язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2019 й. 784-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2019 й.

N 784



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва

кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2019 йил 13 майдаги ПФ-5715-сон Фармони ва "Қишлоқ

жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон

уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-

тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 ноябрдаги

ПҚ-4028-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 13 майдаги ПФ-5715-сон Фармони ва "Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 ноябрдаги ПҚ-4028-сон қарорига мувофиқ, шунингдек қишлоқ жойларда яшовчи аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 18 сентябрдаги

784-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари - "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ипотека банк" АТИБ, АТ "Халқ банки", "Асака банк" АТБ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банддаги "қишлоқ аҳолисига" сўзлари "аҳолига" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 2-бандда:

олтинчи ва еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"арзон уй-жой - 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар ва тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар;

қарз олувчи - қишлоқ жойларда арзон уй-жой қурилиши учун ипотека кредити оладиган ва олинган суммани кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш мажбуриятини қабул қиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси";

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бошланғич бадал - қарз олувчининг арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) ўз маблағлари ёки юридик шахс - қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги маблағлар";

ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"омонат қўйилма - қурилаётган арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдорида бошланғич бадални жамлаш учун очиладиган мақсадли омонат қўйилма;

қурилиш-уй-жой омонат қўйилмаси - бир йилдан ортиқ муддатли мақсадли жамғарма омонат қўйилмаси, у арзон уй-жой қурилиши бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва бошланғич бадални тўлаш учун очилади, шунингдек ушбу қўйилмани очган жисмоний шахсларга, омонатга қўювчи томонидан арзон уй-жойлар қуришда уй-жой смета қийматининг камида 10 фоизи миқдорида жамғарилган тақдирда, арзон уй-жой қуриш учун имтиёзли ипотека кредити олишга устунлик ҳуқуқини беради";

ўн тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ёзма тавсия - 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш Дастурида иштирок этмоқчи бўлган ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж мавжудлиги тўғрисида туман ҳокимлиги ҳузуридаги комиссиянинг ёзма тавсияси";


в) 7-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ипотека кредитлари икки йилдан иборат (2020 йил 1 январдан бошлаб бир йиллик) имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилади";


г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ипотека кредити миқдори арзон уй-жой смета қийматининг 90 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади";


д) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. 2020 йил 1 январгача ипотека кредитлари биринчи 5 йил давомида йиллик 7 фоиз миқдоридаги белгиланган фоиз ставкасида ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида берилади.

2020 йил 1 январдан бошлаб ипотека кредитлари биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида берилади.

Фоизлар қарз олувчи томонидан унинг олган ипотека кредити тўлиқ тўлангунгача кредит бўйича қарзларнинг амалдаги қолдиғига ҳисоблаб борилади";


е) 10-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ипотека кредити олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига";

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"арзон уй-жой смета қийматининг камида 10 фоизи миқдорида бошланғич бадал учун маблағга эга бўлган шахсларга";


ж) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Бериладиган ипотека кредитининг миқдори қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) тўлов лаёқатини баҳолашдан ва қурилаётган арзон уй-жойнинг смета қийматидан келиб чиқиб белгиланади ва у арзон уй-жой смета қийматининг 90 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас";


з) 18-бандда:

3-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) ёзма тавсия";

5-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) қарз олувчининг номига очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига пул маблағлари қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотнома. Банкдаги омонат қўйилма ҳисоб рақамидаги пул маблағларининг умумий суммаси қурилаётган арзон уй-жой смета қийматининг 10 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас";


и) 19-банднинг 1-кичик банди учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


к) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


л) 2-иловада:


2.1-бандда:

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"арзон уй жой - 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар ва тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар;

қарз олувчи - қишлоқ жойларда арзон уй-жой қурилиши учун ипотека кредити оладиган ва олинган суммани кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш мажбуриятини қабул қиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси";

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бошланғич бадал - Қарз олувчининг арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) ўз маблағлари ёки юридик шахс - Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги маблағлар";


3.1-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


4.1-банднинг биринчи хатбошисидан "Тақдим этилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ" сўзлари чиқариб ташлансин";


4.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4.2. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси:

биринчи 5 йил давомида йиллик 7 фоиз ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади;

2020 йил 1 январдан бошлаб ипотека кредитлари биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади";

Изоҳ. 4.2-банднинг учинчи хатбошиси 2020 йил 1 январдан бошлаб тузилган Ипотека кредити бериш тўғрисидаги намунавий шартномаларга тадбиқ этилади";


6.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6.1. Кредит икки (2020 йил 1 январдан бошлаб тузилган шартномалар учун - бир) йилдан иборат бўлган имтиёзли давр билан 20 йилгача муддат билан берилади. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш кредит берилган санадан кейинги ойдан бошланади";


м) Низомнинг барча матнлари бўйича "уй-жой ёки арзон уй-жой" сўзлари тегишли равишда "арзон уй-жой" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 68-модда) билан тасдиқланган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда:

иккинчи хатбошидан "қишлоқ жойларда яшайдиган" сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"арзон уй-жой - 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар ва тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар;

бошланғич бадал - Қарз олувчининг арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) ўз маблағлари ёки юридик шахс - Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги маблағлар";


б) 15-банддаги "2016 йил 24 ноябрдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш Дастурида ариза берувчи - қурувчининг" сўзлари "2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган Ариза берувчи - уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш Дастурида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Арзон уй-жой қуриш учун якка тартибдаги қурувчи томонидан ипотека кредити олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарори билан тасдиқланган Ариза берувчи - уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади";


г) 29-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қурилиши тугалланмаган объект бўйича танлов савдолари ғолиби билан тузилган шартномани молиялаштириш учун мақсадли маблағлар етарли бўлмаган тақдирда инжиниринг компанияси ўз маблағлари ҳисобига, ўз маблағлари етарли бўлмаган тақдирда эса алоҳида шартнома асосида банкнинг маблағларини жалб этиш ҳисобига молиялаштиришга ҳақлидир";


д) 1-иловада:


1.1-бандда "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик-тижорат банкининг" сўзлари "________________нинг (банк номи)" сўзлари билан алмаштирилсин;


4.2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ушбу Шартнома тузилгандан кейин 5 (беш) банк куни мобайнида Якка тартибдаги қурувчи томонидан унинг номига очилган Банкдаги мажбурий улушли ҳисоб рақамига қурилаётган уй-жойининг бошланғич қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги бошланғич бадал тўланмаслиги";


е) 2-иловада:


1.1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"якка тартибдаги қурувчи - тасдиқланган намунавий лойиҳаларга мувофиқ якка тартибда уй-жой қуришга буюртмани белгиланган тартибда расмийлаштирадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси";


4.1-бандда:

"а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(а) ________________ сўм - Объект бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдоридаги бошланғич бадал";

"б" кичик бандидаги "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик-тижорат банкининг" сўзлари "_________________нинг (банк номи)" сўзлари билан алмаштирилсин;


4.3-бандда:

"а" кичик бандидаги "___ фоизидан (уй-жойнинг намунавий лойиҳасига кўра 15 ёки 25 фоизи кўрсатилади)" сўзлари "10 фоизигача" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик бандидаги "ва банк" сўзлари чиқариб ташлансин;


6.3-банднинг иккинчи хатбошидаги "навбатдаги" сўзи "бошқа" сўзи билан алмаштирилсин;


ж) 3-иловада:


муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"_______________________(банкнинг номи) номидан Низом ва 20__ йил "___" ________ даги ____-сон бош ишончнома асосида ҳаракат қиладиган _______________________ филиали бошқарувчиси __________________, кейинги ўринларда "Банк" деб аталади, бир томондан ва 20__ йил "___" _____________да берилган паспорти серияси _________, _______ рақамли, кейинги ўринларда "Қарз олувчи" деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси _________________________, иккинчи томондан, ҳамда 20__ йил "___" _____________да берилган паспорти серияси ______, _______ рақамли, кейинги ўринларда "Биргаликда қарз олувчи" деб аталадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ___________________, учинчи томондан, кейинги ўринда "Томонлар" деб аталадилар, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар";


2.1-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарз олувчи - қишлоқ жойларда арзон уй-жой қурилиши учун ипотека кредити оладиган ва олинган суммани кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш мажбуриятини қабул қиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси";

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бошланғич бадал - Қарз олувчининг арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) ўз маблағлари ёки юридик шахс - Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги маблағлар";


3.1-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


4.1-банднинг биринчи хатбошисидан "Тақдим этилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ" сўзлари чиқариб ташлансин;


4.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4.2. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун қуйидаги фоиз ставкаси белгиланади:

дастлабки 5 йил мобайнида - йиллик 7 фоиз миқдорида ва қолган даврда - ушбу шартнома тузилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, айнан йиллик ____ фоиз миқдорида;

2020 йил 1 январдан тузилган шартномалар учун - биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида";


6.1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6.1. Кредит икки (2020 йил 1 январдан тузилган шартномалар учун - бир) йиллик имтиёзли давр билан 20 йилгача бўлган муддатга берилади. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш кредит берилган санадан кейинги ойдан бошланади";


6.2-банддан "ушбу шартноманинг 6.3-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинган" сўзлари чиқариб ташлансин;


7.3-банддан "Кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда тўлаш жадвали тўланмаган суммалар ҳисобга олинган ҳолда ўзгартирилади" сўзлари чиқариб ташлансин;


8.1-бандда:

8.1.2-кичик банддан "уй-жойни қуриш жадвалларига амал қилиниши ҳамда кредитдан мақсадли фойдаланилиши" сўзлари чиқариб ташлансин;

8.1.4-кичик банд чиқариб ташлансин;


з) 3а-иловада:


2.1-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"арзон уй-жой - 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар ва тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар";

олтинчи хатбошидан "қишлоқ жойда яшайдиган" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бошланғич бадал - Қарз олувчининг арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) ўз маблағлари ёки юридик шахс - Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги маблағлар";


6.1-банддаги "уч" сўзи "икки (2020 йил 1 январдан тузилган шартномалар учун - бир)" сўзлари билан алмаштирилсин;


8.1.2-кичик банддан "уй-жойни қуриш жадвалларига амал қилиниши ҳамда кредитдан мақсадли фойдаланилиши" сўзлари чиқариб ташлансин;

8.1.4-кичик банд чиқариб ташлансин;


и) Низомнинг барча матнлари бўйича "якка тартибда иморат қурувчи" сўзлари тегишли равишда "якка тартибдаги қурувчи" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 июлдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши доирасида Ислом тараққиёт банкининг жалб этилган молиявий маблағларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-бандда:

тўртинчи хатбошидан "қишлоқ жойларда яшовчи ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бошланғич бадал - қарз олувчининг арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдоридаги қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) ўз маблағлари ёки юридик шахс - қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги маблағлар";


б) 21 ва 23-бандлардаги "2012 йил 13 февралдаги 37-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини" сўзлари "2017 йил 26 апрелдаги 243-сон қарорига мувофиқ тасдиқланган Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 25-банднинг иккинчи хатбошисидан "2015 йил 1 январдаги ҳолатига кўра амал қилувчи энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 баравари миқдоридан ортиқ бўлмаган" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 23 сентябрдаги 753-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 39-сон, 1045-модда) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Қайд этилсинки, дастурлар доирасида узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари (кейинги ўринларда ипотека кредити деб аталади) беришнинг қуйидаги шартлари белгиланган:

шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 2 (2020 йил 1 январдан бошлаб - 1) йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан (2020 йил 1 январдан бошлаб биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада) ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 10 фоизини ташкил этади;

қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун - 2 (2020 йил 1 январдан бошлаб - 1) йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан (2020 йил 1 январдан бошлаб биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада) ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал уй-жой смета қийматининг 10 фоизини ташкил этади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги 103-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Ариза берувчи - уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги низомда:


а) 3-банднинг бешинчи ва ўнинчи хатбошиларидан "қишлоқ жойларда доимий яшовчи ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 25-банддан "г" кичик банд чиқариб ташлансин;


в) 3-иловадан 5-позиция чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги низомда:


а) 26-банддан "г" кичик банд чиқариб ташлансин;


б) 2-иловадан 5-позиция чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 4 сентябрдаги 730-сон қарори 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилансинки:

ҳукмлар бекор қилинганда ёки ўзгартирилганда, шунингдек, ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган кўчмас мулк объектларини бир қисми ёки бутунича хатловдан ўтказиш (рўйхатдан чиқариш) бекор қилинганда, уларни натурада қайтариш ёхуд уларнинг қийматини қоплаб бериш тўғрисидаги суд қарори қабул қилинган тақдирда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур объектларнинг белгиланган тартибда қайтарилишини ёки уларнинг қиймати Тошкент шаҳар ҳокимлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилишини таъминлайди;

мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган кўчмас мулк объектлари талабгорларга сотилиши ёки белгиланган тартибда берилиши мумкин, бунда сотишдан тушган маблағлар, истисно тариқасида, тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Давлат ва жамият эхтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармасига йўналтирилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 сентябрь