ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2019 й. 777-сон "Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2019 й.

N 777



ТОШКЕНТ ШАҲАР ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ

ТРАНСПОРТИ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

МОЛИЯВИЙ СОҒЛОМЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



"Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг чекланган тарифлар бўйича йўловчи ташиш ҳисобидан юзага келган зарарларни қоплаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобус саройларининг - 2018 йил IV чораги ва 2019 йил I чораги бўйича 38 715 700 минг сўм;

"Тошкент метрополитени" УКнинг- 2018 йил ва 2019 йил I чораги бўйича 9 011 000 минг сўм.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

а) "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобус саройларида 2018 йил IV чораги ва 2019 йил I чораги бўйича 38 715 700 минг сўм миқдоридаги зарарни қуйидаги қўшимча манбалар:

27 771 650 минг сўм - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан;

10 944 050 минг сўм - Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан;

б) "Тошкент метрополитени" УКнинг 2018 йил ва 2019 йил I чораги бўйича 9 011 000 минг сўм миқдоридаги зарарни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетининг даромадлар режасинингорттириб бажарилган қисми ҳисобидан қопласин.


3. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобус саройларининг 2018 йил IV чораги ва 2019 йил I чораги бўйича зарарларни қоплаш учун ажратилаётган 38 715 700 минг сўм миқдоридаги маблағлар етказиб бериладиган дизель ёқилғиси учун "Ўзбекнефтегаз" АЖ ташкилотларига йўналтирилишини таъминлансин.


4. "Тошкент метрополитени" УК 2018 йил ва 2019 йил I чораги бўйича зарарларни қоплаш учун ажратилаётган 9 011 000 минг сўм миқдоридаги маблағлар истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздорликни қоплашга йўналтирилишини таъминласин.


5. Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ва "Тошкент метрополитени" УКни молиявий соғломлаштириш ва уларнинг зарарларини камайтириш бўйича амалий чоралар кўриш тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бошвазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 сентябрь



































Время: 0.1942
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск