиларни) контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш тадбирларини ўтказиш вақтида қуйидаги мажбуриятлар юкланади:


а) мудофаа ишлари органларига:

вазирликлар ва ҳарбий қисмларнинг фуқароларни саралаш учун талабномаларини тўплаш ва умумлаштириш;

контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқароларни вазирликларнинг талабномаларига асосан хизмат жойлари ва лавозимлар тўғрисида хабардор қилиш;

зарур номзодлар мавжудлиги ҳақида вазирликларни хабардор қилиш;

номзодлар билан суҳбат ўтказиш учун уларнинг вазирлик вакиллари билан учрашувини ташкиллаштириш (мудофаа ишлари бошқармаларида);

номзодларнинг шахсий йиғмажилдларини контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун жўнатиш;

номзодларни хизматни ўташ учун контракт бўйича ҳарбий хизматга жўнатиш;


б) ваколатли ҳудудий органга, ҳарбий қисм қўмондонлигига:

ҳарбий қисмда мавжуд бўш лавозимларни бутлаш учун ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликни кўрсатган ҳолда командирлик поғонаси бўйича талабномаларни тақдим этиш;

контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш тўғрисида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчилар ҳамда резервдаги ва захирадаги ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан номзодлар танловини ташкиллаштириш;

контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган ҳарбий хизматчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

номзодларнинг шахсий йиғмажилдлари ва бошқа материалларини расмийлаштириш, уларни ҳарбий хизматга қабул қилиш тўғрисида қарор чиқариш ва контрактлар тузиш учун юбориш ишларини ташкиллаштириш;

контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматчилар орасидан танланган номзодлар билан контрактлар тузиш ишларини ташкиллаштириш;


в) вазирликлар раҳбарларига:

контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкиллаштириш;

кадрлар органларининг зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқароларни (ҳарбий хизматчиларни) саралаш тадбирларидан ўтиш учун жўнатиш ишларини ташкиллаштириш;

мансабдор шахсларнинг вазирлик номидан фуқаролар (ҳарбий хизматчилар)ни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш, уларни лавозимга тайинлаш ва улар билан контрактлар тузиш ваколатларини белгилаш;

фуқаролар (ҳарбий хизматчилар)ни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш, уларни лавозимга тайинлаш ва уларга ҳарбий унвонлар бериш;

алоҳида тоифадаги фуқаролар (ҳарбий хизматчилар) билан контрактлар тузиш.


68. Бўш лавозимларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (ҳарбий-ҳисоб ихтисослиги кўрсатилган ҳолда) вазирликларнинг бутлаш органлари томонидан белгиланган тартибда тақдим қилинади.


69. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги фуқароларни контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаш ва қабул қилиш масалаларида вазирликлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ташкиллаштиради.

Қонунчиликка мувофиқ вазирликлар зиммасига фуқароларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш билан боғлиқ бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.



5-БОБ. КОНТРАКТ ТУЗИШ ВА

УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


§ 1. Контрактни тузиш ва унинг

амал қилишини тўхтатиш тартиби


70. Қуролли Кучлар контракт бўйича ҳарбий хизматчилари оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибига бўлинади.

Оддий аскарлар таркиби - "оддий аскар" унвонига эга бўлган ҳарбий мутахассислардир.

Сержантлар таркиби - "кичик сержант", "III даражадаги сержант", "II даражадаги сержант", "I даражадаги сержант", "катта сержант" (кема таркибидаги уларга тенглаштирилган) ҳарбий унвонларга эга бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар.

Офицерлар таркиби - "лейтенант"дан "армия генерали"гача ҳарбий унвонларга эга бўлган ҳарбий хизматчилар.


71. Контракт ёзма шаклда мазкур Низомнинг 1-, 2- ва 3-иловаларида келтирилган ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги Намунавий контрактга мувофиқ тузилади.

Ҳарбий хизмат учун тузилган контрактнинг кучга киргани командирнинг (бошлиқнинг) буйруғи билан эълон қилинади.


72. Контракт шартлари бир томонлама ўзгартирилиши мумкин эмас, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бўлиши шарт ва томонларнинг бажариши учун мажбурий ҳисобланади.


73. Контракт дастлабки ёки янги бўлиши мумкин.

Дастлабки контракт бу ихтиёрий равишда биринчи марта ҳарбий хизматга кирувчи фуқаро билан тузилган контракт ҳисобланади.

Янги контракт бу жорий контрактнинг муддати тугаган ҳарбий хизматчи ёки илгари контракт бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаган фуқаро билан тузилган контракт ҳисобланади.


74. Контракт тузиш, уни бекор қилиш, шунингдек у билан боғлиқ бошқа муносабатлар ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади.


75. Контракт қуйидаги ҳарбий хизматчилар билан тузилиши мумкин эмас:

ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлишнинг чегара ёшидан ўтган, шу жумладан ушбу Низомда кўзда тутилган хизмат муддатини узайтиришни ҳисобга олган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланган ҳарбий хизматчилар бундан мустасно;

соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган;

муқаддам ўта оғир ва оғир жиноят содир этганлиги учун судланган, жазо чорасидан, судланганлиги олиб ташланган ёки судланганлик ҳолати тугалланган ва амнистия қўлланганидан қатъий назар;

хизмати юзасидан салбий тавсифланган.


76. Қуйидаги ҳолатлар ҳам номзод билан дастлабки контракт тузишни рад этишга асос бўлади:

а) номзоднинг касбий тайёргарлигига мос келувчи вакант лавозимларнинг йўқлиги;

б) муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган офицерни контракт бўйича ҳарбий хизматга кирувчилар учун белгиланган талабларга мос келмаслиги тўғрисида аттестация (малака) комиссиясининг қарори.


77. Контракт тузишни рад этиш тўғрисидаги қарор ёзма равишда расмийлаштирилади, тегишли командир (бошлиқ) томонидан имзоланади ва ҳарбий қисмнинг гербли муҳри билан тасдиқланади. Қарор фуқарога (ҳарбий хизматчига) имзо остида етказилади ва ҳисоб ҳужжатларига қўшиб қўйилади. Қарорда контракт тузишни рад этиш сабаблари кўрсатилади.


78. Контрактда қуйидагилар кўрсатилади:

а) контракт тузувчи номзоднинг ҳарбий унвони, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, куни ва ойи;

б) давлат манфаатларини ҳимоя қилувчи вазирликнинг номи, мазкур вазирлик номидан контрактни имзоловчи мансабдор шахснинг лавозими, ҳарбий унвони, исми, отасининг исми ва фамилияси;

в) номзод ва вазирлик номидан имзоловчи мансабдор шахс томонидан контракт имзоланган сана.

Номзод ва мансабдор шахснинг имзоларидан кейин қуйидагилар кўрсатилади:

а) контракт қонуний кучга кирганлиги тўғрисида эълон қилинган буйруқнинг санаси ва рақами;

б) контракт бекор қилинишининг сабаби, буйруқнинг санаси ва рақами (у бекор қилингандан кейин).


79. Контракт шартлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) фуқаро (ҳарбий хизматчи)нинг мажбуриятлари вазирликнинг ҳарбий қисмларида контрактда белгиланган муддат мобайнида ҳарбий хизматни ўташ, ҳарбий хизматчиларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган умумий, лавозим ва махсус мажбуриятларини виждонан бажариш;

б) давлатнинг ҳарбий хизматчи олдидаги мажбуриятлари, ҳарбий хизматчи ва унинг оила аъзоларининг ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда сақлаш ва ҳимоя қилиш;

в) контракт амал қиладиган муддатда ҳарбий хизматчи ва вазирликнинг (идоранинг) ҳуқуқлари;

г) контракт шартларини бузганликлари учун томонларнинг жавобгарлиги.


80. Томонларнинг келишуви асосида ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Қуролли Кучлар сафидаги ҳарбий хизматнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳарбий хизматни ўташ бўйича қўшимча шартлар белгиланиши мумкин.


81. Вазирлик номидан контрактни имзолаш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларнинг рўйхати унинг раҳбари томонидан тасдиқланади.


82. Контракт икки нусхада, давлат ёки рус тилида (номзоднинг хоҳишига кўра) тузилади, ҳар бири уни тузган шахслар томонидан имзоланади. Контрактни имзолаган мансабдор шахснинг имзоси гербли муҳр билан тасдиқланади.


83. Контракт томонлар имзолаган кундан бошлаб кучга киради, унинг қонуний кучга кириши тўғрисида командир (бошлиқ)нинг тегишли буйруғи чиқарилади. Буйруқдан кўчирма ҳарбий хизматчининг шахсий йиғмажилдига қўшиб қўйилади.


84. Контракт қонуний кучга киргандан сўнг контрактларни қайд этиш китобида рўйхатга олиниб, биринчи нусхаси ҳарбий хизматчининг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига қўшилади, иккинчи нусхаси эса ҳарбий хизматчига берилади.


85. Контракт муддати у қонуний кучга кирган кундан (календарь санадан) бошлаб ҳисобланади.


86. Контракт қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

а) ҳарбий хизматчининг контракт муддати тугамасдан ҳарбий хизматдан бўшаши сабабли ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатидан ўчирилган кундан бошлаб;

б) ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлиши (вафоти), бедарак йўқолган деб тан олинган ёки вафот этган деб эълон қилингани сабабли ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатидан ўчирилган (чиқарилган) кундан бошлаб;

в) контракт муддати тугаганлиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва мазкур Низомда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;

г) мазкур Низомда назарда тутилган ҳолларда ҳарбий хизматчи билан янги контракт тузилган кундан бошлаб.


87. Мазкур Низомда белгиланган асосларда контракт томонлардан бирининг ташаббуси билан муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин.


88. Табиий ва техноген характерга эга фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш ва аксилтеррор тадбирларни ўтказиш бўйича вазифаларни бажаришга жалб этилган ҳарбий хизматчи билан тузилган контракт кўрсатиб ўтилган ҳолатлар тугагунига қадар томонлардан бирининг ташаббуси билан муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин эмас.


89. Контрактнинг муддатидан илгари бекор қилингани ҳақида тегишли буйруқ чиқарилади, бу тўғрида контрактда уни бекор қилиш санаси ва асослари тўғрисидаги ёзувлар кўрсатилади. Ёзувлар контрактнинг иккала нусхасида ҳам кўрсатилади ва командир (бошлиқ)нинг имзоси ҳамда ҳарбий қисмнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.


90. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланган ҳарбий хизматчи контракт тузмасдан ҳарбий хизматни ўтайди.

Бунда, кўрсатиб ўтилган мансабдор шахснинг контракт бўйича ҳарбий хизматчининг барча ҳуқуқлари сақланиб қолади. Мансабдор шахс кўрсатиб ўтилган лавозимдан озод этилганида, у хизматни олдинги контракт бўйича давом эттиради, агар лавозимда бўлиш даврида белгиланган контрактнинг муддати тугаган ёхуд у йўқ бўлган тақдирда, у билан бир ой муддатда янги контракт тузилади ёки уни бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилинади.



§ 2. Дастлабки контрактни тузиш тартиби


91. Дастлабки контракт илгари контракт бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтамаган фуқаролар (ҳарбий хизматчилар) билан тузилади.


92. Контракт олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кирувчи фуқаролар билан ушбу таълим муассасасининг шахсий таркиб рўйхатига киритилган куни тузилади. Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кунида Ватанга, Ўзбекистон Республикаси халқи ва Президентига содиқлик қасамёдини қабул қиладилар.

Олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари ўқиш муддати давомида муддатли ҳарбий хизматчилар учун қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланадилар.

Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар таркиби орасидан бўлган олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантларида ўқиш даврида: берилган ҳарбий унвонлар бўйича окладлар; охирги эгаллаган лавозим бўйича окладлар; хизмат йили учун фоиз моянаси; махсус моддий рағбатлантириш фондидан ҳар ойлик устама тўлов, қўшинлар жанговар шайлигини сақлаш учун бир марта тўланадиган пул мукофоти; узлуксиз ҳарбий хизмати учун бир марта тўланадиган пул мукофоти; моддий ёрдам олиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминоти тўғрисидаги Низомда назарда тутилган бошқа устама ва қўшимча тўловлар, пул мукофотлари, бир марта тўланадиган, бадал ва бошқа тўловлар тўланмайди.

Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар орасидан бўлган олий ҳарбий таълим муассасаларининг оилали ёки қарамоғидаги шахслари бўлган курсантларда, оила аъзолари ва қарамоғидаги шахсларнинг улар билан биргаликда яшаш шарти билан, тураржой хоналарининг ижараси учун ҳар ойда тўланадиган пул бадалини ўқиш жойи бўйича олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.


93. Аёллар ушбу Низомнинг 127-банди талабларини ҳисобга олган ҳолда аёл ҳарбий хизматчилар эгаллаши мумкин бўлган вакант лавозимлар мавжуд бўлган тақдирда ушбу лавозимларга контракт бўйича ҳарбий хизматга олинишлари мумкин.


94. Вазирлик номидан дастлабки контракт:

а) вазирлик раҳбарининг қарори билан белгиланган мансабдор шахслар билан контракт бўйича ҳақиқий ҳарбий хизмат беш йил муддатга тузилади. Агар шахснинг ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлишининг чегара ёшигача беш йилдан кам муддат қолган бўлса, у билан контракт чегара ёшига етиш муддатигача тузилади;

б) олий ҳарбий таълим муассасаларига курсант лавозимига беш йил мобайнида офицерлар таркиби лавозимларида мажбурий хизматни ўташ шарти билан ўқиш муддати - олий ҳарбий таълим муассаса бошлиғи томонидан тузилади.


95. Дастлабки контракт қуйидагилар билан тузилади:

а) контракт бўйича ҳарбий хизматга олинган фуқаро билан - йўлланма билан ҳарбий қисмга келгандан сўнг уч кун мобайнида;

б) олий ҳарбий таълим муассасасига кирган фуқаро билан - ушбу кўрсатилган муассасага курсант лавозимига олинган куни;

в) контракт бўйича ҳарбий хизматга олинган муддатли ҳарбий хизматчи билан - муддатли ҳарбий хизматнинг муддати тугаши билан уч кун мобайнида.


96. Ҳарбий хизматнинг дастлабки контрактда назарда тутилган муддати тугаганидан кейин хизмат муддати янги контракт тузилиши билан навбатдаги муддатга узайтирилиши мумкин.



§ 3. Ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга

мажбурлар билан янги контракт

тузиш тартиби


97. Ҳарбий хизматни давом эттириш истагини билдирган контракт бўйича ҳарбий хизматчи билан қуйидаги ҳолларда янги контракт тузилади:

а) олдинги контракт муддати тугаганда;

б) олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинганида (офицерлар таркибидан ташқари);

в) олий ҳарбий таълим муассасасини тугатгандан сўнг хизматни ўташ жойига келганда (офицерлар таркиби лавозимларида ҳарбий хизматни ўтаётганда);

г) ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етганида ва уни узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда.

Ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ўқишга юборилаётганда улар билан ўқиш шартлари ҳисобга олинган ва ўқиш тугагандан сўнг белгиланган муддат мобайнида ҳарбий хизматни ўташ мажбуриятлари акс эттирилган 4-иловага мувофиқ махсус контракт тузилади.


98. Муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш учун белгиланган талабларга мос келадиган фуқаролар янги контракт тузади.


99. Янги контракт қуйидаги муддатларга тузилади:

а) контракт бўйича ҳарбий хизматчи (резервдаги ҳарбий хизматга мажбур) билан - беш йилга ёки агар ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етишига беш йилдан кам вақт қолган бўлса ундан кам муддатга;

б) олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кираётган контракт бўйича ҳарбий хизматчи (ҳарбий хизматга мажбур) билан - мазкур таълим муассасасида ўқиш вақтига ва у тугагандан сўнг беш йил мобайнида ҳарбий хизматни ўташ шарти билан.


100. Вазирлик номидан янги контрактни вазирлик раҳбарининг қарори билан белгиланган мансабдор шахслар қуйидаги муддатларда имзолайди:

а) амалдаги контракт муддати тугаётган ҳарбий хизматчи билан - контракт муддати тугаган куннинг эртасига;

б) аввал контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган резервдаги ҳарбий хизматга мажбур билан - йўлланма билан ҳарбий қисмга келгандан сўнг уч кунлик муддатда.


101. Олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кирган контракт бўйича ҳарбий хизматчи ёки ҳарбий хизматга мажбур билан курсант сифатида ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контракт ушбу таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган куни тузилади.


102. Контракт муддати тугашига олти ойдан кам бўлмаган вақт қолган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар бу ҳақда ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан огоҳлантирилади. Улар билан ҳарбий хизматчининг Қуролли Кучлар сафларида ҳарбий хизматни давом эттириш масалаларини келишиш учун суҳбатлар ўтказилади.


103. Янги контракт тузиш истагини билдирган контракт бўйича ҳарбий хизматчи амалдаги контрактнинг амал қилиш муддати тугашидан камида уч ой олдин ўзининг бевосита командири (бошлиғи) номига ёзма шаклда билдирги топширади. Билдиргида контракт қайси муддатга тузилиши кўрсатилади. Билдиргиларни ўз вақтида топшириш устидан назорат тегишли кадрлар органи томонидан амалга оширилади.


104. Янги контрактни тузиш бўйича ҳужжатлар бир ой мобайнида аттестация (малака) комиссияси томонидан кўриб чиқилади, у мазкур ҳарбий хизматчи билан контракт тузишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилади.

Аттестация (малака) комиссиясининг қарори ваколатли командир (бошлиқ) томонидан контракт тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос бўлади.


105. Командирнинг (бошлиқнинг) қарори амалдаги контракт муддати тугашидан камида икки ой олдин ёзма равишда ҳарбий хизматчига етказилади.


106. Янги контракт тузиш бўйича қарор қабул қилинган ҳарбий хизматчи амалдаги контракт муддати тугаган куннинг эртасига контракт тузиш ҳуқуқига эга бўлган командир (бошлиқ) ҳузурига уни имзолаш учун таклиф этилади.


107. Янги контракт тузишни хоҳламаган ёки янги контракт тузиш рад этилган ҳарбий хизматчи Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ҳарбий хизматдан бўшатишга тақдим этилади.


108. Янги контракт тузиш рад этилган ҳарбий хизматчи командир (бошлиқ) қабул қилган қарор устидан юқори турувчи инстанция ёки судга шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


109. Янги контракт тузиш имкониятини истисно қилувчи қуйидаги объектив ҳолатларда контракт бўйича ҳарбий хизматчи олдинги контракт бўйича ҳарбий хизмат ўташни давом эттиради:

ҳомиладорлик, фарзанд туғилиши ва бола парваришлаш бўйича таътилда бўлиш;

асир ёки гаров тариқасида ушланган ҳолатда бўлиш;

хизмат сафарида бўлганда ёки жанговар-хизмат вазифаларни бажараётганда;

стационар даволанишда бўлиш;

қонунчиликда белгиланган ва томонларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар.

Кўрсатиб ўтилган ҳолатлар тугагандан сўнг у бир ой мобайнида янги контракт тузади ёки ҳарбий хизматдан бўшайди.


110. Контракт бўйича ҳарбий хизматчига ўтаган хизмат муддатидан (календарь ҳисобида) келиб чиққан ҳолда контракт бўйича узлуксиз ҳарбий хизмати учун биринчи уч йилга пул таъминотининг икки ойлик оклади миқдорида ва узлуксиз хизматнинг кейинги йилларидаги ҳар икки йили учун худди шу миқдорда бир марталик пул мукофоти берилади.



§ 4. Ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган

ёш чегарасига етган ҳарбий хизматчи

билан янги контракт тузиш


111. Ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси қуйидагича белгиланади:

а) контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар (матрослар), сержантлар (старшиналар) учун - 45 ёш;

б) кичик офицерлар учун - 45 ёш;

в) катта офицерлар учун - 50 ёш, полковниклар (I даражадаги капитанлар) учун - 55 ёш;

г) "генерал-майор", "генерал-лейтенант" ва "генерал-полковник" ҳарбий унвонидаги офицерлар учун - 60 ёш;

"Армия генерали" ҳарбий унвонидаги офицерлар учун ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси ўрнатилмайди.


112. Ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етган, эгаллаб турган лавозимида юксак касбий тайёргарлик ва катта амалий тажрибага эга бўлган, саломатлигига кўра ҳарбий хизматни ўташга яроқли деб топилган ҳарбий хизматчи билан, унинг командирлари (бошлиқлари) томонидан ёзилган илтимоснома асосида вазирлик раҳбари ёки шундай ваколатлар берилган мансабдор шахснинг қарорига кўра ёшининг чегарасидан ташқари ҳарбий хизматда бўлиш муддатини беш йилгача бўлган муддатга узайтириш тўғрисида контракт тузилиши мумкин.


113. Ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етган ҳарбий хизматчи янги контракт тузиш учун ўрнатилган тартибда амалдаги контракт муддати тугашидан камида тўрт ой олдин билдирги билан мурожаат қилади.


114. Ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етган ҳарбий хизматчи ҳарбий-тиббий комиссия томонидан тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилиши керак. Ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси ушбу ҳарбий хизматчининг ҳарбий хизмат муддати тугамасдан камида уч ой олдин ҳарбий қисмга келиб тушиши зарур.


115. Ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етган ҳарбий хизматчи билан контракт тузиш, янги контракт муддати ёки контракт тузишни рад этиш тўғрисидаги қарор амалдаги контракт муддати тугашидан камида икки ой олдин қабул қилиниши, бу тўғрида ҳарбий хизматчи ёзма равишда хабардор қилиниши лозим.



6-БОБ. КОНТРАКТ БЎЙИЧА ҲАРБИЙ

ХИЗМАТЧИЛАР ТОМОНИДАН ҲАРБИЙ

ХИЗМАТНИ ЎТАШ ТАРТИБИ


§ 1. Ҳарбий лавозимга тайинлаш тартиби


116. Ҳарбий хизматчилар эгаллаши лозим бўлган ҳарбий лавозимлар ва ушбу лавозимларга мувофиқ ҳарбий унвонлар вазирликларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган махсус рўйхатлар билан белгиланади ва штатларда назарда тутилади.


117. Генераллар таркиби лавозимларини эгаллаши лозим бўлган шахслар рўйхати вазирликлар раҳбарлари тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тасдиқлашнинг бошқа тартиби ўрнатилган офицерлар таркиби лавозимларининг алоҳида тоифаси бўйича рўйхатлар бундан мустасно.


118. Алоҳида тоифадаги офицерларни давлат аҳамиятига эга бўлган ҳарбий раҳбарлик лавозимларига тайинлаш (алоҳида рўйхат билан белгиланади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори ва фармойишлари ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши билан келишилган ҳолда вазирликлар раҳбарларининг буйруқлари билан амалга оширилади.


119. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилган лавозимга тайинловлар вазирликлар раҳбарларининг буйруғи билан эълон қилинади.


120. Бошқа ҳарбий хизматчиларни лавозимларга тайинлаш якка тартибда вазирликларнинг раҳбарлари ёхуд лавозимга тайинлаш бўйича ваколатларга мувофиқ бошқа мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади. Уларни лавозимга тайинлаш ваколатли мансабдор шахснинг буйруғи билан амалга оширилади.


121. Буйруқ чиқариш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар рўйхати вазирлик раҳбари томонидан белгиланади.

Кўрсатиб ўтилган мансабдор шахслар ўзларининг бевосита бўйсунувида бўлган ҳарбий хизматчиларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш ҳуқуқига эга.


122. Ҳарбий хизматчи юқори, тенг ва қуйи ҳарбий лавозимга тайинланиши мумкин.

Агар лавозим учун штат бўйича олдинги лавозимга нисбатан юқорироқ ҳарбий унвон назарда тутилган, ҳарбий унвонлар тенг бўлганда эса эгаллаб турган ҳарбий лавозимига мувофиқ кўпроқ лавозим оклади кўзда тутилган бўлса, ушбу лавозим юқори лавозим ҳисобланади.

Лавозим учун штат бўйича олдинги лавозим билан бир хил ҳарбий унвон ва эгаллаб турган ҳарбий лавозимига мувофиқ тенг лавозим оклади кўзда тутилган бўлса, ушбу лавозим тенг лавозим ҳисобланади.

Лавозим учун штат бўйича олдинги лавозимга нисбатан пастроқ ҳарбий унвон назарда тутилган, унвонлар тенг бўлганда эса эгаллаб турган ҳарбий лавозимига мувофиқ камроқ оклад кўзда тутилган бўлса, ушбу лавозим қуйи лавозим ҳисобланади.

Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирганлиги сабабли штат бўйича эгаллаган лавозимидан озод этилиб, курсантлар ёки тингловчилар, шунингдек ўқишни тугатганидан сўнг бошқа лавозимларга ҳам тайинланишлари мумкин.


123. Ҳарбий хизматчиларни юқори ҳарбий лавозимларга тайинлаш изчиллик билан, уларнинг касбий ва ахлоқий-ишчанлик қобилиятлари, жанговар-хизмат фаолиятида эришган натижаларига мувофиқ, қоидага кўра, эгаллаган лавозимида камида икки йил хизмат қилганидан сўнг амалга оширилади.

Ҳарбий хизматчи лавозим мажбуриятларини ўзлаштириб олиши учун у тайинланган кунидан бошлаб уч ойлик лавозимда шаклланиш даври белгиланади. Бунда командир ва бошлиқлар янги тайинланган ҳарбий хизматчи билан муайян лавозимда унинг шаклланишини таъминловчи алоҳида иш олиб боради, унга зарур амалий ёрдам кўрсатади. Ушбу давр мобайнида хизмат вазифаларини бажаришдаги камчиликлари учун унга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилишига йўл қўйилмайди.


124. Қуйидаги ҳолларда ҳарбий хизматчилар тенг ҳарбий лавозимларга тайинланади:

а) хизмат зарурияти юзасидан;

б) ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан;

в) қизиқишлари ва хизмат тажрибасидан келиб чиққан ҳолда унинг розилиги ёки ташаббуси билан ҳарбий хизматчидан ҳарбий хизматда янада мақсадга мувофиқроқ фойдаланиш учун;

г) ҳарбий хизматчининг асослантирилган билдиргисига биноан оилавий шароитига кўра;

д) ҳарбий-тиббий комиссия хулосасига мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра.


125. Қуйидаги ҳолларда ҳарбий хизматчилар қуйи ҳарбий лавозимларга тайинланиши мумкин:

а) ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан - ҳарбий хизматчини тенг ёки юқори ҳарбий лавозимга тайинлаш имконияти бўлмаган тақдирда;

б) ҳарбий-тиббий комиссия хулосасига мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра;

в) ҳарбий хизматчининг асослантирилган билдиргисига биноан оилавий шароитига кўра;

г) ҳарбий хизматчининг розилиги ёки унинг ташаббуси билан ҳарбий хизматчидан ҳарбий хизматда янада мақсадга мувофиқроқ фойдаланиш учун;

д) аттестация комиссиясининг қарорига асосан ишчанлик ва ахлоқий сифатларига қараб;

е) "лавозимда пастлатиш" интизомий жазо чорасини қўллаш тартибида.


126. Контракт бўйича ҳарбий хизматчини ҳарбий лавозимга тайинлаш, у ҳақида бевосита бошлиқларнинг фикри ва аттестация комиссиясининг қарорини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Низомнинг 169-бандига мувофиқ ҳолатларда тегишли мансабдор шахс томонидан амалга оширилади.


127. Ҳарбий хизматчиларни ҳарбий лавозимларга тайинлашда қуйидаги шартларга риоя қилинади:

а) оддий аскар, сержант ва офицерлар таркиби лавозимлари зарур маълумот, касбий тайёргарлик ва етарлича ахлоқий-ишчанлик сифатларга эга бўлган тегишли таркиб ҳарбий хизматчилари билан бутланади. Ушбу лавозимларга бошқа тоифадаги ҳарбий хизматчиларни тайинлашга вазирлик раҳбари томонидан белгиланган тартибда йўл қўйилади;

б) ҳарбий ҳисоб ихтисослигига кўра асосий ёки унга яқин мутахассислик бўйича ёхуд амалий иш тажрибасига мувофиқ лавозимга тайинлаш таъминланади, ҳарбий хизматчилар ўзлари учун янги бўлган мутахассислик бўйича лавозимларга, қоида тариқасида, улар тегишли курсларда (йиғинлар, амалий стажировкалар) қайта тайёрлашдан ўтгандан сўнг тайинланади;

в) жанговар-хизмат фаолиятида ёки Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишдаги ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида юксак даражадаги касбий ва маънавий-ахлоқий хусусиятлар ва ташкилотчилик қобилиятларини кўрсатган ҳамда хизматда кўтарилишга тавсия қилинган ҳарбий хизматчилар юқори лавозимларга биринчи навбатда тайинланадиган номзодлар ҳисобланади;

г) тегишли командирлар (бошлиқлар)нинг ихтиёрида бўлган ҳарбий хизматчиларни лавозимга тайинлаш имкони борича қисқа муддатда, бироқ улар аввалги лавозимидан бўшатилган кундан бошлаб кўпи билан икки ой ичида амалга оширилади;

д) ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасига етмаган, ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан ҳарбий хизматга чекланган яроқли деб топилган ҳарбий хизматчиларни улар соғлиғининг ҳолати, тайёргарлиги ва хизмат тажрибасини ҳисобга олган ҳолда вазифаларини бажариши мумкин бўлган бошқа лавозимларга тайинлашнинг зарурияти ва муддати бевосита тегишли командирлар (бошлиқлар) томонидан белгиланади. Ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан ҳарбий хизматга чекланган яроқли деб топилган ҳарбий хизматчиларни ушлаб туришга рухсат этилган ҳарбий лавозимлар рўйхати вазирликлар томонидан белгиланади;

е) аёл ҳарбий хизматчилар тинчлик вақтида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган вазирликлар раҳбарларининг қўшма қарори билан белгиланган, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида аёллар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган ишлар рўйхатини инобатга олган ҳолда ҳарбий лавозимларга тайинланади;

ж) ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан, оилавий шароитига кўра қуйи ҳарбий лавозимларга тайинланган ва аввалги лавозимларга тенг лавозимларни эгаллаш учун зарур бўлган талабларга жавоб берувчи ҳарбий хизматчилар хизмат бўйича кўтарилишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланади;

з) интизомий чора қўллаш тартибида лавозимдан пастлатилган ҳарбий хизматчилар мазкур чора олиб ташлангандан кейингина юқори лавозимларга тайинланиши мумкин;

и) ҳарбий хизматчиларни ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан, соғлиғининг ҳолати ёки оилавий шароитига кўра қуйи ҳарбий лавозимларга тайинлаш мансабдор шахслар томонидан ҳарбий лавозимга тайинлаш бўйича ўзларига берилган ҳуқуқлар доирасида, агар уларни тегишли мутахассислик бўйича аввалги ҳарбий лавозимига тенг ёки ундан юқори ҳарбий лавозимга тайинлашнинг имкони йўқ бўлса, амалга оширилади;

к) вакант лавозимни зудлик билан тўлдириш зарурати туғилганда алоҳида ҳарбий қисм командири ва ундан катта лавозимдаги бевосита бошлиққа ушбу ҳарбий лавозимга тайинлаш ҳуқуқига эга бўлган бошлиқнинг розилиги билан контракт бўйича ҳарбий хизматчини лавозим бўйича мажбуриятларни вақтинча бажаришга тайинлашга рухсат этилади;

л) соғлиғининг ҳолатига кўра учиш ишларига, дарё катерларидаги хизматга, махсус иншоотларда ишлашга яроқсиз деб топилган, лекин ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёши чегарасига етмаган ва соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқли ёки ҳарбий хизматга чекланган яроқли контракт бўйича ҳарбий хизматчилар учиш ишлари, дарё катерларидаги хизмат ёхуд махсус иншоотларда ишлаш вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган лавозимларга тайинланадилар;

м) ўзаро яқин қариндошлиги ва қуда-андалиги бўлган (ота-она, эр-хотин, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар (шу жумладан асраб олинган фарзандлар), шунингдек эр-хотинларнинг ака-укалари, опа-сингиллари ва ота-оналари ва фарзандлари) контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни, агар уларнинг ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташи бирининг иккинчиси қўл остида ёки назоратида бўлишини тақозо этса, қўшилма даражасидаги ва, шу жумладан унга тенглаштирилган бир ҳарбий қисмга тайинлашга рухсат этилмайди;

н) ҳарбий хизматчилар тиббий хулосага мувофиқ ва уларнинг розилиги билан иш ҳажми камроқ бўлган ёки тегишли хизмат шароитларига эга лавозимларга тайинланиши мумкин.


128. Офицерлар таркибини лавозимларга тайинлашда қуйидаги шартларга амал қилинади:

а) олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчилари ушбу муассасаларни тамомлаганларидан сўнг тегишли вакант лавозимларга тайинланади;

б) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси, хорижий давлатларнинг ҳарбий академиялари ёки уларга тенглаштирилган олий таълим муассасаларини тугатган офицерлар таркибига мансуб шахслар вазирликлар раҳбарлари томонидан тасдиқланган рўйхат асосида, ҳарбий академияга киргунига қадар эгаллаган лавозимини ҳисобга олган ҳолда, асосан олий ҳарбий маълумотга эга бўлган шахслар эгаллаши лозим бўлган ҳарбий лавозимларга тайинланади. Кўрсатиб ўтилган лавозимларга тайинлашнинг имкони бўлмаганда бундай ҳарбий хизматчилар бошқа, аммо аввал эгаллаган лавозимлардан паст бўлмаган ҳарбий лавозимларга тайинланиши мумкин;

в) захирадан муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ва тегишли командирлар (бошлиқлар) ихтиёрига юборилган офицерлар мудофаа ишлари бўйича бўлими йўлланмасида кўрсатилган ҳарбий хизматни ўташ жойига жўнаган кундан бошлаб бир ойдан кечикмаган муддатда ҳарбий лавозимларга тайинланади.


129. Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилишда қуйидаги шартларга амал қилинади:

а) олий ҳарбий таълим муассасаси, олий ўқув юртидан кейинги институтга қабул қилинган ҳарбий хизматчи олдинги эгаллаган лавозимидан бўшатилади (мустақил изланувчилар бундан мустасно) ҳамда курсант, тингловчи, докторант ёки таълим олаётганлар учун назарда тутилган бошқа лавозимга тайинланади;

б) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси ҳамда республика ва хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган олий таълим муассасалари, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги институтга қабул қилинган офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларда ўқиш муддати мобайнида улар охирги эгаллаган лавозимига кўра белгиланган таъминотнинг барча турлари ва нормалари сақланиб қолади.


130. Олий ҳарбий таълим муассасасига қабул қилинган фуқаро курсант лавозимига тайинланади.


131. Ҳарбий хизматчини лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод қилиш ва командир (бошлиқ)нинг ихтиёрига ўтказишга тааллуқли бўлган ҳужжатларнинг шакли ва мазмуни, шунингдек уларни расмийлаштириш ва тақдим этиш тартиби вазирлик раҳбари томонидан белгиланади.


132. Муддатли ҳарбий хизматчи янги хизмат жойига унинг розилигисиз ўтказилади. Муддатли ҳарбий хизматчиларни бир жойдан бошқа жойга ўтказиш қуйидаги мансабдор шахсларнинг буйруғи (фармойиши) билан амалга оширилади:

а) ҳарбий қисм доирасида - ҳарбий қисм командирининг буйруғи билан;

б) қўшилма доирасида - қўшилма командирининг буйруғи билан;

в) бирлашма доирасида - бирлашма штаби бошлиғининг буйруғи билан;

г) бир бирлашмадан бошқасига ва Қуролли Кучларнинг бир туридан бошқасига (бир вазирлик тизимида) - вазирлик раҳбари тегишли ўринбосарининг буйруғи билан.


133. Контракт бўйича ҳарбий хизматчини оилавий шароитига кўра янги хизмат жойига ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

а) ҳарбий-тиббий комиссия хулосасига мувофиқ ҳарбий хизматчи оила аъзоларининг (эри, хотини, фарзандлари ва ҳарбий хизматчининг қарамоғидагилар) ушбу жойда яшаш имконияти бўлмаганда;

б) яшаш жойларидаги мудофаа ишлари бўйича бўлими органи комиссиясининг хулосасига мувофиқ доимий ўзгалар парваришига (ёрдамга, назоратга) муҳтож ва ҳарбий хизматчининг парвариш қилиш имкони бўлган бошқа ака-укалари бўлмаган тақдирда, алоҳида яшовчи отаси, онасини (шу жумладан эри, хотини) доимий парваришлаш учун.


134. Агар контракт бўйича ҳарбий хизматчини янги ҳарбий хизмат жойига ўтказилаётганда оиласининг турар жойи ўзгарса ҳамда хотини (эри) ҳам контракт бўйича ҳарбий хизматчи бўлса, унда ҳарбий хизматчини янги ҳарбий хизмат жойига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда хотинини (эрини) ҳам ушбу жойга ўтказиш масаласи кўриб чиқилади.


135. Хизмат жойини ўзгартирган ҳарбий хизматчилар ишлари ва лавозимини топширгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ички хизмат низоми билан белгиланган муддатдан кечикмай, бироқ ҳарбий қисм унинг ҳарбий хизмат жойи ўзгарганлиги тўғрисида буйруқ ёки ёзма хабарнома олган кундан бошлаб кўпи билан йигирма суткада янги хизмат жойига юборилиши керак, ҳарбий хизматчи навбатдаги таътил ёки даволанишда бўлган ҳолатлар бундан мустасно.


136. Муддатли ҳарбий хизматни ўтамаган, ўқишнинг иккинчи йили бошланмасдан олий ҳарбий таълим муассасасидан четлаштирилган, ўқишдан четлаштирилган вақтда чақирув ёшига етган ва бўшаш ҳуқуқига эга бўлмаган курсантлар муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун ҳарбий қисмларга жўнатилади. Чақирув ёшига етмаган шахслар ҳарбий ҳисобга қўйиш учун яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимига юборилади.

Ўқишнинг иккинчи йилида олий ҳарбий таълим муассасасидан четлаштирилган курсантлар (интизомсизлиги ва соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишдан четлаштирилганлар бундан мустасно) оддий аскар ва сержантлар таркиби лавозимларида контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мумкин.


137. Олий ҳарбий таълим муассасаларидан четлаштирилган (интизомсизлиги ва соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишдан четлаштирилганлар бундан мустасно) ҳарбий хизматни давом эттириш истагини билдирган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар янги хизмат жойига юборилади.


138. Ҳарбий хизматдан ташқари давлат хизматининг бошқа турлари назарда тутилган вазирликларда махсус унвонга эга ходимлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ҳарбий лавозимларга тайинланиши мумкин. Ушбу ходимларнинг хизмат жойини бир вазирликдан бошқасига ўзгартириш давомида уларни бўлинмалар таркибида ҳарбий лавозимларга тайинлашда ҳам айнан шу тартиб татбиқ этилади.



§ 2. Ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш,

қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш


139. Барча тоифадаги контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ўташи ва уларнинг хизмат мартабаси ҳақиқий ҳарбий хизматнинг бутун муддати давомида узлуксиз равишда таҳсил олиш ва малака ошириш билан кечиши лозим.


140. Биринчи хизмат йили тугаши билан олий ҳарбий таълим муассаса бошлиғига командир ва бошлиқлар томонидан олий ҳарбий таълим муассасалари битирувчиларининг барча таълим предметлари бўйича тайёргарлик даражасига баҳодан иборат тақризлар тақдим этилади.



§ 3. Лавозим бўйича мажбуриятларни

вақтинча бажаришни юклаш тартиби


141. Хизмат зарурияти юзасидан ҳарбий хизматчига қуйидагилар юклатилиши мумкин:

а) ўзи эгалламаган вакант лавозимни вақтинча бажариш (лвб). Бу ҳолда ҳарбий хизматчи олдинги эгаллаган лавозимидан озод этилади;

б) ўзи эгалламаган лавозим (уни эгаллаган ҳарбий хизматчи вақтинча йўқ бўлса ёки лавозимдан четлатилган бўлса) мажбуриятларини вақтинча бажариш (лмвб). Бу ҳолда ҳарбий хизматчи олдинги эгаллаган лавозимидан озод этилмайди.


142. Вакант лавозимни вақтинча бажаришнинг (лвб) узлуксиз муддати олти ойдан ошмаслиги керак.

Кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг лавозимни вақтинча бажариб турган ҳарбий хизматчини ёки бошқа ҳарбий хизматчини ушбу лавозимга тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилиниши лозим.


143. Ҳарбий хизматчига лавозимни (мажбуриятни) вақтинча бажаришни юклатиш ва уни эгаллаган лавозимни (мажбуриятни) бажаришдан озод этиш ваколатли мансабдор шахснинг буйруғи (фармойиши) билан амалга оширилади.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган лавозим вазифаларини вақтинча бажаришни ҳарбий хизматчига юклатиш Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда вазирлик раҳбарлари томонидан амалга оширилади.


144. Ҳарбий қисм командири (бошлиғи) ўзи вақтинча бўлмаган вақтда лавозими бўйича вазифаларни вақтинча бажаришни ўринбосарларидан бирига юклайди.

Бошқа ҳолларда ҳарбий хизматчига унинг вазифаларини вақтинча бажариш ҳарбий қисм командири ёки юқори турувчи, унинг бевосита бошлиғи бўлган командир (бошлиқ) томонидан юклатилади.



§ 4. Командирнинг (бошлиқнинг)

ихтиёрига ўтказиш тартиби


145. Контракт бўйича ҳарбий хизматчи командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрига ўтказилиши мумкин.

Командир (бошлиқ) ихтиёрига ўтказиш ушбу ҳарбий хизматчини лавозимга тайинлаш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг буйруғи (фармойиши) билан амалга оширилади.


146. Контракт бўйича ҳарбий хизматчини командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрига ўтказиш қуйидаги ҳолатларда ва муддатларга амалга оширилади:

а) ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши ёки бошқа лавозимга тайинланганлиги муносабати билан лавозимдан бўшатилганда - кўпи билан икки ойга;

б) бир ойдан ортиқ вақт давомида бедарак йўқолганида - ҳарбий хизматчи ҳарбий қисмга қайтгунича (агарда унинг ҳарбий хизматни давом эттириши тўғрисида бошқа қарор қабул қилинмаган бўлса) ёки унинг бедарак йўқолган деб тан олингани ёки вафот этган деб эълон қилингани тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирган кунига қадар (ўша кунни ҳам қўшиб ҳисоблаганда);

в) ҳарбий хизматчи асирда ёки гаров сифатида ушланган ҳолларда - асирда бўлган ёки гаров тариқасида ушлаб турилган бутун давр давомида;

г) ҳарбий хизматчига нисбатан қидирув эълон қилинган кундан бошлаб;

д) ҳарбий хизматчи бола парвариши таътилида бўлганлиги муносабати билан - ушбу таътил тугагунга қадар;

е) ҳарбий хизматчи олдинги лавозимидаги таъминотнинг барча нормалари сақланган ҳолда олти ойдан кўпроқ муддатга тайёргарлик, қайта тайёргарлик ва малака ошириш курсларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ўқишга юборилганда - ўқишнинг бутун муддатига;

ж) суд томонидан ҳарбий хизматчини эгаллаган лавозимидан четлатиш тўғрисида ажрим чиқарилган ҳолатда - кўрсатилган ажрим бекор қилингунга ёки жиноят иши бўйича узил-кесил қарор қабул қилингунга қадар;

з) ҳарбий хизматчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганда - қамоққа олинган кундан бошлаб ушбу эҳтиёт чораси бекор қилингунга қадар.


147. Суд ажрими асосида эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ҳарбий хизматчилар тергов олиб борилаётган бутун даврда тегишли командирларнинг (бошлиқларнинг) ихтиёрига ўтказилади ва жиноят иши бўйича узил-кесил қарор қабул қилинмагунга қадар ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилмайди, мазкур Низомда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.


148. Суд ажрими асосида эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ҳарбий хизматчи суд ажримининг нусхаси командирга (бошлиққа) келиб тушган кундан бошлаб унинг ихтиёрига ўтказилади.

Командир (бошлиқ) суд ажримининг нусхасини олган вақтдан бошлаб шахсий таркиб бўйича буйруқ чиқмагунга қадар ҳарбий хизматчини лавозим мажбуриятларини бажаришдан четлаштиради.

Суд ажримига асосан эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган ҳарбий хизматчига командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрида бўлиш вақтида қонунчиликда белгиланган тартибда ҳарбий унвони бўйича оклади (ҳарбий унвон бўйича окладнинг устамаларини ҳисобга олган ҳолда), озиқ-овқат паёги ва турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация пули тўланади.


149. Командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрига ўтказилган ҳарбий хизматчига нисбатан суд томонидан оқлов ҳукми чиқарилганда ёки реабилитация қилувчи асослар бўйича жиноят иши тугатилган ҳолатда у олдинги лавозимига ёки унга тенг лавозимга тайинланади, пул таъминоти, компенсациялар ва бошқа тўловларни тўлаш эса қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.



§ 5. Ҳарбий лавозимдан озод этиш тартиби


150. Ҳарбий хизматчи янги лавозимга (шу жумладан тингловчи ва курсант лавозимига) тайинланганда, бошқа лавозимга ўтказилганда, бошқа жойга юборилганда, ҳарбий хизматдан бўшатилганда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган бошқа ҳолатларда эгаллаб турган лавозимидан озод этилади.


151. Ҳарбий хизматчини лавозимга тайинлаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахс ёки юқори турувчи командир (бошлиқ) ушбу Низомнинг 118, 119 ва 120-бандларига мувофиқ уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳуқуқига эга.



§ 6. Режалаштирилган алмаштириш

тартибида бошқа жойга ўтказиш


152. Иқлим шароитлари ноқулай жойларда ҳарбий хизматни ўтаётган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар режа асосида бошқа жойга ўтказилади.

Кўрсатилган жойларда ҳарбий хизматни ўташ муддати Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади (ушбу муддат ваколат муддатлари қонунчилик билан белгиланадиган мансабдор шахслар учун - уларнинг ваколат муддатига тенг).

Хизмат зарурияти ва ўзининг розилиги билан ҳарбий хизматчи кўрсатиб ўтилган жойда ҳарбий хизматини давом эттириши мумкин.


153. Ҳарбий хизматчиларни режа асосида бошқа жойга ўтказишни ташкиллаштириш ва ўтказиш тартиби вазирлик раҳбари томонидан белгиланади.



§ 7. Ҳарбий хизматчиларни бир вазирликдан

бошқа вазирликка ўтказиш тартиби


154. Қуролли Кучларда ташкилий-штат тадбирларини ўтказишда ҳарбий хизматчилар ҳарбий қисм (бўлинма) таркибида ҳарбий хизматни давом эттириш учун бир вазирликдан бошқа вазирликка ўтказилиши мумкин. Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни бир вазирликдан бошқа вазирликка ўтказиш фақат уларнинг ёзма розилиги асосида амалга оширилади.


155. Лавозимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратининг номенклатурасига кирмайдиган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни бир вазирликдан бошқа вазирликка ўтказиш манфаатдор вазирликларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда якка тартибда амалга оширилади.


156. Контракт бўйича ҳарбий хизматчи ўтказишга розилик бермаган тақдирда, у вақтинча, бир ойгача бўлган муддатга ҳарбий қисм (бўлинма) таркибида бўлинмага раҳбарлик қилиш, иш ва лавозимини топшириш учун бошқа вазирликка хизмат сафарига юборилиши мумкин. Бунда ҳарбий хизматчи билан тузилган олдинги контракт давом эттирилади, аммо ҳарбий хизматчи у бажараётган лавозим учун белгиланган меъёрлар бўйича хизмат сафарига юборилган вазирлик томонидан таъминотнинг барча турлари билан таъминланади.

Хизмат сафари муддати тугагандан сўнг ҳарбий хизматчи хизматни давом эттириш учун хизмат сафарига юборган вазирликка қайтиб келади. Ушбу ҳарбий хизматчи хизмат сафарига юборилган вақтгача эгаллаб турган лавозимидан паст бўлмаган лавозимга ўрнатилган тартибда тайинланиши лозим. Тегишли лавозимга тайинлаш имконияти мавжуд бўлмаганда ҳарбий хизматчи қуйи ёки юқори ҳарбий лавозимга тайинланиши ёхуд ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши муносабати билан (бошқа асослар бўлмаган тақдирда) Қуролли Кучлар сафидан бўшатилиши мумкин.


157. Ҳарбий хизматчилар бир вазирликдан бошқа вазирликка ўтказилганларида олдинги хизмат жойининг шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилади ва ўтказилган вазирликнинг шахсий таркиби рўйхатига киритиладилар. Ҳарбий хизматчи ўтказилган вазирлик билан янги контракт тузилмайди.


158. Шу билан бирга, ушбу ҳарбий хизматчилар янги хизмат жойи шахсий таркиби рўйхатига киритилган кунга қадар ўзи кетаётган вазирликда ҳарбий хизматни ўтаётган бўлиб ҳисобланадилар.



§ 8. Ҳарбий хизматчиларни давлат ҳокимияти ва

бошқарув органларига хизмат сафарига юбориш

тартиби, улар томонидан ҳарбий хизматни

ўташнинг ўзига хос хусусиятлари


159. Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматда қолдирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланиши, шунингдек тегишли органлар ва ташкилотлар раҳбарларининг сўровномаларига асосан давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, бошқа ташкилотларга (кейинги ўринларда - органлар ва ташкилотлар) хизмат сафарига юборилиши мумкин.


160. Ҳарбий хизматчиларни тегишли органлар ва ташкилотлар раҳбарларининг сўровномалари асосида хизмат сафарига юбориш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Бунда органлар ва ташкилотларга хизмат сафарига юборилган ҳарбий хизматчиларда хизмат сафаригача эгаллаб турган лавозимига мос (тенглаштирилган) ҳарбий лавозимлар учун белгиланган таъминотнинг барча турлари билан таъминланиши, кафолатлари ва имтиёзлари сақланади.


161. Хизмат сафарига юборилган ҳарбий хизматчи билан олдин тузилган ҳарбий хизмат учун контрактнинг амал қилиш муддати бутун хизмат сафари даврида тўхтатиб турилади.


162. Органлар ва ташкилотларга хизмат сафарига юборилган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонлар берилиши, олдин эгаллаган лавозимидан қатъи назар, уларни юборган вазирликлар раҳбарлари томонидан ўз вақтида белгиланган муддатларда амалга оширилади.

Ҳарбий унвонларни бериш ва тақдирлаш улар хизмат сафарига юборилган органлар ва ташкилотларнинг тақдимномалари бўйича умумий асосда амалга оширилади.


163. Органлар ва ташкилотларга юборилган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга таътиллар ҳарбий хизматчилар учун белгиланган тартибда берилади.


164. Органлар ва ташкилотларга илгари юборилган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар кўрсатилган лавозимлардан озод этилганидан сўнг ҳарбий хизматни давом эттириш учун уларни хизмат сафарига юборган вазирликларга қайтарилади.

Бунда контракт муддати тугаган ёки ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етган ва ҳарбий хизматни давом эттиришни истамаган ушбу ҳарбий хизматчилар хизмат сафари даврида улар таъминотда бўлган охирги лавозимидан резервга ёки истеъфога бўшатиладилар.

Ушбу ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмати тугаган кун уларнинг вазирлик шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилган кун ҳисобланади.


165. Ҳарбий хизматчиларни вазирликларга хизмат сафарига юбориш ва улар томонидан ҳарбий хизматни ўташнинг бошқа ўзига хос хусусиятлари улар ҳарбий хизматни ўтаётган вазирликлар томонидан белгиланади.



§ 9. Ҳарбий хизматчиларни аттестациядан

ўтказиш тартиби


166. Ҳарбий хизматчиларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг самарали бошқарув тизимини яратиш, қўмондонлик лавозимларига Ватанига содиқ, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлиги ва давлат суверенитетини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш вазифаларини ҳал этишга қодир малакали ёш мутахассисларни жалб этиш ҳисобига энг аввало, Қуролли Кучларнинг жанговар қобилияти ва жанговар шайлигини ошириш, уларнинг ҳарбий санъатнинг замонавий ютуқларини ҳисобга олган ҳолда қурилишини ташкиллаштириш, низомга оид тартиб ва интизомни мустаҳкамлашга қаратилган кадрлар билан ишлашнинг таркибий ва ажралмас қисми ҳисобланади.


167. Ҳарбий хизматчиларнинг аттестацияси холисона тарзда қуйидаги мақсадларда ўтказилади:

уларнинг хизмат фаолияти ва хизматда эришган натижаларини баҳолаш;

ҳарбий хизматчиларнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлигини белгилаш;

ҳарбий хизматчиларнинг касбий ва ахлоқий-ишчанлик сифатларини баҳолаш.

Ҳарбий хизматчилар аттестацияси якунларига кўра аттестациянинг мақсадларидан келиб чиқиб тегишли қарорлар қабул қилинади.


168. Ҳарбий хизматчиларнинг аттестацияси ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлишнинг бутун даври мобайнида даврий равишда амалга оширилиши керак.


169. Аттестация қуйидагича амалга оширилади:

офицер, сержант ва оддий аскар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар - амалдаги контракт муддати тугашидан икки ой олдин;

муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар - контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш вақтида.

Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар янги контракт тузиш, қуйи лавозимга тайинлаш, давлат мукофоти билан тақдирлаш учун тақдим этиш, шунингдек томонлардан бирининг ташаббуси билан контрактни муддатидан олдин бекор қилиш сабабли бўшаётганда ёки ҳарбий хизматчининг номини обрўсизлантирувчи хатти-ҳаракатни содир этганда мажбурий равишда аттестациядан ўтказиладилар.

Ҳарбий прокуратура органларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларининг аттестацияси ушбу идора ходимлари учун мўлжалланган тартибда амалга оширилади.


170. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан ҳар қандай тоифадаги ҳарбий хизматчилар муддатидан илгари аттестациядан ўтказилиши мумкин.


171. Аттестация ўтказиш учун аттестация комиссиялари тузилиб, уларнинг таркиби, фаолияти ва иш тартиби вазирликлар раҳбарлари томонидан белгиланади.

Марказий аттестация комиссияси вазирликнинг олий аттестация органи ҳисобланади.


172. Аттестация аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтаётган шахс иштирокида ўтказилади. Аттестация комиссияси раисининг қарорига биноан аттестация ҳарбий хизматчининг иштирокисиз ўтказилиши мумкин.

Аттестациядан ўтаётган шахс узрли сабабларсиз аттестация комиссияси мажлисига бир неча марта келмаган тақдирда, комиссия аттестацияни унинг иштирокисиз бевосита бошлиғи (командири) томонидан тақдим этилган материаллар асосида ўтказиши мумкин бўлиб, бу ҳақидаги келмаслик сабаблари кўрсатилган ҳолда баённомага ёзув киритиб қўйилади.


173. Аттестация ошкоралик, талабчанлик, принципиаллик ва хайрихоҳлик асосида ўтказилиши керак.


174. Аттестация комиссиялари вазирликларнинг белгиланган номенклатурасига мувофиқ бир хил типдаги ва уларга тенглаштирилган лавозимларни эгаллаган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларни аттестациядан ўтказади.


175. Ҳарбий хизматчини аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича аттестация комиссияси эгаллаб турган лавозимига муносиб ёки муносиб эмас деган қарорлардан бирини чиқаради, шунингдек уни ҳарбий хизматда кейинчалик қўллаш бўйича тавсияларни беради.


176. Аттестация комиссиясининг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва тегишли командир (бошлиқ) томонидан тасдиқланади. Агарда командир аттестация комиссиясининг қароридан норози бўлса, у норозилигининг сабабларини кўрсатиши ва аттестация комиссиясининг қарорини кўриб чиқиш учун юқори турувчи аттестация комиссиясига юбориши керак.


177. Аттестация комиссиясининг тасдиқланган қарори, аттестация баённомасидан кўчирмалар бўлинмага (ҳарбий қисмга) келиб тушгандан сўнг ўн кун муддат ичида кадр органлари (командирлар, бошлиқлар) томонидан ҳарбий хизматчиларга имзо остида етказилади. Хизмат сафарида, таътилда ёки даволанишда бўлган ҳарбий хизматчига аттестация комиссиясининг қарори у хизмат жойига қайтганида етказилади.


178. Аттестациядан ўтказилаётган шахс аттестация комиссиясининг қароридан норози бўлган тақдирда, ҳарбий хизматчи қарор унга етказилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида юқори турувчи инстанцияга (комиссияга) шикоят билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.


179. Аттестациядан ўтказилаётган шахснинг шикоятини юқори турувчи инстанция (комиссия) кўриб чиқиши даврида аттестацияда акс эттирилган қарор ва тавсияларнинг ижроси тўхтатиб турилади.

Юқори турувчи аттестация комиссиясининг қарори ва тавсиялари комиссия мажлисининг баённомаси тасдиқланган кундан бошлаб ижро қилиниши керак.

Юқори турувчи аттестация комиссиясининг қарори ва тавсиялари устидан уларни суд тартибида кўриб чиқишни сўраб судга шикоят билан мурожаат қилинган ҳолларда қабул қилинган қарор ва тавсияларнинг ижроси тўхтатилмайди.


180. Аттестация комиссияларининг қарорлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят билан мурожаат қилиниши мумкин.



7-БОБ. ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


181. Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизмат шартларида белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларида белгиланган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳамда шахсий ҳуқуқ ва эркинликлардан тўлиқ фойдаланадилар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг барча мажбуриятларини бажарадилар.

Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмат шартларидан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчиликда белгиланади.

Ҳарбий хизматчиларнинг хизмат вазифаларини виждонан бажариши ва ўзларига топширилган участкаларда уларнинг эришган натижалари қўмондонлик томонидан интизомий ва моддий рағбатлантириш чоралари билан тақдирланиши мумкин.

Ҳарбий бурчни адо этишдаги мардлиги ва жасорати, жанговар-хизмат фаолияти, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликдаги юқори кўрсаткичлари, янги, мураккаб жанговар техникани аъло даражада эгаллагани, қўшинларга намунали раҳбарлик қилгани ҳамда Ватан ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари олдидаги бошқа мислсиз хизматлари учун ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирланишга тақдим қилинишлари мумкин.


182. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра бундай ваколатга эга бўлган шахслардан ташқари ҳеч ким ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолиятига аралашиш ҳуқуқига эга эмас.


183. Ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда қуролни сақлаш, олиб юриш ва қўллаш ҳуқуқига эгадирлар.


184. Ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат, пул, кийим-кечак, уй-жой таъминоти билан таъминланадилар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган пенсия ва тиббий таъминот ҳамда бошқа ижтимоий кафолат ва имтиёзлардан фойдаланадилар.

Оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга:

йил якунларига кўра январь ойида қўшинлар жанговар шайлигини сақлаб тургани, хизмат мажбуриятларини виждонан бажаргани учун мукофот пулини тўлаш тўғрисидаги буйруқ имзоланган кунда белгиланган меъёрларга кўра иккита пул таъминоти окладига тенг миқдордаги бир марта бериладиган пул мукофоти тўланади;

бир йилда бир марта битта пул таъминоти окладига тенг миқдордаги моддий ёрдам пули тўлаб берилади.

Бунда, лавозим окладлари амалдаги қонунчиликда назарда тутилган оширишларсиз ҳисобга олинади.

Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини санаторийлардаги санаторий-курорт даволаниши ҳамда дам олиш уйларида (пансионатларда) профилактик дам олишини ташкиллаштириш тартиби вазирлик томонидан белгиланади.

Ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий йиғинларни ўташ даврида озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминланадилар, шунингдек ҳарбий-тиббий бўлинма, ҳарбий қисм ва муассасаларда бепул тиббий таъминотдан, шу жумладан дори воситалари ва бошқа тиббий мулк билан бепул таъминланиш ҳуқуқидан фойдаланадилар.


185. Эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи контракт бўйича ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий қисмларнинг жанговар шайлигини сақлаб туриш ва хизмат жойига ўз вақтида келишни таъминлаш заруратини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисм ташқарисида ҳаракатланиши, уларнинг ҳарбий хизматни ўтаётган гарнизон ҳудудидан ташқарига чиқиш қоидалари вазирлик томонидан белгиланади.


186. Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг бир ҳафталик ҳарбий хизмат вақтининг умумий давомийлиги қонунчиликда белгиланган бир ҳафталик иш вақтининг нормал давомийлигидан ошиб кетмаслиги керак, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва Қуролли Кучларнинг Умумҳарбий низомларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Тўлиқ суткалик режимда хизматни ўташ уч маҳал овқатланиш ва камида тўрт соатгача дам олиш учун вақт ажратган ҳолда йигирма тўрт соат мобайнида амалга оширилади.

Хизматни ўташнинг тўлиқ суткалик режимида ҳарбий хизматчиларга, уларнинг хоҳишига кўра озиқ-овқат паёги учун белгиланган меъёрлар бўйича белгиланган тартибда қозон таъминотига қўйиш йўли билан хизматни ўташ жойи бўйича текин уч маҳал овқат тақдим қилиниши мумкин.


187. Дам олиш ва байрам кунлари ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш учун жалб этилган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ҳафтанинг бошқа кунлари дам олиш вақти берилади.


188. Муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат вақтининг давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Умумҳарбий низомлари талабларига мувофиқ равишда ҳарбий қисм кун тартиби билан белгиланади.


189. Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва улар билан бирга яшовчи оила аъзоларига (эри, хотини, фарзандлари, шунингдек уларнинг қарамоғидаги шахслар) янги ҳарбий хизмат жойида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартиб ва меъёрлар бўйича яшаш учун турар жой берилади.

Ҳарбий хизматчилар ва улар билан бирга яшовчи оила аъзолари (эри, хотини, фарзандлари, шунингдек уларнинг қарамоғидаги шахслар) турар жой билан таъминланмаган тақдирда, уларга ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган миқдорда турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация пули тўланади.


190. Ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган (резервга, истеъфога бўшатилган) контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги ўн ва ундан ортиқ календарь йилига етганда Ўзбекистон Республикасининг уй-жой қонунчилигида кўзда тутилган меъёрлар ва тартибга мувофиқ ўзлари эгаллаб турган турар жойларини бепул хусусийлаштириб олиш ҳуқуқига эгадирлар, ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги хизмат турар жойлари бундан мустасно.

Ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ҳудудида яшовчи кўрсатиб ўтилган тоифага мансуб ҳарбий хизматчиларга ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар доирасидан ташқарида турар жойлар берилади.

Вазирлик томонидан уй-жой билан таъминланмаган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга уларнинг аризасига биноан тақдим қилинаётган уй-жой умумий қийматининг 25 фоизидан 50 фоизигача миқдордаги дастлабки бадал пулини давлат бюджети маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўлаш йўли билан узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити бериш тизими бўйича турар жойлар (ер участкалари) берилиши мумкин.

Узоқ муддатли ипотека кредити, шунингдек дастлабки бадал миқдорини аниқлаш тартиби ва механизми тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.


191. "Полковник", унга тенглаштирилган ёхуд ундан юқори ҳарбий унвондаги ҳарбий хизматни ўтаётган ёки ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етгани, соғлиғининг ҳолатига кўра ёки ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан ҳарбий хизматдан бўшатилган офицерлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонлари, илмий даража ва илмий унвонларга эга бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар белгиланган нормадан ортиқ бир хона ёки умумий майдоннинг камида ўн олти квадрат метр миқдорида қўшимча турар жой майдони олиш ҳуқуқига эга.


192. Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари (эри, хотини, фарзандлари, шунингдек қарамоғида бўлган шахслар) боқувчисини йўқотган тақдирда уларга бошқа қулай ва шинам турар жой бепул ажратилгунга қадар эгаллаб турган турар жойдан мажбуран кўчириб юборилиши мумкин эмас. Ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгандан (вафот этгандан) сўнг уларда қонунчиликка мувофиқ турар жой шароитларини яхшилаш ҳуқуқи сақланиб қолади.


193. Ҳарбий хизматчилар ҳарбий-тиббий бўлинма, ҳарбий қисм ва муассасаларда бепул тиббий ёрдам олиш, шу жумладан тиш протезларини ясатиш ва таъмирлатиш (қимматбаҳо металл ва бошқа қиммат турувчи материаллардан тайёрланган протезлар бундан мустасно), дори воситалари, бошқа тиббий мулк билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизматни ўташ, яшаш жойларида ҳарбий-тиббий муассасалар ёки уларда тегишли бўлимлар ёхуд махсус тиббий асбоб ускуналар бўлмаган ҳолларда, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган (шошилинч) ҳолатларда тиббий ёрдам мулкчилик шаклидан қатъи назар тиббий муассасаларда кўрсатилади. Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий йиғинларга чақирилган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича мазкур соғлиқни сақлаш муассасаларига сарфланган харажатлар вазирликлар томонидан қопланади.

Харажатларни қоплаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда вазирликлар томонидан белгиланади.


194. Қуйидаги ҳолларда ҳарбий-тиббий муассасалардаги бепул тиббий таъминот ҳуқуқидан собиқ контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳам фойдаланадилар:

а) катта офицерлар таркиби ва генераллар ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлганда, умумий давомийлиги йигирма беш йил ва ундан ортиқ бўлганда эса бу ҳуқуқ уларнинг турмуш ўртоқларига ҳам татбиқ этилади;

б) кичик офицер, сержант ва оддий аскарлар таркиби ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлганда;

в) ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида шикастланиш (жароҳатланиш, травма олиш, контузия), касалланиш оқибатида ногирон бўлиб қолганлар.


195. Муддатли ҳарбий хизматчилар ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари ҳарбий-тиббий комиссия хулосасига кўра санатория-курорт муассасаларида бепул даволаниш билан таъминланадилар.


196. Катта офицерларнинг оила аъзолари (эри, хотини, ўн саккиз ёшга тўлмасидан олдин ногирон бўлиб қолган ўн саккиз ёшдан ошган фарзандлари, таълим муассасаларида таълимнинг кундузги шаклида таҳсил олаётган йигирма уч ёшгача бўлган фарзандлари) ҳарбий-тиббий муассасаларда бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эгалар.


197. Ҳарбий хизматни ўташ даврида ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчилар, шунингдек ҳарбий хизматдан (ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етгани, соғлиғининг ҳолатига кўра ёки ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши муносабати билан) бўшатилгандан сўнг ҳалок бўлган (вафот этган) ҳамда ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган офицер ва генералларнинг боқувчисини йўқотган оила аъзоларида ҳарбий хизматчининг ҳаётлигида бўлганидек тиббий ёрдам кўрсатиш, санатория-курортларда даволаниш, ушбу даволаниш жойига бориш ва қайтишда транспортдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқлари сақланиб қолади.


198. Ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари, турмуш ўртоқлари ва фарзандларига (йигирма уч ёшгача) ҳарбий-тиббий муассасаларда бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи берилади.


199. Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари яшаш жойи, шу жумладан вақтинчалик яшаш жойи бўйича мактабгача таълим муассасалари ва ўрта таълим муассасалари, шунингдек вазирликларнинг болалар соғломлаштириш лагерларига навбатсиз қабул қилинади.


200. Вазирликлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида ҳарбий хизматчилар, шунингдек ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёз, кафолат ва компенсацияларни белгилаш ҳуқуқига эга.


201. Ҳарбий хизматчилар хизмат сафарига, ҳарбий хизматни ўташ учун янги жойга ўтказилганлиги муносабати билан, йилига бир марта асосий (каникуляр) таътилни, қўшимча таътилларни ўтказиш жойларига, даволанишга бориш ва қайтишда, ҳарбий хизматдан бўшаганда ўзи танлаган яшаш жойига боришда темир йўл, ҳаво, сув ва автомобиль (таксидан ташқари) транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиб, бунда оддий аскарлар таркибига мансуб муддатли ҳарбий хизматчилар, шунингдек оддий аскарлар ва сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчилар қўшимча равишда шаҳар ичи, шаҳар атрофи ва маҳаллий йўналишларда қатновчи жамоат транспортининг барча турларидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.


202. Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматни ўташнинг янги жойига боришда ва ҳарбий хизматдан бўшатилганда ўн тоннагача бўлган шахсий мулкни контейнерларда олдинги турар жойидан янгисига темир йўл транспортида, темир йўл транспорти бўлмаган жойда эса транспортнинг бошқа турлари (ҳаво транспорти бундан мустасно) билан бепул ташиш ҳуқуқига эгалар. Шахсий мулкни алоҳида вагонда, багаж қилиб ва кичик ҳолда жўнатилганда уларнинг ҳақиқий харажатлари қопланади, бироқ бу миқдор ўн тоннали юкни контейнерда ташиш қийматидан ошмаслиги керак.


203. Контракт бўйича ҳарбий хизматчининг у билан бирга яшаётган оила аъзолари ҳарбий хизматчилар учун белгиланган асосларда: ҳарбий хизматни ўташнинг янги жойига ўтказилгани муносабати билан ҳарбий хизматчининг турар жойидан ҳарбий хизмат жойигача; ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосасига кўра даволаш муассасаларида даволанишга бориш ва у ердан қайтиш; ҳарбий хизматчи ҳарбий хизматдан бўшатилганда, шунингдек ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганда (вафот этганда) танланган яшаш жойига боришда транспортдан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.


204. Ҳарбий хизматчининг оила аъзолари ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлганлиги (вафоти этганлиги) муносабати билан танланган яшаш жойига кўчиб боришда ўн тоннагача бўлган шахсий мулкни контейнерларда темир йўл транспортида, темир йўл транспорти бўлмаган жойда эса транспортнинг бошқа турлари (ҳаво транспорти бундан мустасно) билан бепул ташиш ҳуқуқига эга. Шахсий мулкни алоҳида вагонда, багаж қилиб ва кичик ҳолда жўнатилганда уларнинг ҳақиқий харажатлар қопланади, бироқ бу миқдор ўн тоннали юкни контейнерда ташиш қийматидан ошмаслиги керак.


205. Ҳарбий йиғинларга чақирилган, ҳарбий хизматни (ҳарбий йиғинларни) ўташ вақтида вафот этган ёки тинчлик даврида шикастланиш (жароҳатланиш, травма олиш, контузия), касаллик натижасида вафот этган ҳарбий хизматчиларни, фуқароларни, шунингдек ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етгани, соғлиғининг ҳолатига кўра, контракт муддатининг тугагани ёки ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши муносабати билан ҳарбий хизматдан бўшатилгандан сўнг вафот этган фуқароларни дафн этиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганда (вафот этганда) унинг оила аъзолари у дафн этиладиган жойга бепул бориш ва қайтиш ҳуқуқига эга. Ҳалок бўлган (вафот этган) ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этилган ҳарбий хизматчининг оила аъзолари бир йилда бир марта дафн этилган жойга бепул бориш ва қайтиш ҳуқуқига эга.


206. Ҳарбий хизматдан бўшатилган, ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган офицер ва генераллар ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосасига мувофиқ стационар даволанишга ёки санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига бориш ва қайтишда (йилига бир марта) темир йўл, ҳаво, сув ва автомобиль (таксидан ташқари) транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга. Кўрсатиб ўтилган офицерлар ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги йигирма беш йил ва ундан ортиқ бўлган тақдирда уларнинг оила аъзолари ҳам транспортдан фойдаланишда шундай ҳуқуққа эгадир.


207. Агар ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосасига кўра даволаш ёки санатория-курорт муассасасига, касаллиги сабабли таътилга, ҳарбий хизматдан бўшаганда танланган яшаш жойига кетаётган ҳарбий хизматчини кузатиб борувчи шахс зарур бўлса, кузатиб борувчи ўзи кузатиб бораётган шахс учун белгиланган асосларда транспортдан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.


208. Муддатли ҳарбий хизматчилар ҳарбий қисмлар томонидан жўнатиладиган хатларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб бепул юбориш ҳуқуқига эгадирлар.


209. Фавқулодда вазият шароитларида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилаётганда вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига (эри, хотини, фарзандлари, шунингдек унинг қарамоғида бўлган шахсларга) уруш даврида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига нисбатан белгиланган имтиёз, кафолат ва компенсациялар татбиқ этилади.


210. Резервчилар ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳарбий йиғинлар ўтказиладиган жойга темир йўл ва автомобиль транспортида (таксидан ташқари) бепул бориш ва қайтиш;

ҳарбий қисмлар томонидан жўнатиладиган хатларни бепул юбориш;

ҳарбий-тиббий муассасаларда бепул тиббий хизмат билан таъминланиш.

Резервчилар ҳарбий йиғинларда қатнашаётган даврда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ уларнинг ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан мажбурий равишда суғурталанади.


211. Фуқароларнинг ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлган даври Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ уларнинг умумий иш стажи ва ихтисослик бўйича иш стажига қўшиб ҳисобланади.


212. Ҳарбий хизматчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга эмас:

ҳарбий қисмнинг мулки ва молиявий маблағлари, шунингдек давлатнинг бошқа мулкини ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ишлатиш;

ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ чиқишлар (оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар бундан мустасно) ва нутқлар учун гонорар олиш;

бошқа ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланиш, илмий, педагогик ва бошқа ижодий фаолият олиб бориш бундан мустасно, агарда у ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилмаса;

шахсан ўзи ёки ваколатли шахслар орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, шу жумладан хусусий тижорат ташкилотларини бошқаришда иштирок этиш, шунингдек хизмат мавқеидан фойдаланиб тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахсларга ёрдам кўрсатиш;

ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажарганлиги учун жисмоний ва юридик шахслардан мукофотлар (совғалар, пул маблағлари, ссудалар, хизматлар, кўнгилочар, ҳордиқ, транспорт харажатлари учун ҳақ тўлаш ва бошқа мукофотлар) олиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Умумҳарбий низомларига мувофиқ ҳарбий хизматчилар тақдирланадиган қимматбаҳо (шу жумладан исми ёзилган) совғалар ва пул маблағлари бундан мустасно;

жисмоний ва юридик шахслар ҳисобидан хорижий хизмат сафарларига бориш, халқаро шартномаларга мувофиқ ёки давлат ҳокимияти органларининг хорижий давлатларнинг тегишли давлат ҳокимияти органлари ёки халқаро ташкилотлар билан ўзаро келишувлари асосида амалга ошириладиган хизмат сафарлари бундан мустасно;

сиёсий партиялар ҳамда ижтимоий, шу жумладан диний бирлашмаларнинг манфаатларида, шунингдек уларнинг ғояларини тарғиб қилишда ўз хизмат мавқеидан фойдаланиш.


213. Йўл қўйилган қонунбузарлик ҳолатлари ва етказилган зарар учун ҳарбий хизматчилар қонунчиликда белгиланган асослар ва тартибда интизомий, маъмурий, жиноий, фуқаролик-ҳуқуқий ва моддий жавобгарликка тортилиши мумкин.



8-БОБ. ҲАРБИЙ УНВОНЛАР


§ 1. Ҳарбий унвон турлари


214. Ҳарбий унвон:

а) ҳарбий хизматчининг хизматдаги ва ҳуқуқий мавқеини, хизмат бурчи бўйича унга юклатилган масъулият даражасини белгилайди ҳамда унинг касбий тайёргарлик даражаси ва ҳарбий бурчни бажариш кўрсаткичи, шахсий таркиб томонидан ҳарбий хизматни ўташ ва кадрларни жойлаштиришни самарали ташкиллаштиришнинг муҳим шарти ҳисобланади;

б) ҳарбий ёки махсус тайёргарлиги, хизмат муддати, қўшин турига мансублиги, шунингдек ҳарбий хизмат тажрибасига мос равишда Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларига шахсан берилади;

в) ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларда мавқенинг катта-кичиклигини белгилайди.


215. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида қонун билан ҳарбий хизматчиларнинг (ҳарбий хизматга мажбурларнинг) қуйидаги таркиблари ва уларга тегишли ҳарбий унвонлар жорий этилган:

   

Ҳарбий хизматчилар таркиби

Ҳарбий унвонлар

қўшин унвонлари

кема таркибидаги унвонлар

Оддий аскарлар таркиби

оддий аскар

матрос

Сержантлар таркиби

кичик сержант

III даражали сержант

II даражали сержант

I даражали сержант

катта сержант

старшина

III даражали старшина

II даражали старшина

I даражали старшина

бош старшина

Кичик офицерлар таркиби

лейтенант

катта лейтенант

капитан

лейтенант

катта лейтенант

капитан-лейтенант

Катта офицерлар таркиби

майор

подполковник

полковник

III ранг капитани

II ранг капитани

I ранг капитани

Генераллар таркиби

генерал-майор

генерал-лейтенант

генерал-полковник

армия генерали


     

216. Юридик ёки тиббий йўналишдаги ҳарбий ҳисоб ихтисослиги бўлган офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий унвонига мос равишда "адлия" ёки "тиббий хизмат" сўзлари қўшилади.


217. Резерв, захира ёки истеъфодаги шахсларнинг ҳарбий унвонига мос равишда "резервдаги", "захирадаги" ёки "истеъфодаги" деган сўзлар қўшилади.


218. Ҳарбий унвон бошланғич ёки навбатдаги бўлиши мумкин.



§ 2. Бошланғич ҳарбий унвонни

бериш тартиби


219. Ҳарбий унвонларни бериш учун тақдимномалар, бошқа ҳужжат ва буйруқларнинг шакл ва мазмуни, шунингдек уларни расмийлаштириш ва тақдим этиш тартиби (генераллар таркиби бундан мустасно) вазирлик раҳбари томонидан белгиланади.

Навбатдаги ҳарбий унвоннинг берилишини асоссиз равишда кечиктирган командирлар (бошлиқлар) белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортилади.


220. Қуйидагилар бошланғич ҳарбий унвонлар ҳисобланади:

а) бошқа ҳарбий унвони бўлмаган муддатли ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича ҳарбий хизматчилар учун - "оддий аскар (матрос)";

б) сержантлар таркиби учун - "кичик сержант (старшина)";

в) офицерлар таркиби учун - "лейтенант";

г) генераллар таркиби учун - "генерал-майор".


221. "Оддий аскар (матрос)" ҳарбий унвони муддатли ҳарбий хизматга чақириш ёки контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш вақтида ҳарбий унвони бўлмаган фуқароларга берилади.


222. "Кичик сержант" ҳарбий унвони қуйидагиларга берилади:

а) вазирликлар тасарруфидаги таълим муассасаларининг тегишли дастурлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш курсларини тамомлаган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга;

б) вазирликлар тасарруфидаги таълим муассасаларининг тегишли дастурлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш курсларида тайёргарликдан ўтишни талаб қилмайдиган сержантлар таркиби лавозимларидаги контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга, шунингдек интизомий рағбатлантириш тартибида;

в) олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантларига - ўқишдаги юқори натижалар ва намунали ҳарбий интизом учун.


223. "Лейтенант" ҳарбий унвони қуйидагиларга берилади:

а) ҳарбий хизматчиларга - олий ҳарбий таълим муассасасини тамомлаб тегишли ҳарбий ихтисосликни олгандан сўнг;

б) олий ҳарбий таълим муассасаларида улар бўйича мутахассислар тайёрланмайдиган тегишли ҳарбий-ҳисоб ихтисослигига мос келадиган олий фуқаролик маълумотига эга бўлган ҳамда офицерлар таркибининг лавозимига контракт бўйича ҳарбий хизматга тайинланган ҳарбий хизматчиларга - лавозимга тайинланганидан сўнг;

в) олий фуқаролик маълумотига эга бўлган ҳамда офицерлар таркиби лавозимига тайинланган оддий аскар ва сержантлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга - олий ҳарбий таълим муассасалари қошидаги курсларни тамомлаганидан сўнг;

г) олий таълим муассасаларнинг ўқув бўлинмалари ва ҳарбий йиғинларда ҳарбий тайёргарликдан ўтган ҳамда белгиланган давлат имтиҳонларини топширган фуқароларга (захирадаги лейтенант);

д) тегишли ҳарбий ҳисоб ихтисослигига мос келадиган олий фуқаролик маълумотига эга бўлган ҳарбий хизматга мажбурларга - олий ҳарбий таълим муассасалари қошидаги офицерлар таркибини тайёрлаш курсларини тамомлагач ҳамда резерв офицерлари таркибига киритиш учун аттестациядан ўтказилгандан сўнг.



§ 3. Навбатдаги ҳарбий унвонни

бериш тартиби


224. Навбатдаги ҳарбий унвонлар ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвон улар эгаллаб турган штат лавозими бўйича кўзда тутилган ҳарбий унвонга мос бўлса ва ҳарбий унвонда бўлишнинг белгиланган хизмат муддати тугагандан кейин берилади.

Юқори турувчи вакант лавозимни вақтинча бажариш (лвб) юклатилган ҳарбий хизматчиларга ҳарбий унвонлар аввал эгаллаб турган лавозимига мувофиқ берилади.


225. Ҳарбий хизматчини навбатдаги ҳарбий унвонни беришга тақдим қилишда унинг шахсий, касбий, ишчанлик, маънавий-аҳлоқий фазилатлари, маълумоти даражаси, у масъул бўлган участкадаги ишлар ҳолати ҳисобга олинади.


226. Ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий унвонлардаги хизмат муддати қуйидагича белгиланади:

"оддий аскар" ҳарбий унвонида - белгиланмаган;

"кичик сержант" ҳарбий унвонида - икки йил;

"III даражали сержант" ҳарбий унвонида - уч йил;

"II даражали сержант" ҳарбий унвонида - тўрт йил;

"I даражали сержант" ҳарбий унвонида - беш йил;

"катта сержант" ҳарбий унвонида - белгиланмаган;

"лейтенант" ҳарбий унвонида - икки йил (ўқиш давомийлиги беш йил бўлган олий ҳарбий таълим муассасаларининг битирувчилари учун - бир йил);

"катта лейтенант" ҳарбий унвонида - икки йил;

"капитан" ҳарбий унвонида - уч йил;

"майор" ҳарбий унвонида - тўрт йил;

"подполковник" ҳарбий унвонида - беш йил.


227. "Полковник" ва ундан юқори бўлган ҳарбий унвонларда хизмат муддати белгиланмайди.


228. Ҳарбий хизматчиларнинг берилган ҳарбий унвондаги хизмат муддати ҳарбий унвон берилган (шахсий таркиб бўйича буйруқ чиқарилган) кундан бошлаб ҳисобланади.


229. Ҳарбий унвон берилган хизмат муддатига ҳарбий хизматда бўлишнинг бутун вақти қўшилади. Кўрсатилган муддатга қуйидагилар қўшиб ҳисобланади:

а) ҳарбий хизматчи асоссиз тарзда жиноий жавобгарликка тортилган, ҳарбий хизматдан ноқонуний бўшатилган ва кейинчалик ҳарбий хизматга тикланган ҳолларда ҳарбий хизматдаги узилиш вақти;

б) Қуролли Кучлар резервида (захирасида) бўлган даври.


230. Берилган ҳарбий унвонда бўлишнинг белгиланган хизмат муддатидан камида иккитасини ўтаган офицерга, хизмат юзасидан ижобий тавсифлар берилган ва унинг ҳарбий-ҳисоб ихтисослиги бўйича вакант лавозим йўқлиги сабабли уни юқори турувчи лавозимга тайинлаш имкони бўлмаган тақдирда, вазирлик раҳбарининг қарорига биноан штатга кўра унга ўзи эгаллаб турган ҳарбий лавозим учун кўзда тутилган ҳарбий унвондан бир поғона юқори турувчи "полковник" ҳарбий унвонигача бўлган ҳарбий унвон берилади.


231. "III даражали сержант", "II даражали сержант", "I даражали сержант" ва "катта сержант" ҳарбий унвонлари олдинги ҳарбий унвонда бўлишнинг белгиланган хизмат муддатини ўтаган, командирлик ва ҳарбий иш мутахассиси, бўйсунувидагиларни тайёрлаш ва тарбиялаш ишида мураббийлик сифатлари ва малакаларини намоён қилган, жанговар ва касбий тайёргарликда яхши кўрсаткичларга эга бўлган, штат тоифасига кўра уларни бериш мумкин бўлган лавозимни эгаллаган ҳарбий хизматчиларга, фақатгина улар вазирликлар тасарруфидаги таълим муассасаларининг мутахассисларни тайёрлаш курсларини тамомлаганидан кейин берилади.


232. Навбатдаги "полковник" ҳарбий унвони Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг икки йиллик ўқув дастурини, хорижий давлатларнинг ҳарбий академияларини ёки магистрлик ўқув дастури бўйича олий таълим муассасаларини тамомлаган, илмий даража ёки илмий унвонларга (тегишли йўналиш бўйича), шунингдек чуқур касбий билим ва кўникмаларга эга бўлган офицерларга берилади.


233. Олий ҳарбий таълим муассасасидаги курсларда ўқиётган офицерларга навбатдаги ҳарбий унвон эгаллаб турган лавозимидаги штат тоифасини ҳисобга олган ҳолда офицерни ўқишга юборган командирларнинг (бошлиқларнинг) тақдимномасига асосан ҳарбий унвондаги хизмат муддати тугагандан сўнг берилади.


234. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида узоқ муддатли хизмат сафарларида бўлган, шунингдек хорижий мамлакатлар ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳарбий хизматчилар навбатдаги ҳарбий унвонларни беришга вазирликлар кадр органларининг бошлиқлари томонидан тақдим қилинадилар.


235. Хизмат, ҳарбий бурчни бажаришда алоҳида намуна кўрсатган, мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга, ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда вазирликлар раҳбарлари томонидан навбатдаги ҳарбий унвонлар муддатидан аввал берилиши мумкин.


236. Истисноли ҳолатларда сержант ва офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий унвонини бир поғонага тушириш интизомий жазо чораси сифатида ёки аттестация комиссиясининг қарорига кўра ушбу ҳарбий унвонни бериш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан амалга оширилади.


237. Ҳарбий бурчни адо этишдаги жиддий хатоликлар, ҳокимият ваколатларини суиистеъмол қилгани, фавқулодда вазиятларда қонунлар ва Умумҳарбий низомлари билан зиммасига юкланган талаб ва мажбуриятларни бажармаганлиги учун генераллар таркибига мансуб шахслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан ҳарбий унвонларидан пастлатилиши мумкин.

Ҳарбий унвонлари пастлатилган ҳарбий хизматчилар пастлатилган кундан бошлаб камида бир йил ўтгач ижобий тавсифнома бўлган тақдирда ҳарбий унвонни пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилган бошлиқлар, уларга тенглаштирилган ва юқори турувчи бошлиқларнинг буйруқлари билан олдинги ҳарбий унвонга қайта тикланишлари мумкин.

Ҳарбий хизматчини олдинги ҳарбий унвонига тикламай ва навбатдаги ҳарбий унвон берилмай туриб уни иккинчи марта ҳарбий унвондан пасайтиришга йўл қўйилмайди.

Ҳарбий унвони пасайтирилгандаги хизмат муддати ҳарбий унвони қайта тиклангандаги хизмат муддатига қўшиб ҳисобланмайди.


238. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси, прокуратура, суд ва адлия органларининг махсус унвонларига эга фуқароларни ҳарбий хизматга қабул қилишда вазирлик раҳбари томонидан белгиланган аттестациядан қайта ўтиш тартибида унинг махсус унвонига мос келадиган ҳарбий унвон берилиши мумкин.

Ҳарбий унвонда хизмат қилиш муддатига махсус унвонда хизмат қилиш муддати ҳам қўшиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси, прокуратура, суд ва адлия органларининг махсус унвонларига эга, ҳарбий хизматга кириш пайтда мавжуд махсус унвонга мос келадиган ҳарбий унвон берилмаган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга махсус унвонда хизмат қилиш (ишлаш) даврлари кейинчалик аттестациядан қайта ўтказиш тартибида навбатдаги ҳарбий унвонни бериш учун қўшиб ҳисобланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори, фармойиши билан генераллар таркиби лавозимларига тайинланган, ҳарбий ёки махсус унвони бўлмаган шахсларга ҳақиқий ҳарбий хизматга қабул қилишда ўрнатилган тартибда "полковник" ва унгача бўлган ҳарбий унвон берилиши мумкин.

Алоҳида ҳолатларда илмий даража, илмий унвон ёки фаолиятнинг тор ихтисослик турлари бўйича кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган ва офицерлар таркиби лавозимларига тайинланган фуқароларга ҳақиқий ҳарбий хизматга қабул қилишда ўрнатилган тартибда "майор" ва унгача бўлган ҳарбий унвон берилиши мумкин.



§ 4. Мансабдор шахсларнинг ҳарбий

унвонлар бериш бўйича ҳуқуқлари


239. Ҳарбий хизматчиларга қуйидаги ҳарбий унвонлар берилади:

а) "оддий аскар" ҳарбий унвони - ҳарбий унвони бўлмаган фуқароларга муддатли ҳарбий хизматга чақирилганда, сафарбарлик чақирув резерви хизматчиларига йиғинлар якунига етганда ёки контракт бўйича ҳарбий хизматга олиш вақтида - ҳарбий қисм ва муассасалар командирларининг буйруқлари билан;

б) сержантлар таркибининг ҳарбий унвонлари - шундай ваколатлар берилган мансабдор шахслар томонидан;

в) кичик ва катта офицерлар таркибларининг ҳарбий унвонлари - вазирлик раҳбари ва шундай ваколатлар берилган бошқа мансабдор шахслар томонидан;

г) "полковник" ҳарбий унвони - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши билан келишилган ҳолда вазирликлар раҳбарларининг буйруқлари билан берилади.

Ҳарбий унвон бериш бўйича мансабдор шахсларнинг ваколатлари вазирлик раҳбари томонидан белгиланади.

Генераллар таркибининг ҳарбий унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.


240. Юқори турувчи мансабдор шахс қуйи турувчи командирларга (бошлиқларга) ҳарбий унвонлар бериш бўйича берилган барча ҳуқуқлардан фойдаланади.



§ 5. Ҳарбий хизматчиларни ҳарбий

унвондан маҳрум этиш ва фуқароларни

ҳарбий унвонда тиклаш тартиби


241. Офицерлар таркибига мансуб ҳарбий хизматчиларни, шу жумладан резерв ёки захирадаги шахсларни ҳарбий унвондан маҳрум этиш фақатгина улар оғир ва ўта оғир жиноят содир этгани учун судланганида суднинг қарори билан амалга оширилиши мумкин.


242. Сержантлар таркибига мансуб ҳарбий хизматчиларни ҳарбий унвондан маҳрум этиш ҳарбий хизматчи томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилгани учун бошқа интизомий жазо чоралари етарли бўлмаган тақдирда суд ёки вазирлик раҳбарининг қарори билан амалга оширилиши мумкин.


243. Офицерлар ёки сержантлар таркибининг ҳарбий унвонидан маҳрум этилган фуқаролар оддий аскар ҳарбий унвонидаги контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳисобланади ҳамда оддий аскар ҳарбий унвонидаги контракт бўйича (захирадаги, резервдаги) ҳарбий хизматчилар учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланади.


244. Ноқонуний судланганлиги сабабли ҳарбий унвонидан маҳрум этилган фуқаро, унинг оқланганлиги ёки ноқонуний ҳукм бекор қилингани тўғрисидаги суд қарори кучга киргандан сўнг ўрнатилган тартибда ҳарбий унвондан маҳрум этилган кундан бошлаб аввалги ҳарбий унвонига қайта тикланади.

Фуқарони олдинги ҳарбий унвонига тиклаш учун асослар мавжуд бўлганда мудофаа ишлари бўйича бўлими бошлиғи зарур ҳужжатларни расмийлаштиради ва уларни шахсий таркиб бўйича буйруқ чиқариш учун уни ҳарбий унвондан маҳрум этган вазирликка юборади.

Бундай ҳолатда фуқарони ҳарбий унвонда тиклаш уни ҳарбий унвондан маҳрум қилган вазирлик раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилиши мумкин.


245. Ҳарбий унвонда тикланган фуқаро тикланган ҳарбий унвонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланади.



9-БОБ. ТАЪТИЛЛАР


§ 1. Таътил турлари


246. Тинчлик даврида ҳарбий хизматчиларга қуйидаги таътиллар берилади:

а) навбатдаги;

б) касаллиги туфайли;

в) каникуляр;

г) олий ҳарбий таълим муассасаларини битириш муносабати билан;

д) қўшимча;

е) ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек бола парваришлаш муносабати билан;

ж) қисқа муддатли (муддатли ҳарбий хизматчилар учун).

Ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа асослар бўйича ҳам таътиллар берилиши мумкин.



§ 2. Навбатдаги таътилни бериш тартиби


247. Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга навбатдаги таътилни бериш уларнинг соғлиғини яхшилаш, жисмоний ва ахлоқий-руҳий кучини тиклаш ҳамда ҳар томонлама дам олишининг муҳим ва зарур омили сифатида қаралади.


248. Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга навбатдаги таътил ҳар йили таътиллар режасига мувофиқ ҳарбий қисм командири (бошлиғи)нинг буйруғига асосан берилади.


249. Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ҳар йили муддати ўттиз суткага тенг навбатдаги таътил берилиб, бунда пул таъминоти сақланади ҳамда таътилни ўтказиш жойига бориш ва қайтиш учун зарур, бироқ уч кундан кўп бўлмаган вақт берилади.

Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ҳар йилги навбатдаги таътилига қўшимча тарзда, хизмат йилларининг календарь ҳисобига кўра:

ўн йиллик ҳарбий хизматдан сўнг - давомийлиги беш суткалик;

ўн беш йиллик ҳарбий хизматдан сўнг - давомийлиги ўн суткалик;

йигирма йиллик ва ундан кўп ҳарбий хизматдан сўнг - давомийлиги ўн беш суткалик қўшимча таътил берилади.

Қўшимча таътилнинг муддатини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси, прокуратура ва адлия органларидаги хизмат ҳам ҳарбий лавозимга тайинланган ходимларга махсус унвонлар берилган кундан бошлаб ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади.


250. Контракт бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматга кирган йилда навбатдаги таътилнинг давомийлиги контракт кучга кирган кундан бошлаб йилнинг охиригача бўлган вақтга пропорционал равишда ҳар тўлиқ ой хизмат учун таътилнинг икки ярим суткаси ҳисобида таътил муддатини тўлиқ бир кунгача етказиш томонига яхлитлаш йўли билан ҳисобланади. Бунда муддати ўн сутка ва ундан ортиқ бўлган таътил олиш ҳуқуқига эга ҳарбий хизматчиларга таътилни ўтказиш жойига бориш ва қайтиб келиш учун ҳарбий ташиш ҳужжатлари берилади. Муддати ўн суткадан кам бўлган таътил ҳарбий хизматчининг хоҳишига кўра кейинги йили навбатдаги таътил билан бирга қўшиб берилиши мумкин.


251. Ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етгани, соғлиғининг ҳолати ёки контракт муддатининг тугагани сабабли контракт бўйича ҳарбий хизматдан бўшатилган йили ҳарбий хизматчиларга навбатдаги таътил тақдим қилинмайди ва фойдаланилмаган таътил учун қонунчиликда ўрнатилган тартибда компенсация пули тўланади.

Бошқа асосларга кўра контракт бўйича ҳарбий хизматдан бўшатилаётганда навбатдаги таътилдан фойдаланмаган ҳарбий хизматчиларга фойдаланилмаган таътил учун қонунчиликда ўрнатилган тартибда компенсация пули тўланади.


252. Узрли сабабларсиз, бироқ кўпи билан ўн сутка муддат давомида хизматда бўлмаган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга навбатдаги таътил келмаган кунлари сонига қисқартирилади. Таътилни қисқартириш тўғрисидаги қарорни таътил бериш ҳуқуқига эга бўлган командир (бошлиқ) ҳарбий қисм бўйича буйруқ чиқариш орқали қабул қилади.


253. Навбатдаги таътил муддатини узайтириш учун асослар бўлган ҳолларда, таътил муддати Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ тегишли таътил суткаларига узайтирилади.


254. Муддатли ҳарбий хизматни тугатиб (ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшамасдан туриб) контракт бўйича ҳарбий хизматга кирган ҳарбий хизматчиларга навбатдаги таътил ҳарбий қисм командири томонидан, иш ва лавозимни қабул қилиб олгандан сўнг умумий асосларда берилади.


255. Ҳарбий хизматчиларга олий ҳарбий таълим муассасаларини тугатиш муносабати билан бериладиган таътиллар улар хизматни ўташ жойларига келмасдан туриб берилади. Давомийлиги ўттиз сутка бўлган ушбу таътиллар жорий йилнинг навбатдаги таътили сифатида ҳисобга олинади.


256. Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга навбатдаги таътиллар улардан фойдаланиш даврларининг алмашиниб туриш заруриятини, шунингдек ҳарбий қисм жанговар шайлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ва таътиллар режасига мувофиқ йилнинг исталган вақтида берилади.


257. Ўқишга юборишга, хизмат муддати белгиланган жойларга алмашишга номзод сифатида тасдиқланган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга навбатдаги таътил у ерга кетгунга қадар таътилдан тўлиқ фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда, олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиётганларга эса ўқув йили тугагандан сўнг берилади.


258. Командирларнинг (бошлиқларнинг) таътилларни бериш ҳуқуқи, шунингдек таътилларни бериш тартиби вазирлик раҳбари томонидан белгиланади.

Вазирликлар раҳбарларига таътиллар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ берилади.


259. Навбатдаги таътил қуйидаги тоифадаги ҳарбий хизматчиларга уларнинг хоҳиши бўйича қулай вақтда берилади:

а) жанговар ҳаракатлар иштирокчиси;

б) ногиронлиги бўлган фарзанди бор ҳарбий хизматчиларга;

в) ўн тўрт ёшгача бўлган фарзандини тарбиялаётган ёлғиз ҳарбий хизматчиларга;

г) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ шундай ҳуқуққа эга бошқа ҳарбий хизматчиларга.

Ҳарбий хизматчининг илтимосига кўра ва командирнинг (бошлиқнинг) розилиги билан ҳарбий хизматчига навбатдаги ва қўшимча таътиллар кетма-кет, улар ўртасидаги узилишларсиз берилиши мумкин.


260. Хотини ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга навбатдаги таътил ҳарбий хизматчиларнинг хоҳишини ҳисобга олган ҳолда таътилларни бериш ҳуқуқига эга бўлган командирнинг (бошлиқнинг) қарорига кўра берилади.


261. Контракт бўйича ҳарбий хизматчининг касаллиги туфайли ёки бошқа истисно ҳолатлар сабабли ўтган йил учун навбатдаги таътил берилмаган бўлса, ушбу таътил келгуси йилнинг биринчи чорагида берилади.


262. Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган эр-хотин ҳарбий хизматчиларга навбатдаги таътил уларнинг хоҳишига кўра бир вақтнинг ўзида берилади.


263. Навбатдаги ёки қўшимча таътил вақтида касал бўлиб қолган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга таътил улар тузалганларидан сўнг фойдаланилмаган таътил суткалари сонига узайтирилади. Бу ҳолда таътилни узайтириш даволовчи шифокор ва даволаш муассасасининг бошлиғи (бош шифокор) томонидан тасдиқланган тегишли маълумотномага асосан таътилни берган командир (бошлиқ) томонидан амалга оширилади.


264. Таътилда бўлган ҳарбий хизматчи яқин қариндошларининг (хотини, эри, ота-онаси, фарзандлари, туғишган ака-укалари, опа-сингиллари, эрининг ёки хотинининг ота-онаси, қарамоғида бўлган шахслар) соғлиғи ҳолати ёмонлашганлиги ёки вафот этганлиги, шунингдек ҳарбий хизматчининг оиласи ёки яқин қариндоши ёнғин ёки бошқа табиий офатга дучор бўлган ҳолатларда ҳарбий хизматчи таътилда бўлган ҳудуд мудофаа ишлари бўйича бўлими бошлиғи унга хизмат жойига бориш учун зарур бўлган вақтни ҳисобга олган ҳолда ўн суткагача бўлган муддатга оилавий аҳволга боғлиқ бўлган сабаб билан таътил бериш ҳуқуқига эга. Мудофаа ишлари бўйича бўлими бошлиғи берилган таътил тўғрисида кўрсатиб ўтилган ҳарбий хизматчи ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий қисм командирига зудлик билан хабар беради. Бунда таътил унга оилавий аҳволига боғлиқ бўлган сабаб билан берилган таътил суткалари сонига узайтирилади.



§ 3. Касаллиги туфайли таътил

бериш тартиби


265. Касаллиги туфайли таътил муддати касалликнинг хусусиятига қараб белгиланади. Тинчлик даврида даволаш муассасаларида узлуксиз даволаниш ва кассалиги туфайли таътилда бўлишнинг муддати ҳаммаси бўлиб тўрт ойдан ошмаслиги керак, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган алоҳида касалликлар бўйича узоқроқ муддат даволанишда бўлиш ҳоллари бундан мустасно. Бу муддат даволаш муассасанинг хулосасига асосан вазирлик раҳбарининг қарори билан узайтирилиши мумкин. Узлуксиз даволанишда ва касаллиги туфайли таътилда бўлишнинг белгиланган муддати тугаши билан ҳарбий хизматчилар уларнинг ҳарбий хизматга яроқлилиги масаласини ҳал қилиш учун ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтиши лозим.


266. Касаллиги туфайли таътил навбатдаги таътил ҳисобига қўшилмайди.


267. Жанговар ҳаракатларда қатнашиш, террорчи ташкилотларнинг қуролланган тузилмаларини аниқлаш ва йўқ қилиш бўйича махсус операцияларни ўтказиш мобайнидаги жанговар вазифаларни бажариш ёки ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш вақтида жароҳатланган (ярадор бўлган, травма олган, контузия бўлган) ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизматга яроқлилигини аниқлаш бўйича тиббий кўрик стационар даволанишнинг муддатидан қатъи назар, у тугагандан сўнг ўтказилади.



§ 4. Каникуляр таътиллар бериш тартиби


268. Каникуляр таътиллар олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишнинг кундузги бўлимида ўқиётган ҳарбий хизматчиларга ўқув семестрлари тугагандан сўнг қуйидаги муддатларга берилади:

а) ёзги каникуляр таътил - ўттиз сутка;

б) қишки каникуляр таътил - ўн беш сутка.

Ёзги каникуляр таътил асосий, қишкиси эса қўшимча ҳисобланади.


269. Каникуляр таътилни ўтказиш жойига бориш ва қайтиб келиш учун қўшимча вақт берилмайди. Асосий каникуляр таътилни ўтказиш жойига (ўқиш якунланадиган йили - таътилни ўтказиш ва ҳарбий хизматни ўташ жойига) бепул бориш ва қайтиб келиш ҳуқуқи ҳар йили берилади.



§ 5. Қўшимча таътилларни бериш тартиби


270. Контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга қуйидаги қўшимча таътиллар берилади: олий таълим муассасаларига, олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларига кириш имтиҳонларини топшириш ва уларда таҳсил олиш вақтида (бироқ йилига кўпи билан бир марта); ижодий; оилавий шароити туфайли; жанговар ҳаракатларда қатнашганлиги учун; рағбатлантириш тариқасида.


271. Таянч докторантурага кириш имтиҳонларини топширишга рухсат этилган ҳарбий хизматчиларга имтиҳонларга тайёргарлик кўриш ва уларни топшириш учун ўттиз суткагача бўлган муддатга ўқув таътили берилади.

Докторантурага қабул қилинаётган ҳарбий хизматчиларга ўқув таътили берилмайди.

Ҳарбий хизматчининг кириш имтиҳонларини топширишига рухсат этилгани тўғрисидаги таълим муассасаси бошлиғи томонидан имзоланган хабарнома ўқув таътили бериш учун асос ҳисобланади.


272. Ўқув таътилининг муддати таълим муассасаси жойлашган жойга бориш ва қайтиш вақтига узайтирилади.


273. Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчига дам олиш ва байрам кунларидан ташқари ҳафтада битта бўш кун берилади. Бериладиган бўш кунлар ҳарбий қисм командирининг (бошлиқнинг) буйруғи билан расмийлаштирилади.

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш бўйича мустақил изланувчиларга малакавий имтиҳонларни топшириш учун хизмат жойидан таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси жойлашган жойгача бориш ва қайтиш вақтини ҳисобга олмаган ҳолда ўттиз сутка берилади.


274. Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчига ҳарбий хизматни илмий иш билан муваффақиятли равишда бирга қўшиб олиб бориш шарти билан, у илмий даража изланувчиси бўлган ўқув ёки илмий-тадқиқот муассасаси илмий кенгашининг тавсиясига биноан командир (бошлиқ) томонидан вазирлик раҳбари белгилаган тартибда қуйидаги муддатларга ижодий таътиллар берилади:

а) фан доктори (DSc) илмий даражаси бўйича изланувчи учун - диссертацияни тугатиш учун олти ойгача;

б) фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси бўйича изланувчи учун - диссертацияни тугатиш учун уч ойгача.


275. Учувчилар таркиби ва айрим бошқа мутахассислар орасидан бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг алоҳида тоифалари учун, улар томонидан инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи вазифалар (иш, машқлар) бажарилгандан сўнг тиббий реабилитация олиб борилади, улар хизматни ўтаётган вазирликларнинг санаторийлари, дам олиш уйлари ва базаларида профилактик дам олиш ташкиллаштирилади.

Бундай соғломлаштириш тадбирларининг зарурияти тиббий кўрик натижалари бўйича ҳарбий-тиббий хизматлар томонидан берилган тавсиялар асосида белгиланади.

Ҳарбий хизматчиларга тиббий реабилитация доирасида профилактик дам олиш учун қўшимча суткаларни бериш тартиби вазирлик раҳбари томонидан белгиланади.


276. Қуйидаги ҳолларда ҳарбий хизматчига ўн суткагача, сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига йиғинлар давомида уч суткагача бўлган муддатга, таътилни ўтказиш жойига бориш ва қайтиб келишга кетадиган вақтни ҳисобга олмаган ҳолда, оилавий шароити муносабати билан таътил берилади:

а) яқин қариндоши соғлиғи ҳолатининг оғирлашгани ёки вафот этиши (ҳалок бўлиши);

б) ҳарбий хизматчининг оиласи ёки яқин қариндошининг бошига тушган ёнғин ёхуд бошқа табиий офатлар содир бўлиши;

в) ҳарбий хизматчи оиласининг ёнида бўлиши зарур бўлган бошқа фавқулодда ҳолатларда - ҳарбий қисм командирининг қарори билан.

Бундай таътил берилишига сабаб бўлган шароитлар ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши лозим.


277. Жанговар ҳаракатларда қатнашган, қуролланган ноқонуний тузилмаларини аниқлаш ва йўқ қилиш бўйича махсус операцияларни ўтказиш мобайнидаги жанговар вазифаларни бажарган, фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этишда қатнашган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ қўшимча таътиллар берилади.


278. Муддатли ҳарбий хизматчиларга рағбатлантириш тариқасида таътилни ўтказиш жойига бориш ва қайтиб келиш учун зарур вақтни ҳисобга олмаган ҳолда ўн суткагача бўлган муддатга битта таътил берилиши мумкин.


279. Қўшимча таътиллар навбатдаги таътиллар ҳисобига қўшилмайди.



§ 6. Ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани

парваришлаш учун таътиллар бериш тартиби


280. Аёл ҳарбий хизматчиларга ҳомиладорлик ва туғиш, болани парваришлаш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва ушбу Низомда белгиланган тартибда таътил берилади. Бунда уларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган қўшимча имтиёз, кафолат ва компенсациялар татбиқ этилади.


281. Бола (болаларни) асраб олган аёл ҳарбий хизматчига Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ болани парваришлаш учун таътил берилади.


282. Аёл ҳарбий хизматчиларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили пул таъминоти сақланган ҳолда, болани парваришлаш таътили эса пул таъминоти сақланмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган муддат ва тартибда берилади. Аёл ҳарбий хизматчиларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили уларнинг билдиргиси ва тегишли тиббий муассасаларнинг маълумотномаларига асосан берилади. Аёл ҳарбий хизматчилар болани парваришлаш учун берилган таътил муддати тугамасдан хизмат мажбуриятларини бажаришга киришиш ҳуқуқига эга.

Қонунчиликда белгиланган алоҳида ҳолларда болани парваришлаш таътили эркак ҳарбий хизматчиларга ҳам берилиши мумкин.


283. Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари вақти ҳарбий унвонлар, оддий аскар, сержант ва офицерлар таркиби лавозимларидаги хизмат муддатига умумий иш стажи учун фоизли устама ҳақ тўлаш, узлуксиз хизмати учун бир марталик пул мукофотини тўлаш, шунингдек оғир иқлим шароитли жойларда хизмат қилганини ҳисобга олган ҳолда пенсияни ҳисоблашда хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади.

Аёл ҳарбий хизматчиларнинг фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун жами уч йилдан кўп бўлмаган таътилда бўлиш вақти оддий аскар, сержант ва офицерлар таркиби лавозимларидаги хизмат умумий иш стажи учун фоизли устама ҳақ тўлаш, шунингдек оғир иқлим шароитли жойларда хизмат қилганини ҳисобга олмаган ҳолда пенсияни ҳисоблашда хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади. Бунда хизмат муддати узлуксиз хизмати учун бир марталик пул мукофотини тўлашда уларга қўшиб ҳисобланмайди.


284. Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари навбатдаги таътил ҳисобига қўшилмайди. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки бевосита ундан кейин аёл ҳарбий хизматчиларга уларнинг хоҳишига кўра жорий йил учун навбатдаги таътил берилади.


285. Болани парваришлаш учун таътил тугайдиган йилдаги навбатдаги таътил календарь йилнинг охиригача бу таътил тугаган кундан бошлаб календарь йилининг охиригача бўлган вақтга пропорционал равишда ҳар тўлиқ ой хизмат учун икки ярим кун ҳисобида ҳисобланади ва ушбу Низомнинг 250-бандида белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда берилади.


286. Аёл ҳарбий хизматчилар касал болани парваришлаш учун тиббий муассасанинг тегишли ҳужжатлари билан тасдиқланган бутун давр учун маоши сақланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган муддат ва тартибда хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод этилади.


287. Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган эркак ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи туғруқ вақтида вафот этган тақдирда, шунингдек агар у ўн тўрт ёшгача (ногиронлиги бўлган болани ўн олти ёшгача) бўлган бир ёки бир нечта болаларни онасисиз (у вафот этган ёки ҳалок бўлган, оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, узоқ муддат даволаш муассасасида бўлган ва болаларга оналик парвариши берилмаган бошқа ҳолатларда) тарбиялаётган бўлса, унинг илтимосига кўра уч ойгача муддатга бир марта қўшимча таътил берилади.



§ 7. Ҳарбий хизматчини таътилдан

чақириб олиш тартиби


288. Ҳарбий хизматчини таътилдан чақириб олишга фақатгина фавқулодда хизмат зарурати юзага келган ҳолатда вазирлик раҳбарининг қарори билан йўл қўйилади.

Ҳарбий хизматчини таътилдан чақириб олиш тегишли буйруқ билан расмийлаштирилади.


289. Ҳарбий хизматчи таътилдан чақириб олинганда унинг фойдаланилмаган қисми жорий йилда берилади.



10-БОБ. ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИ

ҲАҚИҚИЙ ҲАРБИЙ ХИЗМАТДАН

БЎШАТИШ


290. Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдан резервга, ҳарбий ҳисобдан чиқарилган тақдирда эса истеъфога бўшатилади.

Резервда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етган ёки ҳарбий-тиббий комиссия томонидан соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий ҳисобдан чиқарилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролигига эга бўлган ҳарбий хизматчилар истеъфога бўшатилади.


291. Ҳарбий хизматчини ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:

а) ёш бўйича - у ҳарбий хизматда бўлишининг белгиланган ёш чегарасига етганда, шу жумладан ушбу Низомда назарда тутилган тартибда узайтирилган ҳарбий хизмат муддати тугаши билан;

б) муддатли ҳарбий хизматнинг муддати тугаши билан - чақирув бўйича муддатли ҳарбий хизматнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган муддати тугаши билан (бўшатиш учун бошқа асослар бўлмаган тақдирда);

в) контракт муддати тугаши билан - бўшатиш учун бошқа асослар бўлмаган тақдирда, агар амалдаги контрактнинг тугаш вақтида ҳарбий хизматчи ёки вазирлик томонидан янги контракт тузмаслик тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса;

г) ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан, ҳарбий хизматчидан хизматда фойдаланишнинг имкони ва уни бўшатишга бошқа асослар бўлмаган тақдирда;

д) соғлиғининг ҳолатига кўра - у ҳарбий-тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганлиги муносабати билан;

е) томонлардан бирининг (ҳарбий хизматчи ёки вазирлик) ташаббусига кўра контракт муддатидан олдин бекор қилинганлиги муносабати билан;

ж) интизомсизлиги сабабли курсантлар олий ҳарбий таълим муассасасидан четлаштирилиши муносабати билан, бўшатишга бошқа асослар бўлмаган тақдирда;

з) ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи хатти-ҳаракат содир этганда;

и) давлат сирлари билан ишлаш рухсатномасидан маҳрум қилинган тақдирда;

к) озодликдан ёки ҳарбий унвондан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазо чораларини назарда тутувчи суд ҳукми қонуний кучга кирганда;

л) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролиги мавжуд бўлганда.


292. Агар контракт бўйича ҳарбий хизматчига нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чораларини назарда тутувчи суд ҳукми қонуний кучга кирган ёки унинг айбдорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилмасдан олдин жиноий иш тўхтатилган ёхуд терговга қадар текширув материаллари бўйича жиноий иш қўзғатиш рад этилган бўлса, уни ҳарбий хизматдан бўшатиш ёки ҳарбий хизматда қолдириш тўғрисидаги қарор аттестация комиссиясининг қарорини ҳисобга олган ҳолда ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш ҳуқуқига эга мансабдор шахс томонидан қабул қилинади.

Кўрсатилган қарор қонуний кучга кирган суд ажрими ёки ҳукми, тергов ёки дастлабки тергов органининг қарори келиб тушган кундан бошлаб икки ойлик муддатда қабул қилинади.


293. Суд ҳукми билан хизмат бўйича чеклаш жазосини олган ҳарбий хизматчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган асосларда ҳукмда белгиланган жазо муддати тугагунга қадар ҳарбий хизматдан бўшатилиши мумкин. Бундай ҳолатда командир (бошлиқ) жазо муддатининг қолган қисмини бошқа жазога алмаштириш ёхуд жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун судга материалларни тақдим этади.


294. Агар суд ҳукми билан хизмат бўйича чеклаш жазоси тайинланган ҳарбий хизматчига нисбатан ҳукм қонуний кучга киргунига ёхуд командирнинг (бошлиқнинг) ҳукм ижросини таъминлаш тўғрисидаги буйруғи чиққунига қадар жазони ўташдан озод этилган ҳолда амнистия акти қўлланилган бўлса, ҳарбий хизматчини бўшатиш масаласи аттестация комиссиясининг қарорини ҳисобга олган ҳолда қўмондонлик томонидан ҳал этилади.


295. Ҳарбий хизматчига нисбатан жиноят иши бўйича дастлабки тергов олиб борилаётган ёки жиноят иши судда кўрилаётган даврда, агар бўшатишнинг сабаблари жиноий таъқиб билан боғлиқ бўлмаса, у қонунчиликда назарда тутилган асосларда ҳарбий хизматдан бўшатилиши мумкин.


296. Тинчлик даврида ҳарбий хизматчиларни ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш улар хизматни ўтаётган вазирликлар раҳбарлари, шунингдек вазирликлар раҳбарлари тайинлаган мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади.


297. Ҳарбий хизматчиларни ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар бу ҳуқуқдан фақат ўзининг бевосита бўйсунувида бўлган ҳарбий хизматчиларга нисбатан фойдаланишлари мумкин.


298. Контракт бўйича ҳарбий хизматчида ҳарбий хизматдан бўшаш учун бир неча асослар бўлса (ёш бўйича, контракт муддати тугаши билан, ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан, ҳарбий-тиббий комиссия томонидан у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топганлиги, ҳарбий хизматчининг ташаббусига кўра контракт муддатидан олдин бекор қилинганлиги муносабати билан), у ўзи танлаган асосда хизматдан бўшаши мумкин.


299. Ҳуқуқларини бузмаган ҳолда хизматдан бўшатиш имкониятини объектив истисно қилувчи шароитларда (тиббий муассасада стационар даволаниш, ҳомиладорлик, туғиш ва болани парваришлаш таътилида, асирликда, гаровга олинган ҳолатда ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган бошқа вазиятларда бўлиш) бўлган ҳарбий хизматчилар мазкур ҳолатлар бартараф этилмагунга қадар ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилиши мумкин эмас.


300. Суд Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ва етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда айбланувчи ёки судланувчи ҳарбий хизматчини лавозимидан четлатиш ҳуқуқига эга.

Суднинг қарорига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ҳарбий хизматчи иш бўйича якуний қарор қабул қилингунга қадар қонунчиликда назарда тутилган бошқа асослар бўйича бўшатилмаса, ушбу муддат давомида тегишли командирнинг (бошлиқнинг) ихтиёрига ўтказилади.


301. Ҳарбий хизматчини ҳарбий хизматдан бўшатишга тақдим этиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби вазирлик раҳбари томонидан белгиланади.


302. Контракт бўйича ҳарбий хизматчини ҳарбий хизматдан бўшатишга тақдим қилишдан олдин у томонидан ҳарбий хизматни ўталгани тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритилади, зарур ҳолларда календарь ҳисобида ва алоҳида имтиёзли шароитлардаги хизмат муддатига киритилиши учун унинг хизмат даврлари ҳужжатлар билан тасдиқланади.

Ҳарбий хизматчига у бўшатилгунга қадар ҳисоблаб чиқилган хизмат муддати тўғрисида маълум қилинади. Хизмат муддатини ҳисоблаш бўйича ҳарбий хизматчининг эътирозлари командир (бошлиқ) томонидан кўриб чиқилади ва ҳарбий хизматчи ҳарбий хизматдан бўшатишга тақдим этилгунга қадар у бўйича қарорлар қабул қилинади.


303. Ҳарбий-тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган ва шу сабабли бўшатилган ҳарбий хизматчини ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатларидан чиқариш ҳарбий қисм томонидан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ олинган кундан бошлаб бир ойдан (оддий аскарлар таркибига мансуб муддатли ҳарбий хизматчиларни - уч кундан) кечиктирмасдан амалга оширилади.


304. Олий ҳарбий таълим муассасасини битиргандан кейин ўқишни тугатгандан сўнг тузилган контракт бўйича кўзда тутилган муддат тугамасдан ҳарбий хизматни ўташдан бош тортган, шунингдек контракт шартларини бажармаганлиги, содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли бўшатилаётган ёки бундай контрактни тузишдан бош тортган ҳарбий хизматчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ уни ўқитиш учун сарфланган бюджет маблағларини давлатга қоплаб беради.


305. Ҳарбий қисмни ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетган, шунингдек узрли сабабларсиз уч суткадан кўп вақт давомида хизматга келмаган муддатли ҳарбий хизматчи (контракт бўйича ҳарбий хизматчи - ўн сутка ва ундан ортиқ вақт давомида) барча таъминот турларидан чиқарилади, бироқ хизматга келмаслик сабаби аниқлангунга қадар ҳарбий хизматдан бўшатилмайди ва ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатларидан чиқарилмайди.


306. Ҳарбий хизматдан бўшатилган, бироқ белгиланган тартибда иш ва лавозимини топширмаган контракт бўйича ҳарбий хизматчи бўшатиш тўғрисида буйруқ ёки ёзма равишда хабарнома олинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ўтгач шахсий таркиб рўйхатларидан чиқарилади. Бунда ҳисоб ҳужжатлари ҳарбий ҳисобга қўйиш жойига юборилади. Ҳарбий қисмдан қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда уни ундириш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.


307. Ҳаво десанти ёки махсус ҳарбий қисм ва бўлинмаларда хизматни ўтаб, резервга ёки истеъфога бўшатилган ҳарбий хизматга мажбурлар мудофаа ишлари органларидаги махсус ҳисобга қўйилади. Кўрсатиб ўтилган тоифадаги ҳисобда турган шахслар тўғрисидаги маълумотлар мудофаа ишлари органлари томонидан Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бўлинмаларига етказилади.


308. Муддатли ҳарбий хизматчи чақирув бўйича ўрнатилган ҳарбий хизмат муддати тугамай туриб ҳарбий хизматдан муддатидан аввал бўшатилиши мумкин эмас, ушбу Низомнинг 291, 293-295-бандларида кўзда тутилган асослар, шунингдек ҳарбий хизматни ўташ даврида қонунга мувофиқ ҳарбий хизматчида (оддий аскарлар таркиби) чақирувдан озод қилиш ҳуқуқининг пайдо бўлиши ҳолатлари бундан мустасно.


309. Олий ҳарбий таълим муассасасидан ўқишдан четлаштирилган ҳарбий хизматчини қонунда кўзда тутилган асосда бўшатиш олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғи ёки ушбу ҳарбий хизматчини бўшатиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан амалга оширилади.


310. Камида йигирма календарь йили мобайнида ҳарбий хизматни бенуқсон ўтаган офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ҳарбий хизматдан бўшатилаётган вақтда тегишли буйруқлар билан ҳарбий кийим-кечак кийиш ва фарқловчи нишонларни тақиш ҳуқуқи берилади.

Ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшаётган ҳарбий хизматчилар кўп йиллик ва виждонан (бенуқсон) хизмат қилгани учун шундай ваколатга эга бошлиқлар томонидан қимматбаҳо совғалар ёки пул мукофотлари билан тақдирланиши мумкин.

Уларни бўшатиш ва рағбатлантириш чоралари тўғрисидаги буйруқни эълон қилиш ҳарбий қисм командири томонидан тантанали равишда амалга оширилади.


311. Фуқарони ҳақиқий ҳарбий хизматга қайта тиклаш ҳарбий хизматдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиш йўли билан амалга оширилади. Ҳарбий хизматдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиш буйруқни чиқарган мансабдор шахс ёки унинг бевосита бошлиғи томонидан мустақил равишда ёхуд суд қарори ёки прокурор протестига асосан амалга оширилади.


312. Ногирон фарзандлари ёки болаликдан ногирон фарзандлари бўлган аёл ҳарбий хизматчиларни ушбу фарзандлари ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар, шунингдек ўн тўрт ёшдан кичик фарзандлари бўлган ёлғиз оналар ва оталарни уларнинг розилигисиз ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан контракт бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатишга йўл қўйилмайди.


313. Вафот этган (ҳалок бўлган) ҳарбий хизматчи вафот этган (ҳалок бўлган) куннинг эртасига, белгиланган тартибда бедарак йўқолган ёки вафот этган деб эълон қилинган ҳарбий хизматчи эса тегишли суд қарори қонуний кучга кирган куннинг эртасига ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатларидан чиқарилади.


314. Содир этган жинояти учун суд ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш ёки ҳарбий унвондан маҳрум этиш жазосини олган ҳарбий хизматчи суд ҳукми кучга кирган кундан бошлаб тегишли асосга мувофиқ ҳарбий хизматдан бўшатилади.



11-БОБ. ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР

РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТ


§ 1. Қуролли Кучлар резервини

шакллантириш


315. Қуролли Кучлар резерви Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги ва "Ўзбекистон Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида"ги Қонунларига мувофиқ шакллантирилади.

Резервчиларни ҳарбий рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ мудофаа ишлари органлари томонидан амалга оширилади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган, шунингдек бошқа давлат фуқаролигига эга бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий ҳисобдан чиқарилади.


316. Қуролли Кучлар резерви ҳарбий хизматга яроқли бўлган қуйидаги фуқаролар орасидан шакллантирилади:

а) ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилган ва резервга киритилган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар;

б) ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилган ва резервга киритилган муддатли ҳарбий хизматчилар;

в) сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган ҳарбий хизматга мажбурлар;

г) муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган ва олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида офицерларни тайёрлаш дастури бўйича тўлиқ ўқув курсини тамомлаганлар.


317. "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунга кўра ҳарбий хизматга мажбурлар Қуролли Кучлар резервида бўлишининг қуйидаги ёш чегаралари белгиланган:

Таркиб

1-даража резерви

2-даража резерви

Оддий аскарлар ва сержантлар

35 ёшгача

45 ёшгача

Кичик офицерлар

40 ёшгача

50 ёшгача

Катта офицерлар

50 ёшгача

55 ёшгача

Генераллар

55 ёшгача

60 ёшгача

318. Резервда бўлиш ёшининг чегарасига етган ёки ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан саломатлигига кўра уруш даврида ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган ҳарбий хизматга мажбурлар мудофаа ишлари органлари томонидан ҳарбий ҳисобдан чиқарилади ва истеъфога чиқарилади.

Қуролли Кучлар резервидаги ҳарбий хизматга мажбурлар биринчи ва иккинчи тоифага бўлинади.


319. Биринчи тоифали резерв чақирув ёки контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ҳамда хизматни ўташ даврида ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликни эгаллаган биринчи тоифадаги ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан тўлдирилади.

Биринчи тоифали резерв биринчи ва иккинчи навбатга бўлинади.

Биринчи тоифали резервнинг биринчи навбати Қуролли Кучларнинг жанговар қўшилма ва ҳарбий қисмлари, жанговар таъминот бўлинмаларини уруш даври штатларига қадар энг яхши тайёрланган резервчилар билан бутлашга мўлжалланган бўлиб, улар Қуролли Кучларнинг кўрсатиб ўтилган қўшилма, ҳарбий қисм ва бўлинмалари ҳисобига ўтказилади ҳамда уларнинг жанговар тайёргарлиги ушбу таркибда олиб борилади ва жангда қўллаш режалаштирилади.

Биринчи тоифали резервнинг иккинчи навбати Қуролли Кучларнинг жанговар қўшилма ва ҳарбий қисмлари, жанговар таъминот бўлинмаларига киритилмаган резервчилар орасидан бутланади ва зарурат туғилганда биринчи тоифали резервнинг биринчи навбатини тўлдириш учун мўлжалланган.

Биринчи тоифали резервда турувчи ҳарбий хизматга мажбурлар резервда бўлиш ёшининг чегарасига етганда ёки соғлиғи ҳолатига кўра иккинчи тоифали резервга ўтказилади.

Биринчи тоифали резерв билан бутланган бўлинма, ҳарбий қисм ва қўшилмаларнинг энг муҳим вазифаси Қуролли Кучларни юқори даражадаги жанговар шайликка келтириш ҳолларида ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келганда жанговар қўлланишга доимий шай туришдир.


320. Тинчлик даврида фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф қилиш бўйича махсус вазифаларни бажариш учун биринчи тоифали резервдан фойдаланиш ҳар бир муайян ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади.

Биринчи тоифали резерв Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўрсатмасига биноан тегишли вазирликлар раҳбарлари томонидан қўйилган бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.

Махсус вазифаларни бажариш учун биринчи тоифали резервни чақириш мазкур Низомнинг тегишли бўлимларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


321. Иккинчи тоифали резерв чақирув ёки контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган иккинчи даражадаги ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан бутланади. Иккинчи тоифали резерв Қуролли Кучларнинг фронт орти ва техник таъминот қисмлари, бўлинмаларини уруш даври штатлари даражасига қадар бутлаш учун, фавқулодда вазиятлар рўй берган ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз юзага келган тақдирда - уруш даври тузилмаларини саф торттириш учун мўлжалланган.

Зарур ҳолларда Қуролли Кучларнинг фронт орти ва техник таъминот қисмлари, бўлинмаларини Қуролли Кучларнинг жанговар қўшилма, ҳарбий қисм ва жанговар таъминот бўлинмалари ҳисобига ўтказилмаган биринчи тоифали резервчилар билан уруш даври штатлари даражасига қадар бутлашга йўл қўйилади.


322. Қуролли Кучларнинг қўшилма, ҳарбий қисм ва бўлинмаларини уруш даври штатлари даражасига қадар тўлдириш, шунингдек уруш даври тузилмаларини саф торттириш учун мўлжалланган резервчиларни саралаб олиш ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонларининг буйруқлари билан тузиладиган саралаш комиссиялари томонидан амалга оширилади. Саралаш комиссиялари таркибига ҳарбий округлар штаблари, бутланаётган бўлган қўшилма, ҳарбий қисм ва бўлинмалар қўмондонлиги, мудофаа ишлари органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вакиллари, шунингдек тегишли турдаги қўшин ва хизматлар мутахассислари киради.


323. Қуролли Кучларнинг қўшилма, ҳарбий қисм ва бўлинмаларига рўйхатга олиш учун резервчиларни саралаш, қоидага кўра, ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий-ҳисоб ихтисослиги, оилавий аҳволи, шунингдек ҳарбий тайёргарлик даражаси, интеллектуал ва жисмоний имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудий принцип асосида якка тартибда амалга оширилади.


324. Қуролли Кучларнинг қўшилма, ҳарбий қисм ва бўлинмаларини уруш даври штатларига қадар бутлаш, шунингдек уруш даври тузилмаларини саф торттириш учун зарур бўлган резервдаги офицерлар етишмай қолган тақдирда резервга олий таълим муассасаларининг тегишли ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида офицерларни тайёрлаш дастури бўйича тўлиқ ўқув курсини ўтган, энг кўп тайёргарликка эга захирадаги офицерлар танлаб олиниши мумкин. Саралашдан ўтгач, ушбу тоифадаги шахслар резервдаги офицерларни қайта тайёрлаш бўйича ҳарбий йиғинларга юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилганда кўрсатиб ўтилган идораларнинг резервига киритилади.



§ 2. Қуролли Кучлар резервини тайёрлаш


325. Резервчиларни тайёрлашнинг асосий мазмуни улар рўйхатга олинган бўлинмалар таркибида жанговар тайёргарлик бўйича индивидуал билим, малака ва маҳоратларни ошириш, ҳаракатлар тактикасини пухта ўрганишдан иборат.


326. Резервчиларни тайёрлаш, қоидага кўра, ҳудудий принцип бўйича ҳарбий қисмлар, ўқув марказлари қошида ҳарбий йиғинлар ташкил этиш ва ўтказиш йўли билан, шунингдек сафарбарлик ўқувлари ва машқларини ўтказиш давомида амалга оширилади.

Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий йиғинларга чақириш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳар йили тасдиқланадиган резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий йиғинларга чақиришнинг ҳисоб-китоби асосида вазирликлар томонидан ишлаб чиқиладиган ҳарбий йиғинларни ўтказиш режасидан кўчирмага мувофиқ мудофаа ишлари органлари томонидан амалга оширилади. Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий йиғинларга чақиришнинг ҳисоб-китоби жорий йилнинг 1 августига қадар тегишли вазирликлар томонидан тақдим этиладиган таклифлар асосида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тузилади.


327. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳисобида турувчи резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий йиғинларга чақириш тартиби ушбу идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланади.


328. Режимли ҳарбий қисмлардаги ҳарбий йиғинларда қатнашиш, шунингдек батальон (дивизион) командири ўринбосаридан тортиб уларга тенглаштирилган ва юқори турувчи лавозимларга тайёрлаш учун номзод сифатида танлаб олинган резерв офицерлари вазирликларнинг вакиллари билан келишилган ҳолда мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқлари томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органларининг рухсатномаси талаб этиладиган режимли ва бошқа ҳарбий қисм, муассаса ва ҳарбий таълим муассасаларидаги ҳарбий йиғинларга юбориладиган резервдаги барча ҳарбий хизматга мажбурлар ўрнатилган тартибда назорат органлари билан келишиб олинади.

Келишиб олинганлик тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда ҳарбий гувоҳномалар ва резервдаги (захирадаги) офицерларнинг гувоҳномалари, резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларнинг шахсий йиғмажилдлари ва бошқа ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларига киритилиб, уларнинг ҳарбий йиғинларда ўта махфий ва махфий ишлар, техника ва ҳужжатлар билан ишлашига рухсат бериш учун асос бўлиб хизмат қилади.


329. Ҳарбий йиғинларга чақириш учун номзод этиб танлаб олинган резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар ҳисоб маълумотларини текшириш ва тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида улар олдиндан хабардор қилиниб, ҳарбий йиғинларда қатнашиш учун етиб бориш вақти ва уларнинг давомийлиги кўрсатилган белгиланган намунадаги чақирув қоғози тақдим этилади. Ташкилот раҳбарининг номига юбориладиган билдирув хатида резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий йиғинларда бўлиш вақти йиғинларда қатнашиш, ҳарбий қисмга етиб бориш ва йиғинлардан қайтиш вақтини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилади.

Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий йиғинларга юбориш мудофаа ишлари органлари томонидан ҳарбий округлар штабларидан олинган кўрсатмалар ва ҳарбий қисм командирларидан олинган талабномаларга мувофиқ ташкил этилади ва амалга оширилади.

Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий йиғинларга олиб бориш ва қайтариб олиб келиш ҳарбий йиғинлар ўтказилаётган тегишли вазирлик ва муассасаларнинг маблағлари ҳисобига темир йўл ёки автомобиль транспорти орқали амалга оширилади.


330. Мудофаа ишлари органлари қўшилма, ҳарбий қисм ва муассасаларнинг командирларига ўқув ҳарбий йиғинларини ўташга чақирилган резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга доир қуйидаги ҳужжатларни юборади:

а) резервдаги офицерлар таркиби учун - номма-ном тузилган рўйхат ва шахсий йиғма жилдлар;

б) резервдаги сержант ва оддий аскарлар таркиби учун - номма-ном тузилган рўйхат;

в) учувчилар таркиби учун - номма-ном тузилган рўйхат, шахсий йиғмажилдлар, парвоз ва тиббий дафтарчалари.

Номма-ном тузилган рўйхатлар, парвоз ва тиббий дафтарчалари муҳрланган ҳолда команда бошлиғига тилхат билан топширилади.

Парвоз дафтарчалари бўлмаган шахсларни учувчилар таркибини тайёрлаш бўйича йиғинларга чақириш ман этилади.

Ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий қисм қабул қилиб олганлиги тўғрисида белги қўйилган рўйхатларнинг иккинчи нусхаларини туман мудофаа ишлари бўйича бўлими бошлиқлари мудофаа ишлари бошқармаларига тақдим этади.


331. Биринчи тоифали резервда бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар бир йилда кўпи билан уч марта ўқув ҳарбий йиғинларига жалб этилиши мумкин. Ушбу ҳарбий йиғинларнинг умумий давомийлиги бир йил мобайнида ўттиз суткадан ошмаслиги керак.

Иккинчи тоифали резервда бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар йилига кўпи билан икки марта ўқув ҳарбий йиғинларига жалб этилиши мумкин. Ушбу ҳарбий йиғинларнинг умумий давомийлиги бир йил мобайнида ўн беш суткадан ошмаслиги керак.


332. Махсус ҳарбий йиғинлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан ўтказилади. Резервчилар бу ҳарбий йиғинларга бир йил давомида кўпи билан икки ой муддатга жалб қилинади.


333. Ҳарбий йиғинларнинг бошланиш вақти деб резервчининг мудофаа ишлари органидан ҳарбий йиғинлар ўтказиладиган жойга жўнаган кун, уларнинг тугаш вақти деб эса резервчининг ҳарбий қисм командири томонидан берилган ёзма буйруқда кўрсатилган мудофаа ишлари органига етиб келган кун ҳисобланади.


334. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган рўйхатда белгиланадиган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ташкилотлар учун бронлаштириб қўйилган резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий йиғинларда қатнашишдан озод этилади.


335. Резервда турувчи фуқароларни ҳарбий кийим-кечак кийиб юриш ҳуқуқидан маҳрум этиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Умумҳарбий низомларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


336. Резервда турувчи фуқароларни ҳарбий кийим-кечак кийиб юриш ҳуқуқидан маҳрум этиш, ҳарбий унвондан бир поғона пасайтириш, ҳарбий унвонига қайта тиклаш тўғрисидаги тақдимномалар вазирликларнинг ҳудудий ваколатли органлари раҳбарлари томонидан киритилади ва тегишли вазирликнинг раҳбарига қарор қабул қилиш учун юборилади.



§ 3. Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга

ҳарбий унвонлар бериш тартиби


337. "Резервдаги лейтенант" бошланғич офицерлик унвони қуйидагиларга берилиши мумкин:

а) соғлиғининг ҳолатига кўра тинчлик даврида ҳарбий хизматга яроқсиз (уруш даврида ҳарбий хизматга чекланган яроқли) деб топилган, бевосита олий ҳарбий таълим муассасасини тугатганидан сўнг ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилаётган битирувчиларга;

б) муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақирув резервидаги хизматни ўтаган ҳамда олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида резерв ва захира офицерларини тайёрлаш дастури бўйича таҳсил олган шахсларга - кўрсатилган таълим муассасасини ва ўқув ҳарбий йиғинларини тамомлаб, давлат имтиҳонларини топширганидан сўнг;

в) офицерлар таркибининг ҳарбий унвонига эга бўлмаган олий фуқаролик маълумоти бўлган резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга - ўқув ҳарбий йиғинларини тугагач ва давлат имтиҳонларини топширганидан сўнг.


338. Ушбу Низомнинг 341-бандида кўрсатилган Қуролли Кучлар резервидаги ҳарбий хизматга мажбурларга офицерлар таркибининг бошланғич ҳарбий унвонлари ушбу Низомнинг 239-бандида белгиланган мансабдор шахслар томонидан берилиши мумкин.


339. Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар учун ҳарбий унвонлардаги хизмат муддати қуйидагича белгиланади:

"оддий аскар" - белгиланмаган;

"кичик сержант" - уч йил;

"III даражали сержант" - тўрт йил;

"II даражали сержант" - тўрт йил;

"I даражали сержант" - беш йил;

"катта сержант" - белгиланмаган;

"лейтенант" - уч йил;

"катта лейтенант" - тўрт йил;

"капитан" - тўрт йил;

"майор" - беш йил;

"подполковник" - белгиланмаган.


340. Қуролли Кучлар резервидаги ҳарбий хизматга мажбурларга тинчлик даврида навбатдаги ҳарбий унвонлар ушбу Низомнинг 339-бандида белгиланган олдинги ҳарбий унвондаги хизмат муддатлари тугагандан сўнг, аттестация (малака) комиссиянинг ижобий қарори қабул қилинган ва у ўқув ҳарбий йиғинлардан ўтган, навбатдаги ҳарбий унвонга мос келадиган лавозим учун таълим дастури бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширган тақдирда берилиши мумкин.

Мансабдор шахсларнинг резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга навбатдаги ҳарбий унвонларни бериш бўйича ҳуқуқлари ушбу Низомнинг 239-бандида белгилаб берилган.


341. Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларга навбатдаги ҳарбий унвонлар кетма-кетликда берилади. Ҳарбий хизматда фойдаланиш мумкин бўлган ихтисослик бўйича юқори тайёргарликка ва катта иш тажрибасига эга бўлган резервдаги (захирадаги) алоҳида офицерларни ҳақиқий ҳарбий хизматга олиш вақтида уларга, истисно тариқасида, ушбу Низомнинг 339-бандида кўзда тутилган хизмат муддатларидан қатъи назар амалдаги унвонга нисбатан бир-икки даража юқори офицерлик унвони берилиши мумкин.


342. Резервда турувчи ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий унвонини бир даражага пасайтириш ушбу Низомнинг 236-бандга мувофиқ 239-бандида кўрсатилган мансабдор шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Резервда турган даврда ҳарбий унвони пасайтирилган ҳамда ишлаб чиқариш ва бошқа ижтимоий фойдали ишда ўзини оқлаган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий унвонда пастлатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган мансабдор шахслар томонидан олдинги ҳарбий унвонига тикланиши мумкин, бироқ бунда ҳарбий унвон пасайтирилгандан сўнг камида уч йил ўтган бўлиши лозим.

Ҳарбий хизматни ўташ даврида ушбу Низомнинг 239-бандида кўрсатиб ўтилган мансабдор шахслар томонидан ҳарбий унвони пасайтирилган резервда турувчи ҳарбий хизматчиларга мазкур шартларда олдинги ҳарбий унвони берилиши мумкин.


343. Резервда турувчи генераллар таркибига мансуб шахслар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳарбий унвонда пасайтирилиши, кейинчалик эса ижобий тавсифлар берилган тақдирда ҳарбий унвонида тикланиши мумкин (ушбу шахсларга ҳарбий унвонлар бериш тартибига мувофиқ). Ҳарбий хизматни ўташ даврида ҳарбий унвонда пасайтирилган резервда турувчи генераллар таркибига мансуб шахсларга олдинги ҳарбий унвони берилиши мумкин.



12-БОБ. УРУШ ДАВРИДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ

ЎТАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


344. Ҳарбий хизматчилар уруш даврида ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларда кўзда тутилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ҳарбий хизматни ўтайдилар.

Сафарбарлик эълон қилинганда:

а) ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлган барча ҳарбий хизматчилар, ҳарбий йиғинларга жалб қилинган ҳарбий хизматга мажбурлар алоҳида фармойиш берилгунига қадар хизматда ушлаб турилади. Шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилмаган ҳарбий хизматчиларни бўшатиш тўғрисидаги буйруқлар бекор қилинади, соғлиғининг ҳолатига кўра истеъфога бўшатилган шахсларга нисбатан чиқарилган буйруқлар бундан мустасно. Бўшатиш тўғрисида буйруқлари бекор қилинган ҳарбий хизматчилар олдинги лавозимларининг хизмат мажбуриятларини бажаришга киришади, бу лавозимлар бошқа ҳарбий хизматчилар томонидан банд қилинган тақдирда эса бошқа вакант лавозимларга тайинланади;

б) сафарбарлик эълон қилингунига қадар ҳарбий хизматчилар билан тузилган контрактларнинг ҳаракати уруш даври тугагунга қадар тўхтатиб турилади, бунда ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етганда, ҳарбий-тиббий комиссия томонидан ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилгани муносабати билан, озодликдан маҳрум қилиш ёки ҳарбий унвондан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо чоралари тайинланган суд ҳукми қонуний кучга кирганда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда ёхуд бошқа давлат фуқаролигига эга бўлганда контракт ҳаракатдан тўхтатилади. Ҳарбий хизматчиларнинг таъминоти Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган уруш даври нормалари бўйича амалга оширилади. Уруш даври тугагандан сўнг тўхтатилган контрактлар ҳаракати қайта тикланади, бунда календарь ва имтиёзларни ҳисоблашда уруш даврининг бутун ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади;

в) тузилган контрактлар ҳарбий хизматчининг ташаббуси билан бир томонлама бекор қилиниши мумкин эмас;

г) касаллиги бўйича, ҳомиладорлик ва туғиш таътилларидан ташқари бошқа барча таътиллар тўхтатилади ҳамда таътилда бўлган ҳарбий хизматчилар зудлик билан хизмат жойларига қайтиб келишлари шарт;

д) хизмат муддатлари белгиланган жойларда хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг режали алмашинуви амалга оширилмайди;

е) резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар ўз сафарбарлик йўлланмаси, чақирув қоғозлари ёки мудофаа ишлари органларининг буйруқларида кўрсатилган жойда ва муддатда ҳозир бўлиши шарт;

ж) уруш даври штатлари бўйича лавозимга мўлжалланган ҳарбий хизматчилар ҳамда резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар сафарбарлик вазифасига мувофиқ лавозим бўйича мажбуриятларини бажаришга киришади.

Узрли сабабларсиз таътилдан ўз вақтида хизмат жойига қайтмаган ҳарбий хизматчилар ҳамда сафарбарлик бўйича кўрсатилган жойда ва муддатда ҳозир бўлмаган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.


345. Уруш даврида Қуролли Кучлар қуйидагилар билан тўлдирилади:

а) олий ҳарбий таълим муассасаларининг битирувчилари;

б) сафарбарлик бўйича чақириладиган резерв ва захирадаги ҳарбий хизматга мажбурлар;

в) ўз ихтиёрига кўра ҳарбий хизматга олинган ҳарбий хизматга мажбур бўлмаган аёллар.

Уруш даврида ҳарбий хизматга мажбурларни ҳақиқий ҳарбий хизматга чақириш ва кейинги чақирувлар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига асосан чиқарилган мудофаа вазирининг буйруқларига мувофиқ мудофаа ишлари органлари томонидан амалга оширилади.


346. Уруш даврида бошланғич офицерлик унвони қуйидагиларга берилади:

а) олий ҳарбий таълим муассасаларининг, шу жумладан қисқартирилган таълим дастури асосидаги битирувчиларига;

б) кичик офицерларни тайёрлаш бўйича курсларнинг битирувчиларига;

в) олий маълумотли, жанговар вазифаларни бажаришда жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатган, ҳаракатдаги қўшилмаларнинг (ҳарбий қисмларнинг) офицерлар таркиби лавозимларига тайинланган ва бу лавозимлар мажбуриятларини муваффақиятли бажараётган ҳарбий хизматчиларга.


347. Уруш даврида бошланғич сержантлик унвони қуйидагиларга берилади:

а) кичик мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳарбий таълим муассасаларининг битирувчиларига;

б) жанговар вазифаларни бажаришда жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатган, ҳаракатдаги қўшилмаларнинг (ҳарбий қисмларнинг) кичик командирлар таркиби лавозимларига тайинланган ва бу лавозимлар мажбуриятларини муваффақиятли бажараётган ҳарбий хизматчиларга.


348. Уруш даврида бошланғич ва навбатдаги ҳарбий унвонлар ушбу Низомнинг 239 ва 240-бандларида кўрсатилган мансабдор шахслар томонидан берилади.


349. Жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатган, юксак даражадаги касбий ва ватанпарварлик хислатларини намоён этган ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвон мавжуд ҳарбий унвондаги хизмат муддатидан қатъи назар муддатидан аввал берилиши мумкин.


350. Ҳаракатдаги ҳарбий қисм ва қўшилмаларнинг офицерлари учун ҳарбий унвонлардаги хизмат муддати қуйидагича белгиланади:

      

Ҳарбий унвонлар

Ҳарбий қисм ва қўшилмаларнинг офицерлари учун

Ҳарбий округ бошқармалари, округ базалари

ва муассасаларининг офицерлари учун

лейтенант ҳарбий унвонида

6 ой

1 йил

катта лейтенант ҳарбий унвонида

8 ой

1 йил 6 ой

капитан ҳарбий унвонида

8 ой

1 йил 6 ой

майор ҳарбий унвонида

1 йил

1 йил 6 ой

подполковник ҳарбий унвонида

1 йил

1 йил 6 ой

     

Уруш даврида ҳаракатдаги ҳарбий қисм ва қўшилмаларда бўлмаган офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ва резервдаги офицерларга навбатдаги ҳарбий унвонларни беришда мазкур Низом 8-бобининг 3-параграфида ва 11-бобининг 3-параграфида белгиланган ҳарбий унвонлардаги хизмат муддатлари қўлланилади.


351. Мансабдор шахсларнинг уруш даврида ҳарбий хизматчиларни ҳарбий лавозимларга тайинлаш бўйича ҳуқуқлари мазкур Низом 6-бобининг 1-параграфига мувофиқ белгиланади.


352. Уруш даврида ҳарбий лавозимларга тайинлаш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар вакант лавозимларни ўз вақтида бутлаш мақсадида хизмат бўйича юқори лавозимга тайинлаш учун сержант ва офицерлар таркибига муносиб номзодлар резервига доим эга бўлиши шарт. Уруш даврида қўшинларни бошқариш ва уларнинг жанговар фаолиятини таъминлашда юксак касбий сифатлар ҳамда ташкилотчилик қобилиятларини намоён этган, жанговар вазифаларни бажаришда ташаббускорлик кўрсатган ҳарбий хизматчилар биринчи навбатда хизмат бўйича юқори лавозимларга тайинланиши лозим. Жанговар вазифаларни бажараётган ҳарбий қисм, қўшилма ҳамда бошқарув органлари биринчи навбатда ва энг тўлиқ бутланиши лозим.


353. Олий ҳарбий таълим муассасаларини тамомлаган, резерв ва захирадан чақирилган, ҳарбий-даволаш муассасаларида даволанишни тугатган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий қисмларга юбориш ва лавозимларга тайинлаш, шунингдек хизмат жойини ўзгартириш тартиби вазирликлар раҳбарлари томонидан белгиланади.


354. Зарур ҳолларда уруш даврида қўшилма командирлари, уларга тенглаштирилган ва юқори турувчи мансабдор шахслар томонидан ҳарбий хизматчиларга ўн суткагача бўлган муддатга таътил берилиши мумкин. Уруш даврида қўшилмалар командирлари, уларга тенглаштирилган ва юқори турувчи мансабдор шахсларга таътиллар белгиланган тартибда вазирликлар раҳбарлари томонидан берилиши мумкин.


355. Ҳарбий хизматчиларни даволаш жараёни даволаш муассасасида якунига етказилиши лозим. Истисноли ҳолатларда ҳарбий-тиббий комиссия хулосасига асосан ҳарбий қисм командири томонидан (ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатларидан чиқарилган ҳолда - ҳарбий-даволаш муассасаси бошлиғи томонидан) ўттиз суткагача бўлган муддатга касаллиги туфайли таътил берилиши мумкин. Бу муддат ўтгандан сўнг ҳарбий-тиббий комиссия хулосасига кўра касаллиги туфайли бериладиган таътил яна шунча муддатга узайтирилиши, тегишли тиббий кўрсаткичларда эса яна бир бор узайтирилиши мумкин. Касаллиги туфайли бериладиган таътилнинг умумий муддати уч ойдан ошмаслиги керак. Касаллиги туфайли таътил тугагандан кейин ҳарбий-тиббий комиссия ҳарбий хизматчининг ҳарбий хизматга яроқлилиги тўғрисида қарор қабул қилади.


356. Уруш даврида ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан ҳарбий ҳисобдан ўчирилган ҳолда ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган ҳарбий хизматчилар истеъфога бўшатилади.


357. Ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан ҳарбий хизматга чекланган яроқли деб топилган ҳарбий хизматчилар сафдан ташқари хизмат лавозимларига тайинланиши мумкин.


358. Уруш даврида ҳарбий хизматчиларни истеъфога чиқариш вазирлик раҳбари ёки у томонидан тайинланган бошқа мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади.



13-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


359. Ҳарбий хизматчилар содир этган ҳуқуқбузарликлар учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ интизомий, моддий, фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилади.


360. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор деб топилган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида

Офицерлар таркибига мансуб лавозимларда

ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида

КОНТРАКТ


Серия АА N 000000

1.


фуқаронинг (ҳарбий хизматчининг) ҳарбий унвони, фамилияси, исми, шарифи

туғилган куни, ойи ва йили

билан

вазирликнинг (идоранинг) номи


командири (бошлиғи)

вазирлик (идора) бўлинмасининг номи


вакиллигида

ваколатли мансабдор шахснинг ҳарбий унвони, фамилияси, исми, шарифи


да ихтиёрий равишда

вазирликнинг (идоранинг) номи



муддат давомида

контракт муддати


ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида мазкур контрактни туздилар.

2.


ҳарбий хизматчининг фамилияси, исми ва шарифи

ўзига қуйидаги мажбуриятларни олади:

а) Ўзбекистон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича ҳарбий бурчни бажаришга доимо тайёр туриш;

б) ушбу контрактда белгиланган муддат давомида контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари умумҳарбий низомлари, турли шароитларда унга бўйсунувчи бўлинмаларни бошқариш бўйича йўриқнома ва кўрсатмалар талабларини мукаммал билиш ва сўзсиз бажариш, командир ва бошлиқларнинг буйруқларини ўз вақтида ва сифатли бажаришини таъминлаш;

в) бўйсунувчиларни кундалик хизмат фаолиятида ва жангда моҳирона бошқара билиш, қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажариш учун ўз вақтида ва оқилона қарор қабул қилиш, бўлинма ва шахсий таркибни бошқариш ва раҳбарлик қилишда бутун масъулиятни чуқур англаш ва ўз зиммасига олиш, бўйсунувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш бўйича барча зарурий чораларни кўриш;

г) бўлинмаларнинг юқори жанговар шайлиги ва сифатли жанговар тайёргарлиги, юқори ҳарбий интизоми, ички тартибга риоя этиши, шунингдек қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва мулкни сақлаш, уларни жанговар қўллаш учун доимий шайликда тутишни таъминлаш;

д) жанговар-хизмат вазифаларини муваффақиятли бажаришда ўзининг профессионал, лидерлик, ахлоқий-ишчанлик ва ташаббускорлик сифатларини қўллаш;

е) ўз билимларини такомиллаштириш ва касб маҳоратини оширишга доимо интилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган барча умумий, лавозими бўйича ва махсус мажбуриятларни виждонан бажариш;

Қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) ҳарбий хизмат шартларида белгиланган чеклашларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўрсатилган ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланиш;

б) шахсиятига нисбатан ҳурмат, командирлар (бошлиқлар) ва бошқа мансабдор шахслар томонидан унга нисбатан ҳаққоний муносабатда бўлиш;

в) қонунчиликда белгиланган тартибда, давлат ҳисобидан ўрнатилган меъёрларга кўра молиявий ва моддий томондан таъминланиш;

г) қонунчиликка мувофиқ нафақа билан таъминланиш, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланиш;

д) малакаси, қобилияти ва хизмат мажбуриятларини виждонан бажаришини ҳисобга олган ҳолда ўз касбий малакасини ошириш ва хизмат поғонаси бўйича юқори лавозимга кўтарилиш;

е) соғлиғини сақлаш;

ж) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган тартиб ва шартларга мувофиқ контракт тузиш ва уни бекор қилиш;

з) ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда келиб чиққан низоларни томонларнинг келишуви ёки суд орқали ҳал қилиш;

и) қонунчиликда белгиланган бошқа кафолат ва компенсация тўловларини олиш.

3.


вазирликнинг (идоранинг) номи

қонунчиликка мувофиқ ҳолда ўзига қуйидаги мажбуриятларни олади:

а) ушбу контрактни тузган ҳарбий хизматчи ва унининг оила аъзоларининг конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш;

б) ҳарбий хизматчига ҳарбий хизматни ўташ, профессионал жиҳатдан шаклланиш ва хизмат поғонаси бўйича кўтарилишида зарур шароитлар яратиш;

в) ҳарбий хизматчининг суғурталанишини таъминлаш;

г) ҳарбий хизматчини белгиланган пул ва моддий таъминот билан таъминлаш;

д) ҳарбий хизматчининг ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида соғлиғига етказилган зарарни қоплаб беришни таъминлаш.

Қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) хизматни ўташ шароитларидан келиб чиққан ҳолда ҳарбий хизматчини қонунчиликда белгиланган алоҳида ҳуқуқ ва эркинликларидан чеклаш;

б) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган тартиб ва шартларга мувофиқ контракт тузиш ва уни бекор қилиш;

в) ҳарбий хизматчи билан келиб чиққан низоларни томонларнинг келишуви ёки суд орқали ҳал қилиш;

г) ҳарбий хизматчини Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича жанговар-хизмат вазифаларини бажаришга юбориш;

д) давлат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳарбий хизматчини Ўзбекистон Республикасининг исталган ҳудудига ҳарбий хизматни ўташ учун юбориш.


4. Вазирлик, давлат қўмитаси, идоранинг манфаатларини ҳимоя қилувчи мансабдор шахс мажбуриятлари:

а) ҳарбий хизматни ўташга келган номзодни ҳарбий хизматни ўташ шартлари билан таништириш;

б) номзодни ҳарбий хизматнинг зарарли ва хавфли шароитлари, касбий касалликка чалиниши мумкинлиги ҳамда ҳарбий хизматни бажариш билан боғлиқ ҳуқуқий чеклашлар ҳақида огоҳлантириш.


5. Контракт шартларини бажармаган тақдирда томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгарликни ўз зиммасига олади.


6. Мазкур контракт томонлар имзолаган кундан бошлаб кучга киради.


7. Контракт Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкин.


8. Контракт икки нусхада тузилди ва қайд этилди: 1-нусха ҳарбий хизматчининг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида сақланади, 2-нусха ҳарбий хизматчига топширилди.


9. Томонлар

ҳарбий хизматчининг ҳарбий унвони, фамилияси, исми, шарифи

(М.Ў.)

ваколатли мансабдор шахснинг лавозими, имзоси,


ҳарбий унвони, фамилияси, исми, шарифи

сана

сана

Мазкур контрактнинг кучга кирганлиги тўғрисидаги буйруқ

тегишли мансабдор шахснинг буйруғи санаси ва рақами

Мазкур контракт

сабабли


контрактни амалда бекор қилиш учун асос


бекор қилинди.

контрактни бекор қилиш санаси






Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида

оддий аскарлар ва сержантлар таркибига мансуб

лавозимларда ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида

КОНТРАКТ


Серия ВА N 000000

  

1.


ҳарбий хизматчининг ҳарбий унвони, фамилияси, исми, шарифи

туғилган куни, ойи ва йили

билан

вазирликнинг (идоранинг) номи


командири (бошлиғи)

вазирлик (идора) бўлинмасининг номи


вакиллигида

ваколатли мансабдор шахснинг ҳарбий унвони, фамилияси, исми, шарифи


да ихтиёрий равишда

вазирликнинг (идоранинг) номи



муддат давомида

контракт муддати


ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида мазкур контрактни туздилар.

2.


ҳарбий хизматчининг фамилияси, исми ва шарифи

ўзига қуйидаги мажбуриятларни олади:

а) Ўзбекистон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш бўйича ҳарбий бурчни бажаришга доимо тайёр туриш;

б) ўз хизмат мажбуриятларини бажариши учун зарур бўлган ҳарбий ва махсус билимларга эга бўлиш учун виждонан ёндашиш ва уларни мукаммал билиш;

в) ушбу контрактда белгиланган муддатда контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари умумҳарбий низомлари талабларини яхши билиш ва уларни сўзсиз бажариш;

г) ўз ҳарбий касбини босқичма-босқич ўрганиш, бўйсунувчиларни жангда ва кундалик хизмат фаолиятида бошқаришга ўрганиш, қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажариш учун ўз вақтида ва асосли қарор қабул қилиш;

д) қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва мулкни сақлаш бўйича барча чора-тадбирларни кўриш, уларни жанговар қўллаш учун доимий шайликда тутиш;

е) ўз билимларини такомиллаштириш, касб маҳоратини ошириш, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда юқори кўрсаткичларга эришишга мунтазам интилиш;

ж) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган барча умумий, лавозими бўйича ва махсус мажбуриятларни сўзсиз бажариш;

қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) ҳарбий хизмат шартларида белгиланган чеклашларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланиш;

б) шахсиятига нисбатан ҳурмат, командирлар (бошлиқлар) ва бошқа мансабдор шахслар томонидан унга нисбатан ҳаққоний муносабатда бўлиш;

в) қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан ўрнатилган меъёрларга кўра молиявий ва моддий томондан таъминланиш;

г) қонунчиликка мувофиқ нафақа билан таъминланиш, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланиш;

д) малакаси, қобилияти ва хизмат мажбуриятларини виждонан бажаришини ҳисобга олган ҳолда ўз касбий малакасини ошириш ва хизмат поғонаси бўйича юқори лавозимга кўтарилиш;

е) соғлиғини сақлаш;

ж) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган тартиб ва шартларга мувофиқ контракт тузиш ва уни бекор қилиш;

з) ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда келиб чиққан низоларни томонларнинг келишуви ёки суд орқали ҳал қилиш;

и) қонунчиликда белгиланган бошқа кафолат ва компенсация тўловларини олиш.

3.


вазирликнинг (идоранинг) номи

   

қонунчиликка мувофиқ ҳолда ўзига қуйидаги мажбуриятларни олади:

а) ушбу контрактни тузган ҳарбий хизматчи ва унинг оила аъзоларининг ҳуқуқларини таъминлаш;

б) ҳарбий хизматчига ҳарбий хизматни ўташи, яшаши ва маиший таъминоти учун зарур шароитларни яратиш;

в) ҳарбий хизматчининг суғурталанишини таъминлаш;

г) ҳарбий хизматчини белгиланган пул ва моддий таъминот билан таъминлаш;

д) ҳарбий хизматчининг ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида соғлиғига етказилган зарарни қоплаб беришни таъминлаш.

қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) хизматни ўташ шароитларидан келиб чиққан ҳолда ҳарбий хизматчини қонунчиликда белгиланган алоҳида ҳуқуқ ва эркинликларидан чеклаш;

б) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган тартиб ва шартларга мувофиқ контракт тузиш ва уни бекор қилиш;

в) ҳарбий хизмат мажбуриятлари билан боғлиқ ҳолда ҳарбий хизматчи билан келиб чиққан низоларни томонларнинг келишуви ёки суд орқали ҳал қилиш;

г) ҳарбий хизматчини Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича жанговар-хизмат вазифаларини бажаришга юбориш;

д) давлат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳарбий хизматчини Ўзбекистон Республикасининг исталган ҳудудига ҳарбий хизматни ўташ учун юбориш.


4. Вазирлик, давлат қўмитаси, идоранинг манфаатларини ҳимоя қилувчи мансабдор шахс мажбуриятлари:

а) ҳарбий хизматни ўташга келган номзодни ҳарбий хизматни ўташ шартлари билан таништириш;

б) номзодни ҳарбий хизматнинг зарарли ва хавфли шароитлари, касбий касалликка чалиниши мумкинлиги ҳамда ҳарбий хизматни бажариш билан боғлиқ ҳуқуқий чеклашлар ҳақида огоҳлантириш.


5. Контракт шартларини бажармаган тақдирда томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгарликни ўз зиммасига олади.


6. Мазкур контракт томонлар имзолаган кундан бошлаб кучга киради.


7. Контракт Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкин.


8. Контракт икки нусхада тузилди ва қайд этилди: 1-нусха ҳарбий хизматчининг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида сақланади, 2-нусха ҳарбий хизматчига топширилди.


9. Томонлар

ҳарбий хизматчининг ҳарбий унвони, фамилияси, исми, шарифи

(М.Ў.)

ваколатли мансабдор шахснинг лавозими, имзоси,


ҳарбий унвони, фамилияси, исми, шарифи

сана

сана

Мазкур контрактнинг кучга кирганлиги тўғрисидаги буйруқ

тегишли мансабдор шахснинг буйруғи санаси ва рақами

Мазкур контракт

сабабли


контрактни амалда бекор қилиш учун асос


бекор қилинди.

контрактни бекор қилиш санаси






Низомга

3-ИЛОВА



Олий ҳарбий таълим муассасасида курсант

сифатида ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида

КОНТРАКТ


Серия DА N 000000

1.


курсантнинг ҳарбий унвони, фамилияси, исми, шарифи

туғилган кун, ой ва йили

Ўзбекистон Республикаси билан (кейинги ўринларда - Давлат)

(бошлиғи)

олий ҳарбий таълим муассасасининг номи


вакиллигида

олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғининг ҳарбий унвони, исми ва шарифининг бош ҳарфлари, фамилияси


да ихтиёрий равишда

олий ҳарбий таълим муассасаси



муддат давомида

контракт муддати


ўқиш муддати давомида курсант сифатида ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида мазкур контрактни туздилар.

2.


курсантнинг исм ва шарифининг бош ҳарфлари, фамилияси,

ўзига қуйидаги мажбуриятларни олади:

а) Ўзбекистон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигининг ҳимоячиси - кейинчалик офицер сифатида хизматни давом эттиришда ҳарбий ва махсус зарурий билим ва малакаларга эга бўлиш учун виждонан ёндашиш ва уларни мукаммал ўзлаштириш;

б) ушбу контрактда белгиланган ўқиш муддати давомида курсант сифатида ҳарбий хизматни ўташ. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассаса бўйсинадиган вазирлик ёки идора раҳбарининг буйруқларида белгиланган барча умумий, лавозими бўйича ва махсус мажбуриятларни виждонан бажариш;

в) ўқиш муддати тугагач, у юборилиши лозим бўлган вазирлик ёки идора билан офицерлар таркибига мансуб лавозимларда ҳарбий хизматни ўташ учун беш йил муддатга контракт тузиш;

қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) ҳарбий хизмат шартларида белгиланган чеклашларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўрсатилган ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланиш;

б) шахсиятига нисбатан ҳурмат, командирлар (бошлиқлар) ва бошқа мансабдор шахслар томонидан унга нисбатан ҳаққоний муносабатда бўлиш;

в) қонунчиликда белгиланган тартибда, давлат ҳисобидан ўрнатилган меъёрларга кўра молиявий ва моддий томондан таъминланиш;

г) қонунчиликка мувофиқ нафақа билан таъминланиш, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланиш;

д) Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган стандартлар талабларига мувофиқ таълим олиш;

е) ҳаётини ва соғлиғини сақлаш;

ж) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган тартиб ва шартларга мувофиқ контракт тузиш ва уни бекор қилиш;

з) техник хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берувчи хизмат шароитларига эга бўлиш;

и) давлат томонидан суғурталаниш;

к) ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда келиб чиққан низоларни томонларнинг келишуви ёки суд орқали ҳал қилиш;

л) қонунчиликда белгиланган бошқа кафолат ва компенсация тўловларини олиш.


3. Давлат қонунчиликка мувофиқ ҳолда ўзига қуйидаги мажбуриятларни олади:

а) ушбу контрактни тузган курсант ва унинг оила аъзоларининг ҳуқуқларини таъминлаш;

б) курсантнинг замонавий стандартлар талабларига жавоб берувчи ҳарбий ва махсус таълим олишини таъминлаш;

в) курсантнинг ўқиши ва яшаши учун зарур шароитлар яратиш;

г) курсантнинг суғурталанишини таъминлаш;

д) курсантни белгиланган пул ва моддий таъминот билан таъминлаш;

е) курсантнинг ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида соғлиғига етказилган зарарни қоплаб беришни таъминлаш;

ж) курсантнинг олий ҳарбий таълим муассасасида ўқиш муддати тугагач, офицерлар таркибига мансуб лавозимларда ҳарбий хизматни ўташ имкониятини яратиш.

қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) хизматни ўташ шароитларидан келиб чиққан ҳолда курсантни қонунчиликда белгиланган алоҳида ҳуқуқ ва эркинликларидан чеклаш;

б) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган тартиб ва шартларга мувофиқ контракт тузиш ва уни бекор қилиш;

в) курсант билан келиб чиққан низоларни томонларнинг келишуви ёки суд орқали ҳал қилиш;

г) курсантни Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича жанговар-хизмат вазифаларини бажаришга юбориш;

д) олий ҳарбий таълим муассасасида ўқиш муддати тугагач, курсантни Қуролли Кучлар манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг исталган ҳудудига офицер сифатида ҳарбий хизматни ўташ учун юбориш.

4. Давлат манфаатларини ҳимоя қилувчи мансабдор шахснинг мажбуриятлари:

а) олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кирувчи номзодни ўқиш ва кейинчалик ҳарбий хизматни ўташ шартлари билан таништириш;

б) номзодни ҳарбий хизматнинг зарарли ва хавфли шароитлари, касбий касалликка чалиниши мумкинлиги ҳамда ҳарбий хизматни бажариш билан боғлиқ ҳуқуқий чеклашлар ҳақида огоҳлантириш.


5. Контракт шартларини бажармаган тақдирда томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгарликни ўз зиммасига олади.


6. Ушбу контракт томонлар имзолаган кундан бошлаб кучга киради.


7. Контракт қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкин.


8. Контракт икки нусхада тузилди ва қайд этилди: 1-нусха ҳарбий хизматчининг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида сақланади, 2-нусха ҳарбий хизматчига топширилди.


9. Томонлар

ҳарбий хизматчининг ҳарбий унвони, фамилияси, исми, шарифи

(М.Ў.)

ваколатли мансабдор шахснинг лавозими,


ҳарбий унвони, имзоси, фамилияси, исми, шарифи

сана

сана

Мазкур контрактнинг кучга кирганлиги тўғрисидаги буйруқ

тегишли мансабдор шахснинг буйруғи санаси ва рақами

Мазкур контракт

сабабли


контрактни амалда бекор қилиш учун асос


бекор қилинди.

контрактни бекор қилиш санаси






Низомга

4-ИЛОВА



Узоқ муддатли курслар ва дастурлар доирасида

ҳарбий хизматчиларни хорижда тайёрлаш тўғрисида

МАХСУС КОНТРАКТ


Серия SA N 000000



Ушбу контракт кейинги ўринларда "вазирлик" деб номланувчи бир томондан,

билан

ҳарбий хизмат кўзда тутилган вазирликнинг, идоранинг номи


вакиллигида

эгаллаб турган лавозими, ҳарбий унвони, фамилияси, исми, шарифи


ва иккинчи томондан, кейинги ўринларда "таҳсил олувчи" деб номланувчи ҳарбий

хизматчи


контракт бўйича ҳарбий хизматчининг фамилияси, исми, шарифи, шахсий гувоҳномаси (паспорти) рақами, қачон ва ким томонидан берилган

билан қуйидагилар тўғрисида тузилди:

1. КОНТРАКТНИНГ ПРЕДМЕТИ


1.1. Ушбу контрактга мувофиқ вазирлик таҳсил олувчини олдиндан келишиб олинган муддат ва ихтисослик бўйича

га

ҳарбий хизматчи ўқишга юборилаётган ўқув муассаса ва давлатнинг номи


ўқишга юборилишини ташкиллаштириш, ўқиш тугаганидан сўнг таҳсил олувчига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ихтисослиги бўйича ҳарбий хизматни ўташ имкониятини бериш мажбуриятини олади.


1.2. Таҳсил олувчи ўзига таълим олиш, тадбир ташкилотчилари томонидан кўзда тутилган ўқув дастурини самарали ўзлаштириш, ҳарбий-ҳисоб ихтисосликлар бўйича зарурий назарий ва амалий кўникма ва билимларни олиш, шунингдек ўқиш муддати тугагач, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида камида беш йил ҳарбий хизматни ўташ, тўрт ва ундан ортиқ календарь йили давомида таянч маълумотини олган тақдирда эса Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида камида ўн йил ҳарбий хизматни ўташ мажбуриятини олади.



2. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


2.1. Таҳсил олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) давоми ва муддатлари таълим муассасасининг дастури билан белгиланган каникуляр таътиллар;

б) вазирлик раҳбарияти билан келишилган ҳолда таҳсил олаётган давлат ҳудудида ўз ҳисобидан таътилни ўтказиш;

в) таълим муассасасида ўрнатилган меъёрларга мувофиқ турар жой хоналаридан (ётоқхоналаридан) фойдаланиш;

г) таълим олиш даврида ушбу давлатни ҳарбий хизматчиларининг тегишли тоифаси учун белгиланган меъёрлар бўйича овқатланиш;

д) таълим муассасасининг тиббий муассасасида бепул тиббий ва амбулатория даволаниш.


2.2. Таҳсил олувчининг мажбуриятлари:

а) таълим дастурини тўлиқ ўзлаштириш, ўрганилаётган ихтисослик бўйича дастур билан кўзда тутилган кўникма ва билимларни эгаллаш;

б) хорижий давлатнинг ҳудудида таҳсил олиш вақтда қонунларга амал қилиш, ушбу мамлакат халқларининг анъаналарини ҳурмат қилиш, кўрсатилган давлатда чет эл фуқароларининг яшаш ва ҳаракатланиш қоидаларига риоя этиш, ҳарбий интизом ва таълим муассасасида ўрнатилган ички кун тартибнинг талабларига амал қилиш;

в) вазирлик томонидан тайинланган миллий гуруҳ сардорининг қонунчиликка зид бўлмаган талабларини сўзсиз бажариш;

г) белгиланган тартибда ва тасдиқланган муддатларда қўшинлардаги амалиётни ўташ;

д) ўқиш бошланишига қадар ва таътиллардан таълим муассасасига кечикмасдан етиб келиш;

е) ўқиш бошланишига қадар таълим муассасасига етиб келганда ўзи билан паспорт ҳамда тегишли шартномалар ва контрактларда кўрсатилган бошқа ҳужжатларни олиб келиш;

ж) унга ўқиш жараёнида ишониб топширилган вазирлик ва таълим муассасасининг мулки, шунингдек бошқа мулкка нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ва бут сақланишини таъминлаш;

з) ўқиш тугагач, Ўзбекистонга келган куни хизматни давом эттириш учун вазирликка етиб келиш.


2.3. Вазирлик ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:

а) ҳарбий хизматчи хорижга ўқишга юборилган бутун давр учун ўқитиш қийматини тўлаш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этиш;

б) таҳсил олувчининг қўшинлардаги амалиётини (ишлаб чиқиш амалиётини) таъминлаш;

в) зарурият туғилганда таълим муассасаларига тегишли бўлмаган ҳарбий-тиббий муассасаларда таҳсил олувчининг даволанишини тўлаш.

2.4. Вазирлик қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) таҳсил олувчининг ўқишини бориши, ўзлаштириши ва ҳарбий интизоми ҳолатини назорат қилиш;

б) тегишли шартномалар ва контрактларда кўрсатилган ўқитиш шартларига кўра таҳсил олувчидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ёки ўқиш жойи бўйича қўшинлардаги амалиётни ўташни талаб қилиш;

в) таҳсил олувчини таълим муассасасидан вақтинча чақириб олиш;

г) таҳсил олувчидан баҳолаш ведомостлари ва синов сессияларини топшириш натижаларини тақдим этишни талаб қилиш.



3. ЎҚИШНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН

ТУГАТИШ ШАРТЛАРИ


3.1. Таҳсил олувчининг таълим олиши қуйидаги ҳолатларда муддатидан олдин тугатилиши мумкин:

а) таҳсил олувчининг ўзлаштирмаслиги;

б) келган таҳсил олувчида мазкур контрактнинг 2.2-банди "е" кичик бандида кўрсатилган ҳужжатларни йўқлигида;

в) ўқишни бошланишига 7 кундан ортиқ кечикиб келиш;

г) ўқиш вақтида таҳсил олувчининг соғлиғини ёмонлашиши, натижада соғлиғининг ҳолатига кўра келгусида ихтисослиги бўйича хизматни ўташга (ўқишга) яроқсиз деб топилса ёки таҳсил олувчининг касаллиги оқибатида, агар касаллик муддати 2 ойдан ортиқ бўлса;

д) таҳсил олувчи мазкур контрактнинг 2.2-банди "б" кичик бандида баён этилган талабларни бажармаганида.


3.2. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари қабул қилинган ҳолатда таҳсил олувчининг таълим олиши муддатидан олдин тугатилиши мумкин.



4. КОНТРАКТ ШАРТЛАРИНИ БУЗИШ

ЮЗАСИДАН ЖАВОБГАРЛИК


4.1. Мазкур контрактнинг 3.1-банди "а", "б", "в", "д" кичик бандларида кўзда тутилган асослар бўйича, шунингдек таҳсил олувчи соғлиғининг ёмонлашиши ёки касаллиги унинг айби билан олинган жароҳатланиш ёхуд ҳарбий хизмат вазифалаини бажаришдан бўйин товлашга йўналтирилган бошқа ҳаракатлар натижасида келиб чиққан, шунингдек оилавий шароитига кўра таълим олиш муддатидан олдин тугатилган ҳолларда таҳсил олувчи томонидан вазирликка унинг таълими учун сарфланган ҳақиқий харажатлар суммаси, шу жумладан транспорт ва бошқа харажатлар уч баробар миқдорида қопланади. Бунда, халқаро ҳарбий ҳамкорлик дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини ўқитиш (тайёрлаш) учун ёрдам сифатида ажратилган хорижий давлатларнинг маблағлари ҳам Ўзбекистон Республикаси харажатларининг ҳисобига ўтказилади.


4.2. Агар ўқиш тугагандан сўнг ҳарбий хизматчи Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида беш йиллик, тўрт ва ундан ортиқ календарь йили давомида таянч маълумотини олган тақдирда эса - ўн йиллик муддат якунигача хизматни тугатса таҳсил олувчи вазирликка унинг таълими учун сарфланган харажатларни уч баробар миқдорида қоплайди, соғлиғининг ёмонлашгани сабабли (агар касаллиги унинг айбисиз олинган жароҳатланиш ёхуд ҳарбий хизмат вазифаларини бажаришдан бўйин товлашга йўналтирилган бошқа ҳаракатлар бўйича келиб чиқмаган бўлса); штатларнинг қисқартирилиши муносабати билан (келгуси ҳарбий хизматда ундан фойдаланиш имкони бўлмаса); давлат сири бўлган маълумотлар билан ишлаш учун рухсатномани бериш рад этилганда ёки ушбу рухсатномадан маҳрум қилинганда хизматдан бўшатиш ҳолатлари бундан мустасно.

Қоплаш суммаси ўқиш ёки тайёргарлик муддати тугаганидан сўнг хизмат вақтини ҳисобга олган ҳолда мажбурий хизмат вақтининг қолган вақтига пропорционал равишда ҳисоблаб аниқланади.


5. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР


5.1. Мазкур контракт томонлар уни имзолаган вақтдан кучга киради ва улар ўз мажбуриятларини тўла ижро этишига қадар амал қилади.


5.2. Мазкур контрактни муддатидан олдин бекор қилиш 4.1 ва 4.2. бандлари билан белгиланган оқибатларга олиб келади.



6. ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ


Вазирлик учун

Таҳсил олувчи


эгаллаб турган лавозими,

ҳарбий унвони, фамилияси, исми ва шарифининг бош ҳарфлари


ҳарбий унвони, фамилияси, исми ва шарифининг бош ҳарфлари

имзо ва сана



имзо ва сана


(М.Ў.)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 23 сентябрь, 38-сон, 698-модда