язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Вазирликлар, қўмиталар фаолиятини ва таркибини тартибга солиш / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2019 й. 770-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг "Дунё" ахборот агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.2019 й.

N 770



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ "ДУНЁ" АХБОРОТ

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хорижда ахборот-тушунтириш ишларини амалга оширишнинг комплекс тизимини яратиш, халқаро медиа-маконни жамиятимиз ва давлатимиз ҳаётида рўй бераётган муҳим воқеаларни холисона ёритишни таъминлайдиган сифатли ахборот-таҳлилий материаллар билан бойитиш, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакат раҳбариятининг республика ижобий имижини илгари суришга қаратилган халқаро ташаббуслари тўғрисида халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5400-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасидаги "Жаҳон" ахборот агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг "Дунё" ахборот агентлиги ва "Дунё" ахборот агентлигининг таркибий бўлинмаси сифатида Медиа-марказ ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар "Дунё" ахборот агентлиги фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда сифатли ахборот, таҳлилий ва кенг қамровли босма материаллар, видеороликлар, телекўрсатувлар, шунингдек, Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда рўй бераётган воқеалар жойидан репортажлар тайёрлаш ҳамда уларни тарқатиш орқали Ўзбекистон Республикасининг ишончли ва масъулиятли шерик сифатида халқаро нуфузини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари, унинг халқаро ташаббуслари, экспорт, инвестиция ва туристик салоҳияти, турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши ҳақида халқаро ҳамжамиятни, шу жумладан хорижий сиёсатчи-экспертларни хабардор қилиш бўйича тизимли ишларда иштирок этиш;

мамлакатда амалга оширилаётган жадал ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқаро ҳамжамиятга ўз вақтида етказиш, шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситалари билан расмий ахборот алмашиш механизмини йўлга қўйиш мақсадида маҳаллий ва хорижий ахборот марказлари, медиа тузилмалари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикаси делегацияларининг хорижга ва хорижий делегацияларнинг республикамизга ташрифларини, уларнингн якунлари бўйича эришилган келишувларни, шунингдек, кундалик ва долзарб халқаро масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг расмий позициясини кенг ва тезкор ёритиш;

республиканинг хориждаги муассасалари томонидан чет эллик шериклар билан ҳамкорликни ривожлантириш, эришилган келишувларни амалга ошириш, хориждан инвестициялар ва сайёҳларни жалб қилиш, Ўзбекистон Республикаси жисмоний ҳамда юридик шахсларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, хорижий давлатлардаги ватандошлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида хорижий ва маҳаллий жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиш;

"Дунё" ахборот агентлигининг Медиа-маркази базасида маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳамда Ўзбекистонда доимий ва вақтинча аккредитациядан ўтган хорижий мухбирлар (журналистлар) учун республика ҳақида холис маълумотларни тўплаш ва тарқатиш имконини берадиган иш майдончасини тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикасининг турли соҳаларда бугунги тараққиёти ва салоҳиятини намойиш этадиган фото ва медиа маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ахборот бюллетенлари, маълумотномалар, каталоглар, рисолалар, газеталар, журналлар, бошқа босма ҳамда компьютер маҳсулотларини чоп этиш ва хорижда тарқатиш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Дунё" ахборот агентлигининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Дунё" ахборот агентлигининг Устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

"Дунё" ахборот агентлиги "Жаҳон" ахборот агентлигининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

"Дунё" ахборот агентлигининг директори Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

"Дунё" ахборот агентлигининг бошқарув ходимларига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шароитлари қўлланилади;

"Дунё" ахборот агентлиги ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси, бошқа бўлинмалари, шунингдек, республиканинг хориждаги муассасалари билан яқин ҳамкорликда амалга оширади.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, асосий фаолиятдан олинадиган тушумлар (ахборот, таҳлилий ва кенг қамровли босма материаллар, видеороликларни пулли асосда тақдим этиш, босма маҳсулотлар чоп этиш, реклама фаолияти ва бошқалар) ҳисобидан шаклланадиган бюджетдан ташқари даромадлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар "Дунё" ахборот агентлигининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


6. "Дунё" ахборот агентлиги директорига зарур бўлганда, мутахассисларни меҳнат бозоридаги жорий конъюнктурани инобатга олган ҳолда, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан шартнома асосида ишга жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.


7. Вазирликлар, идоралар ва давлатнинг бошқа ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари "Дунё" ахборот агентлигига асосий вазифаларини амалга оширишда, жумладан, сифатли, ишончли маълумотлар, ҳужжатлар, материаллар ва бошқа ахборот маҳсулотларини ўз вақтида тақдим этиш орқали амалий ёрдам кўрсатсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда, "Дунё" ахборот агентлигининг моддий-техник базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, "Дунё" ахборот агентлиги Медиа-маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда Медиа-марказга қуйидаги вазифалар юклансин:

мамлакатда ва хорижда матбуот анжуманлари, брифинглар ҳамда ахборот учрашувларини ташкил этиш;

хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколахоналари, консуллик муассасалари, савдо ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакилларидан интервьюлар ташкил этиш ва олиш, кейинчалик тегишли материалларни миллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқатиш;

Ўзбекистон Республикасининг тарихи ва маданияти, экспорт, инвестиция ва туристик салоҳияти, мамлакатнинг ташқи сиёсат йўналиши, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва республиканинг хориждаги муассасалари фаолияти ҳақида видеороликлар ва таҳлилий кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда тарқатиш;

республиканинг хориждаги муассасалари билан, жумладан, вазирлик ва идоралар, вилоят ҳокимликлари раҳбарлари иштирокида телекўприк ва видеоконференциялар ташкил этиш.


9. "Дунё" ахборот агентлиги 2022 йил 1 июнгача бўлган муддатга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича моддий-техник базани ривожлантириш мақсадида олиб келинадиган ускуналар, материаллар ва техника ускуналари учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда "Дунё" ахборот агентлигининг хориждаги мухбирлик пунктларини очиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда асосли таклифлар киритсин.


11. Белгилаб қўйилсинки:

"Дунё" ахборот агентлигини сақлаш, шу жумладан моддий-техник таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари унинг ўз даромадлари билан таъминланмаган харажатларини қоплаш мақсадида ажратилади;

"Дунё" ахборот агентлигига тўртта хизмат, жумладан, иккита енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит назарда тутилади.


12. "Дунё" ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 3-уй манзилидаги биносида ижара тўловининг "ноль" ставкаси бўйича жойлаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида ахборот агентлиги ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 8 ноябрдаги 425-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 сентябрдаги

770-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар

вазирлиги "Дунё" ахборот агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ












Директор























































































Директор ўринбосари - Медиа-марказ раҳбари


Директор ўринбосари


Маҳаллий ва хорижий ОАВ, хориждаги мухбирлик пунктлари билан ҳамкорлик бўлими

3



























Медиа-марказ






Таҳририят хизмати

2

















Кадрлар бўлими

2

















Дастурлар тайёрлаш студияси бўлими

3
























Янгиликлар бўлими

4

















Юрисконсульт

1

















Аппарат-студия комплекси бўлими

4
























Таржимонлар бўлими

4

















Молия-иқтисод бўлими

3

















Фотохизмат бўлими

2
























Виртуал хабарлар, блоглар ва ижтимоий тармоқлар бўлими

4

















Техник хизмат кўрсатиш бўлими

1

















Дизайн ва матбаа бўлими

3














































Хориждаги мухбирлик пунктлари*



























































        

*) Мухбирлик пунктлари Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик миссиялари штатига киради.


Бошқарув тизими ходимларининг умумий чекланган сони - 39 штат бирлиги.

Техник ва хизмат кўрсатиш ходимлари сони амалдаги норматив ҳужжатлар асосида белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 сентябрь